Бетакрор шоир Абдували Қутбиддин хотирасига.
* * *
Абдували, руҳимни ярми
Тур ўрнингдан
Ургут тоғларини қўпориб тургил
Гулдираб келгил
Ҳайқириб келгил
Уввос тортиб кел
Дўстинг ишқ жанггоҳида бир ўзи қолди,
Қўлида қиличи ярмиси синган.
Ёлғону хиёнат лашкари лак лак,
Дўстингда мадор йўқ, кўзлари тинган.
Турибман бўлиниб минг бир бўлакка,
Овозим йўқолган, соям йўқолган.
Фақат юрагимни суғуриб ўзим
Бош узра кўтардим, қўлларим толган.
Сен билан, муҳаббат келсайди, девдик,
Кишану занжирин солсайди, девдик,
Маккаю Мадина элтсайди, девдик,
Қонимиз йўл узра тўксайди, девдик.
Мана бу Макка, мана Мадина,
Карвоним дилўғри ағёр қуршаган.
Етиб бормаслигим аниқ энди, дўст,
Энди тушларимга олов тўшалган...
Абдували, руҳимнинг ярми
Тур ўрнингдан
Мададга келгил
Ҳасратга келгил
Йиғлашга келгил
✍️ Азиз САИД
/channel/vaqt_manzili
#iqtibos
Одамлар ҳар куни муносабатларини ўзгартиришади. Бинобарин, сен уларнинг муносабатига қараб қадр-қимматингни баҳолама.
⸺ Мавлоно Румий
@BeshinchiTomon
#kuzatish
Эркаклар қарилик остонасига яқинлашганида ҳам эртакка ишонади: аёл қалбини қаҳрамонлик кўрсатиб забт этиш мумкин, деб ўйлайди.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#Якшанба_мутолааси
«–Қандай яхши эди. Бола эдим у пайтлар, – дея ширин хаёлларга бериламан... Ҳа, энди аввал Байрут, кейин Пирей... Афина! Морадан ўтгач, Превезага, у ердан Янияга, сўнг эса марказга, маҳаллий маъмурият биносига йўл оламан. Зўр саёҳат бўлади!
Оилам билан қисқа хайр-маъзур қилдик. Отамнинг ёзилса уч-тўрт табоқ жадид қоғозини тўлдирадиган қимматли маслаҳатларини олгач, паромга отландим...»
Умар Сайфиддин. Рашк (ҳикоя)
Тўлиқ ўқиш:
https://telegra.ph/YAkshanba-mutolaasi-06-09
#xayrlikech #kechinma
Меҳрми? Садоқат? Ғамхўрлик?!.. Бутун мавжудотларга хос бўлган фазилатлар билан мақтаниш нимага керак, тушунмайман сира! Инсон "мен инсонман!", деб қаддига уриши учун унда жудаям юксак бир нарсалар бўлиши лозим!..
Хайрли кеч.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma #munosabatlar
Ширин ёки тахир, қайноқ, ё совуқ ⸺ бу ҳиссий муносабатлар давомийлигининг ўзига хос кўринишлари. Магарки, муносабатлар тугаса, икки ўртада илимилиқлик пайдо бўлади.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Ҳар бир инсон харобадир. Фақат айримларининг деразасида гул туради.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#munosabatlar
Инсонлар нафратни кечириши мумкин, лекин нописандликни кечира олмайди. Ўзларига қилинган нописандликни улар абадий эслаб қоладилар.
© Эдгар Аллан По
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Аёллар ғолиб бўлганлар билан кетади, деган тушунча бор. Аслида ундай эмас. Ҳаётдан шу нарса маълумки, ҳақиқий аёллар ҳамиша мағлуб бўлганлар билан бирга қолишади. Уларни ғолиб бўлганига ишонтириш учун...
© Нажиб Маҳфуз
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
«Бошқа бир сафар Абдумурод аканинг қачонлардир ёзган шеърларини туман газетасида ўқиб қолдим. Устоз Хуршид Даврон билан қўнғироқлашганимизда, у киши қишлоқда ижод қилаётган ижодкорларнинг яхши асарларидан виртуал кутубхонаси учун жўнатишимни сўрагани туфайли, ўша шеърларни кўчириб, расмсиз ҳолатда устознинг электрон почтасига жўнатдим. Кечаси жўнатган бўлсам, шеърлар эртасига тонгдаёқ сайтда эълон қилинибди. Яна денг, устоз ажойиб шоирнинг ижоди билан таништирганим учун менга миннатдорлик жавоб хати қолдирган эдилар. Ўшанда шеърлари Хуршид Давроннинг кутубхона сайтида эълон қилинганни эшитган Абдумурод ака гўдак мисоли қувонган, қайта-қайта раҳматлар айтган ва бот-бот шеърлари аслида бунга арзимаслигини таъкидлаган эди. Кейинчалик ҳам у киши бу ишимдан миннатдор бўлиб, ҳар ерда гапириб юргач, менга туманимиздаги шоир-ёзувчи танишларнинг кўпчилиги битган-битмаган ижод намуналарини келтириб берадиган одат чиқарди. Менинг эса бу қораламаларни устозга жўнатишга юзим чидамай, қаердан ҳам Абдумурод акага шу ёрдамни қилдим, дуч келганга мақтанавериб бошимни балога қолдирди, деб ғашим келарди. Шу арзимас ишимни шунчалик арзитганини, шоирликка катта даъвоси бўлмаган бу инсон шеърлари эълон қилинганини эмас, аслида кичикгина одамгарчиликка гувоҳ бўлганини ҳаммага мақтаниб юрганини англашга эса, фаросатим жиндек камлик қилганди...»
⸺ Байрам АЛИ, «Дарахт, менга яшашни ўргат» эссесидан.
👉 @BeshinchiTomon
#munosabatlar
Аёл эркакни у ҳақидаги фикри билан яратади. Эркак эса аёлни унга бўлган муносабати билан яратади.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Чумоли чумолини ўлигини ташийди. Бия қулунидан кўз узмай ўтлайди. Оқибат фақат одамларда етишмайди. Ер одамни боқади. Кийинтиради. Одам эса уни бир кунда саҳрога айлантиради. Сув одамнинг мардикори: ҳосил беради, тегирмон юргизади. Одам уни ўйламайди. Дунёдаги ҳамма нарса одамга яқинлашиши билан ўзлигини йўқотади.
⸺ Муҳаммад Юсуф, "Осмоннинг охири".
@BeshinchiTomon
1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Сирожиддин РАУФ
ҲИМОЯ
Болаларни халқаро
Ҳимоя қилиш куни,
Ота-онам ўзаро
Қилди ҳимоя мени.
Ушбу байрам баҳона
Томошага чиқдик биз.
Томошамас озгина
Машмашага чиқдик биз.
Бу не ҳолат (оҳ шўрим),
Бўлса ҳамки ҳаво дим,
Кийим кийдим зап пўрим,
Қўриқчига айландим.
Онам деди: «Гапим шу,
ёпинғични иласан!
Ҳозирча ёз, қишда-ку,
майли, ўзинг биласан».
Отам деди: «Ҳайвонот
боғини бориб кўрсак».
Онам дер: «Қўрқмас, наҳот?
Болани асраш керак».
Сўнгра деди: «Арғимчоқ
уча қолсин, индаманг».
Отам деди: «Ўйлаб боқ,
ўзи-ку юрар аранг...»..
«Бир яйрасин чўмилиб», –
Отам деди ниҳоят.
«Шамоллаб қолмасин» деб
Онам қилди ҳимоя.
Кейин сирти зарқоғоз
Музқаймоқ олиб берди.
Отам қилиб кўксин ғоз:
«Касал қиласан» дерди...
«У яхшимас, бу ёмон...»
Онам гирдикапалак.
Етмасин деб бир зиён,
Отам тағин жон ҳалак.
Қилишди мени зада,
Айтишиб ади-бади.
Хуллас, икки ўртада
Байрам ҳеч татимади.
Аслида меҳр ширин,
Меъёр бўлса... кифоя.
Излар бўлдим ноўрин
Ҳимоядан ҳимоя!
@SirojiddinRauf
#iqtibos #munosabatlar
Яхши хотира – дўстликнинг пойдевори, муҳаббатнинг заволидир.
⸺ Эрих Мария Ремарк
@BeshinchiTomon
#xayrlikun
Бадиий асарда тафсилотлар меъёр даражасидан оша бошладими, маъно йўқолади. Ҳаёт ҳам худди шунақа...
Тафсилот, ортиқча маълумотлардан қочинг, дўстим. Арилардан қочгандай қочинг. Йўқса, улар тез орада миянгизда уй қуриб олишади.
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#МУНДАРИЖА
✨«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил, 3-сони нашрдан чиқди. Журнал мундарижаси билан танишинг.✨
(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
#iqtibos
Бурчларимиз – бошқаларнинг бизга нисбатан ҳақ-ҳуқуқидир.
⸺ Фридрих Нитше
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
«⸺ Яхши дўстлар қаерда?
⸺ Яхши дўстлар ўзларини яхши дўст деб ҳисоблайдиганларнинг ёнига кетган»
⸺ «Тумандаги типратикан» мултьфильмидан.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
•••
"Қанча эсласам, хотирамда шунча кўп арзимас майда-чуйдалар тикланаверади. Шунда бир нарсани тушундим: агар одам бир кунгина яшаса бас, кейин қамоқда юз йил ҳам бемалол ётавериши мумкин. Зерикиб қолмаслиги учун унда истаганча хотира топилади..."
•••
"Ҳатто қора курсида ўтирганда ҳам одамларга ўзи ҳақида нима деяётганларини эшитиш қизиқ туйилади..."
•••
"Дунёдаги ҳамма одам - танланганлар. Бошқалари мавжуд эмас. Эртами ёки кечми, ҳаммани судлайдилар ва ҳукм қиладилар..."
⸺ А. Камю, "Бегона"дан.
#Рассом: Ричард Рэмси, "Хаёл".
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Бахт ортидан қувиб, уни топган одам бурни устида турган кўзойнагини қидириб топиб, сўнг севинган кампирга ўхшайди.
⸺ Жорж Бернард Шоу
Foto by: Mahbuba
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari #qatra
НИГОҲ
Учовига биттагина нуқта чекилган оқ қоғоз беришди. Ва унда нима акс этганини сўрашди.
⸺ Қоғоз юзида доғ бор, - деди бири.
⸺ Оқни қора енга олмайди, - деди иккинчиси.
⸺ Бу нуқта оламнинг маркази, - деди учинчиси.
Нигоҳ қандай бўлса, борлиқ шундай кўринади. Нигоҳ теран бўлса, кенг, саёз бўлса, тор.
⸺ Хуршида АБДУЛЛАЕВА
Ортиқроғи👉 @suyunbeka каналида.
@BeshinchiTomon
#masal #umr_manzaralari
Ижтимоий масалалар дарси. Профессор қора муқовали китобни олди-да, унинг қизил эканини айтди.
⸺ Қора, ⸺ дедик биз.
⸺ Қизил! ⸺ деди у.
⸺ Йўқ, қора!
⸺ Йўқ, қизил!
Ниҳоят, у китобни айлантириб, муқованинг ўзи томондаги қисмини кўрсатди. Қизил эди...
⸺ Бу сизга сабоқ бўлсин, ⸺ деди профессор. ⸺ Бирор инсоннинг масалага қайси нуқтаи назардан қараётганини аниқламасдан туриб, фикрини нотўғри дейишга шошилманг.
⸺ Байрам Али таржимаси.
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Жонингизни ватанга беринг, қалбни ⸺ одамларга, руҳни ⸺Яратганга, аммо иззат-нафсингиз, ҳамиша ўзингиз билан қолсин.
© Маргарет Тэтчер
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
«Хурсанд бўлганингда сўз, хафа бўлганингда жавоб, ғазабда турганингда қарор берма!»
⸺ Мавлоно
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Мен ҳеч қачон дам олиш соатларимдаги қадар банд бўлмаганман.
⸺ Цицерон
@BeshinchiTomon
#voqeot #kechinma
Чоптириб келаётган эшагим зарб билан тўхтади-ю, устидан учиб кетдим. Ерда қимирламай ётганимни кўрган қўшнимиз орқасига қарамай қочиб қолди...
Велосипедига миндиришни ваъда қилган тоғам гилос дарахтини кўрсатиб, энг тепасидан бир сиқим териб туш, деди. Мен териб тушганимда у ҳеч қаерда йўқ эди...
Битта партада ўтирадиган синфдош ўртоғим отам Москвадан олиб келган антиқа ручкамни печканинг тешигидан тиқиб юборди. Буни ўз кўзларим билан кўрган бўлсам-да, қасам ичиб, ундай қилганим йўқ, деди...
Булар ҳаммаси болалигимда рўй берган воқеалар. Лекин гўё кеча бўлиб ўтгандай кўз олдимда турибди. Кейинчалик ўзимга қилинган ёмонликларнинг, ўзим дуч бўлган хиёнатларнинг ҳамма-ҳаммасини кечирдим, бироқ ўша болалик йилларимда тупроққа беланиб ётишимни кўрмасликка олган қўшнимизни, алдаб дарахтга чиқазиб, қочиб кетган тоғамни, кўзларимга тик қараб ёлғон айтган синфдошимни ҳалигача кечирганим йўқ. Уларни учратсам, ҳануз ичимга совуқ бир шамол эсиб киргандай бўлади...
Катталар билан эмас, болалар билан муносабатда айниқса эҳтиёт бўлинг, дўстим. Зотан болалик умрнинг шундай бир покиза палласики, унга томчилаган ҳар битта кўз ёш гард бўлиб кетмай қолади...
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #tabassum
“Ўзим ҳақимда кўп вайсаб юбордим. Кел, энди сенга ўтайлик. Хўш, мен ҳақимда сен ўзинг қандай фикрдасан?”
⸺ Карл Макбрейд
@BeshinchiTomon
#iqtibos
МАНҚУРТ(ЛИК) нима?
У — ўзлигини англашдан маҳрум бўлган жамиятнинг хусусияти; кундалик турмушда ўз тарихини билмайдиган, онги паст, инсонийликдан йироқ одамларга нисбатан қўлланадиган тушунча. Мустақил фикрлашдан маҳрум, итоаткор, жисмоний эҳтиёжнинг қулига айланган одамлар манқурт деб аталади. Маълумки, маънавиятли шахс жамият ва миллат равнақининг бош омили ва пойдеворидир. Шунинг учун ҳам муайян миллатни ўзлигидан маҳрум этиб, қарам қилмоқчи бўлган фотиҳлар, аввало, уни тилидан, тарихидан, маънавий қадриятларидан маҳрум этишга уринган. Босқинчилар миллатга ёт бўлган анъаналарни тиқиштириш орқали унинг турмуш тарзини, миллий ўзлигини ўзгартириб юборишни мақсад қилиб қўйган. Ҳозирги даврнинг долзарб муаммоларидан бири ўзлигини яхши англайдиган, маънавий баркамол авлодни, манқуртликдан холи бўлган замонавий инсонларни тарбиялашдир.
⸺ Oyina.uz сайти.
👉 @BeshinchiTomon