beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikun #hayotiy_hangomalar

Ажина исмли қиз

Ҳар сафар шу воқеани эслаганимда мириқиб куламан, қайта-қайта ёзгим келаверади.

Катта қизим боғчага борадиган пайтлар эди. Бир куни “Дада, группамизда Ажина деган қиз бор” деб қолди. Қайта сўрадим. Аниқ қилиб айтди – ўзбек қиз, исми Ажина экан. Кечаси билан ўйланиб, қашиниб чиқдим ва тонг отиши билан боғчага жўнадим.

Ҳаммаси оддий! Қизнинг исми Одина экан. Рус боғча опа уни ўз талаффузига мослаб “Адзина” деркан. Болалар эса боғча опадан эшитганларини янаям сайқаллаб “Ажина” деб қўя қолишибди...

Аброр Зоҳидов

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos #munosabatlar

«Эркак аёлнинг ҳаётига нима учун кириб келишини биласизми? Эркак аёлнинг ҳаётига ўз ҳаётини тартибга солиш учун кириб келади...»


© Стефан Цвейг

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Шарқ_юлдузи (2024/03)
#Наср

Байрам Али
Икки ҳикоя


Бу воқеага кўп бўлган эмас, олти йил бурун, атиги олти йил бурун бўлиб ўтганди. Эл ичра тирик афсонага айланган шундай бир одамнинг икки кундан бери оғзи кўпириб, мислсиз қийноқлар ичида жон талашиб ётишини кўрган одам ишонгиси келмайди. Ахир муқаддас китобларда номи ойдин, элнинг ияк суяган устунлари эмас, юзи туман, қилмиши қора кимсаларнинг қийналиб жон бериши ёзилган эмасми?!


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ziyoli_minbari

Профессор Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ:
"Адабиёт ҳеч қачон ўлмайди... Аммо... "


П/С: Шуҳрат Ҳайитовнинг фесбук саҳифасидан олинди.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #kechinma

"Гўзал дуолар ⸺ гўзал эҳтимолларни уйғотади, деб ёзади Румий.

Қалбингизда умидсизлик, оғриқлар борми, демак Аллоҳдан узоқлашиб кетибсиз..."

Устоз Шайх Мирзо Кенжабек ўгитларидан.

Сизга ҳам илиндим.

Хайрли кеч.


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabatlar #ruhiyat

Севги дарахтга ўхшайди ⸺ кўксимизда униб чиқади, борлиғимизда чуқур илдиз отади ва кўпинча қалбимиз вайроналарида ҳам яшил тусда товланиб, ўз меваларини тугишда давом этаверади...

© Виктор Гюго

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

29-июн ⸺ Абдували Қутбиддин дунёга келган кун.

•••
Истардим,
Фалакнинг қабоғи бўлса
Ва қабоқ ичида бўлса чимилдиқ.
Атрофим сабуҳий мушкларга тўлса,
Ҳам сен кутсанг мени
Дилинтиқ.

Истардим,
Юлдузлар чироғим бўлса,
Зулмат кечаларин кечсам адоғин.
Бир ажаб, сеҳрли чорбоғим бўлса
Ва сен ёлғиз бўлсанг,
Азобим.

Истардим,
Кўнглимни улоқтирсаму
Бу ёвуз оламга…
Юрак устига
Сени ўлтиргизсам,
Термилсам, термилсамммм…

Истардим…
Ва лекин оёғим ботган,
Ҳаёт бўғиб қўйган гирибонимдан.
Бу ёғи ёшим ҳам ўттизга кетган,
Бу ёғи умид йўқ тошдай жонимдан

Истардим…

Абдували Қутбиддин

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Hayotiy_hangomalar

МЕН УЧИБ КЕТАМАН

Махатма Ганди Лондонда ҳуқуқшуносликка ўқиб юрган чоғларида уни жуда ёмон кўрадиган профессор Питерс исмли бир ўқитувчиси бўлган.
Аммо Гандини хафа қилиш осон эмасди.
Кунларнинг бирида ошхонада профессор овқатланиб ўтирган столга Ганди ҳам бориб ўтиради. Профессор:
⸺Мистер Ганди, чўчқа ва қуш биргаликда овқатланмаслигини билмайсизми? ⸺ дейди зардаси қайнаб. Шунда Ганди:
⸺ Майли, агар шундоқ бўлса, мен учиб кетаман, ⸺ деб жавоб беради ва бошқа столга бориб ўтиради .

Жалолиддин Сафоев таржимаси

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

СЎҚИР

Бир кўзи ожиз одам ёнида ўтирган кишидан сўради:
⸺ Қуёш жуда чиройли бўлса керак?!
⸺ Билмасам, эътибор бермаган эканман.


© Шаҳобиддин Луқмон

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabat

Одамларни овсар, ландавур, аҳмоқ, жинни, қолоқ, оми, бефаросат, саводсиз қилиб кўрсатмоқчи бўлишса, нега бошга дўппи кийиб олишади?!

Биронта туркнинг миллий бош кийимини кийволиб қийшанглаётганини кўрганмисиз?

Мен қозоқ, қирғиз қардошларимизнинг ҳам бундай қилишганини кўрмаганман.

Ҳаммаси истеъдодли йигитлар, гап йўқ, ижод қилишяпти. Аммо нега ўз миллатининг бу каби қиёфасини яратишга, уни тарғиб қилишга бунчалар зўр беришяпти?!

Йигитлар, ДЎППИ ЎЗБЕК МИЛЛАТИ УЧУН шунчаки бош кийими эмас, бу ҚАДРИЯТ!

Ақлни йиғиб олиш керак!


Жаҳонгир Аҳмедов

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

У инсонларни ҳеч қандай ниқоб, сохтакорликларсиз ҳам қарши олаверади.

У инсонларга энг оғир дамларида қучоқ очади, бамисоли садоқатли дўстдай бағрига босади.

У нафақат инсонларга, балки бутун мавжудотларга оламдаги энг хавфсиз, қулай жойга ўхшаб туйилади.

У... нима, дўстим?
Дўстим, у... уй!

Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Ассалому алайкум, қадрдонлар. "ИЙДИ ҚУРБОН" Ҳайит байрами барчангизга муборак бўлсин. Оилангизни тинчлик, тотувлик, дастурхонингизни файзу баракот, қалбингизни маърифат зиёси ҳеч қачон тарк этмасин.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсонлар ўзларининг унсиз фарёдларини чўктириш учун ҳаёт шовқинига шўнғишади.


Робиндранат Тагор

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Бирор бир нарсага қанча тайёргарлик кўрманг, барибир у ўйлаганингиздан ўзгачароқ рўй беради.

Фёдор Достоевский

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos #umr_manzaralari

Мен унинг ёнида сўзларини тинглар ва юзларига термулганча кулиб туриб ўйлар эдим: аёлни севиш ва камбағал бўлиш нақадар аянчли!

© Ремарк, «Уч оғайни»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#qutlov!

Bugun yozuvchi Bayram ALI tavallaud topgan kun!


Bayram ALI – 1991-yili 23-iyunda tug‘ilgan. Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat universitetining o‘zbek tili va adabiyoti fakultetini tamomlagan.
“Bolangman, Dunyo”, “Kuz yomg‘irlari” kabi nasriy kitoblari chop etilgan. Asarlari ingliz, rus, tojik tillariga tarjima qilingan.


👉davomi...

@yoshlikjurnali

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Туғилган_кун

Бугун "Шарқ юлдузи" журнали муҳаррири, серқирра ижодкор Байрам Али туғилган кун.

Байрам АЛИ – 1991 йил, 23-июнда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.


Ижодкорнинг
📚“Болангман, Дунё”
📚 “Куз ёмғирлари”
каби китоблари чоп этилган.

Асарлари инглиз, рус, тожик тилларига таржима қилинган.


"Босириқ" номли қисса ва ҳикоялар, "Эътиқод манзил эмас, йўлдир" номли публицистик мақолалар тўплами нашр этилиш арафасида.

"Шарқ юлдузи" ва "Звезда востока" бирлашган таҳририяти ижодий жамоаси ижодкорни ушбу сана муносабати билан самимий қутлайди.


Бизни кузатиб боринг:
Telegram|  Facebook | web-sayt

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Яраланган кийик тоғнинг кимсасиз жойидан мумиё ахтариб топади ҳамда ўз-ўзини даволайди, деб эшитганман. Мана шундай инсонлар бор. Улар ўз яраларини ўзлари жимгина даволашни маъқул кўришади.

