beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#hazil #munosabatlar

Эркакнинг аёлга нисбатан идеал содиқлик тушунчаси: ҳатто бошқа аёлни ўпганида ҳам "доим у ҳақида ўйлаш"дир.

© Ҳелен Роуланд

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Сизнинг ҳам эсингиздами? Мактабда аълочи болалар бўларди. Ўқитувчи томонидан намунали хулқи, интизоми, пешқадамлиги бот-бот эътироф этиларди. Аммо синфдаги бирор кишига ёқмасди. Сабаб, биринчидан, улар жуда зерикарли, иккинчидан, эътироф эшитиш учун ўлиб-тирилишлари ҳамманинг ғашига тегарди.

Энди эслашга ҳаракат қилинг-чи, улар ҳозир қаерда, умрнинг қайси тўзонларида қолиб кетди?

Имкон қадар, имкон қадар намуна бўлишдан қочинг, дўстим. Бу аввало эркингиз, кейинроқ тасаввурингиз, алал-оқибат ҳаётингизни чеклаб қўяди.

Хайрли кеч.

​​© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Жуда кўп ҳолларда аёл қасоси ақл етишмаслигининг, эркак қасоси эса куч етишмаслигининг натижаси бўлади.

© Ўрхон Помуқ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#Yakshanba_mutolaasi

Умар САЙФИДДИН
ПОРА (ҳикоя)


Бозор майдонидаги азим чинорлар ерга ола чалпоқ соя тўшаганча шовуллар эди. Кучли шамол эсарди. Адвокат Ҳожи Номиқ Афанди қоғозлари учиб кетмаслиги учун бежирим зумрад айвончага ўхшаш мўъжаз дўкони ойналарини туширди. Кейин бориб, шамол очган эшикни ёпар экан, елкасига хуржунини ташлаганча, оти жиловини тутиб турган саллали, пакана, бақалоқ бир қишлоқлик кишининг яқинлашаётганини кўрди:
– Салом, Али Хўжа, – деди адвокат унга, – бемаҳалда бу ерда нима қиляпсан? Бозорга ҳали икки кун бор-ку?..
Қишлоқлик киши икки қора нуқтага ўхшаш жимит кўзларини баттар қисганча:
– Ассалому алайкум, Номиқ Афанди! Аҳволим чатоқ. Ҳузурингизга бир даъво сабабли келяпман… – дея бошини чайқади.
– Қани, кел, гаплашайлик-чи.
– Албатта-да.
– Нима бўлди, менга бир бошидан айт-чи.
– Бошқа кимгаям айтардим?..
У от жиловини ёғоч устунга боғлаб дўкончага кирди. Ёнғоқ ёғочидан ишланган ёзув столининг ўнг тарафи – бўйра устидаги пастак курсига ўтирди. Хуржунини ёнига қўйиб, дардини тўка бошлади. Унинг рақиби қишлоқ раиси Жаҳлдор ўғли экан. Бир пайтлар Али Хўжа унга тегишли ерга бино қурган бўлиб, нима учундир раис энди шу бинони қайтариб олишга уринаётган эмиш. Ҳолбуки, бино кимга тегишли бўлса, ер ҳам уники бўлиши керак…
Номиқ Афанди мош-гуруч соқолини қашлади. Кўзойнаги устидан қараб:
– Сен ноҳақсан, Али Хўжа! – деди.
– Ҳақсизманми?
– Ҳа.
– Йўқ, мен ҳақлиман. Бино қураётганимда нега “ғиқ” этмади?
– “Ғиқ” этмаган бўлса ҳам ноҳақсан.
– Мен ҳақ эканимни биламан, Номиқ Афанди. Бу даъводан воз кечмайман.
– Ютқазасан!
Номиқ Афанди ноҳақлик аралашган ишларни қабул қилолмас эди. У Али Хўжанинг даъвоси бўйича оқловчилик қилишни истамасди. Аммо “Бўзўюк” қишлоғи одамлари унинг ўттиз йиллик мижозлари эди. Эшак ўз оғилини қандай топиб келса улар ҳам Номиқ Афандининг дўконини шундай аниқ топишар, ҳукуматга оид барча ишларида унга мурожаат қилишга одатланишган эди. Қишлик захираси ҳалигача бус-бутун ўша қишлоқдан келарди. Ниҳоят:
– Яхши, сенинг ишингни оламан. Аммо ютқазсам, мендан хафа бўлмайсан! – деди у иложсиз.
– Хафа бўлмайман, лекин нима учун ютқазасиз? – сўради Али Хўжа.
– Чунки сен ноҳақсан.
– Агар судьяга катта бир қўчқор юборсам-чи?
– Нима?
– Шундай қилсам, бу даъвода ютиб чиқаманми?
– Шундай қилсанг, аниқ ютқазасан!
– Нима учун?
– Янги судья сен билган кишилардан эмас…
Али Хўжа адвокатнинг ҳаяжонини тушунолмас эди. Унинг оғзидан янги судья ҳақида анчагача мақтов гапларни тинглаб ўтирди. Бу одам пора ва совғанинг ашаддий душмани эмиш! Борди-ю, энг ҳақли даъвогар ҳам унга пора бермоқчи бўлса, ўша пайтнинг ўзида уни ноҳақ деб топиб, ишни зарарига ёпар экан!
Али Хўжа:
– Аллоҳ унингдек тўғри инсонларни паноҳида асрасин! – деб дуо қилди Али Хўжа.
– Омин, омин! – дея унга қўшилди Номиқ Афанди. Улар қарийб бир соат ушбу даъво ва адолат ҳақида гаплашиб ўтиришди. Адвокатнинг ишни ютишга ва ҳеч ҳам умиди йўқ эди-ю, фақат юз хотири учунгина қабул қилган эди. Адолатсизлик кундек равшан эди…
Икки ҳафтадан сўнг худди шу маҳал Али Хўжа яшил тусли дўкон эшиги олдида яна пайдо бўлди. Номиқ Афанди ариза ёзаётган эди. У мижозига кўзойнаги устидан қараб табассум қилди:
– Хуш келибсан! Нима деб ўйлайсан? Биз ютдик! – деди у.
Адвокат нега судья бундай адолатсиз ҳукм чиқарганига бир ҳафтадан бери ҳайрон эди.
– Мен юборган қўчқор сабабли ютдик, – деб жавоб қилди Али Хўжа совуққонлик билан.
– Нима? Сен судьяга қўчқор юбордингми?
– Ҳа.
– Демак, бунга журъат этдинг, шундайми?..
– Шундай. Лекин ўзингиз менга “Судья порани жинидан баттар ёмон кўради. Ким совға берса, зарарига ҳукм чиқаради”, деб айтмаганмидингиз?
– Айтгандим.
– Шунинг учун мен қўчқорни ўз номимдан юбормадим.
– Унда кимнинг номидан юбординг?
– Рақибим – раис Жаҳлдор ўғлининг номидан.
Адвокатнинг қўлидан қалами тушиб кетди. Ўзини стул суянчиғига ташлади. Рўпарасида чақнаб турган тим қора жимит кўзларга тикилиб қолди. Майдондаги азим чинорларнинг шовуллаши эшик олдида тик турган Али Хўжанинг ёни, тепаси, оёқлари орасидан кириб, деворларига эски газеталар ёпиштирилган кичик дўкон ичини тўлдирар эди…

Турк тилидан Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ таржимаси.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #umr_manzaralari

Ҳатто машҳур шифохона ҳам
Дардни тузатади
Одамни эмас.


© Сирожиддин РАУФ


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#qatra #umr_manzaralari

ЙЎЛОВЧИ

Мен ўзимни йўловчи деб ўйлагандим.
Узоқ сафарга отландим. Сўнгра ширин хаёллар оғушида жимгина ором олишга шўнғидим. Бирдан чақмоқ чаққандай бўлди. Даҳшатли чинқироқ товушлар ва одамнинг ўкирик овози, йиғиси аралаш фарёд қулоғим узра ваҳм солди. Танам қаттиқ чайқалди. Лоқайд ва жоҳил ҳайдовчига бақиргим келди. Кўзларимни очдим.
Нақадар даҳшат! Нақадар фожиа! Ҳайдовчи эканман.

 ​​© Манзура АБДУЛЛАЕВА

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #umr_manzaralari

Шундай ривоят ўқигандим:
«Соҳилда сайр қилиб юрган киши ҳовлиқиб денгизга бир нарсалар отаётган одамни кўрди. Яқинлашиб қараса, у соҳилга чиқиб қолган юлдузчаларни сувга қайта улоқтираётган экан...
⸺ Нега уларни денгизга отяпсиз?
⸺ Тирик қолишлари учун.
⸺ Майли-ку, аммо бу ерда минглаб юлдузчалар бор. Ҳаммасини денгизга қайтаришнинг иложи йўқ. Сизнинг бир нечтасини қутқарганингиз ниманиям ўзгартирарди?
Ҳалиги одам ердан яна бир юлдузни олди. Уни денгизга отаркан, шундай жавоб қилди:
⸺ Бу ҳаракатларим ростдан ҳам катта ўзгаришга сабаб бўлмаслиги мумкин. Лекин яхшилаб қаранг. Зора шу юлдузчанинг ўзи учун жуда кўп нарса ўзгарди...»

Хайрли кеч.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Бир инсондан сўрашибди:
– Қайси инсонларни яхши кўрасиз?
– Танимаган инсонларимни...


© ???

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​​​#xayrlikech #kechinma

Болаликда уч амакивачча ⸺ уч синфдош ажралмас дўст эдик. Нимаики шўхлик, нимаики безорилик қилсак, учаламиз бирга бажарардик. Яна денг, учаламиз мактабда доим бир қиз билан ғижиллашиб юрар, унинг сочидан тортар, дафтарларини яшириб қўярдик. Бир куни ўша қиз билан мен синфхонада ёлғиз қолдик.
⸺ Али, ⸺ деди у ёнимга келиб.
⸺Ҳов?
⸺Сендан бир нарса илтимос қилсам майлими?
⸺Майли.
⸺Илтимос... ⸺ у ёшга тўлган кўзлари билан кўзларимга тап тортмасдан тикилди. ⸺ Бошқа менинг сочимдан тортма.
Ўша туни мен кечаси билан ухлаёлмадим. Ширин-тотли хаёлларга берилиб, нуқул уни ўйлаб чиқдим. Кўзларимга қандай термулганини эслар эканман, ўзимча уни ҳаммадан ҳимоя қилгим, олдида қаҳрамонликлар кўрсатгим, унинг ишончига, меҳрига муносиб эканимни исботлагим келаверди.
Эртаси куни (одатдагидай) кечикиброқ мактабга борсам, иккала дўстим... ўша энг яқин иккала дўстим... болалигимнинг, ширин хотираларимнинг бир қисми бўлган жонажон иккала дўстим синфхона бўйлаб қизнинг сумкасини олиб қочиб юрган экан. Қандай бунчалар тез қарор қабул қила қолдим, билмайман: жонҳолатда эрмак бўлаётган сумкага ташландим...
Дўстларимдан тортиб олган сумкани небир нозик нарсани тутгандай авайлабгина эгасининг қўлига тутқазар эканман, ҳаракатларимдан ажабланган барча нигоҳлар анграйиб ортимдан қараб қолишди. Бу менинг болалик дунёйимга илк севгининг ва... ва хиёнатнинг кириб келиши эди...
Барчангизга хайрли кеч, дўстлар.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ЖУВОН (муддао)

Ойлаб қовоғидан қор ёғиб, афтини буриштириб, аламини бегуноҳ болаларидан олиб, бирига жавраб, бирини койиб, қайнонасига зарда қилиб, саволларига "Ҳа" ёки "Йўқ" дан нарига ўтмай, ўзиниям, бошқаларниям сил қилиб ташлаган жувоннинг юзига кутилмаганда табассум югурди, ошхонада қўшиқ хиргойи қилаётганини эшитишди.
Четга ишлашга кетган эри қайтаётган экан...

© Лола Ўроқова

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat

Биз инсон табиатини яхшироқ ўрганишимиз керак. Оқибат, энг катта хавф ⸺ бу инсоннинг ўзи.


© Карл Густав Юнг

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #kechinma

Илон қолдирган пўстга кўзингиз тушганми? Мен бунда ижобий бир ҳодиса кўраман. Ахир инсон баъзида бошқа одамга айлангиси келади. Ўтмишда қилган хатоларини тузатгиси, уринган вужуди, кирланган руҳидан дафъатан озод бўлгиси келиб қолади.

Мана шу лаҳзада сиз илондан сабоқ олишингиз лозим. Буни қандай амалга ошираман, дейсизми? Ўзингизни кечириб!

Токи ўзингизни кечирмас экансиз, сизда пўст ташлашга барча йўллар берк. Сиз ҳатто бошқаларни кечириш учун ҳам, аввало ўзингизни кечиришингиз лозим.

Унутманг, ўзингизни кечириш ⸺ маънавий покланишнинг ибтидоси! Ўзингиз кечириш, ўтмишни ўтмиш деб қабул қила бошлаш, демакдир.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

«Баҳри раҳматга кириб, қилдим вужудимни адам,
Маърифатдан бехабарсен, дафтаримни кавлама...»


© Машраб

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Retro

🎬 Calikusu/Королек - птичка певчая

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#tabassum #umr_manzaralari

ҲАҚИҚАТ БЎЛАКЛАРИ

Тентак бозордан Ҳақиқат сотиб олибди. Қойил, гап йўқ, арзонгина. Учта аҳмоқона савол бериб, қайтимига икки мушт ҳам олибди ва уйига равона бўлибди. Жааа унчалик равона бўлмабди, айтишга осон, бошидан ўтган билади: Ҳақиқатдай зил-замбил юк билан юришнинг ўзи бўладими?! Тентак уйига етгунича алами олти бўлибди.

⸺ Қаерга йўқолдинг, Тентак?! ⸺ унга важоҳат билан ташланибди хотини.

Тентак унга бор гапни айтибди. Аммо Ҳақиқатдан рўзғорда қандай фойдаланиш мумкинлигини ҳеч тушунтириб беролмабди.

Бесўнақай Ҳақиқат кўчанинг ўртасида чўзилиб ётармиш, ҳеч бир дарвозадан сиғмасмиш. Тентак ва унинг хотини уни уйларига қандай мослаштириш ҳақида кўп ўйлабдилар. Аммо хаёлларига дурустроқ фикр келмабди.

⸺ Бор, жўна, ⸺ дебди охири хотини тоқати тоқ бўлиб, ⸺ Ҳақиқатингни пишириб е ёки сотиб кел! Яна тентакка ўхшаб кўп сўраб ўтирма, бунинг бир чақага қиммат, сўрашганига беру, қутул!

Тентак яна Ҳақиқатини судраб бозорга кетибди. Кўринадиган жойда туриб олиб, харидор чақира бошлабди:
⸺ Кеб қолинг, обқолинг!

Бир Савдогар унга яқинлашиб сўрабди:
⸺ Ҳа, оғайни, Ҳақиқат сотяпсанми?! Қанча сўрайсан?!
⸺ Арзон, жуда арзон, ⸺ дебди Тентак оғзининг таноби қочиб.⸺ Битта раҳматга...
⸺ Битта раҳмат? ⸺ афтини буриштирибди Савдогар. ⸺ Ҳа, йўўўқ, қиммат экан...

Уларга яна бир савдогар яқинлашибди ва у ҳам савдолаша бошлабди.Тортишиб-тортишиб, охири улар Ҳақиқатни иккига бўлиб сотиб олишга келишишибди.

