#iqtibos
Камбағал одам кўпинча чин ошиқ бўлади. Чунки унинг қалбдан бўлак айрибош қиладиган нарсаси йўқ!
© Жуброн Халил Жуброн
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
ПОРА ВА “ЧОРА”
Идорада бир ходим пора билан қўлга тушди.
Бошлиқ шу масалани муҳокома қилиш учун фавқулодда мажлис чақирди.
У мажлисдан чиққанлардан сўради:
– Хўш, “коррупция – ёмон иллат, шу жирканч иш бизнинг идорамизга ярашадими, қани инсоф, қани маънавият”, дедими бошлиқ?
– Йўқ, – деди ходимлардан бири. – Бизнинг бошлиқ ундай майдалаб ўтирадиган одам эмас.
– Унда нима деди?
– “Эҳтиёт бўлинглар”, – деди...
©️ Нуриддин Эгамов
📖 "Китоб кўтарган одам" китобидан.
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Француз инқилобчиси Жорж Дантоннинг қатли олдидан охирги сўзини сўрашганда, инқилобчи ўз қотилларига қарата: «Чопган бошингизни халққа кўрсатинг, у ғурурланишингизга арзийди», деган экан...
Айрим мағлублар борки, улар ғолиблардан шарафлироқ.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#tabassum
⸺ Мендан зўр ҳарбий чиқиши мумкин эди. Айрим ҳарбий техникаларни уларнинг ўзидан яхши қўллай оламан.
⸺ Айнан қайсини?
⸺ Масалан, чекиниш!
© Марк Твен
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
МИЛЛИОНЕР ВА ТЎРТ ДОНА ЁНҒОҚ...
Кеч кузнинг ғамгин бир тунида... Дарахтлар шовуллаб куйлаётган тунида... сиҳатгоҳ боғида шамол силкитган шохлардан тушган ёнғоқларни териб юрган бир одамни кўрдим. Оромгоҳ чироқлари дарахтлар тагигача ёритиб турарди. У бор-йўғи уч-тўрт дона ёнғоқ топди. Лекин боладай шод эди, шодумон эди. Хазонлар орасидан топиб олган ёнғоқларини эртакдаги олмахоннинг олмосларидай авайлаб чўнтагига солиб қўярди. Мен бу одамни танирдим. У жуда бадавлат киши эди. Гап шундаки, бу одам истаса бир ҳимоси билан вагон-вагон ёнғоқларни харид қила оларди. Шундай эса-да, ўзи ердан топиб олган уч-тўрт дона ёнғоқ унга тонналаб ёнғоқни сотиб олишдан кўпроқ завқ берарди.
Топиш завқи шунчалар ажойиб ҳиссиёт.
✍️ Эшқобил ШУКУР
@Eshqobil_Shukur_ijodi
#iqtibos #munosabatlar
Бефарқлик аёлни қўрслаштиради, эътибор эса юмшатади. Демак, ҳар битта эркак ўзига муносиб рафиқага эга.
© Ф. Раневская
👉 @BeshinchiTomon
#asardan_iqtibos
«Инсонларни қадр-қиммати учун севишдан маъно йўқ ⸺ ахир бу кўнгил олижаноблиги эмас, оддий тўлов! Фақат муносиб бўлмаганларни севишгина баркамол севги саналур!»
© Ф. Достоевский, «Ака-ука Карамазовлар»
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #mulohaza
Маҳкумлар билан суҳбатда уларнинг аксарияти айтади: «Яшириб юрган ёлғонларим ошкор бўлгач, гуноҳларимга иқрор бўлиб, ич-ичимдан тавба қилгач, шундай енгил тортганман, узоқ йиллар бундай руҳий енгиллик бўлмаган.
Ишонасизми, ёлғон ва айблар тан олинган заҳоти, мия дам олади, ишлашдан, аниқроғи турли ёлғонлар ва кераксиз режалар тузишдан тўхтайди».
Худди шундай.
