Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1
#kechinma
Орзулари ҳақида гапириб берадиган инсонни учратмагунларича ҳамма одамлар ёлғиз.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#retro
🎬 «Тулпор-тулпор, белида эгар...»
💽 «Тангалик болалар» б/ф саундтрект
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Баъзиларда туйғу шунчалик пасайиб кетганки, қорнига таъсир кўрсатмай туриб кўнглига кириб бўлмайди.
© Қозоқбой Йўлдошев
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari
АЖРИМ
Дунёнинг ярмини сайр этди ўғлон,
Келиб отасидан сўради ажрим:
— Чин дўст тополмадим нега, отажон?
Ота эса жим.
Яна дунё кезди чарчамай ўғлон,
Яна отасидан сўради ажрим:
— Вафо тополмадим нега, отажон?!
Ота ҳамон жим.
— Нега саволимга бермайсиз жавоб?!
Ўғлон турар эди нолакор, ҳақир.
Ота жавоб қилди уҳ тортиб шу тоб:
— Сен ҳам бор нарсани ахтар-да ахир.
© Абдулла Орипов
👉 @BeshinchiTomon
#masal #tabassum
Чимсарой овулида доно бир отахон бўлиб, унинг ҳамма нарсага ақли етар ва у доим уй тўрида курка пати тиқилган ёстиққа суянганча чой хўплаб ўтирарди. Оиладан кимдир нимадир маслаҳат сўраб қолса эса у ўз ёстиғига тирсакларини тираб чуқур хаёлларга толар, кейин "Ҳа-а, топдим!ʼ' дерди кўрсаткич бармоғини шифтга нуқиб...
Ўша отахон оламдан ўтгач, ўрнига ўғли ўтирди...
Ўғил оламдан ўтгач, ўрнига хотини ўтирди...
Хотин ҳам оламдан ўтгач... Бу ўринга исталган бир киши ўтираверадиган бўлди!
Энди бирор масалани ечиш керак бўлиб қолса оила аъзоларидан кимдир ўша жойга бориб ўтирар, тирсакларини курка патидан тикилган ёстиққа тирар, агар унга суянса, каллани ишлатишнинг ҳожати йўқлигига қаттиқ ишонишарди...
Одат ⸺ мулоҳазанинг душмани.
👉 @BeshinchiTomon
#tabassum #umr_manzaralari
ФАЙЛАСУФ
(латоиф)
Суқрот айтади: «Кичкиналигимда барвақт туришни хоҳламас ва ёқтирмас эдим. Бу эса онамга ёқмасди. Чунки у киши менинг бой савдогар бўлишимни хоҳлар эдилар.
Бир куни онам мени бир муаллимнинг ҳузурига олиб борди. У киши олдинроқ муаллимга "ўғлимга барвақт туришнинг фойдалари ҳақида гапириб ўғлимга насиҳат қиласиз", деб шипшитиб қўйган эканлар.
Биз келганимизда муаллим менга деди:
⸺ Суқрот! Мен сенга бир гўзал ҳикоя айтиб бераман. Сен эса ундан қандай фойда олганингни гапириб берасан, майлими?
Мен:
⸺ Майли, ⸺ дедим.
Муаллим деди:
⸺ Иккита чумчуқ бор эди. Улардан бири барвақт турар, ҳашаротларни овлар, жўжаларини боқар эди. Иккинчиси эса кўп ухлар, барвақт туришни ёқтирмас эди. Ва шунинг учун оч қолар эди. Хўш, нима фойда олдинг ҳикоядан?
Мен дедим:
⸺ Барвақт турган ҳашаротларни чумчуқ ер экан!..»
© А. Полвонов. (Каналимизнинг дўсти Раъно Пўлатова илиндилар.)
👉 @BeshinchiTomon
МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИДА
Ёлғон сўзламайлик қуёшга қараб,
Осмон ҳақ-ҳурмати иккиланмайлик.
Кимдандир мўлтираб, мурувват сўраб,
Оёқлар остида ҳеч эланмайлик.
Ўргатилган шердай ёлимиз тараб,
Эрксиз саҳналарда эркаланмайлик.
Ҳар ўғри, ҳар каззоб кўнглига қараб,
Ўзгалар қўлидан эрк тиланмайлик.
Эй ўғлон, қаддингни байроқдай кўтар,
Юксал, биз боболар асраган шонмиз.
Ўзингни кам дема, “Мен кимман?” дема,
Бизнинг ҳар биримиз Ўзбекистонмиз.
2001 йил
✍️ Эшқобил ШУКУР
@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Якшанба_мутолааси
«–Ҳой... Уйғонмайсанми? Тур! Тура қол...
Келинчак эринчоқ кўзларини узун киприклари қуршовидан озод этганда бегининг жилмайиб қараб турганини кўрди. Нурга тик қаролмаётган каби инжикиб, кафтининг орқаси билан қовоқларини беркитди.
–Ҳали эрта-ку, – деди унинг иссиқ пинжига жипсроқ суқилиб...»
