beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#iqtibos

«Сибрдаги саргардонлик йилларим бир ҳамюртим билан учрашиб қолдим. Йиғлаб кўришдик. Ҳол-аҳвол сўрашдик. Мен уни ҳам ўзимга ўхшаб беайб бадарға бўлганлардан бири эканлигини сезиб турсам ҳам, сўрадим:
— Сизни нега қамашди биродар?
— Сулаймон Азимовнинг "думи"сан, деб!
—Кимнинг-кимнинг?
—Айтдимку, Азимовнинг...
Анчадан кейин бир оз ўзимга келиб, секин бориб елкасидан қучдим:
— Уни танийсизми?
— Йўқ, кўрмаганман...
— Унда келинг, танишиволайлик, — дедим. — Менман ўша сиз айтган одам!..»

Марказқумнинг собиқ котиби Сулаймон Азимов хотираларидан.


© М. Юсуф. «Қора қуёш»дан


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #qatra

– Дада, футболга қизиқаман. Копток олиб беринг.
– Ўғлим, қачон ўйинқароқлигинг қолади? Уят эмасми? Яхшиси, бор қўйларга ем бер!
– Дада, буюрган ишларингизни бажардим. Энди футбол ўйнасам бўладими?
– Ўғлим, фойдали иш билан шуғуллансанг бўлмайдими? Ким сени яқинда мактабга чиқади, дейди? Бор, молларни ўтлатиб кел!...
...Орадан йиллар ўтиб, болакай яхши чўпон бўлиб етишди. Отаси эса чойхонада ҳар куни оғиз кўпиртириб, миллий терма жамоамизда яхши футболчи йўқлигини иддао қиларди.

© ???

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Бир аъробий сўради: «Эй Аллоҳнинг Расули! Туямни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккал қилайми?» Пайғамбар (алайҳиссалом) жавоб бердилар: «Боғлаб қўйиб, ундан кейин таваккал қил!».


© Ҳадис

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #munosabatlar

Агар кимнидир унутишим шарт деб билсангиз, буни қалбингиз ҳам истаётганига ишонч ҳосил қилинг. Чунки ақл ўлдирган нарсалар, қалбда яшовчанроқ бўлиб қайта тирилади.

© Жан-Поль Сартр

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Яшаш санъати нафақат керакли поездга чиқиш, балки керакли бекатда тушиб қола билиш ҳамдир.


© Андре Зигфрид

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

⸺ Қандай қилиб сен бунча семирдинг?
⸺ дебди итни кўрган бўрининг ҳаваси келиб.
Ит:
⸺ Хўжайинимнинг илтифоти туфайли! — дея кибр билан силкинган экан, бўйнидаги қайиш ва унга боғланган оғир занжирлари "шиқир"лаб кетибди...


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari #tabassum

Яраланган арслон дебди: умрим бўйи ов қилдим, мақтанганим йўқ. Бир овсар паналаб туриб қулоғимдан отганди, мени бутун авлодига маломат қилди...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Улғайиш ⸺ инсоннинг тақдир олдидаги жавобгарликни ўз зиммасига олишидан бошланади. Агар ҳали ҳам нимададир муҳит, президент, ё ота-онангизни айбдор ҳисобласангиз, унда улғаймагансиз.

© Альбер Эллис

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

КУЗГИ ДАРАХТЛАР

Дарахт ўч азалдан ошкораликка,
Тана, барг, куртаги, гуллари билан.
Ҳақиқат шукрини айтур фалакка,
Шивирлаб беҳисоб тиллари билан.

Ҳар яшил хилқатга қисмат шудир, бас,
Неча куз кўрса ҳам, кечмас ҳақ куйдан.
Дарахт япроқлари сарғайган эмас,
Ҳақиқатни айтиб, тиллари куйган.

© Мирзо Кенжабек

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бир сафар пахта қоровулидан калтак еб қайтганимда, энам уни "сендан қутулади, феъл-хўйидан қутулмайди", дея койиганди. Бугун шу қарғишни эслар эканман, халқ донишмандлигига яна бир бор қойил қолдим. Дарҳақиқат, ҳар битта инсоннинг энг катта жазоси ⸺ феълидаги қусури. Қачон бўлмасин, у бундан панд ейди, ажабланарлиси эса, барибир ўз одатини ташлай олмайди. Бас, ҳеч нарсадан сиқилишга ҳожат йўқ. Одамларни табиатидаги иллатлари билан холи қолдиринг...
Хайрли кеч.

©  Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Посбониман муқаддас юртнинг” иншолар, ҳикоялар ва шеърлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда ижодкорлар, ҳарбийлар жам бўлди. Даставвал, давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ҳарбийларни байрам билан муборакбод этди.
Хусусан, аҳоли орасида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ёшлар, шунингдек, шоир ва ижодкорлар ўртасида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусидаги иншо, ҳикоя ва шеърий асарлар танлови ташкил этилди.
Ушбу танловнинг қуйи босқичлари Қуролли Кучлар тизимидаги барча ташкилотларда ўтказилди. Иштирокчиларнинг ижод намуналари матбуотда эълон қилинди. 37 нафар ёш шоир ва 28 нафар адибнинг тақдим этган ижодий ишлари кўриб чиқилди.
Ҳайъат аъзолари Ёзувчилар уюшмаси ва Мудофаа вазирлиги вакилларидан иборат таркибда тузилди. Ҳакамлар хулосаси асосида танловнинг Республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.
Ғолиблар Ёзувчилар уюшмаси ва ҳамкор ташкилотларнинг пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kayfiyat

Ҳар биримиз кўчага қуролланиб чиқамиз.
Қурол билан бизни кутиб олишади. Турли русумдаги бу қуролларнинг номи: табассум, жиддийлик, кибр, сукут ва ҳоказо!..
Яшасин, оламда биз қаршисига қуролсиз борадиган ва бизни қуролсиз кутиб оладиган одамлар!


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat #tabassum

Суқротнинг ўлимга ҳукм этилганини эшитган хотини:
— Сени ноҳақ ўлдиришяпти, — деб йиғлай бошлабди.
— Бас қил-е! — дебди шунда Суқрот. — Ҳали мени ҳақ бўла туриб ўлдиришларини истабмидинг?!


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Мен ҳамма нарсадан кўпроқ садоқатни қадрлайман. Агар ҳаётда садоқат бўлмаса биз ҳеч киммиз ва бизнинг ҳеч кимимиз йўқ...

© Владимир Висоцкий 

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

«Шу пайтда, у зулфинни тушириб эшикни маҳкамлаётганида, ўша одам пайдо бўлганди. Қўнғироқ чалиниб, ошхона томонда турган қизга «Бекам» деган овоз эшитилди.
Мариана чўчиб тушди. Қип-қизариб кетган, кийимлари увада бир гадо қўлида шляпа билан панжара олдида турарди.
‒ Худони ўзи сизга ёрдам берсин … ‒ дея гап бошлади Мариана...»


Ана Мария Матуте. ВИЖДОН (ҳикоя).
Тўлиқ ўқиш:
👇
https://telegra.ph/Ana-Mariya-Matute-VIZHDON-%D2%B3ikoya-01-14

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Севишганлар Бонапарт билан бир хил истакка эга: улар ҳамма мағлуб бўлгувчи қисмат устидан ғалаба қозонишни орзу қилишади.


© Альбер Камю

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

«Катталар сева олур деб сенга ким айтди?! Муҳаббат ⸺ ҳаёт ҳали заҳарлаб улгурмаган, нигоҳлари пок гўдакнинг ич-ичингдан боқиши!»


© Байрам АЛИ, «Жўнатилмаган мактублар»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

АЧИНАРЛИСИ...

Тоштемир кутилмаганда чаққан чаённинг заҳридан бир ҳафта азобланиб, оламдан кўз юмди. Энг алам қиладигани, уни шу чаённинг ўзи кўмди.

Байрам АЛИ

/channel/dilshodbeK_arimov

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat #tabassum

Бир киши Суқротнинг олдига келиб, маслаҳат сўрабди:
⸺ Мен бир аёлга уйланган эдим. Қарасам, оёғи бироз оқсоқ экан. Энди ажрашганим яхшимикан, деб ўйлаб қолдим, шунга нима дейсиз?
Суқрот жавоб берибди:
⸺ Агар унга югуриш мусобақаси ўйнаш учун уйланган бўлсанг, албатта ажрашганинг яхши.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat

Инсонлар ўзини мақташнинг икки усулидан фойдаланадилар. Биринчиси ⸺ ўзи ҳақида яхши гапларни гапириш, иккинчиси ⸺ бошқалар ҳақида ёмон гапларни гапириш.


© Клод Адриан Ҳелветиус

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

20 январь – Ўзбекистон халқ шоири, шоир ва олим Хуршид Даврон таваллуд топган кун.
Кўплаб ёшларда бўлгани каби, менинг ҳам озми-кўпми танилишимда устоз Хуршид Давроннинг, у киши асос солган
kh-davron.uz кутубхонасининг ўрни беқиёс.
Бу учун Сиздан ҳамиша миннатдорман, Устоз! Жонингиз омон бўлсин!



•••
“Ия-ия, қачон келдинг?
Бормисан бу дунёда ўзи?”
дея мени кутиб олар қишлоққа қайтсам
йўл четида ўсган гиёҳлар…
Ортга қайтсам:
“Сен кимсан?” деб танимас шаҳар.

•••
Дўстим индамайди
Соатлаб дардларим айтаман унга
Тонг кетар оқшомлар айланар тунга
Дўстим индамайди
Кузда чечакларнинг ёзда сувларнинг
Қишда чучмомалар эртагин айтдим
Дўстим индамайди
Булутлар ортидан термилиб айтдим
Заъфар хазонларга кўмилиб айтдим
Дўстим индамайди
Дарди кўп дўстимнинг
Индамайди


Хуршид ДАВРОН

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Хато қилиш ҳаммага тегишли хусусият, ўз хатосини бошқа бировга тўнкаш эса фақат инсонга хосдир.

© Габриел Гарсия Маркес

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Эшакдан йиқилган одам, отдан йиқилгандан қаттиқроқ тушади. Бу ҳақида эл гапиради, қолаверса, ўзим кўп бор бошдан кечирганман. Нимага шунақа экан, деган савол туғилади беихтиёр. Ахир эшак паст, от баланд, эшак секин югурса, от эса жадал-ку?..
Отга дуо кетганлиги ҳақидаги гаплар ўз йўлига-ю, мен бунинг тағин бир сабаби бор, деб ўйлайман. Эшак бечора инсонлар томонидан кўп хўрланади, биз учун қилган меҳнати-да ҳаммавақт кўзимизга кўринавермайди. Шундан у одам йиқитганда ўз аламини олишга уринса керак...
Қисқаси, дўстим, сизни ҳар хуноб қилганни "эшак!" деб сўкаверманг. Уни аламзада қилган балки сизнинг худбинлигингиздир?..
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Улар бир-бирларини чин дилдан севишарди. Аммо афсуски, севиш ва кечириш учун ҳали жуда ёш эдилар.


© «Кичкина Шаҳзода»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Ҳаммамиз синганмиз. Ягона масала, синиқлари бизникига мос тушадиган одамни топиш.

© Виржиния Вулф

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#tabassum #umr_manzaralari

Дунё неъматларига аҳамият бермайдиган, ўзини жуда камтар тутадиган буюк Ислом олимларидан бири, фақат бир киши ўтиши мумкин бўлган тор йўлакда, ўзига бино қўйган шаҳарнинг катта бойларидан бири билан тўқнаш келибди.
Қорни кажавадай келадиган бой:
— Мен бир девонага йўл бериб четга чиқмайман! — деб пишқирибди.
Ҳалиги олим киши йўл берар экан, ғоят сокин оҳангда дебди:
— Мен эса, йўл бераман!

© «Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган гаплар» китобидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бу ҳаётда ҳакамлар тўлиб ётибди.
Одамлар ҳакамга эмас,
дўстга муҳтож...
Хайрли кеч.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Shunchaki

Манзура Абдуллаеванинг фесбук саҳифасидан.

Ўртоқлар! Демак, тўғри манзилдасиз! 😉

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #kechinma

Мен асли байрамларни ёқтирмайман. Ғирт бошоғриқ! Улар сиз боғланган одамларни табриклаш, аниқроғи сийқаси чиққан жумлаларни ҳаммага қўшилиб чайнаш заруратини туғдиради. Аммо сизни ҳар байрам завқ билан табриклардим, устоз! Чунки телефонда аниқ бир ҳангома рўй берарди.
Масалан:
⸺ «Хўўш, пойдаси тегмайдиган чолларни байрамда бир эслаб қўяяпсизми?!»
⸺ «Кампирларни ҳам эсладим!..»
⸺ «Вей, қишлақилар...»
Одамзод қанчалар омонат экан-а, бир-бирига...
Тинч ётинг, қачондир қошингизга борсам қанотингизга оларсиз деб биз дуода. Ҳа, димоғим чоғлигидан ҳозиргина сизга телефон қилиб юборишимга оз қолибди. Қўнғироқ қилишдан ўзимни тўхтатишга тўхтатдим-у, титроқдан ҳалиям тўхтолмаяпман. Қўрққанимдан титраяпман, «Алоов» деб юборсангиз ҳолим нима кечарди дея, яна йиғлаяптимикан деб нотўғри тушуниб юрманг...


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat #umr_manzaralari

Чўлда бир йўловчига дуч келдим:
— «Бошимга соя қил, бошқа ҳеч нарсанг керак эмас», — дерди у.


© ???

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel