beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#kechinma #kuzatish

Айримлар бирор фикр ёки ҳодисани қанча кўп одам билан муҳокама қилинса, шунча ҳақиқатга яқинлашилади, деб ўйлайди. Бу нотўғри. Аслида, деярли ҳамма вақт кўпчилик йиғилган жойда, ҳақиқатга ўриндиқ етмай қолади.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Одамлар доноларни эмас, нодонларни яхши кўради. Чунки нодонлар уларни кулдиради, донолар эса тушкунликка солади.


Софокл

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kayfiyat

«Бу дунёда бир қиз бор, ёстиғининг ярми бўш...»


Анакай! Юқоридаги кечинманинг давоми!

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Мақтов энг яхши ҳимоядир.

⸺ Кафка

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Энг яхши дўстингиз ўзингиз эканини тушунганингизда, ҳаётингиз анчайин равшан тортади. Чунки ўшанда сиз сизни тушунмаётганларга тушунтиришга ва сизга ишонмаётганларга исботлашга зарурат сезмайсиз...

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikеch #kechinma

Ҳақиқатдан ҳам ҳеч бири абадий яшаши мумкин эмас: на муҳаббат, на нафрат ва на адоват. Уларнинг олови қанчалик шиддат билан ёнса, шунча тез кулга айланади. Аммо биз улардан қолган кулни бутун умр қалбимизда сақлаб юришимиз мумкин.
Эҳтимол, болалигимизда шунинг учун ҳам катталар бизни хўрсинишдан қайтарган бўлсалар керак...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Бировларнинг айбини кўрувчи кўз ҳақни кўришдан махрум, чунки унинг назари доимо бошқаларга қаратилган.


Мавлоно Румий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech

ҚОРАЛАШ, БАЪЗИДА ОҚЛАШ...

Ажойиб бир латифа эшитгандим. Афанди бойнинг боғига ўғирликка кирганда, бой уни қўлга тушириб, "ҳой, бировнинг боғида нима қиляпсан?!" дея сўрайди. Шунда афанди нима қилади? Боғнинг эгасидан баландроқ келиб, "ўзинг-чи! Эмасам, нимага хотининга калиш обермадинг?!" деб жавоб қайтаради...
Жудаям пурмаъно-я? Дарҳақиқат, айрим одамларни жиноят устида қўлга туширсанг, ўзини оқлаш учун, сендан вазиятга алоқаси йўқ бўлса ҳам бирор айб излаб топишга киришиб кетади.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

КУТУБХОНА ҚАЕРДА?

⸺Айтолмайсизми, кутубхона қаерда?
⸺Театрнинг ёнида, ⸺ деб жавоб берди кўзойнак таққан зиёлинамо киши сўрагувчи талабага.
⸺ Қайси театр? Саунанинг олдидагими?
⸺...
⸺ Билярдхона томондами?
⸺ ...
⸺ Кафедан ўтгандан кейин?!
⸺ ...
⸺ Э, ҳаа... Анақа... Пляж тарафда...
⸺ Йўқ! ⸺ деди зиёли охири зарда билан. ⸺ Сен айтган жойлар кутубхона билан театрдан жудаям узо-о-оқ...

Нуриддин ЭГАМОВ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бироз ёввойи бўлинг. Нусха кўчириш урф бўлган бир даврда жозибадорликни сақлаб қолишнинг ягона йўли шу.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ранжишлар сонининг тўртдан учтаси нотўғри гумон юзасидан бўлади.

© Айман Ёғий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ўртоқлар ота-онадан кўра яхшироқ тарбиялайди. Чунки уларга ачиниш бегона.

Андре Моруа

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma

Отам кўпкари ва автоҳалокатлардан кўплаб тан жароҳати олган. Таъбир жоиз эса, синмаган, бутун суяклари йўқ ҳисоби. Аммо ёшлари 70 дан ошиб, ҳалигача жисмоний меҳнат билан шуғулланади. Баҳор-ёз ойлари ариқда ювинади. Қишнинг изғиринли кунларида ҳам, қайнамаган ⸺ хом сув ичадилар...

«Эскининг одами-да, ⸺ дея ўйлардим, илгари отамнинг бу одатлари эътиборимни тортса, ⸺ ёшликда қўй ёғи, қўй гўштидан кўп тотган: иммунитет бақувват...»

Гўё бу яхшидай, аслида ҳам шундай бўлиши керакдай, бундан мақтанишгача борардим...

Бироқ яқинда бир нарсани тушуниб қолдим. Отамнинг аллақандай бепарво, шикоятсиз эканликларининг жисмоний имкониятларга ҳеч қандай алоқаси йўқ экан. Шунчаки... Шунчаки кўникилган жароҳатлар инсонга азоб бермай қўяркан...

Менинг эса кўнглимни бир изтироб ўртайди. Нега жароҳатларингга бунчалар кўникдинг, Ота? Нега уларни даволаш ўрнига ҳаммадан беркитдинг, ўзинг ҳам кўрмаётгандай кўз юмиб қўя қолдинг. Сенинг жароҳатларинг қанчалар даҳшатли эканини ўйласам, ич-ичимда туганмас оғриқ туради...

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ОДАТ

Боғчада:
- Жим ўтирамиз, болалар.

Мактабда:
- Ҳамма жим ўтирсин.

Оилада:
- Жим ўтириб, овқатингни е.

Ишхонада:
- Жим юргин, хўпми?

Халқаро конференсияда:
- Кўрилган муаммонинг ечими бўйича қандай таклифларингиз бор?

Ҳамма жим.

Шаҳло Арипова

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

"Итга таёқ ташласангиз, таёққа қарайди, шерга таёқ ташласангиз, улоқтирувчига қарайди". Бу қадимги Хитойда суҳбатдош сўзларга ёпишиб олиб, асосий нарсани кўришдан тўхтаганда айтиладиган иборадир.


Виктор Пелевин

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#tabassum

Шов-шувли хазил!

ДУНЁ ОЛИМЛАРИНИ МОТ ҚИЛГАН МАҲМУДЖОН ҚЎЧҚОРОВ!

(ҳажвия)

Маҳмуджон Қўчқоровнинг Тил назарияси бутун дунёни ларзага солди. Буткул мандираж бўлган тепакал дунё олимлари шу мавзу бўйича симпозиум ўтказишга қарор қилишди. Бутун жаҳон олимлари симпиозумига Маҳмуджон Қўчқоров вазмин қадамлар босиб кириб келди. У минбарга чиққач биринчи бўлиб немис олими савол берди:
⸺ Сиз бутун дунёдаги сўзлар ўзбекчадан тарқаган дебсиз. Бу қанчалик асосли?
⸺ Сизнинг исми-фамилиянгиз нима? – деди Маҳмуджон Қўчқоров кўзойнагини бурнига тушириб немис олимига кўз ойнаги устидан қараб.
⸺ Мен немис олими Ханс Брун.
⸺ Менга қаранг Ханс. "Ханс" дегани Хонлар авлоди дегани. Демак сиз Хонлар авлодидансиз. "Брун" деган фамилиянгизга келсак, у биздаги "бурун" деган сўздан олинган. Бурун бу инсоннинг юзида жойлашган аъзо. Мана сизлардан чиққан Гитлер бор-ку. Гитлер ҳам ғирт ўзбек бўлган. Миллатчи партиясининг лидери бўлган Гитлер Рейхстагга чиқиб бутун немис халқига "Ҳа йигитлар!" деб қўлини кўтарган. Сизлар эса "Хайл Гитлер!" деди деб ўйлагансизлар. Гитлер "Хайл Гитлер" демаган "Ҳаа, йии-гитлар!" деган тушундингизми? -деди Маҳмуджон Қўчқоров бутун залга қараб.
Бу гапдан ҳамма олимлар қарсак чалиб юборди. Шунда Сингапурдан келган икки нафар олим бир-бирини туртиб "Саволни сен бергин", "Сен айта қол" деб тортиша бошлади. Шунда уларни кўриб қолган Маҳмуджон Қўчқоров уларни сўроқ қила бошлади:
⸺Ҳой сизлар! Қайдан келдинглар?
⸺ Биз Сингапурдан келдик.
⸺ "Сингапур" деган сўз ҳам ўзбекчалигини билармидингиз? Илгари Сингапурда ҳам бизнинг аждодларимиз яшаган. Сингапурга бир сайёҳ бориб ўша аждодларимиздан "Бу жойнинг номи нима?" деб сўраган. Аждодларимиз у ажнабий одамнинг гапини тушунмай худди сизларга ўхшаб бир-бирини туртиб "Сен гапир"-"Сен гапир" деган. Сайёҳ эса буни "Сингапур" деб эшитган. Тушундингизми? -деди Маҳмуджон Қўчқоров ғолибона қаддини ростлаб.
Бутун залда қарсаклар янгради. Шунда Финландиядан келган фин олими савол бериш учун қўлини кўтара бошлади. Маҳмуджон Қўчқоров унга сўз берди.
⸺ Сиз, ҳа сиз, савол бераман деб қўлини кўтараётган киши ўзингизни таништиринг.
⸺Мен Финляндиядан келдим. Исмим Оливер...
⸺ Бўлди. Бу ёғини ўзимга қўйиб беринг. Исмим Оливер дедингиз. Исмингиз ўзбекча. Исмингиз биздаги "Олавер, қанча олсанг олавер" деган сўздан олинган. Мана сизлар ҳаммом билан машҳурсиз. Фин саунаси деса бутун дунё билади. Сауна эса ўзбекча сўз. Ҳа, ишонинг ўзбекча. Сауна ичида нима бўлади?.. Ҳа, балли, кириниш учун совун бўлади. "Сауна" деган сўз ўзбекча "совунла" деган сўздан олинган...
Бу гапдан бутун зал бир қалқиб тушиб қарсакка зўр беришди. Давомли қарсаклар.