Байрам АЛИ. ТОПИШМОҚ (ҳикоя)
Тўлиқ ўқиш: 👇
https://telegra.ph/YAkshanba-mutolaasi-01-07
Катта адиб, бебаҳо инсон эдингиз... Охиратингиз обод бўлсин, устоз. Ўзи раҳматига мушарраф қилган бўлсин. Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиун...
Читать полностью…#masal
«⸺ Нима қилай энди? Мен бечора одамларнинг оғирини енгил қилсам дейман-да?»
© Тарозидан уриб қоладиган дўкондор.
(Аббос Серобовнинг фесбук саҳифасидан олинди)
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
КЎНГИЛ АЙВОНИ
Ўн, ўн бир ёшлардаги пайтим эди. Ёзги таътилда Қаршига, опамларнинг уйига меҳмонга бордим. Опамларнинг уйи балконида тунукадан ясалган айвонча бўлиб, унга кўк каптар ин қурган экан. Каптарни анча кун кузатдим. Уйга қайтадиган фурсатим яқинлашган тунларнинг бирида эса тутиб, оёғидан айвончанинг темир панжарасига боғлаб қўйдим.
Каптарни олиб кетишни жудаям истаётганимни тушунган опам индамай қўяқолди. Кўнглимга қараб, ҳар куни балконни тўзитиб каптар билан ўйнашларимга ҳам эътибор беришмади. Аммо айнан уйга қайтадиган куним саҳарлаб балконга чиқсам.., ип кесик, каптар йўқ!
⸺Каптаримни нега учириб юбордингиз?! ⸺ дедим опамга таъна қилиб.
⸺ Мен учириб юбормадим,⸺ опам овутишга уринди. ⸺ Ўзи ипни узиб, қочиб кетибди.
⸺Ўзи узса ундай бўлмайди, ⸺ бола кўнглим билан энг яхши кўрган инсоним ⸺ опам томонидан хиёнатга учраганимдан ёмон аламим келди. ⸺ Қайчи билан кесилганлиги кўриниб турибди-ку! Уни сиз, айнан сиз узгансиз!
Опам ҳеч нарса деёлмади...
Уйга қайтаётганимда ҳам ботиниб кўзимга қаролмади...
Поччам чиқариб юборган машинада уйга қайтар эканман, бу уйга энди ҳеч қачон келмасликка ва шаҳарда яшай бошлаганларидан бери илк марта меҳмонга келган укасини хафа қилган опамни ортиқ яхши кўрмасликка ўзимча қасамлар ичардим...
Бола эканман-да, бола...
Кўп нарсаларни тушунмас эканман-да...
Бугун эса ўз айвонига ин қурган қушларни асрайдиган ҳазрати инсонларнинг қурбони бўлгим келади!..
Сиз кўриб турган расмда опам ва қизим. Қизимнинг опамга ўхшаб кетишидан хамиша хурсанд бўлганман.
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#kechinma #munosabatlar
Кетиш, эҳтимол, фожиа эмасдир. Аммо кетиш ва умидни қолдириш ҳақиқий фожиа...
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
Ёзувчиларнинг адабий ўзанларига марҳамат:
Алфайз - @perezagruzka_2021
Азизбек Норов - @kitob_xiyoboni
Бахтиёр Абдуғафур - @Baxtiyor_Abdugafur
Байрам Али - @BeshinchiTomon
Дўстбек Сулаймонов - @nasr_uz
Жавлон Жовлиев - @javlonjovliyev
Жуманазар Йўлдош - @Jumanazar_Yuldash
Манзура Абдуллаева - @sayhunqizi
Моҳира Эшпўлатова - @Altruistning_qizi
Неъмат Арслон - @amalgama_asar
Нодирабегим Иброҳимова - @mittihaqiqatlar
Нурилла Чори - @Yozuvchi83
Нурали Қаҳрамон - @santuagaraoflibrary
Санжарбек Икромов - @Sanjar_Ikrom
Рахшона Аҳмедова - @raxshonaahmedova
Тилланисо - @tillanisoen
Фозил Фарҳод - @fozilfarhod
Фурқат Алимардон - @mezonlar
Шавкат Дўстмуҳаммад - @katarsis_kundalik
Шерзод Ортиқов -
@SherzodOrtiqov
Шерзод Комил Халил -@Sherzodkomilkhalil
Достон Усмон
@Doston_Usmon
#iqtibos
Ўйлаймизки, яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади. Йўқ, аслида яхши бўлганлари учун бизни яхши кўрадилар...
© Лев Толстой
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #kechinma
«Кимнидир севиш, сизнинг аллақачон ижод билан шуғуллана бошлаганингизни билдиради. СЕВИШ ⸺ бу инсонни тасаввурда қайта ЯРАТИШ!»
© Байрам Али, мактубдан.
👉 @BeshinchiTomon
14-январь — Ватан ҳимоячилар куни!
Эркаклар ўзини ўйлашдан тўхтайди, қачонки, кимнингдир уни деб яшаётганини ҳис этса...
Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли эркаклар! Эл-юрт, оила бахтига жонингиз омон бўлсин.
👉 @BeshinchiTomon
#Xayrlikech #kechinma
Болаликда бир одатим бор эди. Ё ўйинбоши бўлардим, ё тамоман ўйинга қўшилмасдим. Мабодо ўйин бошланган кейин ўзимга асосий ролни йўқотаётгандай туйилсам, секингина тарк этардим даврани...
Биламан, бу мақтанадиган нарса эмас, ўтакетган худбинлик, ўзини кўрсатишга учлик, ҳатто манманлик...
Аммо гап нимада, айтайми? Болалигимда қолиб кетган одатларим ичида мен энг кўп мана шу худбинликни соғинаман! Ҳайрон қоламан баъзида: бунчалар эркин бўлиш учун одамга қандай ирода керак экан-а? Бунча таваккалчи бўлиш учун қанчалар жасорат зарур бўларкан?
Дўстим, қаршингиздан ё худбинлик, ё мутелик деган танлов чиқса, сиз худбинликни танланг! Зеро, ўша худбинлик ортидаги ҳурликнинг таъми бошқача, жуда бошқача, биламан-да, болалигимда ўзим кўп тотганман...
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun
Аминманки, ээнг кичик қисми: марказини ўзгартириш орқали дунёни ўзгартиришинг мумкин.
Ўша қисм ⸺ сенсан!
Хайрли кун.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Ўзингизга ўхшанг, дунё асл нусхаларни севади!
© Ингмар Бергман
👉 @BeshinchiTomon
#ruhiyat #munosabatlar
Сукут ⸺ аёлнинг энг аччиқ йиғиси.
© Фрида Кало
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Биз ҳаётда ҳар қандай инсон устидан ғалаба қозонишимиз мумкин, аммо бахтимиз учун мағлубиятни тан оладиганлар олдида ҳамиша мағлубмиз.
© Наполеон Бонапарт
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kuzatish
Мен адабиётга доир баҳсларни ёқтираман. Аммо онт ичишга тайёрманки, бу оламдаги энг қизиқарли ва гўзал баҳс севишганларнинг баҳсидир.
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Ўзингиз қалбингиздан жой берган одамни истаган пайтда қувиб чиқара олмайсиз. Қувиб чиқарган тақдирингизда ҳам унинг бўш стули ҳамиша ўша ерда қолади.
© Эрих Мария Ремарк
👉 @BeshinchiTomon
#hayotiy_hangomalar
Бир ношир француз файласуфи Вольтерга қуйидагича мактуб йўллайди: «Менда сизни таҳқирловчи латифалар бор. Агар уч кун ичида минг луидор юборсангиз, уларнинг эълон қилинмаслиги имконини қўлга киритасиз".
Вольтер эса унга қуйидагича жавоб қайтаради: «Каминанинг ўзида ҳам ўзим ҳақимдаги бундай латифалардан жуда кўп.
Агар беш кун ичида юз луидор жўнатсангиз, уларни қўшиб босиш имконига эга бўласиз!»
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Ҳақиқий ирода жангда бир бор ғалаба қозонишда эмас, балки унга йиллар давомида мунтазам тайёргарлик кўришда намоён бўлади.
© Ямамото Тсунетомо (таниқли япон самурайи)
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
СЎҚИР
Бир кўзи ожиз одам ёнида ўтирган кишидан сўради:
⸺ Қуёш жуда чиройли бўлса керак?!
⸺ Билмасам, эътибор бермаган эканман.
© Шаҳобиддин Луқмон
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
⸺ Ўртамиздаги чоҳ қаердан пайдо бўлганини энди тушуна бошладим. Сенинг севимли китобларинг мен учун бемаъни. Менинг севимли нарсаларим эса сен учун аҳамиятсиз экан. Лекин ҳайронман, нега ўн йил олдин буни сезмаган эдик?
⸺ Биз аслида у қадар кўп нарсани сезавермаймиз...
⸺ Қачон?
⸺ Бир-биримизни севишда давом этаётганимизда...
© Рэй Брэдбери
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #munosabatlar
Аёл эркак учун ҳақиқий жумбоқ. Аммо афсуски, у ечимни доимо кейинги аёлдан ахтаради.
© Жорж Санд, француз адибаси.
👉 @BeshinchiTomon
#ruhiyat_manzaralari
«Оллоҳ, чақирдингми уйинга мени,
Учиб бораманми уч кундан кейин?
Тошиб кетаяпти кўкракдан руҳим,
Раббим, ҳузурингда туриш ҳам қийин...»
✍️ Шодмонқул САЛОМ
«Умид»
@Shodmonqul_SALOM
#xayrlikun #rivoyat #umr_manzaralari
Рамазон куни бир бек шоир Ҳашматдан сўради:
— Ҳашмат, сенинг ҳам қарзинг борми?
— Ҳа, бор тақсир!
— Қанча, жавоб бер?
— Маҳалла баққолига минг танга, қассобга беш юз танга...
— Тўхта, тўхта!.. Мен сендан пулу мол қарзини сўраганим йўқ, рўзадан қарзинг борми деяпман?
Шоир Ҳашмат жавоб берди:
— Бегим, рўза қарзини Аллоҳ сўрамасмиди?! Сизнинг сўрайдиганингиз, ҳайтовур пул қарзидир?..
© "Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар"
@BeshinchiTomon