© Байрам АЛИ

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #kechinma

Йўқ, аёлда орият кучли! Агар муҳаббат топмаса, гўёки бунга муҳтож эмасдай кўриниш учун ўзидан эркак ясайди...

Байрам АЛИ, "Босириқ" қисса.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

“Ия-ия, қачон келдинг?
Бормисан бу дунёда ўзи?”
дея мени кутиб олар қишлоққа қайтсам
йўл четида ўсган гиёҳлар…
Ортга қайтсам:
“Сен кимсан?” деб танимас шаҳар.


Хуршид Даврон

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Баъзан сиз муҳим бир гапни айтишни истайсиз, аммо яна озроқ кутишга қарор қиласиз. Ўша озроқ вақт ўтгач эса энди у гаплардан ҳеч қандай маъно йўқлигини тушунасиз...
Бу қандай ачинарли! Ахир ҳар бир туйғунинг, ҳар битта гапнинг ўз ўрни бор.
Шунинг учун инсон ҳамма гапини ўз вақтида айтишга одатланиши керак.


© Франс Кафка

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳаётда ҳамма вақт "ҳазиллашдим"нинг ортида ҳақиқат, "билмадим"нинг ортида билим, "шунчаки"нинг ортида малол, "яхшиман"нинг ортида эса бир оз оғриқ бор бўлади...

Стефан Цвейг

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Қўллар кучсиз эканини билишмайди. Оёқлар заиф эканини тушунишмайди. Буни фақат инсоннинг миясигина билади ва тушунади. Шундай экан, инсон ўзини кучсиз деб билса ⸺ кучсиз, кучли деб билса ⸺ кучлидир.

© Конфуций, афсонавий хитой файласуфи.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Ташқи кўриниш эътибор жалб қилиш учунгина зарур, лекин у инсонларни узоқ вақт ўзига боғлаб туролмайди. Фақат шахсиятингизга, яъни, ички "мен"ингизгагина одамлар бир умр мафтун бўлишлари мумкин.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ё, жим бўлгил ⸺ фаришта каби.
Ё, ўткир сўзли бўлгил ⸺ шамс каби.
Фақат...
Писмиқ бўлакўрма ⸺ шайтон каби!

Мавлоно Румий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #hikoyat

...Исмоил Даббос дедиким, ҳаж ниятида сафарга чиқиб, Шерозга етишдим. Бир масжидга кирдим. Шайх Мўминни кўрдимки, ўтириб, хирқасига ямоқ соларди. Салом қилдим ва ўтирдим. Мендан сўради:
— Не ниятинг бор?
Дедим:
— Ҳаж ниятим бор!
Деди:
— Онанг борми?
Дедим:
— Бор!
Деди:
— Қайтиб онангни хизматига бор!
Бу сўз менга хуш келмади. Деди:
— Нега тўлғонасан? Мен бошяланг, оёқяланг, ёлғиз ва озуқасиз эллик марта ҳаж қилганман. Барчасининг (савобини) сенга бердим. Сен онанг кўнгли шодлигини менга бер!..


© Алишер Навоий, «Насойим ул-муҳаббат»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

«Худо лойга жон ато этганида эмас, унга руҳ бериб, шу руҳга туйғу ва кечинмаларни жойлаганида инсонни юксакка кўтарди... Кўксимизда уйғонган ҳар битта туйғу бизнинг азалий юксалиш поғоналаримиз».

© Байрам АЛИ, «Дунёдан қарздорман»

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Одамларни ёлғонлари учун кечирамиз: агар, у бизнинг кўнглимизни эркаласа.
Одамлардан ҳақ гаплари учун хафа бўламиз: агар, у бизнинг кўнглимизни оғритса.
Бунчалар ҳам худбин бўлмасак...
Хайрли кеч.

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #masal #umr_manzaralari

Чол билан набираси ҳайвонот боғидан қайтишаётган эди.
⸺ Маймунлар нега шовқин солишади? ⸺ деб сўради набира. Чол жавоб берди:
⸺ Улар битлардан тозаланмоқчи бўлишади.
⸺ Лекин нимага бу ишни шовқинсиз, тинчгина бажаришмайди?
⸺ Чунки улар ўзларининг эмас, фақат бир-бирларининг битини тозалашга уринишади.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel