beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#iqtibos

Бошқалардаги инсонийликни кўра олиш учун ҳам инсонийлик зарур бўлади.

Ясунари Кавабата

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Retro

«Кўк далам, кўм-кўк далам – озод диёрим даласи,
Бир томон қайнар булоқ, бир ёнда ойнинг шуъласи...»


Жасур Мирсагатов ⸺ Ўзбек боласи

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Такаббурлик ⸺ ўз кучига ишонмайдиган одамларнинг ҳимоя усули. Бу қанотларидаги доғдан кўз ясаб важоҳатлироқ кўринишга уринаётган ҳашаротнинг ҳаракатларидай бир гап.


⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Мисрда олдин таълим бепул эди, кейинчалик хусусий дарслар сабаб бўлиб пуллик бўлди. Сўнгра таълимнинг таълим билан ҳеч қандай алоқаси қолмади. Таълим эндиликда имтиҳондан ўтиб олиш малакасини ҳосил қилишга айланди.

—Абдулваҳҳоб Массирий

👉@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Фарзандларингизни ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ меҳр билан таъминланг. Токи улар улғайганларида, озгина сохта меҳр кўрсатган инсоннинг қаршисида тиз чўкмасин!
Хайрли кеч.


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Операция учун катта маблағ зарурлигини эшитиб хавотирга тушганимда, бир инсон "Ташвиш тортма! Агар, бошқа йўли қолмаса, мен квартирамни сотиб бўлса ҳам сенга ёрдам бераман", деди. Кейинчалик бу инсоннинг ёрдамига ҳожат қолмаган эса-да, ўз ҳаракатлари билан у менга ўта муҳим икки нарсани ўргатган эди. Биринчиси ⸺ бирор инсонга ёрдам бериш учун жуда кўп нарса керак эмаслигини; иккинчиси ⸺ бирор инсонга қилинадиган энг катта ёрдам, унинг ёнида туриш эканлигини...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #ruhiyat #munosabatlar

Эркак аёлга заиф бўлиши учун ёрдам бериши керак, ахир, аёл усиз ҳам кучли бўла олиши мумкин.

© Вольтер

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

«Санъат ўз олдига бежизга башариятнинг ботиний қиёфасини барпо қилишни мақсад қилиб қўймайди. Ботиний қиёфани яратиш орқали у маданий онгни уйғотмоқчи бўлади. Чунки ҳамма фожиалар айнан қиёфасизлик бошланган нуқтадан бошланади. Қиёфасизлик бошланганда юзакилик, сўзбозлик, манфаатпарастлик, беномуслик авж олади. Демак, маънавий қиёфани сақлаб қолиш эртасидан умиди бор ҳар битта шахснинг ҳам, миллатнинг ҳам бош мақсадига айланиши зарур. Бугун давлатлар бир-бирига қарши курашишнинг интеллектуал йўлини танлаётган, ўз рақибларини вужудидан “мен”ни суғуриб олиш орқали “ўлдираётган” бир даврда, ўзликка интилиш нафақат биз, балки бутун дунё мамлакатлари учун бирдай долзарб. Бу курашда фикрловчи жамиятгина ютади. Чунки халқлар учун моддий бойликлар ўз аҳамиятини аллақачон пасайтира бошлади. Энг қиммат маънавий бойлик ҳам, моддий бойлик ҳам бугун одамнинг ўзи...»

Байрам АЛИ.
"ЭНГ ҚИМММТ БОЙЛИК  ⸺ МАЪНАВИЙ ҚИЁФА  у йўқолган нуқтадан фожиалар бошланади".

"Янги Ўзбекистон" газетаси.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Бобомнинг қип-қизил улоқчи оти бўларди. Унинг ҳасрат тўла кўзлари тез-тез ёдимга тушади. Айниқса, фикр ва ҳисдан ҳоли бўм-бўш нигоҳларга қоқилиб кетсам...


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma #kuzatish

Бир куни қоровул йигитнинг ўз шеригига маслаҳат бераётганини эшитдим: «ифлосга ифлос бўлиш керак!»
Бу гапи билан, у ўзининг табиатидаги ноқисликни намоён қилган эди. Ахир руҳимизда мавжуд турфа иллатлар юзага чиқиш учун муносиб вазиятни кутиб ётади. Файласуфлар айтганидек, ҳамма сабаблар ичкарида, ташқарида фақат баҳоналар бор...
Хайрли кун.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Сизга хиёнат қилишса, бу сизнинг қўлларингиз сингани билан тенг. Кечирасиз, лекин энди қучоқлай олмайсиз.

© Лев Толстой

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Тинчим бузилмасин, дея арзимас бир рост сўзни ҳам айтолмаслигингиз ⸺ сизнинг арзимас қийматда сотилганингизни англатади.

© Махатма Ганди

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Шаҳматдан фарқли улароқ, ҳаётдаги ўйинлар "мот"дан кейин ҳам давом этади.

Айзек Азимов

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma #munosabatlar

Кетиш, эҳтимол, фожиа эмасдир. Аммо кетиш ва умидни қолдириш ҳақиқий фожиа...

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ғалаба инсоннинг қобилиятини кўрсатса, мағлубиятни қандай қарши олиш унинг инсоний даражасини кўрсатиб беради.


© Умар Ибн Ҳаттоб

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

Саҳрода роҳиб яшар, у одамларга қудуқдан сув олиб берарди. Аммо негадир жуда камгап эди.
Бир куни ундан сўрашди:
⸺Нега сокинликни севасан? Жимгина яшаш сенга нима беради?
Роҳиб қудуққа ташлаб қўйилган челакни тортиб олди ва савол берган одамдан унга қарашни сўради:
⸺Қудуқда нимани кўраяпсиз?
⸺Ҳеч нарсани! ⸺ жавоб берди савол берган киши. Роҳиб ундан бироз кутиб туришини илтимос қилди-да, яна сўради:
⸺Энди қаранг.
⸺ Ўзимни кўраяпман! ⸺ деди, ҳалиги одам бу сафар.
Роҳиб айтди:
⸺ Биринчи қараганингизда сув чайқалиб турганди, шунга ҳеч нарсани кўрмадингиз. Иккинчи қараганингизда у тинган эди ва сиз ўз аксингизни кўра олдингиз. Сокинлик ҳам худди шундай. Унинг ёрдамида инсон ўзини топмоғи мумкин.


© Япон ривояти.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Инсон умри давомида йўл қўйган энг катта хатоларга муҳтожлик туфайли қўл уради. Пулга муҳтожлиги туфайли эмас, меҳрга муҳтожлиги туфайли...
Хайрли кеч.


© Шаҳобиддин Луқмон

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ҲАЁТ

Кўрмаганига эллик йил бўлибди. Аммо ўша табассум, ўша нигоҳлар... ҳали-ҳамон шундоққина кўз ўнгида турибди.

Билмайди у, Хумор ҳаётми-йўқми...
Билгани, унинг учун Ҳаёт – бу Хумор...

© Нуриддин Эгамов, «Китоб кўтарган одам»

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

Афсонавий қаҳрамон Геракл йўлда ётган думалоқ нарсани кўриб қолиб, уни оёғи билан туртиб, четга чиқариб қўймоқчи бўлади. Аммо номаълум нарса ўрнидан жилмайди, аксинча, икки баробар катталашади. Геракл оёғи билан қаттиқроқ туртади. Нарса яна икки баробар катталашади. Жаҳли чиққан Геракл қўлидаги гурзи билан унинг бошини мўлжаллаб зарба беради. Нарса катталашиб, одамлар ўтадиган йўлни ҳам ҳам тўсиб қўяди. Геракл нима бўлаётганини тушунмай туриб қолади. Шунда кўкдан нидо келади: «Сен туртган нарса — жанжал, унга тегма, тегсанг катталашаверади...»

© Аҳмаджон Мелибоев

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Гуноҳга тушиб қолган мусулмонни шарманда қилма, зеро, тавба эшиги доим очиқдир. Қаердан биласан эҳтимол, Аллоҳ унинг тавбасини қабул этиб, сенга шарманда қилганнинг гуноҳи қолар.

—Муҳаммад Мутавалий Шаровий

👉@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Мардлар бахтлидир, чунки улар мағлубиятни қабул қила олади.

© Хорхе Луис Борхес

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Хабарингиз бор, қишлоқдалик пайтимда тўти боқардим. Қушлар аҳён-аҳёнда қафасидан учиб чиқар, ташқаридан емиш топмай қорни очгач, яна уясига қайтиб кирарди.

Нимадир бўлди-ю, қафасидан чиққан тўтилардан биттаси кун келиб нақ кучугимиз Каштаннинг тумшуғига қўнди.

Юрагим така-пука бўлди менинг, тўтидан аллақачон умидимни узган бўлсам-да, ҳай-ҳайлашга ҳозирландим. Чунки, қушларни нимагадир жини суймасди Каштаннинг,, ҳатто ҳовли устидан учиб ўтган майналарни ҳам "вов-вов"лаганча қувлаб кетарди.

Аммо...
Ўша куни нима бўлди, денг?!

Унча-мунча жонзотни парчалаб ташлашдан тап-тортмайдиган Каштан ўрнидан сакраб турди. Ҳайбатли бошини гоҳ ўнг, гоҳ сўл тарафга қийшайтириб, тўтига тикилиб қолди. Қушча келса, тисарилди. Панжаларида туртиб, у билан ўйнаша бошлади...

Балки, эрмаклай-эрмаклай, ниҳоят паққос туширган, дерсиз? Йўқ! Улар кейинчалик ҳам ошналигича қолдилар!

Бу ерда ибрат олгулик ҳодиса бор, дўстим. Яхши гумонда бўлиш, баъзида Итни ҳам хайрхоҳига айлантириши мумкин!

Хайрли кеч.


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Мактабда бир қизни яхши кўрардим. Яна бир қизниям... Учинчи қизга қолганда ҳеч тушунолмасдим: яхши кўраманми, йўқми?..

Икки қизга бир неча бор хатлар ёзганман...

Икки қизни ҳар байрамда табриклаганман...

Икки қизнинг атрофида доимо гирдикапалак бўлганман...

Икки қизнинг тўйида... ҳаммадан кўпроқ хурсанд бўлганман.

Учинчи қиз борасида эса ҳалиям тушунолганим йўқ: нега хатлар ёзмадим, нега бир оғиз ширин сўзимни аядим, нега унинг тўйи куни... йиғладим???

Адашмасам, сен биринчи севгим эдинг, учинчи қиз!..
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

Сен кўнгил гулини арзонга сотма,
Ғафлат бешигида бек бўлиб ётма.
Ортингдан тош отса қоқилмагайсан,
Ўзинг йўлдан чиққан тош бўлиб ётма.


Маҳмуд Тоир

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Муҳаббат қушдек келиб елкангизга қўнади: ёқимли ва сокин. Аммо вақт шамоли уни учириб кетади: сездирмай ва сершиддат...

Изабел Макнел Карли

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

“Ким буюк фикрлар билан яшаса, буюк оғриқлар йўлдоши бўлади”, – деган эди немис файласуфи Мартин Ҳайдеггер. Ўн тўрт ёшида кундалик ёза бошлаган, инсониятга “бўйи баробар қўлёзмаларни мерос қилиб қолдирган” улуғ адиб Лев Толстой ҳам умри давомида кучли руҳий зиддиятлар билан яшади. У фалсафа факультетига ўқишга кириб, тугалламай ташлаб кетди. Умрининг катта қисмини деҳқон фарзандларининг таълим олиши учун сарфлади. Гўшт ейишдан воз кечди, қачондир ҳамма вегетариан бўлади, деган фикрни илгари сурди. Олти йил давомида ёзиб, саккиз марта қайта тузатган – ўзига катта шуҳрат олиб келган “Уруш ва тинчлик” роман-эпопеяси ҳақида: “Арзимас бир нарса! Одамлар мени шунга ўхшаш асарлар учун яхши кўришлари сабабини тушунолмайман”, дея фикр билдирди. Кексайгач, ҳатто, ўз ўлимини ҳам кўпчилик каби уйда, тинчгина эмас, авлоқ бир гўшада кутиб олишга қарор қилди..."

Байрам АЛИ.
ЭЪТИҚОД МАНЗИЛ ЭМАС, ЙЎЛДИР


https://telegra.ph/EHTI%D2%9AOD-MANZIL-EHMAS-J%D0%8ELDIR-07-28

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#mutolaa

•••
Эскилар масали будир: «Сичқон бир куни оғилхонада кавш қайтариб ётган сигирга арз қилди: «Э, улкан сигир, каминага жой бер. Хўжайиннинг мушуклари мени сиғдирмай қўйди. Алар чунонам кўпайиб кетдиларки, қадам боссам, сезиб қолишар. Ойнинг ярми қоронғи, ярми зулмат бўлса, хўжайиннинг уйининг ярми қопқон, ярми мушук бўлиб қолди. Сендан мадад сўрайман, э, сигирларнинг аълоси, молларнинг доноси!». Сигирнинг бечора сичқонга раҳми келди, шекилли, оғилда яшашга рухсат берди. Аммо сичқоннинг бахти кулмади, бу ернинг каламушлари унинг қувончига барҳам беришди. Қиссадан ҳисса шуки, ўз уйингдаги муаммога, ўзга уйдан ечим излама. Тушундингми, жиян?


•••
⸺ Мабодо қачондир омадинг келмай, ишларинг орқага кетиб қолаверса, бир айланиб ол, шунда ишларинг олдинга бўлади.


•••
Бошнинг тақдири ҳам қизиқ: бировга ишлаш учун, бировга қашлаш учун бериларкан-да.



Хуршид Абдурашид. "ДАРДИСАР" (роман)

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#кечинма

Луқмон Бўрихон ҳақида ёзсам ёзгудек хотираларим кўп, лекин нима қилай, устоз ҳақида эмас, ўзим ҳақимда гапираётганга ўхшаб қоламан...

Эрка инсон эди, Луқмон Бўрихон. Қадрини билар, иззатини жойига қўймаган ерга қадам босмасди. Баъзида кеккайган, баъзида хоксор, хуллас, ўз дунёси билан яшаётган ўспиринга ўхшаб кетарди. Ҳамиша ожизларни химоя этар, заифларнинг тарафида турар, ҳатто фудболда ҳам атайлаб кучсиз бир жамоага мухлислик қиларди. Ўзини пишиқ одам деб ҳисоблар, лекин ишини битказиш учун мақтамиш айримларнинг ошириб айтган гапларига лаққа тушганини, талтайиб, оғзининг таноби қочганини кўп эслайман. Чунки содда эди, гўдакдайин тўғри эди...

Кўпчилик адибларнинг ёзгани ўзига ўхшайди, аммо асарлари Луқмон Бўрихончалик ўзига тортган ёзувчини, камина, кўрмаганман. Дилгир инсон эди асарларига ўхшаб, ўрни келганда ҳазилни, ҳар хил кинояларни ҳам зап жойига қўярди. Аҳён-аҳён бўлиб қоладиган гиналари, койинишлари ҳам беғараз эди. Нолирди-ю, ҳар битта гапни Худонинг қаршисида тургандай қўшмасдан, чатимасдан чиппа-чин гапирарди.

Сўз самимиятни яхши кўради, деярди, менга доим, қизларнинг кўнглини олишга ўхшаган найрангларни қўй, қайтанга ошнанг билан тиллашгандай рўй-рост ёзсанг, жумлаларнинг ўзи эшилиб келаберади, деб тайинларди...

Яхшириб нима қилдим. Касалликдан ётиб қолган оғир дамларимда у киши билан танишиш менга катта умид берган. Энамга қарата “опа, озгина қолди, яна озгина, яхши бўлиб кетади ҳали, ҳаммаси ортда қолади”, деб айтган гаплари эса, астағфириллоҳ, оиламизга бамисоли ваҳийга ўхшаб туйилган...

Ўйлаб карасам, касаллигимда анча чақирим йўл босиб мени қишлоққа неча марталаб йўқлаб борган инсоннинг қабрига битта шаҳарда туриб атиги икки марта борибман. Бу ерда ким ўлик, деган савол туғилади, менми, устоз Луқмон Бўрихонми...

Устозга ёзувчи сифатида баҳо бериш менга қолгани йўқ. Аммо тирикчилик учун ёзилган уч-тўртта китобларини айтмаса, Луқмон Бўрихон ўзбек адабиётининг кўзгу суртгулик адибларидан бири ҳисобланади. “Жазирамадаги одамлар” борми, “Сирли муаллим” ёки “Қўноқ”, “Сут сотувчи бола”, “Ўтирик” каби ҳикоялар – адабиётимизда на тил, на ижтимоий юки жиҳатидан бу дурдона асарлар билан тенглаша оладиган асар, менимча, жуда кам...

Бугун оиламиздагилар хотира кунлари ис пиширса, дуоларига ўтган яқин қариндошларимиз қатори устознинг ҳам номини қўшиб айтади. Катта қизим “исмингни ким қўйган?” деб сўраганларга, “Луқмон Бўрихон бобом қўйган” деб мақтаниб юради. Тўғри, бу билан, эҳтимол, ҳеч нарса ўзгармайди. Ўлган одам ўлди, кетди: барибир орқасига қайтмайди. Аммо оламдан ўтганидан кейин фақат яхши хотиралар билан эсланадиган одам, сизнингча шу қадар кўпми?..

Мен тириклигида таниш бўлганимиздан, яқин бўлганимизни айтиб мақтангулик Луқмон Бўрихондай одамим борлигидан жуда хурсандман. Ҳаётми давомида соғинишга, қумсашга арзигулик бир бебаҳо инсонни учратганимдан жуда мамнунман. Номардга мағлуб дамларимда “эссиз, устоз кетиб қолди, бўлмаса мени ҳимоя қиларди, хафа қилдириб қўймасди”, деб ўз-ўзимга таскин берадиган кишим борлигидан... бахтиёрман...

Ва ҳар битта одамнинг ҳаётида мана шундай инсон бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Индамайдиган, жим туриб эшитадиган, ўз-ўзингга ҳисоб беришингга, тўкилиб тозаришингга, кўнглинг кирлари, ғуборларини ювиб олишингга қўйиб берадиган...

Устоз, мендан рози бўлинг. Оқибатли бўлдимми, йўқми, йўлдан адашиб кетдимми, кетмадимми, ишончим комил эмас, лекин рози бўлинг. Тишларимгача зирқиратиб бораётган шу изтиробларим ҳаққи, айтишга улгурмаган гапларимни деб чекаётган афсусларим, пушаймонларим ҳаққи рози бўлиб қўяверинг... Охиратингиз обод бўлсин, илоҳим...

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

КАРТИНА

Картина жонли табиатга баҳо бермоқда:
⸺ Булар бари, албатта, ёмон эмас ⸺ орт манзара ҳам, асосий кўриниш ҳам. Аммо рамкани ҳам билиш керак-да, ахир!..

Феликс Кривин. Хуршида Абдуллаева таржимаси.

@suyunbeka

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Болалигимизда қилғилиқни мен қилардиму, отамдан узрни онам сўрарди. Шундан хулоса чиқарганман: ҳақиқатдан айбдор бўлганлар кечирим сўрамайди. Кечирим сўрайдиган даражада виждони бўлганда, балки, у ўша айбни қилмаган бўларди.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel