beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Айблаш ⸺ энг осони. Бунинг учун ҳатто ўйлаб ўтириш ҳам шарт эмас. Оқлаш эса инсондан тафаккур талаб қилади. Шунинг учун Достоевскийнинг асарларида ҳамма гуноҳкор, айни пайтда, ҳеч ким айбдор эмас ⸺ муаллиф уларни оқлаб беради.
Дўстим, бир аччиқ гап айтайми?
Шунчаки биз аҳмоқ бўлганимиз учунгина, яъни, уни тушунишга тасаввуримиз етмагани учун кимнингдир айбдорга айланиши, аслида, бу инсонга нисбатан адолатсизлик!
Хайрли кеч.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #hayotiy_hangomalar

Ресторанга келган драматург Бернард Шоу хизматчилар бошлиғини чақириб, сўради:
⸺ Оркестр жамоаси буюртма қабул қиладими?
⸺ Албатта, жаноб!
⸺ Унда айтсангиз. Марҳамат қилиб бир пасга чалишни тўхтатсин-да, бориб карта-марта ўйнаб туришсин.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Масруриятда бахт йўқ. Бахт изтироблар эвазига сотиб олинади.

Фёдор Достоевский

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikun #tabassum

⸺ У кишим вақтни исроф қилмаслик учун "Салом! Яхшимисиз? Соғлиқларингиз яхшими?" деган гапларни "САЛОМатмисиз?" деб қисқагина ёзади.
⸺ Вақтни қадрлайдиган "брат" экан-да а?! Қизиқ, ортиб қолган вақтни нимага сарфлар экан?
⸺ Шу... Эл қатори вайн кўради "инстаграм"да...


Муслим Мирзажонов

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Бу кунлар ҳам ўтиб кетар деб қанчалар орзу қилдим, аммо бу кунлар ҳаёт саҳифаларим эканини унутган эканман.

Жамил Ротиб

#Аhmedova
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma #iqtibos

Қизим лойдан алланарса ясади. Устига елкан қўндирмоқчи бўлаётганини кўриб, унинг кема "устида ишлаётганини" тушундим. Аммо елкан, яъни, барг кемага ҳадеганда ўрнашавермади. Кўп тиришиб-тирмашгач, у ниҳоят ҳамма япроқчаларни юлиб улоқтиришга мажбур бўлди. Сўнг кўримсиз тортган япалоқ косачага қараб турди, турди-да:
⸺ Дада! ⸺ деди қувониб. ⸺ Қаранг, қушларга уя ясадим!
Бу бахт ҳақидаги энг яхши сабоқ эди...

Байрам АЛИ, «Мен билган очун»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#tabassum

МУҲАББАТ ҲАҚИДА ТАБАССУМГА МОЙИЛ ИҚТИБОСЛАР


Ёлғон муҳаббатни ўлдиради, дейдилар, бу бор гап! Лекин ростгўйлик уни тириклайин гўрга тиқади.

© Абел Эрман


Кўпчилик йигитлар қизнинг ёноғидаги кулгичига ошиқ бўладилар-у, унинг ўзига уйланганини билмай қоладилар.

© Стевин Ликок


Икки одам пичирлаб гаплашса — бу муҳаббатнинг бошланганидан, ҳамма улар ҳақида пичирлаб гапирса — бу муҳаббатнинг тугаганидан дарак беради.

© Влада Булатович-Виб


👉 @beshinchitomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kayfiyat

Хаёлингизга энг биринчи ким келди?

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #tabassum

Ғийбатчи ⸺ зерикканингизда сиз билан бошқалар ҳақида, зерикканида эса бошқалар билан сиз ҳақингизда гаплашадиган ажойиб суҳбатдош!

© Гастон Леру

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Якшанба_мутолааси

Ҳикояда тасвирланган Шоймардон полвонни камина эс-эс биламан. Иккита уруш кўрган бу одам болалигимизда ўзи яшайдиган уйнинг бир бурчагида икки метрдан зиёд бўлиб чўзилиб ётарди. Узоқ йиллик дардманлик ва қариликнинг табиий кўргиликлари ҳам жисмидан полвонликнинг нуқсини ўчира олмаган, ҳарқалай, паншахадай узун қўллари, ёқасидан кўриниб турмиш улкан, қоқ суяк елкалари илк кўзи тушган одамни бироз ҳайиқтирарди...
Ўтмишда раис Норбўта Шароповнинг суянган тоғи бўлган бу одам ҳақида бундан ортиқ ҳеч гап ёзмайман. Ёзадиган гаплар бор.., ёзмайман, вассалом. Жонимни койитишим учун ҳикоя муаллифи, алпнинг жияни Нурилла Чори (ака) бирор нарсага эриши керак-ку...

Мароқли мутолаа!


Нурилла ЧОРИ. БЎРОН ТИНГАН КЕЧА (ҳикоя)
https://telegra.ph/Nurilla-CHORI-B%D0%8ERON-TINGAN-KECHA-%D2%B3ikoya-06-30

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #rolik

🎥 Истеъдод (ижтимоий ролик)
🙎‍♂ Муаллиф: Шокир Холиқов.
🖥 Манба: oyina.uz

П/С: Афсуски, инсон ўз ҳаракатларининг оқибатини ҳамиша ҳам билавермайди. Билганида эди, тафаккурга вақтни кўпроқ ажратарди...

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Заиф одамлар мағрурликни ўзлари ҳақида гапириш билан, кучли одамлар эса ўзлари ҳақида гапирмаслик билан намоён қилади.

© Конфуций

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Севгининг тескариси нафрат эмас, бефарқлик; гўзалликнинг тескариси хунуклик эмас, маъносизлик; иймоннинг тескариси хурофот эмас, ўзбошимчалик; ҳаётнинг тескариси эса ўлим эмас, балки лоқайдликдир!


© Аристотель

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Кечириш ⸺ маҳбусни озодликка чиқариш ва ўша маҳбус ўзинг бўлганингни тушунишдир.


© Льюис Б. Смидс

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Катталарнинг ҳаёти болаларникига қараганда анча бой, яна ичиш, чекиш ва ишқий муносабатлар билан улар ҳаётни ўзларича ёқимлироқ қилишга ҳаракат қилишади. Аммо нимагадир катталар ҳаётдан барибир болаларчалик завқлана олишмайди, шуни биласизми? Бунинг ягона сабаби: болаларнинг қалби пок, айнан шунинг учун уларга ҳаётдаги ҳамма нарса гўзал, ҳамма нарса завқли бўлиб туюлаверади!..

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Дунёда иккита куч бор: қилич ва ирода. Алалоқибат ирода қилични мағлуб этади.

Наполеон Бонапарт

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #iqtibos

"Дунё мени қушдай овлашга уринди, бироқ тутолмади"

⸺ Григорий Саавич Сковорода

#Ahmedova
👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳикматлар дераза ойнасига ўхшайди: бизга ҳақиқатни кўрсатиши ҳам мумкин, бизни ҳақиқатдан ажратиб қўйиши ҳам мумкин.

Жуброн Халил

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Яшаш санъати нафақат керакли поездга чиқиш, балки керакли бекатда тушиб қола олиш ҳамдир.


© Андре Зигфрид

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Устрицалар (денгиз моллюскаси) чиғаноқларини ой тўлганда очади. Ўша паллада қисқичбақа устрицага тош отади. Ичига кириб қолган тош сабабли чиғаноқ қайта ёпилмайди. Шу тариқа устрица қисқичбақанинг осон ўлжасига айланади.
Сергапларнинг қисмати ҳам ана шундай...

Леонардо да Винчи

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Қалби йўқ одамга нисбатан, дардсиз кесак сўзини ишлатишади. Қўшилмайман. Менимча, кесакда қалб бор. Йўқса, ундан шундай гўзал чечаклар унармиди?!


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

БАЖАРИЛМАС ВАЪДА

– Менга қачон велосипед олиб берасиз, ҳамма жўраларимда бор-ку.
– Мактабдан “5” баҳо олиб келсанг олиб бераман.
– “Муаллим, менга «5” қўйманг, илтимос», дерди, камбағал отасининг ваъдаси бажарилмай, қисиниб қолишини истамаган бола.

Тазабай Юлдашев
Қорақалпоқ тилидан Нодирбек ЙўЛДОШ ўгирди.
Фото: Холида МУСУЛМОНОВА
Манба: Oyina.uz

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #kechinma

Фикрда адолатли инсонлар бор. Улар инсоф, диёнат ҳақида гўзал гаплар айтади, аммо ўзлари амал қилмайди.

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech ​​#voqeot #kechinma

ИККИНЧИ ЙЎЛ...

Бошланғич синфда ўқиб юрган йилларимиз зилзила бўлиб мактабимиз деворлари ёрилди. Қўшни қишлоққа қатнайдиган бўлдик. Бир куни эрталаб шошиб мактабга кетаётган эдим, нотаниш ҳовли дарвозасидан икки-учта болакай чиқиб, тош отди. Гурри эмасманми, ўчакишдим. Бир вақт ортидан ёши 15-16 лардаги бўйи теракдек акаси кўринса, денг...

Йиғламсираганча дарсга кеч қолаяпман деб ялинар, мирзатерак бола сумкамни осмонга отиб, ўйнарди. Шу пайт узоқдан бир синфдоши билан амакимнинг ўғли Лутфуллога кўзим тушди. Манави йигитдан ёши кичик бўлса ҳам, биламан, акам қайтадиганлардан эмас. Ичимда умид нури йилт этди!..
Улар етиб келишар экан, шериги ёнимиздан индамай ўтди, аммо акам, кутганимдай, биз томон юрди.
⸺ Ҳа?! Бошқа ўйин тополмадингми?!
Ҳалиги бола акамнинг ўзига гапираётганини кўриб турар, лекин негадир, ишонгиси келмасди.
⸺ Кимга айтаяпсан?
⸺ Сенга.
Йигит сумкамни бир ёнга ирғитди. Тиржайиб келиб, Лутфуллонинг билагидан тутди.
⸺ Духинг баландку, ука? Уйда энангаям шундай гапирасанми?..
⸺ Энангни қўшш...
Гапи бўғзида қолди, унинг. Қорнига тушган муштдан юзи бужмайиб, гавдаси чайқалиб кетди. Бироқ мувозанатини сақлаган заҳоти, маҳаллий курашда "қоқма" деб аталадиган усул билан муштамзўрни қулатди, қўйди!
Воқеанинг буёғи жуда тез ривожланди. Ўзимга келиб қараганимда, акам билан йигит ёқа буғишиб ётар, бояги тирмизаклар эса тош бўронга ҳозирланиб, этакларига тош тўлдирарди...
Шоша-пиша ердан сумкамни оларканман, қаршимда иккита йўл борлигини тушундим. Бири Лутфулло акамга ўхшаб ёрдам бериш ва калтак ейиш, иккинчиси, акамнинг синфдошига ўхшаб, қуённи суриш.. ва тинч туриш...

Мен... Мен... Афсуски, иккинчи йўлни танладим... Ортимга аланглай-аланглай қочиб борар эканман, Лутфуллонинг юзига қон чапланганини, ҳам йигитнинг зарбаларига, ҳам ортидан отилаётган тошларга чап беришга улгурмаётганини кўриб турардим...

Мана, шу воқеага ҳам 20 йиллар бўлиб қолган.., эҳтимол ошгандир ҳам, ҳисоблагим келмаяпти. Лекин ҳануз унинг кўзларига қарашга хижолат бўламан.

Акам буни бирор марта юзимга солди дейсизми? Йўқ! Умуман, воқеа эсида қолган деб ишонасизми? Катта эҳтимол билан, йўқ! Мен-чи? Мен ҳалигача унутолмайман, қилмишимдан хижолат тортганим, тортган... Ҳар сафар эслаганимда яна ўша кўчага боргим, қўрқоқ қўёнга ўхшаб қочиш ўрнига, акамга қўшилиб мириқиб калтак егим, тупроққа, қонга бўялгим келади, лекин қайда...

Шунақа, дўстим! Айрим ишларни биров учун эмас, аслида ўзимиз учун, ўз-ўзимизни ҳурмат қила олишимиз учун бажаришимиз керак. Зотан, ҳаёт бизга иккита йўл тақдим этиши мумкин, аммо виждонимизни ювиш учун иккинчи имкон беравермас экан...

(Суратда болалигим)

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Улкан адолатсизликлар ҳар доим ҳам бирор қарши ҳаракат қилиш билан содир этилмайди. Баъзан улар ҳеч қандай ҳаракат қилмаслик шаклида ҳам намоён бўлади.

© Марк Аврелий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ҚАРТАЙГАН ДАРАХТ

Қартайган дарахт. Танаси ғадир-будир, қадди букчайган, баъзи шохлари қуриб қолган, лекин меваси жуда ширин. Шунчалар ширинки, шираси тил ёраман дейди-я! Бу нимадан бўлиши мумкин? Узоқ йиллар мева беришдан бўлса керак, назаримда…
Айрим кексалар ҳам ана шу қадди дол-у меваси ширин, қартайган дарахтга ўхшаб кетишади.
Шайх Саъдийдан шу маънодаги байт ўқиганман: “Сен қариянинг эгик қоматига эътибор қилма, бир камон юз ўқни тупроққа пинҳон қилгусидир”.


ҚОРА ЮРАК

Қора юракли одам рангли телевизор томоша қилганидан ҳеч наф йўқ. У барибир қора рангларни кўраверади. Бу – кўз эмас, қалб, юрак касаллиги.


БУҚАЛАМУН

Буқаламунлар табиатда жуда камайиб қолди. Жамиятда эса урчиб кетди.

Жўра Фозил


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #umr_manzaralari

Лондонда барча қимматбаҳо буюмлари ўғирланганда, Софи Лорен жуда тушкун ҳолатга тушиб қолади.
Унинг ёнидаги Витторио де Сика шундай деди: «Софи хоним, бекорга кўз ёш тўкманг. Биз камбағалликда туғилган икки неаполликмиз. Пуллар келади ва кетади. Бир ўйлаб кўринг, ҳар сафар казинода қанча пул ютқазишимни...» Софи жавоб беради: «Нималар деяпсан, Вито?! Бу қимматли тошлар мен учун қанчалар қадрли эканини тушунмаяпсан!..» «Эшит, Софи, ⸺ дейди шунда Витторио жаҳл билан.⸺ Сен учун йиғлай олмайдиганлар учун ҳеч қачон йиғлама!»


© «Google»дан олинди.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Tabrik

Мавлоно Румий ёзмиш: "...олимнинг яхшиси амирлардан олисроқ юргани, амирнинг яхши олимларни тез-тез зиёрат этиб тургани". Бу ерда, албатта, Олим ва Амир сўзлари кўчма маънода тушунилади...
Ҳокимларнинг яхшисига эътибор учун ташаккур.

✨27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни барчангизга муборак бўлсин, ҳурматли ҳамкасблар. ✨

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#qatra #umr_manzaralari

Ит
– воқеа –

Эшмат деҳқон сой бўйига уй қурди. Лекин насиб этмади.
Шўрликни яшин урди.
Уйни бошқа киши эгаллади.
Киши уйланмаган, худбин ва судхўр эди. Уйга турфа ранглар билан сайқал берди ва уни ноёб нарсалар билан безади.
Сўнг айлана атрофини тош девор билан эгирди.
Сўнг қопи ўрнатди.
Сўнг темир қопи олдига улкан итни занжирлаб қўйди.
Энди ит у ёқдан бу ёққа занжирини судраб юрар, чўнқайиб ўтирар, шарпа сезса қулоғини динг қилиб, жунларини ҳурпайтириб ирилларди.
Эвазига эгаси:
- Яша, Олапар! – дея уни эркалаб, шапатилаб, қўярди. Эркалашдан ийган ит думини ликиллатиб эгасига суйкалар ва унинг оёғини ялар эди. Сўнг ўтган-қайтганга ер титиб, акилларди.
Энди эгаси уни қолган-қутган емоқ билан сийларди.
Энди тўқ ит:
“Эгам мурувватли!”, дегандай улирди.
Энди эгаси:
“Ўлма, Олапар!” деб қичқирарди.
“Энди ит:
“Эгам ягона!” дегандай улирди.
Эгаси садоқатли итдан ичида хурсанд бўларди.
Лекин уни занжирдан бўшатмасди.

1983. Москва.

Эврил Тўрон

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabatlar

Одатда, муносабатлар ёлғонга қурилмайди. Ёлғонлар сал кейинроқ келади...

© Зигмунд Фрейд, психолог, файласуф.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel