beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Инсон эмас, аслида инсоннинг умри бой ёки камбағал бўлиши мумкин. Бой умр кўпинча машаққатларга, камбағал умр эса беғамликка тўла бўлади...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #arxiv #voqeot

"ХИЁНАТ"

Гўдаклигимдан бошлаб отлар, итлар ва қушларга қизиқар эдим... Бола эканман-да, бир гал қишлоқдошларимиздан биттасининг чиройли кучукчасини ўғирлаб келдим. "Зийрак" қўйдим отини. Ўзим нима есам тенг ярмини илиниб, боқа бошладим. Зотдор экан... Кучукча уч ой деганда ўсиб, итмисан ит бўлди!..

Гап ётмайди-да қишлоқда. Итини мен ўғирлаганимдан хабар топган эгаси бир куни уни излаб келди. Жаҳли чиқди, олиб кетаман деб туриб олди. Мен итни қучоқлаб олдим. Бермайман дедим. Йиғладим...

Отам бир сўзли одам. Шарт қўйди. Итни ушлаб тураман, икковинг икки ёнимдан ўт-да, чақир. Қайсингга қараб юрса, ит ўшаники, деб айтди. Бу шартга итнинг эгаси ҳам кўнди.

Мен жуда хурсанд эдим. Ахир уч ойдан бери ўзимдан ажралмаган, фақат ўзимнинг қўлимдан овқат еган ит, чақирсам менга қараб юриши аниқ эди-ку!?

Лекин... Лекин... шундай бўлмади. Отам ушлаб турган итни иккимиз икки тарафдан туриб чақирганимизда, у эгасига қараб борди...

Ўшанда итни жуда ёмон кўриб қолдим. Туни билан ухламасдан бошимни кўрпага буркаб йиғлаб чиқдим. Роса сўкдим уни. Хайф сенга берган шунча овқатим, меҳрим, дедим... Номард экансан, дедим...

Йиллар ўтиб, кейинчалик ўйлаб кўрсам, хато қилган эканман. Ўша ит жуда мард экан. Асли унча-мунча одамзотидан мард, садоқатли экан ўша ит!..
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Хатолик ⸺ унинг ҳалиям тушунмаётганида эмас. Хатолик ⸺ сенинг ҳалиям тушунтиришга уринаётганингдадир.

Мавлоно Румий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Тангри Ер сайёрасини ҳайвонлар учун мукаммал қилиб яратди. Биз одамлар эса бу ерга қувғин қилинганмиз, холос. Шундай экан, ўзингизни меҳмондек тутинг, мезбондек эмас.

© Ясунари Кавабата,
«Олча гуллари».


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabatlar #umr_manzaralari

«Баъзида эркак аёлга у билиши керак бўлгандан кўпроқ нарсани айтиб қўяди. Сўнгра унутиб юборади. Аммо аёл ўша гапни бутун умр эсидан чиқармайди...»

© Лев Толстой, «Анна Каренина»

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Булутлар қадар ҳаволаб учаётган варракдан сўрашибди:
⸺ Бирдан қулаб тушишдан чўчимайсанми?
У жавоб берибди:
⸺ Мен одам эмасманки, қуйидагиларга азият бериб, ҳаммани ўзимдан бездирган бўлсам...

Хайрли ҳафта, дўстларим!

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Пулга бахтни сотиб олиб бўлмайди, деганларида жон бор. Чунки инсон шундай мавжудотки, пули кўпайгани сари, бахти "қимматлашиб" боради.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Мени ҳайратга соладиган нарса: инсон ўзини бошқалардан кўра ортиқроқ севади, аммо негадир ўзининг фикридан кўра бошқаларнинг фикри ҳақида кўпроқ қайғуради.

⸺ Марк Аврелий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Катта дардларни кўтарган одамларгина катта хурсандчиликларни қалбидан кечира олади. Кичик сабаблар эвазига...

Видеони Н. Эргашева илинди.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Самимият ⸺ кўприк қурмоқдир. Инсонлар кўприк қуриш ўрнига девор қурганлари учун ёлғиз қоладилар.

Исаак Нютон

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

"Босириқ"

Қиссалар ва ҳикоялар...
Оз қолди, тез орада республика бўйлаб сотувга чиқади...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

"Айтишларича, биз оқлар келгунча саводсиз бўлган эмишмиз...

Суратда хонлик даври, Бухоро китоб бозори"

⸺Карим Бахриев

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Бир куни Лев Толстой Тула станциясининг перронида турарди. Курьер поезди яқинлашмоқда эди. Бир жаноб биринчи тоифали вагондан сакраб тушди ва шошиб буфетга югурди. Унинг ортидан вагон платформасида бир аёл пайдо бўлиб, унинг орқасидан бақирарди: “Жорж! Жорж! "
Жорж буфетга ошиқар, ҳеч нарсани эшитмасди.
«Бобо, илтимос, югуриб анави жанобни қайтариб кел.., ⸺ хоним Толстойга мурожаат қилди, ⸺ мен сенга чойчақа бераман!»

Толстой Жоржни хонимга қайтариб келди ва беш сўм пулини олди. Атрофдаги томошабинлар бирдан пичирлаша бошлашди: “Қаранглар, Толстой!“ Хоним жуда қизиқиб қолди: “Қаерда? Қану у?“. Эҳтиёткорлик билан унга қарияни кўрсатдилар. У зумда вагон платформасидан учиб келди: «Граф, Худо ҳаққи, мени кечиринг! Мен жуда уятлиман олдингизда...»
У беш сўмни қайтаришини сўради.

“Э, йўқ, мен бир сўм ҳам бермайман, ⸺ кулди Толстой, ⸺ эҳтимол, бу мен ҳалол ишлаб топган ягона беш сўмлик бўлиши мумкин!“


Муқаддас Садинованинг фейсбук саҳифасидан олинди.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabatlar #iqtibos

Кейинчалик аблаҳга ўхшаб туюлмаслик учун бошида ўзингизни авлиё қилиб кўрсатишга уринманг.

© Эмберто Эко

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#tabassum

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ

Авваллари мен мунажжимлар томонидан билдирилган буржларнинг тафсифига ҳам, таъбирига ҳам ишонмас эдим. Шунинг учун ҳам биринчи хотиним “Арслон” бўлган. Албатта, мен бечора – “Қўй”, ўз кушандамга уйланиб қатта хатога йўл қўйганимни кечроқ тушуниб етдим. Яхшиям хотинимнинг оташин қалби кенгликларга ташна экан, торгина квартирамга кўниколмай мени ташлаб кетди. Лекин аҳмоқ бўлмасам, “Қўй”лигимга бормасам, ўйламай-нетмай иккинчи марта “Илон”га уйланиб ўтирармидим?!
Мана, қўлимдаги янги босилган газетанинг “Мунажжимлар башорати” саҳифасига кўз югуртириб ишдан қайтарканман, оёқларим қалтираб-қалтираб кетаяпти. Бу ерда бугунги санага: “Мухтарам Қўй, сизни буғишга уринишади...” деб ёзишибди!..

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat

Яхши билан ёмоннинг орасида ягона фарқ мавжуд. Яхшилар кўнглидан ўтказади, ёмонлар амалга оширади.

© Зигмунд Фрейд

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Исломдан узоқ, лекин тараққий этган миллатлар тараққиётининг сабаби адолатдир. Адолат бўлган жойга Аллоҳ барака беради. У мусулмон бўлса ҳам, бўлмаса ҳам.

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

"ЭЛНИНГ ЭЪТИБОРИДАН ҚОЛМА..."

Кўнглини қувонтирган одамларни элнинг эътиборидан қолма, деб алқарди момом раҳматли. Чунки ул даврларда элнинг эътиборидан қолиш катта фалокат саналарди. Орадан йиллар ўтди. Мана, бизнинг давримизга келиб элу-халқдан уялмайдиган (безбетроқ) авлод шаклланди. Сабаби, элнинг ўзининг ичида бошқаларга намуна бўла оладиган дили билан тили бир ШАХСлар қолмади. Оқибатда, майда манфаатлар одамларнинг бирини у ён, бошқасини бу ёнга тортиб, ҳатто кичик қишлоқларни-да минг бўлакка бўлиб ташлади...

Бунда нима хулоса чиқади, биласизми? ШАХС йўқ жойда ЭЛ, ЭЛ йўқ жойда ШАХС бўлмайди. дўстим. Ва айнан мана шу ерда кичик қишлоқларнинг фожиаси миллат фожиаси билан уйқашиб кетади.

Энди тушунгандирсиз, биздан нима учун даҳолар чиқмай қўйган?!

Элнинг эътиборидан қолманг. Бу сиз ўйлагандан анча муҳим бўлиши мумкин.

Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#mujda

Jurnalimizning mundarijasi bilan tanishing!

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Уйланишдан олдин менда болаларни тарбиялаш борасида олтита назария бор эди, энди менда олтита фарзанд бор ва бир дона ҳам назария йўқ.

© Жон Уилмот, шоир.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

***
Бу тун ёмон бўлса,
қушлар ухлармиди
дарахтларнинг новдаларида?

Бу тун ёмон бўлса,
мастона сайрармиди
чигирткалар ва қурбақалар?

Бу тун ёмон бўлса,
эшитармидим
юрагимнинг оғриғини?

Бу тун ёмон бўлса,
cени
соғинармидим?..


Усмон Азим

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ЎЙИН

Ҳовлида болалар “Уруш - уруш...” ўйнашаяпти. Ўзимизча уларни койиймиз: “Бошқа ўйин қуриганмиди?”.
Биз катталар ҳам гоҳида “Дўстим – дўстим...” ўйнаймиз.
Болаларнинг ўйинида чинаккам уруш, биз катталарнинг ўйинимизда эса чинаккам дўстлик йўқ.
Айтинг, кимнинг ўйини хавфли?!


Қўчқор Норқобил

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma

Бола эдик. Синфдош қизнинг тоби қочиб, дарсларга қатнолмай қолди. Уч оғайни ботирлар: мен, Қодир ва Мирза ўзимиз доим уришиб юрадиган ўша қиздан ҳол сўрашга бордик. Шунда қизнинг касаллик захмидан оқариб кетган юзи бизга аввалгидан суюмлироқ кўринди. Бироз ёш ғилтиллаб турган қуралай кўзлари олдингидан чақноқроқ туюлди. Эгнидаги эски уй кийими ҳам ўзига ниҳоятда ярашиб турар, у шу либосида очилиб кетгандай эди...

Қизнинг уйидан чиққач, мен ошналаримга нима деганман, айтайинми? "Чит кўйлак қизларга ёмонам ярашаркан", деганман бошимни қашлаб. "Ҳа, форма кий деб тихирлик қилгунча, малимлар мактабдаги бари қизга шу куйлакдан кийдирса бўларкан" деб маъқуллаган, Қодир...

Дўстим, синфдош қизни бизга одатдагидан сулувроқ кўрсатган сезимнинг номи нима, биласизми? Унинг номи соғинч! Чунки инсонлар кимнидир соғинганида, кўзлари кўришдан тўхтайди. Кўздан кўра ўткирроқ басират нигоҳлари ишга тушади. Шунинг учун ҳам, биз яқинларимизнинг асл сийрати ва тийнатини фақат соғинганимизда кўра оламиз...

Омон бўлсин, барча Соғинганларимиз...


Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

"Бир сафар арига шафқатсиз муносабатда бўлганимни эслайман. У ликопчадаги мураббони ерди, мен эса қайчи билан унинг белидан кесиб ташладим. Бунга эътибор бермасдан, ари зиёфатни давом эттираркан, танасининг қорни ажралган қисмидан ширин суюқлик оқиб чиқа бошлади. Аммо кейин у учиб кетмоқчи бўлди. Шундан кейингина у ўз аҳволининг бор даҳшатини тушунди.
Худди шу нарса замонавий одамлар билан содир бўлмоқда. Уларнинг руҳи кесилган ва улар узоқ йиллардан бери буни сезмасдан яшаб келаётгандай..."


Жорж Оруэлл

#Mirjalol_Umrzakov
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бола эдим. Мол боқардим. Катталар билан карта ўйнаб, минг марта мол қайтаришга ютқазиб қўйдим. Натижа шу бўлдики, икки кун бутун қишлоқнинг сигирларини ўзим боқдим.

Гаров бажариб бўлингач эса, аслида карта менга кўрсатишгандай ўйналмаслиги, катталар ютқаздинг, деб мени алдашгани маълум бўлди.

Икки кун алаканинг итидай ҳаллослаб чарчамаган мен, беҳудага югурганимни эшитиб кўзимдан ёш чиқиб кетди...

Ўшанда англаганман: оламда ҳақиқатни бекитишдан ҳам оғирроқ нарса бор. Бу уни кечикиб айтиш...


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

Болалар қарға уй қурган дарахтни арралашди, йиқилган дарахтдан қарға уясини олишиб ёқиб ташлашди.
⸺ Дарахт, нега сени арралашди?
⸺ Чунки мен уларга ҳеч нарса дея олмадим.
⸺ Қарға, нега сенинг уянгни ёқишди?
⸺ Чунки мен жуда кўп қағилладим.

Хулоса: кўп гапирганнинг ҳам, индамаснинг ҳам боши доимо ғавғода!


© Расул Ҳамзат

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳаёт совға эмас, қарз сифатида берилади. Инсонлар токи шу ҳақиқатни англамагунича, умрларида маъно йўқдир.


© Габриэль Гарсия Маркес

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Мен билан юмшоқ муомалада бўлиб официантга қўполлик қилаётганларга ишонмайман. Чунки офицант бўлганимда менга ҳам шундай муомала қилган бўлишарди.

Муҳаммад Али

#Ahmedova
👉@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бу дунё ажойиб шифохонадир. Шифо излаб келиб, бир олам дард билан қайтасан...

Байрам АЛИ

Рассом: Сайфулло Қулаев

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсонларнинг энг катта хатоси, улар ўз ибодатларида ўзларини эмас, шунчаки аҳволини ўзгартиришни сўраб илтижо қилади.

© Алистер Кук

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel