❗️Oyina.uz audio-chatlari davom etadi
Oyina.uzning navbatdagi audio-chati bugungi o‘zbek nasri, undagi yangi janrlar va yaratilayotgan asarlarga bag‘ishlanadi. Shuningdek, audio-chatda "Qora kitob" qissasi haqida ham suhbatlashiladi.
Audio-chat bugun – 23-iyul, soat 20:30 da Oyina.uz telegram kanalida boshlanadi.
Mavzu: O‘zbek nasri muammolari
Audio-chat mehmoni: Nazar Eshonqul – Yozuvchi, senariynavis
Moderator: Feruza Xayrullayeva – Oyina.uz jurnalisti.
❗️Suhbatda fikrlaringiz, savollaringiz bilan faol qatnashing.
Rasmiy sahifalarimiz👇
Telegram | Facebook | X | Instagram
#umr_manzaralari
⸺ Инсон хотирасига яхшилик мустаҳкам ўрнашадими, ёмонликми?
⸺ Яхшилик узоқ эслаб қолинади, ёмонлик эса кўпроқ эсга олинади...
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
ҲАЛИ ЎЛМАГАН ОДАМ
«Бошига тош билан бир урсам…»,
деб ўйлайди кимдир мен ҳақимда.
«Бошини бағримга боссам…»,
деб ўйлайди кимдир мен ҳақимда.
Мен эса
кўтариб юраман
ўша —
минг марта тош тегиб ёрилган,
иссиқ бағирларда димиққан,
ҳамма учун қизиқ
бошимни…
⸺ Баҳодир ИСО
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Ўн саккиз ёшгача биров билан уришиб бурнини қонатмаган боладан келажакда дурустроқ одам чиқишига шубҳам бор. Эзгулик истаги мутеликка қарши исёндан бошланади.
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Ёшлик нуқтаи назари билан ҳаёт ⸺ чексизлик аро чўзилиб ётган келажак; қарилик нуқтаи назари билан ҳаёт ⸺ бир нафаслик ўтмиш.
⸺ Артур Шопенгауер
👉 @BeshinchiTomon
#ruhiyat #munosabatlar
Аёл ўзини ҳимоя қилишни истаганда ҳужумга ўтади.
© Жорж Санд
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Кучли одамларни яхши кўраман, хоссатан, кучи нозиклиги ва шафқат остига беркинганларни.
Шамс Табризий
#Аҳмедова
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos #munosabatlar
Инсонларга озор берадиган нарса яқинининг ёлғон сўзлаши эмас. Балки, унга ортиқ ишона олмаслигидир.
⸺ Альберт Эйнштейн
👉 @BeshinchiTomon
#kayfiyat
"МАЪНАВИЙ ҲАЁТ" журналининг 2-сонида "Сим-сим эшигингни оч ёхуд тилсимланган эртаклар", "ТАФАККУР" журналининг 2-сонида "Эътиқод манзил эмас, йўлдир" мақолаларим чоп этилди. Оббо, мен...
@BeshinchiTomon
#iqtibos #ildiz #mulohaza
Эртакдаги Кенжа ботирни руҳ ва руҳият билан боғлашга яна бир асос бор. Бу – «борса келмас»да ботирнинг йўлидан чиқадиган девлар.
Кўпчиликка маълум, замонавий психология ранглар борасида алоҳида тўхталиб, унинг киши кайфияти ва саломатлигига таъсири борлигини айтади. Психология ғарбда фан сифатида вужудга келишидан анча аср илгари бу масалага шарқ мутафаккирлари эътибор қаратган. Шулардан бири улуғ шайх, тасаввуфнинг таниқли вакилларидан бири, кубровия тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубродир. Илоҳиёт сирлари ва инсоннинг руҳият оламидаги қатламлардан яхши хабардор бўлган бу улуғ зот ўзининг латоиф назариясида етти ранг хислатини етти тушунчага мослаб тушунтиради. Бу назарияда ёзилишича, рангларнинг асосийси учта: оқ, сариқ ҳамда қора. Улардан оқ ранг исломни, сариқ ранг иймонни, қора ранг, яъни қоронғилик ҳаяжон, ҳайратни ифодалайди. Шайх Нажмиддин Кубродан бошқа олимлар ҳам қора рангнинг ҳаяжон белгиси эканини таъкидлаб, у руҳнинг фанога ғарқ бўлиши рамзи эканини айтишган. Демак, маъно оламида инсон мана шу босқичда энг кўп қарама-қаршиликларга дуч келади. Бу бизнинг эртакда тасвирланган девларни тасаввуф билан боғлашимизга, оқ, сариқ, қора девлар деганда инсондаги ботиний курашлар ва уларнинг турли босқичлари назарда тутилаяпти деб фикр билдиришимизга замин яратади.
⸺ Байрам АЛИ, «Маънавий ҳаёт» журнали 2024 йил, 2-сон. «Сим-сим эшигингни оч ёхуд тилсимланган эртаклар» мақоласидан.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Энг даҳшатли одамлар, бу ⸺ ҳаётдан гўзаллик топа олмайдиганлар. Чунки улар ҳеч ким ва ҳеч нарсага ачинмайдилар.
© Борис Акунин
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #iqtibos
Чумолининг кўплигига сабаб шуки, у ҳамма топганини баҳам кўриб яшайди.
⸺ Фармон Тошев
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari #tabassum
Икки даъвогарни қозининг ҳузурига олиб келишди. Ҳар иккови ҳам бир нарса устида бир-бирига даъво қилишар эди. Қози биринчи даъвогарга қараб:
⸺ Гувоҳинг ким?! ⸺ деди.
⸺ Худо,⸺ деб жавоб берди даъвогар.
Мавлоно қутбиддин Шерозий ҳам шу ерда хозир эди. Шунда у киши даъвогарга қараб:
⸺ Яхшиси, сен гувоҳликка шундай бир кишини кўрсатгинки, қози уни танийдиган бўлсин, ⸺ дедилар.
⸺ Абдулқодир Нурий ал-Барзанжий
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #umr_manzaralari
⸺ Кейин нима бўлди?
⸺ Кейинми? Орадан йиллар ўтди...
⸺ Кейинчи?
⸺ Кейин уни қолдирган жойимга қайтиб бордим. У мени ҳалиям кутиб ўтирган экан. Мана... Ўшандан бери иккимиз бахтлимиз.
⸺ Қаерда қолдирган эдинг?
⸺ Хаёлларимда...
© Б. А.
#Ahmedova
👉 @BeshinchiTomon
📹 🔴Studiyada LAQAYlar: Ibrohimbek Laqay avlodlari bilan suhbat
Ҳасан Эрбобоев, Файзулло Абдулазизов, Абдулвоҳид Алматов "Шарқ Наполеони" ⸺ Иброҳимбек Лақай ҳақида.
Томоша қилишни тавсия қиламан.
Онлаин кўриш:
https://www.youtube.com/live/zddO7p0oef0?feature=shared
@BeshinchiTomon
#iqtibos
"Охирги пайтлар ҳаётим қийинлашиб кетди. Чунки мен жуда кўп нарсани тушуна бошладим"
⸺ Лев Толстой, мактубдан.
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Ёшларимизнинг китоб ўқишидан юз ўгириши муаммоси уларнинг бекорчилигидан, ажрашишидан ва гиёҳванд моддалар истемол қилиш каби муаммолардан каттароқ. Чунки билимсизлик юқоридаги нуқсонларга олиб борадиган энг равон йўлдир.
— Доктор Абдулкарим Баккор
👉@BeshinchiTomon
#Yakshanba_mutolaasi
"Ўша кунлар эсимга тушса, бош-кети кўринмайдиган ўйларга толаман. Воқеаси, образлари бир-бирини такрорлайдиган, тағин ярми уйдирмалигини энам атай қистириб ўтадиган эртакларни қулоқ қоқмай тинглашга нима мажбур қилган? Эртакда бирор илоҳий куч ё сеҳр бормидики, биз болаларнинг ботиний ҳужраларимизни ишғол этади; руҳимизни сел қилиб, бўйсунмас туйғуларимизни тинчитиб қўяди? Бунинг сири бор эса, ўша сир нимадан иборат?.."
Байрам АЛИ
СИМ-СИМ ЭШИГИНГНИ ОЧ ёхуд тилсимланган эртаклар
("Маънавий ҳаёт" журнали, 2024 йил, 2-сон)
Тўлиқ ўқиш:
https://telegra.ph/SIM-SIM-EHSHIGINGNI-OCH-yohud-tilsimlangan-ehrtaklar-07-21
#iqtibos
Мен ҳақимда эшитма, мендан эшит. Миш-мишни адовати бор одамлар тўқийди, ҳасадчилар тарқатади ва нодонлар қулоқ тутади.
⸺ Айман Ёғий
@BeshinchiTomon
#ruhiyat_manzaralari
ХЎРСИНИҚ
Тикка туриб ўлган каби дарахтлар,
Кулиб туриб сендан юзим бурдим мен.
“Нега?!” дея лабинг тинмай сўроқлар,
Йиғлагандай аччиқ-аччиқ кулдим мен.
Деразадан эса олис тоғ кўринар,
Тоғ ёнида дутга тўлган кулба бор.
Бу тоғларга сўлим-сўлим боғ ярашар,
Бу кулбага тоғ ёнида нима бор?
Кетаркансан, бир-бир босиб кўзда нам,
Ўйланасан, “нега?!” дея оғринасан.
Саволингнинг юки оғир, азизам:
Айтиб бўлмас ҳар битта рост гапни ҳам.
Шундан бери шеър ёзмайман, энди мен –
Хўрсинаман, тинмайгина хўрсинаман...
Байрам АЛИ
2024/07/19
(«Бир кеб қолди» туркумидан деб билингиз...)
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #tabassum
Университетда профессор бир талабани стулга чиқариб қўйиб, ундан ўтган дарсни айтиб беришини сўради.
Сўнг, парта устига чиқариб ўтган маърузани айтишини сўради.
Ундан сўнг эса, парта устига бир стул қўйиб унинг устига чиқиб дарсни айтишини сўради.
Бу ҳолатда талаба тушиб кетмаслик учун мувозанатни бошқаришга уринса-да, нима деётганини ўзи ҳам билмай, сафсата тўқий бошлади.
Устоз бу ҳодисадаги асосий мақсадни билдириш билан дарсни якунлади:
⸺ Киши юкорига кўтарилгани сари, тутуруқсиз гапларни гапириб, сафсата тўқий бошлайди.Чунки, мия оғзидан чиқаётган сўзларга эмас, баландликдан тушиб кетмасликка диққат қаратади.
⸺ Порахур.уз саҳифасидан олинди.
@BeshinchiTomon
"Адиблар галереяси" туркумидан
Сайфулло ҚУЛАЕВ,
Тожикистон.
" Ӯзбек ёзувчиси ва шоири Байрам Али портрети". 2024 йил.
Мато, мойбӯёқ.
Ӯлчами: 65х 50 см.
Хусусий коллекция.
https://www.facebook.com/100079304051534/posts/488988037087994/?app=fbl
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Биз улоқтирган писта пўчоғи ер қаърига сингиб, чириндига айланади. У йўқ бўлмайди, бошқа бир жинсга ўзгаради, холос. Демак, бирор қилмишимизнинг ҳам изсиз йўқ бўлиши сира мумкин эмас. Англаяпсизми? Табиатнинг табиати шунақа!
Хайрли кеч.
© Байрам Али
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #umr_manzaralari
Мавлоно Румийнинг Пирлари ва устозлари , у зотга маърифат ўргатган зот Шамс Табризий бўладилар. Шамс Табризий Румийга бир муддат сабоқ берганидан сўнг ғойиб бўлди.
Унинг фироқидан куйиб юрган Румийдан бирор нарса ундириш мақсадида бир киши Румийнинг олдиларига келди ва " Мен Шамс Табризийни шаҳримизда кўрдим", деди. Мавлоно мастона суюниб , хушхабар баҳоси ўлароқ эгниларидаги хирқаларини ечиб унинг елкасига ташлади.
Тўпланганлар ҳалигининг ёлғончи эканлигига шаҳодат бердилар. Мавлоно шунда уларга шундай дедилар: "Биламен. Мен хирқамни унинг ёлғонига бердим. Хабари чин бўлса эди, жонимни берар эдим".
Карим Бахриев саҳифасидан олинди.
👉 @BeshinchiTomon
#Hayotiy_hangomalar
КИМ БЕМОР?!
Тўқилмаган, реал воқеага асосланган латифа.
Самарқанд вилояти драма театрида Фармон Тошевнинг Ялангтўш Баҳодир (Самарқанд ҳокими, улуғ саркарда, 1576-1656 йилларда яшаган) ҳақидаги драмаси қўйилган куни эрталаб аппарат йиғилишидан кейин вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов “Ҳамма вақт топиб Ялангтўш Баҳодирни кўргани борсин”, ⸺ деб тавсия берибди.
Тавсиядан илҳомланган бир туман ҳокими йиғилишдан сўнг қўл остидагиларга буюрибди:
⸺ Ялангтўш Баҳодир қайси касалхонада ётгани зудлик билан аниқлансин!
⸺ “Муштум” журнали.
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
ТУШУНТИРИШ
⸺ Сиз америкаликмасмисиз?
⸺ Йўқ немисман.
⸺ Вой, немисларга тоқатим йўқ.
⸺ Менинг ҳам, ⸺ дедим.
Қиз менга ҳайрат билан қаради.
⸺ Мен ҳозирги немисларни назарда тутмаяпман.
⸺ Мен ҳам.
⸺ Мен французман.Умид қиламанки, сиз мени тўғри тушундингиз. Ахир уруш...
⸺ Тушундим, ⸺ дедим бефарқлик билан.
Бу Германиядаги фашистик тузумнинг жиноятлари учун биринчи марта жавобгарликка тортилишим эмас. Аста-секин аёл мени тинч қўйди. Ваҳолангки, камина Францядаги интернирлар қамоқхонасида ўтирдим, лекин французларни ёмон кўрмадим... Бироқ буни тушунтириш бефойда эди. Қўлидан фақат нафратланиш ёки фақат севиш келадиган киши ниҳоятда ибтидоийдир...
⸺ Эрих Мария Ремарк. "Адабиёт зиёси" газетаси, 2024-йил, 12-сон.
👉 @BeshinchiTomon
#masal #umr_manzaralari
⸺ Қўшни, бунчалар овозингиз ширин, ёқимли, ⸺ дея гап бошлабди Ҳакка Хўрозга қараб, ⸺ Сиз шундай эркалаб уйғотмаганингизда, балки бутун олам ғафлатда ётарди... Мен ҳақимда нима дейсиз?
⸺ Сизнинг ҳам овозингиз ёмон эмас, қўшнижон, ⸺ жавоб қайтарибди Хўроз. ⸺ Шу қадар ширадор, сероҳангки, уни тинглаб дунё қайтадан уйқуга кетиши мумкин... Мендай хўроз алдамаса керак, тўғрими?
Мана шу Ҳакка билан Хўрозга ўхшайди айрим бир-бирини мақтаётганлар. Ҳаракатларида мақталиш истаги ётади.
© Крилов
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Оёқларимизда туриш бизни ердаги кичик ҳудудга эга қилади. Фикрларимизда туриш эса бу ҳудудни дунё миқёсида кенгайтиради.
⸺ Франсуа де Ларошфуко
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
Янги қитъа кашфиётчиси Христофор Колумбга ҳасад қиладиганлар кўп эди. Ҳасад бор жойда албатта ғийбат бўлади. Денгизчи бир гал қовоқхонага кирса, бир тўда аламзадалар яна Колумбнинг томорқасига тош отишаётган экан:
⸺ Денгиздан сузиб ўтиб, қуруқликка боришнима деган гап? Буни биз ҳам қила оламиз!
Христофор улар ўтирган стол яқинига боради ва қовоқхона эгасидан бир дона пишмаган тухум сўраб олади.
⸺ Жаноблар, сизлар уддабурон ва доносизлар. Бунга шубҳа йўқ. Қани, мана шу тухумни тик турғазиб беринглар-чи!
Ғийбатчилар гуруҳи ҳар қанча уринмасин, бу ишни уддалай олмайди.
⸺ Бўпти, ўзинг қил-чи! ⸺ дейишади ниҳоят.
Колумб тухумни олади-да, секинлик билан “тирс” этказиб столга уради. Тухумнинг уч қисми бироз пачоқ бўлади ва у тик туриб қолади. Фавқулодда ҳолатни кутаётган ғийбатчилар бирданига гувраб юборади:
⸺ Э-э, шуям ишми? Буни биз ҳам қила оламиз!
⸺ Тўғри, ⸺ деб жавоб беради машҳур денгизчи. ⸺ Фақат Колумбдан кейин.
© Байрам АЛИ таржимаси, "Адабиёт зиёси" газетасидан олинди.
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
"НИМА УЧУН!?"
Қарға ҳам тўтиқуш ҳам чиркин яратилган , сабаби ⸺ унинг гўштини еб бўлмайди. Тўти Аллоҳга арз қилибди ва чиройли қушга айланибди. Қарға эса тақдирига рози бўлибди. Бугун қарға озодликда, тўти эса қафасда.
Ҳар икки ҳолат замирида ҳам биз билмаган ҳикмат яширин. Буни ҳеч қачон тушуна олмаймиз. Шундай экан, ҳаётда ҳар лаҳзада учраб турадиган бу каби ҳодисалар тўғрисида ҳеч қачон Яратувчига " Нима учун!!!?" деган саволни бермангки, бу банданинг ахлоқига тўғри келмайди...
⸺ "Ҳикматлар хазинаси " рисоласидан. ("Адабиёт зиёси" газетасининг 2024-йил, 11-сонидан олинди)
👉 @BeshinchiTomon