Айтаётган ёлғонларимизни, қилаётган яширин маразликларимизни биров кўрмаслиги мумкин, аммо руҳ ўзида ушлаб қолаверар экан. Бу юк билан яшаш оғирлигини, бошидан ўтказган билади.
© Сарвар Раҳимов
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kuzatish
Ҳақиқий ирода ⸺ бу самимият дегани. Бошқа ҳар қандай жасорат ё шуҳратпарастлик, ё худбинлик ёки иложсизликнинг натижасидир.
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#Xayrlikech #kechinma
Мактабимизни спорт зал билан боғлайдиган узун йўлак бор эди. Иккинчи қават деразасидан ошиб, ўша йўлакнинг устига тушса бўларди. Бир куни шундай қилдим. Мақсадим, паналаб бориб, спорт залда бўлаётган арча байрамига пақилдоқ отиш...
Том устида секин юриб борарканман, спорт залнинг қурилиши чала қолган девори оша рақсга тушаётган катта синф болаларини кўриб турардим. Шу пайт ортимдан ҳуштак овози эшитилди. Ўгирилиб қарасам, мен очиқ қолдирган деразадан мактаб қоровули Зокир ака тикилиб турибди. Унинг кўк кўзларидан чақин чаққандай бўлди! Ҳозир бостириб келади деб, иккиланиб ҳам ўтирмасдан ўзимни ерга отдим...
«Воҳ, оёғим!», деб ерда думалаб ётарканман, ёнимга биргина одам келди. Дўстим! Худди уруш киноларда яраланган шеригини қутқарган аскардай, мени опичлади-да, уйимизга қараб чопа бошлади. Мени кўтариб югуриб бораркан, нимагадир у ҳам Зокир акани қувиб келади деб тусмол қилар, тез-тез орқасига қараб қўярди.
Уйимиз-ку, унчалик узоқ эмасди. Лекин бўйим уникидан баландроқ эди. У ўшанда мени ерга бир марта ҳам қўймасдан кўтариб борди. Тасаввур қиляпсизми, уйимизгача кўтариб борди...
Дўстим, дейман баъзан бу воқеа эсимга тушаркан. Биздаги биродарлик, ғамхўрлик, нимага ўзимиз билан бирга улғаймади? Нимага болаликда, мактабимизнинг ариқларида, ариқ бўйлаб ўсган кекса тутқаторлар орасида қолиб кетди? Ё, улғайишнинг шартимикан, бепарволик, бемеҳрлик? Айт менга, ўзимни яна бир марта томдан ташласам, энди баландроқ томлардан ташласам, келиб мени кўтарасанми?..
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#Yakshanba_mutolaasi
«– Эртага қиёмат бўлишини билсанг нима қилардинг?
– Нима қилар эдим?.. Ҳазиллашяпсaнми?
– Йўқ.
– Билмадим… ҳеч ўйламаган эканман.
У ўзига қаҳва қуйди. Бир четдаги гилам устида, ёруқ яшилтоб чироқ ёғдусида иккала қизи кубиклардан нимадир ясаб ўтирибди. Меҳмонхонада ҳозиргина қайнаган қаҳванинг ёқимли ҳиди таралмоқда.
– Ўйлаб кўрадиган вақт келди, чамамда, – деди у...»
Рэй Брэдбери. ЭРТАГА ҚИЁМАТ (ҳикоя). Тўлиқ ўқиш:
👇
https://telegra.ph/Yakshanba-mutolaasi-03-17
#asardan_parchalar
Стендальнинг «Парма ибодатхонаси» асаридан инсон руҳиятидаги зиддиятлар акс этган парчалар:
•••
Ўзи калтафаҳм, лекин эҳтиёт бўлиб қадам босувчи кимса хаёлоти бой одамларни мағлуб қилади, яъни ⸺ ҳамма замонларда ҳам ишига пишиқ Санчо Пансолар олижаноб Дон Кихотлардан устун келаверадилар.
•••
Қизиқ, жўшқин туйғуларга бой бу собиқ кучер қўлига қалам олди дегунча қўрс ва совуққон бир шоирга айланарди. «Киборлар жамиятида эса бунинг аксини кўрамиз,
⸺ дея ўйлади Фабрицио, ⸺ у ерда ҳамма назокатли қилиб гапиришни билади, бироқ қалблари бўм-бўш!
•••
Нима бўлди ўзи? Клелия ҳали ҳеч қачон бундай гўзал ва айтиш мумкинки, бундай дилкаш кўринмаганди. Қалби уйғониб қолмадимикин мабодо? Лекин у ҳолда бу бахтсиз севги бўлиши керак, унинг бундай жонланиб юришида қандайдир ғам-андуҳ борлиги сезиляпти. Одатда, бахтсиз муҳаббат инсонларни мана шундай камгап, жонсарак ва сокин табассумли қилиб қўяди...
•••
Қиз ёлғизлик қувончи ва орзу-хаёлларини ўзининг эрлик ҳуқуқига биноан унинг ички дунёсига тўпорилик билан бостириб кирадиган биронта йигитнинг инжиқлигига бўйсундириш лозимлигини ўйласа, юраги орқага тортиб кетарди. Мабодо ёлғизлик Клелияга бахт ато қилмаган тақдирда ҳам ҳар қалай уни кўпгина оғир таассуротлардан холи қиларди...
👉 @BeshinchiTomon
#kuzatish #kechinma
Одамлар томонидан етказилган ҳар қандай жароҳат ўзидан ўра қолдиради. Ва бу ўрачалардан, одатда, ёвузлик замбуруғлари униб чиқади.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Ёввойи табиат, одатда, инсонларнинг қилмишларидан чарчаганларни кўпроқ ўзига жалб этади.
© Эрнест Ҳемингуей
👉 @BeshinchiTomon
#tabassum #rivoyat
УСТУНЛИК
Иншоат қурилиша ёшгина йигит ўзининг ҳаммадан зўрроқ эканини айтиб керилар, бошқаларнинг устидан тинмай куларди. Шунда унинг мақтанчоқлиги бир кекса хизматчининг жонига тегди.
— Сен билан баҳслашиб кўрмоқчиман, — жилмайди йигитга қараб. — Қаршингдаги бинога аравада шундай бир нарса итариб чиқа оламанки, сен уни арава билан олиб қайтишга қўл кучинг етмайди.
— Майли, қария, — деди осмонларда учиб юрган йигит. — Кўрамиз, нима қиларкансан!
Қария бироз ўтиб арава келтирди ва йигитга қўли билан имлаб:
— Қани, аравага чиқ! — деб айтди.
© Турк тилидан Сумайро ва Муна Холмиродовалар таржимаси.
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Ҳеч кимни хафа қилишни истамайдиган одамлар... микроблар! Улар жамият яраларининг мадда боғлашига сабаб бўлади.
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Қалбдан жой олиш насиба, у ерда қола билиш эса маърифатдир.
© Мавлоно Жалолиддин Румий
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Э, бахтиёр одам! Мунаввар шуълаларингга интизорлар бўлмаса, сенинг бахт-иқболинг нимага арзирди?!
© Фридрих Нитше
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #iqtibos #munosabatlar
Севги ҳеч қачон табиий ўлим топмайди. У бефарқлик, хиёнат ёки хатолар туфайли ўлади.
© Эльчин Сафарли
👉 @BeshinchiTomon
#Ўзбекистон_радиоси
«Тафаккур ва ижод» эшиттириши.
«⸺ Ҳақиқий ҳикоя мана шундай... Бир лаҳзада қалбингизни остин-устун қилиб юбориши мумкин! Ҳолбуки, асл адабиётнинг вазифаси ҳам шу. У инсондаги ниманидир ўзгартириши керак. Ё онгида, ё қалбида...»
Суҳбатдош: Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #iqtibos
Каму кифоя қиладигани, кўпу чалғитадиганидан афзалдир.
© Абдуллоҳ Ибн Маъсуд
@BeshinchiTomon
Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар!
Шарқона янги йилнинг бошланиши ⸺ Наврўз барчамизга қутлуғ бўлсин.
Энам Наврўзда ҳаммага яхши муносабатда бўлган инсоннинг барча гуноҳлари кечирилади, дерди. Дарҳақиқат, Наврўз — янгиланиш, ёшариш, покланиш мавсуми. Эл азалдан айни шу куни дастурхонини одатдагидан тўкинроқ, бағрини ҳар доимгидан кенгроқ қилган. Шу азиз кунларнинг файз-барокоти, хосияти, фазилатлари ҳамда шукуҳи хонадонларингиздан ҳеч қачон аримасин.
Навоий бобомиз лутф этганларидай, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин, азизлар!
Байрам Али
👉 @BeshinchiTomon
#masal
⸺ Донолик нима? ⸺ деб сўрашди бир донишманддан. Донишманд жавоб берди:
⸺ Муаммоларнинг қайси бирини ҳал этиш, қайси бирини четлаб ўтиш ва қайси бирига кўз юмишни билиш доноликдир!
© Далай Лама
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #insonxarakteri
Мен одамлар икки тоифага ажралишларини тушуниб етдим. Биринчи тоифа севгисиз яшай олмайди, иккинчи тоифа нафратсиз... Ва бу иккала тоифа ҳам ўз қалбида тўпланган севги ёки нафратни тўкиб солиш учун ҳамиша одам излаб юради.
© Юрий Поляков
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #umr_manzaralari
Яратган сени сийламоқчи бўлганида қийин йўлга етаклайди. Чунки бахтга олиб борадиган осон йўллар йўқ.
© Далай Лама
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #iqtibos
Онам доимо бизга: «Отанг уйга келганда юзига кулиб қаранглар, сабаби уйдан ташқаридаги дунё машаққат, оталарни хароб қилади», ⸺ дерди.
© Фёдор Достоевский
#Nasiba
@BeshinchiTomon
Ассалому алайкум, дўстлар. Асли бирор нарса сўрашга йўғроқман. Лекин қишлоғимга нафим бўлмаётганига яраша, ҳеч йўқ овоз йиғишда ёрдамим тегсин. Илтимос, овоз беринг. Овоз берганларга, яқинда бўлиб ўтадиган китоб тақдимотим учун таклифнома жўнатаман. Ваъда!..
/channel/ochiqbudjet_6_bot?start=032325067005
Огоҳлантириб қўяй. Ҳавола қотиб-қотиб ишлаши мумкин.
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #masal #umr_manzaralari
Бир масалда Тулки тузоққа тушиб, думидан айрилади-ю, бундай шарманда бўлиб яшашдан истиҳола қилади. Шунда айёрлик ишлатиб, ҳамма тулкиларга ўз думларини кесиб ташлашни маслаҳат бера бошлади:
⸺ Келинглар, биродарлар, баримиз думимизни кесиб ташлаймиз! Биринчидан, у қоматимизни бузади; иккинчидан, дум биз учун ортиқча бош оғриқ!..
Шу Тулкига ўхшайди айрим одамлар. Ўз нуқсонларини кенг ёйиш орқали шармисорликдан қутулмоқчи бўлишади.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Даҳо бўлишни истамайман. Оддий одам бўлишга ҳаракат қилиб йўлиқаётган муаммоларим етарли.
© Альбер Камю
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
ВИЖДОН
Атрофни кўз қири билан текширган бўлиб, ёнидаги кампирнинг ҳамёнини ўғринча ўз сумкасига солди. Ҳеч ким кўриб қолмаганига ишонч ҳосил қилиб, дўкондан ҳозиргина олган газли сувини ҳам қолдирганча чиқиб кетди. Катта ўлжадан мамнун бўлиб, қўлидаги сумкасини ўйнатганча сакраб-сакраб қадам ташлаб кетаверди. Тўсатдан ўша дўкондаги сотувчи боланинг уни чақириб югуриб келаётганини кўрди-ю, қочишга тушди. Аммо бола етиб олди. Ҳансираганча йўлини тўсди:
⸺ Узр, қаёққа шошаяпсиз?! Газли сувни унутиб қолдирибсиз....
© Аржумандбегим
👉 @BeshinchiTomon