Давоми бор...

(ПС: Давомли қарсак янграб турганидан фойдаланиб бир оғиз Маҳмуджон акадан узр сўраб қўймоқчиман. Бу албатта ҳазил. Бошқаларга гапим шуки, агар Маҳмуджон Қўчқоров киллер ёллаб мени отиб ташламаса, давом эттираман, чунки яна 253 та мамлакат бор ҳали дунёда. Бу дегани, ҳали 253 марта бошингизни қотираман деганимдир. Ҳа айтмоқчи "киллер" ҳам ўзбекча сўз...)

Шукур Жабборнинг фесбук саҳифасидан олинди.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#masal #arxiv

Аждарҳо ўрмонда бўрини тутиб олиб шундай деди:
– Қара, сени дафтаримга ёзиб қўяман: «Бўри, кулранг, бир дона». Бугун тушликка келасан ва мен сени еб қўяман. Тушундингми?
– Тушундим...
– Саволлар борми?
– Йўқ...

Бўри хафа бўлиб кетди.
Аждарҳо ўрмонда сайр қилишда давом этди. Тулкини кўриб қолди ва уни ҳам ушлаб олди.
– Тулки, сени ҳам ёздим: «Тулки, малла, думли, бир дона». Бугун кечки овқатга келасан ва мен сени еб қўяман. Тушундингми?
– Тушундим...
– Саволлар борми?
– Йўқ...

Тулки ҳам хафа бўлиб кетди.
Аждарҳо йўлида давом этди. Ўрмонда қуённи ушлаб олди ва деди:
– Қуён, мен сени ҳам ёзиб қўйяпман: «Қуён, кул ранг, узун қулоқ, бир дона». Эртага меникига нонуштага келасан ва мен сени еб қўяман. Тушундингми?
– Тушундим.
– Саволлар борми?
– Бор.
– Қанақа?
– Келмасам бўладими?
– Ҳиммм... Бўлади! Унда сени рўйхатдан ўчириб ташладим!

Қиссадан ҳисса: ҳеч қачон дадилликни бой берма. Зеро, минглаб шикоят, аразу гина, оҳ-воҳлар эмас, ўрнида берилган биргина савол сенинг жонингга оро кириши мумкин.


© Интернет тармоғидан топилди.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бола эдим. Саккиз-тўққиз ёш катта қариндошимиз турмушга чиққанда роса йиғладим. Кўнглим бузилди – бамисоли хиёнатга учрагандай, ташлаб кетилгандай абгор ҳис этдим ўзимни.

Ахир орамизда алланарсалар бор эди-да. Яъни, доимо бирга қўй боқардик!..

Эҳтимол, кўнглингизнинг бир четидан булар қўй боқишаётганда қизгина бирор нима деб ҳазиллашган, ё шаъма қилдимикан, деган бетамиз фикрлар ўтаётгандир?

Йўқ, бунга ўхшаш воқеа сира бўлмаган! Бор-йўғи умбалоқ ошсам чапак чалиб олқишларди, гуллар териб келсам, чин дилдан қувонарди у...

Нега шундай экан, дея ўйлайман ҳануз бу воқеа эсимга тушганда. Инсоннинг қалби ўзини қувонтирган эмас, аксинча, ўзи қувонтирган одамларга боғланиб қолади?..

Хайрли кеч.


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Инсонлар масъуд дамлар Худо мени ёрлақаяпти, деб ўйлашади. Аслида у маъюс дамлари Оллоҳга кўпроқ яқиндир. Буни ушбу лаҳзаларда қалбнинг эзгу истакларга кўпроқ тўлиши, ота-она, яқин жигарларни эслаб қолишдан ҳам англаш мумкин...
Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#klassika #arxiv

Бетҳовен - Ой ёғдуси

Кетдик, тасаввур ва туйғуларимизга қанот берамиз!

👉 @beshinchitomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#mulohaza

Жоҳар Дудаев...

Бу номнинг ўзи мардлик, ватанпарварлик, ҳамият, ор-номус билан қоришиб кетганки, уларни айро тасаввур қилиб бўлмайди. У дини, миллати ва шарафини ўлимдан афзал билган шахс саналади.

Унинг мана бу гаплари бутун умр тарихда муҳрланиб қолди: "Агар ҳозирги оталарнинг қўрқоқлиги эҳтиёткорлик деб аталса, албатта, шундай вақт келадики, болаларнинг қуллиги садоқат, деб аталади".

P.S: Суратда Жоҳар Дудаев ўлимидан бир неча сониялар олдин. Сурат бошқариладиган ракетадан туширилган.


Сарвар Раҳимов

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Retro

«Мен шоир эмасман,
Аммо, о, гўзал,
Сизни кўрсам...
» деб куйлаган экан-да, ҳали жаноб Риши Капур...
Мен эса...
Мен...
Ҳай, майли!
Ёмонини эмас, яхши хотираларни эслайлик!

«Бобби» фильмидан саундрект

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

⸺ Ҳаёт тажрибамдан биламанки, аёл зоти кўчманчи қушларга ўхшайди.
⸺ Нега айнан кўчманчи қушларга?
⸺ Илиқлик бўлмаган жойда қололмайдилар...


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Эрих Мария Ремаркдан иқтибослар

•••
Бахтиёрлик нималигини бадбахтларгина яхши билади.

•••
Таслим бўлмаган инсон ўз қисматидан кўра кучлироқдир.

•••
Инсон саёзлашгани сайин ўзини янада буюк санай бошлайди.

•••
Тез-тез орқага қараган инсоннинг йиқилиш эҳтимоли кўп.

•••
Бир инсоннинг ўлими фожиа, икки миллион инсоннинг ўлими эса статистикадир.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi
“Аммо қўйлар ўз турмушларидан хурсанд эмас эканлар. Уларнинг чўпондан шикоятлари бор экан. Соқолига оқ оралай бошлаган бу одам эртадан кечга қадар бир дўнг ерда ялпайиб ухлаб ётар, хушига келса найини чалиб қўяр, ора-сира уйғониб, кўппакларга бақириб қўяр, сўнг яна уйқуга толар экан...”

Сабоҳиддин АЛИ. Қўйлар масали
https://telegra.ph/%D2%9A-%D0%8E-J-L-AR-M-A-S-A-L-I-05-19

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Qamashiliklar

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан бўлган ўқувчи бир йўла 14 та халқаро университет талабаси бўлди.

Академик лицей ўқувчиси бўлган Беҳрузбек Мусурмонов муддатидан аввал бир йўла 14 та халқаро университет талабаси бўлди.

Фарзанди тарбиясига бефарқ бўлмаган ота она албатта роҳатини ҳам кўради.

⸺ Жасур Комолов

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Ёмғир_кайфияти

«Шамоллар тўзғитиб, кўкка учирсин,
Хазонга битилган тақдиримизни.
У шўрлик муҳаббат бизни кечирсин,
Ахир, тушунмадик бир-биримизни...»


🎬«ХАТО»
✍ Сирожиддин РАУФ
🎙 Байрам АЛИ


@SirojiddinRauf

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Фикрда манфаат бор, ўйда ҳам, хаёлда ҳам, тушда ҳам... ҳисда манфаат йўқ, чунки унинг ўзи сўнгги манзилдир.

Мурод Човуш, «Ҳеч»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Орзуларда оғриқлар акс этади.

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #retro

📹 Тошпулат Маткаримов - Оқ тулпорим бор эди

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel