Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1
#masal #umr_manzaralari
Бўри итдан сўрабди:
⸺Одамларнинг болаларини ҳеч тишладингми?
Ит жавоб берибди:
⸺ Йўқ.
⸺ Уларга ҳеч хиёнат қилдингми?
⸺ Йўқ.
⸺ Мен уларга ҳужум қилганимда қўриқлаганинг ростми?
⸺ Рост.
⸺ Эй, амакиваччам, айтчи, улар шижоатли ва ақлли кимсаларни нима деб атайдилар?
⸺ Улар бундай инсонларни мақтаб, "бўри" дейдилар.
⸺ Сендан биз билан бирга қолишингни сўрамаганмидик! Мен уларнинг болалари ва чорва молларини алдаб, уларга бир неча бор хиёнат қилдим... ва улар ўзларининг қаҳрамонларини бўри деб таърифладилар! Одамлар ўз жаллодларига сиғинишини, ўзларига содиқ бўлганларга эса паст назар билан қарашларини, наҳотки, билмасдинг?!
© "Google"дан олинди.
👉 @BeshinchiTomon
(Кеча адашиб бошқа бировнинг шеърини қўйибман... Буниси...)
«Ўзбекистон» радиоканали.
Байрам АЛИ
«Ёшликдаги дафтардан шеърлар»
П/С: Ушбу шеърларни 2005-2009 йиллар орасида ёзганман. Яйра хоним Абдуллаевага уларни эслатганлари учун раҳмат.
Дарвоқе, шоирликка ҳеч даъвойим йўқ. Илинаётганларим ҳаваскорлик даражасида ва ўша йиллардан бери бирорта ҳам шеър ёзмадим.. 😔
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #iqtibos
Эрталаб ўйлайдиган биринчи одаминг ва кечаси ўйлайдиган сўнгги одаминг — ё бахтинг ёки барча оғриқларингнинг сабабчисидир.
© Эрих Мария Ремарк
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
ЎЗБЕК ХАРАКТЕРИ
(қисқа ҳикоя)
Бир куни кичкина қизчамни етаклаб бозорга тушдим. Узум олмоқчи бўлдик. Бир баджаҳл, қўрс одам узум сотяпти. Қовоғи меникидан ҳам баттар осилиб кетган. Яқинлашиб нархини сўрадим.
- Кўрмаяпсизми, ёзиб қўйибмиз-ку! – деб жеркиб берди у.
- Ҳа энди, бу бозор – харидор дегани савдолашади, тортишади.
- Сиз билан тортишиб ўтиришга вақтим йўқ! Олсангиз олинг, бўлмаса товарни тўсманг!
Барибир савдолаша бошладик. Мен у дедим, у бу деди, хуллас, ўн сўмлик узумни саккиз ярим сўмга келишдик. Қараб турибман, ҳалиги амаки торозининг палласини тарақлатиб жаҳл билан узум тортяпти. Бир пайт қизчамга кўзи тушиб, бутунлай бошқа оҳангда сўради:
- Ие, бу яхши қизалоқ экан-ку! Исминг нима? Ма, манови сенга… – деб салкам ярим кило келадиган узум бошини қизимга узатди. Ҳайрон бўламан, мен билан шунча талашиб-тортишгани нима-ю, шунча узумни текинга бериб юборгани нима? Беришга берди-ю, лекин огоҳлантириб қўйишниям унутмади: – Буни ўзинг егин, хўпми? Дадангга берма, шундоқ ҳам у мени қароқчидай қақшатиб кетяпти!..
Қарасам, бошқа сотувчилар ҳам унга жилмайиб қараб туришибди. Улар бу одамнинг сирти қўпол, лекин ички дунёси нечоғлик ёруғлигини билишар, у савдо қилаётганида доим кузатиб туришар экан. Уйга қайтаётиб эътибор қилсам, ўзим ҳам жилмайиб кетаётган
эканман…
© Шароф БОШБЕКОВ
("Хуршид Даврон кутубхонаси" телеграм каналидан олинди).
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #ruhiyat #munosabatlar
Асл ҳақиқат шуки, сиз ҳаётда учратган ҳар битта инсон ўзининг қайсидир жиҳатини сиздан устунроқ, деб ишонади. Мана шу ишончини сақлаб қолсангиз, сиз унинг қалбидан жой оласиз.
© Дейл Карнеги
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
«Одам ўзини фаришта деса, ҳақ бўлиши мумкин, чунки инсон қалбида фаришта бор. Одам ўзини иблис деса, ҳақ бўлиши мумкин, чунки инсон қалбида иблис ҳам бор. Муаммо шундаки, иблис бўла туриб, у баъзида ўзини фариштаман дейди...»
© Жорж Санд
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #kechinma
Кеча Толстойнинг қисқа, аммо инсон ҳаётини ўзгартириши мумкин бўлган жумласини ўқиб қолдим: «Фақат яхшилик қилганларгина яшайди».
Хайрли кун.
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #asardan_parcha
Шундан сўнг Кичкина шаҳзода Тулкининг ёнига қайтиб келди:
⸺ Хайр, яхши қол... ⸺ деди у.
⸺ Хайр, яхши бор, ⸺ деди Тулки. ⸺ Мана сенга айтмоқчи бўлган сирли гапим: фақат кўнгил кўзигина очиқ, энг асосий нарсани кўз билан кўролмайсан.
⸺ Энг асосий нарсани кўз билан кўролмайсан, ⸺ деб такрорлади Кичкина шаҳзода бу ҳикматни эслаб қолиш учун...
⸺ Гулинг сенга шунинг учун ҳам қадрлики, унга кўнглингни очгансан.
⸺ Чунки унга кўнглимни очганман... ⸺ деб такрорлади Кичкина шаҳзода яхшироқ эслаб қолиш учун.
⸺ Одамлар бир ҳақиқатни унутдилар, ⸺ деди Тулки, ⸺ аммо сен асло ёдингдан чиқарма: кимники қўлга ўргатган бўлсанг, унинг тақдирига ҳамиша жавобгарсан. Унутма, феруза гулинг учун ҳам жавобгарсан.
© «Кичкина шаҳзода»
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma #umr_manzaralari
Бизга эҳтиёжи бор одамлар оллоҳнинг омонати. Бошқа омонатлар каби, муҳлати етиб, у ҳам биздан олиб қўйилади. Ўшанда аввало виждон билан юзма-юз келамиз: омонатни сақладикми, ёки йўқ? Жавобимиз йўқ эса, буёғи чатоқ, дўстим...
Тўғри, видео айнан бу ҳақда эмас. Аммо томоша қилгач, негадир мени ушбу кечинмалар қамраб олди...
Сиз ҳам томоша қилинг.
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Эркинлик ⸺ бериладиган нарса эмас. У сиздан тортиб олинмайдиган нарсадир.
© Волтерь
👉 @BeshinchiTomon
#qatra #umr_manzaralari
ШУКР
Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…
Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!
© Ўткир Ҳошимов
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Бир дўстим "Китобларда ёзиладиган муҳаббат бор нарсами? " деб қолди. "Ўзинг нима деб ўйлайсан?" дея сўрадим ундан. У ўйланиб қолди. "Бор, менимча, бор!" деди кейин. "Тўғри айтдинг, ⸺ унинг гапини маъқулладим. ⸺ Лекин унутмаки, муҳаббат китобларда ёзилгани ва ёки қўшиқларда мадҳ этилгани учун эмас, айнан сен ишонаётганинг учунгина бор. Токи муҳаббатнинг мавжуд эканига ўзинг ишонмас экансан, муҳаббат ҳақида миллионта қўшиқ куйланиб, яна мингта китоб ёзилишидан қатъий назар, у сен учун йўқ бўлиб қолаверади... »
Дўстим, муҳаббат ва садоқатнинг борлигига ишониб яшанг...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #kechinma
Бахт деган тушунча одам билан бирга пайдо бўлмаган, у инсоннинг ҳар жиҳатдан ривожланиши натижаси. Бу эса биз қанча ривожлансак, бахтга бўлган интилишимиз ҳам шунча ортиб боради, дегани...
...Ҳеч қачон қондириб бўлмайдиган нарсага, нега бунча ташнамиз,
дўстим?!
Хайрли кун.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Тун бизга тушлар ёрдамида энг муҳим хотираларимизни қайтаришга ҳаракат қилади.
© Мария Цветаева
👉 @BeshinchiTomon
#ruhiyat_manzaralari
СОВҒАЛАР
18 ёшимда
Чечаклар кутар эдим журъатсиз ошиғимдан
45 ёшимда
Менга тўппонча совға қилишларин истайман
Дастасига исми шарифимнинг
Бош ҳарфлари туширилган
Ихчам жигарранг тўппонча –
Кўряпсизми,
Йиллар одамни қандай ўзгартирар
Энди олажак совғамни
Таърифлаб бергум ҳатто киприк қоқмай.
Умримиз борича
Устимиздан кулади ҳаёт
Ва ҳеч қачон
Кечикмай тутқазмас совғаларини
Қалбим ўртанади аламдан
45 имнинг баланд пошналари остига
Сочим юборгум
Қачонлардир 18 имдан қизғанилган чечакларни
Қабул бўлар қурбонлигим –
Аста-секин пасая бошлар
Кечиккан қасоснинг аччиқ гулхани
Мен эса ўчаётган гулхан ёнида
Дастасини силаб узоқ ўтиргум
Жигарранг ихчам тўппончамнинг
ГУЛНОЗ МЎМИНОВА
2024, январь
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Даҳо бўлишни истамайман. Оддий одам бўлишга ҳаракат қилиб йўлиқаётган муаммоларим етарли.
© Альбер Камю
👉 @BeshinchiTomon
Ассалому алайкум, хайрли кун.
Дўстлар, билиб қолдим, кеча қўйган шеъримни ҳеч ким эшитмабди. Чунки адашиб бошқа бировнинг шеърини қўйган эканман. 😅
«Ўзбекистон» радиоканали.
Байрам АЛИ
«Ёшликдаги дафтардан шеърлар»
П/С: Ушбу шеърларни 2005-2009 йиллар орасида ёзганман. Яйра хоним Абдуллаевага уларни эслатганлари учун раҳмат.
Дарвоқе, шоирликка ҳеч даъвойим йўқ. Илинаётганларим ҳаваскорлик даражасида ва ўша йиллардан бери бирорта ҳам шеър ёзмадим.. 😔
@BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Агар аёл ўзига бино қўйиб, ҳаддан ташқари мамнун ҳолда яшаётган бўлса, демак, у кимдандир қасос олмоқда.
© Зигмунд Фрейд
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kayfiyat #kechinma
Қизим онасига эртак айтиб бераётганини эшитдим: «бўғирсоқнинг олдидан битта яхши бўри чиқиб қолибди...»
«Яхши бўри?!» ⸺ сергак тортдим мен. Ажабаланиб, эртакнинг давомига қулоқ солдим. Қизиғи, кейинроқ тулки ҳам яхши бўлиб чиқди. Охирида бўғирсоқни ейиш ўрнига, пумпалоқвойнинг иккала бетидан ўпиб, бошидаги боғичини ечиб қўйди...
Қойилмисиз?!
Биз катталар, "одатда", деб гап бошлашни хуш кўрамиз. Тасаввур юритганда ҳам, одатий сюжет чизиғидан чиқиб кетмасликка ҳаракат қиламиз. Ҳатто ўйларимизгача маҳкуммиз, дўстим. Ҳар қанча бандилик бўлса, бундан ортиқ бўлмас...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#ruhiyat_manzaralari
АЁЛ
Нонуштани ҳозирлаш учун,
Секингина қўзғалар экан,
Нигоҳлари эрининг маъсум
Чеҳрасида ўйнайди шўхчан.
Нонуштани ҳозирлар экан,
Эр ўрнига ўзини қўйиб,
Унинг ширин ёнишларидан
Мунис кўнгил кетади ийиб.
У жимгина тикилар ортдан -
Эр эшикни кетаркан ёпиб.
Сўнг эшикка суянмоқ учун
Кеч қолгандай боради чопиб.
Эшикка суяниб жилмаяр аёл,
Эрига суяниб жилмайган каби.
© Чори Аваз
@BeshinchiTomon
Драматург Шароф БОШБЕКОВдан табассумга мойил иқтибослар:
•••
Мен туғилмасимдан олдин бу дунёнинг расвоси чиқиб бўлган экан. Менинг сираям айбим йўқ.
•••
Менинг мучалим йўлбарс. Тор сўқмоқда кучукми, мушук билан тўқнаш келиб қолсам, “Шу билан тенг бўлиб юраманми?” деб йўл бераман. Буни баъзилар “Итдан қўрқди” деб тушунишади.
•••
Душманингга бахт тила, токи у ўз бахтига ўралишиб, сенга ёмонлик қилишга на вақт топа олсин, на хоҳиш.
•••
Виждон нима? Инсоннинг ичида виждон деган орган йўқ. Юрак бор, талоқ бор, виждон йўқ. Лекин шу йўқ виждон оғриса, азоб берса, одамнинг ҳаёти зулматга айланади.
•••
Мен кўпинча ҳажвий асарлар, кинокомедиялар ва юмористик пьесалар ёзаман. Аслида йиғлаб юбормаслик учун куламан.
Манаба: oyina.uz
@BeshinchiTomon
#МУНДАРИЖА
✨«Шарқ юлдузи» журналининг 2023 йил, 12-сони нашрдан чиқди. Журнал мундарижаси билан танишинг.✨
(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)
@SharqYulduziJurnali
#Якшанба_мутолааси
«Бахт инсон интилишларининг марказида туради. Аммо жамият эътироф этмагунча, баъзида унга эга эканимизни англайвермаймиз. Ёши 32 га борган, арзимас пул эвазига новвойхонада пол артувчи бўлиб ишлайдиган ақлан заиф йигит Чарли Гордон, қайсидир маънода, мана шундай одамлардан бири эди...»
Байрам АЛИ. «КЕЧА ҲАМ ИНСОН ЭДИМ!». Мақола. Тўлиқ ўқиш: 👇
https://telegra.ph/maқola-01-28-2
#xayrlikech #iqtibos
Кимнинг айтадиган гапи кўп бўлса жим юради.
© Пабло Эскабор
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #kechinma
Эртаклар инсонни аждарлар борлигидан воқиф қилгани учун эмас, балки уларни енгиш мумкинлигига ишонтиргани учун қадрлидир.
© Гилберт Честертон
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Одатда фикр саёзлигини гапни чўзиш ёрдамида беркитишга уринилади.
© Шарль Луи де Монтескьо
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kayfiyat
«Бунинг номи қор-да! Жудаям зўр нарса! Шунинг учун номи қор дейилади!
Эшитдингми, бу қор!
Қор дегани шу!»
Гўдак қизим, қорни шунча соғиндингми...
Ҳаммага хайрли кеч.
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Анча йиллар бурун бир дўстим ўз севги можаролари ҳақида кулибгина гап бошлади-ю, кутилмаганда бирдан йиғлаб юборди. Бу эса кейинчалик бизнинг бир-биримиздан олислашишимизга сабаб бўлди: у энди мендан ўзини олиб қочар, мени кўрганда кўзимга қарамасликка ҳаракат қиларди...
Шунда бир нарсани тушуниб қолдим. Демак, инсоннинг ўта шахсий ички кечинмаларини ҳис этиш ҳам, баъзан унга нисбатан тажовуз бўлиши мумкин экан...
Дўстим, сиздан кўзини олиб қочган одамнинг кўзларига, иложи бўлса, тикилманг...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Кутубхона ота-онамиз биздан яширган ва ўқитувчиларимиз айтишга қўрққан нарсаларни билиб оладиган жойдир.
© Алан Дершовиц
@BeshinchiTomon