Ҳақиқатни кесиб, иккига ажратишибди. Ҳар бири биттадан Яримҳақиқатга эга бўлибди- энди анча енгилроқ, қулайроқ экан.

Бозор бўйлаб кезишаркан, ҳамма уларга ҳасад қилармиш. Шундан сўнг бошқа савдогарлар ҳам ўз Яримҳақиқатларини ясашга киришиб кетишибди. Ҳақиқатни икки бўлиб, Яримҳақиқат ғамлай бошлашибди. Энди уларга бир-бирлари билан мулоқот қилиш жуда осонлашибди.

Масалан: "Сен аблаҳсан!", дейиш керак пайтда бундай айтилади: "Сизнинг характерингиз оғир!". Ярамасни адабсиз, ёлғончини хаёлпараст аташибди. Энди бизнинг Тентагимизни ҳам тентак дейишмас экан. Унинг янги номи: "Ўзгача фикрлайдиган одам".

Мана, Ҳақиқат қандай синдирилган экан...


©️ Феликс Давидович КРИВИН

©️ Рус тилидан Нуриддин Эгамов таржимаси


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Хитой файласуфи ЛАО-ЦЗИ шундай дейди:


•••
Табиат ҳеч қачон шошилмайди. Аммо яратган нарсалари ҳамиша мукаммал.

•••
Вақт яратиладиган нарсадир. «Вақтим йўқ» дейиш, аслида «хоҳламайман» дегани.

•••
Агар бошқаларнинг фикрини муҳим деб ҳисобласангиз, демак уларнинг асирисиз.

•••
Ўта юксак орзуларга эга бўлишдан каттароқ гуноҳ, завқни севишдан ёмонроқ фалокат, очкўзликдан ортиқроқ бахтсизлик йўқ.

•••
Инсонлар фақат ўзи кўришни истаган нарсаларни кўришади.


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#тавсия

Инсонинг инсонга берадиган энг яхши совғаси, бу ширин хотиралардир. Фарзандларингизнинг унутилмас хотираларга эга бўлишига сабаб бўлинг.

"Қор маликаси" – Андерсеннинг машҳур асари янги талқинда.

28-29-30 декабрь
♦️Темирйўлчилар маданият саройи.
2-3-4-январь


Чипта сотиб олиш ва тўлиқ маълумот учун:
+99899 828-41-66
+99899 864-48-12


@SharqYulduziJurnali

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #umr_manzaralari

Азим бир дарё бор эди. Қурғоқчилик йиллар келди. Суви қурий бошлади...
⸺ Ёрдам беринг! Ахир мен қурияпман! Кимдир борми?! Илтимос, кимдир мени қутқара оладими?! ⸺ ёлворди ўткинчиларга.
Аммо... Дарёни биров эшитмади. Ҳеч ким қайрилиб қарашни ҳам истамади. Шу-шу, у ботқоққа айланиб қолди...

Англадингизми, одамларнинг қалби қандай қилиб ботқоққа айланади?!
Хайрли кун!


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos #munosabatlar

Эркаклик сифатлари камдан-кам; шунинг учун уларнинг аёллари эркакка айланадилар. Зеро, ҳақиқий эркаккина аёлни ⸺ аёл қилади.

© Фридрих НИТШЕ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabatlar

Севги яқинликка эришиш санъати, дўстлик эса масофа сақлай билиш санъатидир.

© Зигмунд Фрейд

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Бой бўлишни билмадим, аммо тўкин яшаш учун ҳалол ва меҳнатсевар бўлиш етарли. Бу менинг энг асосий ҳаёт тажрибаларимдан биридир.


© Маҳатма Ганди, «Менинг ҳаётим»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro #multfilm

Бувисидан қочиб кетган, йўл-йўлакай қулпинай ютган нон эсингиздами?

Болалигимиз мультфильмлари туркумидан! Шеърини бироз ўзгартиришган шекилли...

📹 Қуёш пиширган нон (1981-йил)

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

«Бахтнинг ақл ёки ахлоқ билан боғлиқ жиҳатлари йўқ. Эҳтимол, у инсондаги характер хусусияти саналиши мумкин...»

©
Ҳерман Ҳессе, мактублар.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#musiqa

🎙Юрий Шатунов - Не бойся

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Оқибат ва сабаб ⸺ улар эгиз ака-ука, етаклашиб юришига қарамай, иккинчиси доимо яшириниб туради. Шунинг учун ҳам одатда заиф ёки ўртамиёна онг улардан фақат биринчисини ⸺ оқибатни кўриш билан чекланади.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #ruhiyat_manzaralari

ҲАМ КУЛГУЛИ, ҲАМ ҚАЙҒУЛИ

“Ишқ эмасди, ҳазил, -деди,
Ҳеч нарса йўқ дил тилгули...”
Куйинмадим, кулиб кетди,
Ҳам кулгули, ҳам қайғули...

Ажралишиб кетдик бизлар,
Йўлларимиз узун эди.
Ўтиб мана неча йиллар,
Юрак қурғур маҳзун энди.
Ёмғирларни қиламиз пеш,
Сабаблар йўқ йиғлагули.
Бу ҳазилдан яралган ишқ,
Ҳам кулгули, ҳам қайғули.

Тўхтармиди йиллар деган,
Хотиралар хўп ўртайди.
Борми ўзи тўкис, бекам?
Эссиз, кўнгил тушунмайди.
Хўрсинамиз, тортамиз уҳ,
Сўниб битар қалблар қўри.
Пушаймондан фойдалар йўқ,
Ҳам кулгули, ҳам қайғули.

Санчилади алдов - пичоқ,
Жилмаямиз ташнаизор.
Ҳаётидан мамнун қашшоқ –
Бадавлатдир деганлар бор.
Қандай азоб яшамоқ жим,
Нигоҳларда сир ёғдули.
Тақдир айбсиз, айбдор ким?
Ҳам кулгули, ҳам қайғули.

Дўстлар, ёмон куйганмиз биз,
Ҳолим йўқдир ҳеч айтгули.
Ростдан севинг севсангиз сиз,
На кулгули, на қайғули...


© Байрам АЛИ, 2012-й.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

НИҚОБЛАР

Ўтмишда жаҳолат кўпроқ фақат ўзининг кўринишида намоён бўлган. Бугунги кунга келиб у истаса костюм-шим ва галстукда, истаса яктак ва саллада, истаса ридо ё шўртикда ўзи хоҳлаган даврага кириб боряпти. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда жаҳолатнинг ёқасидан олиб, “Сен жаҳолатсан!” десангиз, у тап тортмасдан “Мен маърифатман, мен маданиятман!” деб даъво қилади, керак бўлса, йиллаб сиз билан судлашади.

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

ЭРТАК

Аллақаерда семиз, бесўнақай бир деҳқон бор эди. Бир куни у узун сочи нозик белларига чирмашган гўзал маликанинг ҳаётини сақлаб қолди. Шунда гўзал малика унинг дағал кафтларидан бўса олди ва бесўнақай деҳқон ўша заҳоти келишган, кўркам шаҳзодага айланди...
Бўлиши мумкин эмас, дейсизми? Мумкин... Ҳарқалай, ҳаётини сақлаб қолган деҳқон маликага шундай кўринди, ҳарқалай, малика қўлларидан ўпиб қўйган деҳқон ўзини шундай ҳис қилди...
Хайрли кеч.

© Эртагимнинг ғояси бировники

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat

Инсон танлаш ҳуқуқига эга бўлсагина эркиндир. Аммо бу эркинликка эришиш учун, у аввало таққослашга етарли билим даражасига эга бўлиши керак.

© Эрих Фромм

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun

Куз хазон пайти эмас.
Куз бу баргларнинг гуллашидир!


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel