beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#mulohaza #kechinma

Ёшлигимиз ўтган қишлоқдарда кўп нарса маълум одамлар қўлида эди. Масалан, чироғимиз мантиёр Қирра Боротнинг (қирра бурунлиги учун шундай ном олганди)измида эди. Қишлоқда чироқ узатадиган мотор ўчса, ҳамма уни излаш билан овора. Узоқроққа кетиб қолса, келгунича кутиларди. Тўй қилувчилар ҳам унинг кайфияти билан ҳисоблашарди.

Фельдшер Мирзача (гавдасига яраша атама) амаки ёки магазинчи Сайдулланинг тўйи кунлари касаллик ҳам харидлар ҳам кутиб туришга мажбур. Хуллас, вариантлар йўқ бўларди.

Энди, назаримда дунёнинг ишлари  ҳам маълум одамларга боғланиб бораяпти-ёв.

•Масалан, ҳозир телеграм ишламаяпти. Хавотирдамиз: Павел Дуров тинчмикан?

•Фейсбук ишлаяпти, демак, Цукерберг қамалмаган.

•"Корзинка"лар ишлаяпти, демак, Зафар Ҳошимовга ҳеч нарса бўлмаган.

•Қурилишлар бўлаяпти, бундан чиқди...

Хуллас, эътибор қилсангиз, қизиқ замонда яшаяпмиз, ўртоқлар, жуда қизиқ...

Чори ЛАТИПОВ

@BeshimchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Фикрлар тугаган нуқтадан овозлар баландлаша бошлайди.

Конфуций

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Шуҳратпараст, золим ва уруш ҳомийси бўлишига қарамай, мен Наполеоннинг бир жиҳатини ҳурмат қиламан. У ўзи кўнгил қўйган нарсалар учун ҳамиша курашган! Салбий нарсаларга кўнгил қўйгани ⸺ эҳтимол, энг катта айби эди. Лекин курашувчанлиги ⸺ унинг энг катта фазилати.
...Ижобий нарсаларга кўнгил қўйиб, улар учун курашмайдиган одам, менинг назаримда салбий нарсаларга кўнгил қўйиб, улар учун курашадиган "Наполеон"лардан яхшироқ эмас!


© Байрам АЛИ, «Мен билган очун»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсоннинг бойлиги ақчалар билан эмас, воз кеча олмайдиган нарсаларининг кўплиги билан ўлчанади.

© Афлотун

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #rivoyat #kechinma

Ривоятларга кўра, бир куни мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари ўз шогирдларига айтадилар:
⸺ Шундай бир мақом борки, унинг дуолари шаксиз қабул бўлади, Аллоҳ унга маърифат эшикларини очиб, авлиёлик даражасига кўтаради!
⸺ У мақомга кимлар эга бўлади, ё, ҳазрат? ⸺ сўрайди, шогирдлари.
Мавлоно жавоб берадилар:
⸺ Ким қалбини оғритиб, қаттиқ азият етказган инсонни Аллоҳ йўлида кечирса, ҳам "Раббим, шу хатогир бандангни менинг айбларимни кечирган каби кечиргин" деб чин юракдан дуо қила билса, ўша одам эга бўлади!


Байрам АЛИ,«Энам айтган ривоятлар» туркумидан.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#umr_manzaralari

АФСОНАГА АЙЛАНГАН ҲАҚИҚАТ

Ушбу сурат минг йил аввали ривоятга айланган тарихий воеага асосланиб чизилган. Унга кўра кўҳна Ковентри (Буюк Британия) шаҳрида англосаксон графиняси Леди Годева (990-1067) ва унинг эри граф Мерсии Леофрик (990-1057) ўртасида ғалати баҳс бўлиб ўтади.
Ривоятга кўра, ўша кезлар графлик қўл остидагилар солиқларнинг ҳаддан ташқари катталигидан азият чекишар эди. Кунлардан бир куни зиёфат чоғида Годива хоним эридан солиқларни камайтиришни ўтиниб сўрайди. Анча шароб ичиб маст бўлиб қолган граф Леофрик рафиқасининг илимосини инобатга олади. Фақат, бир шарт қўяди: агар грфафиня Годева от устида яланғоч Ковентри шаҳри кўчалари бўйлаб ўтса! Граф аёли ушбу ақлбовар қилмас шартни бажаролмайди деб ўйлайди. Бироқ ўз ҳаёсидан халқ манфаатини устун қўйган Годива 1040 йилнинг 10-июль куни ушбу шартни бажаради. Шаҳар аҳли ҳам аёлнинг жафокашлигига жавобан кўчага чиқишмайди, эшик ва деразаларини очишмайди ва графинянинг яланғоч ҳолатини ҳеч ким кўрмайди. Граф ваъдасида туради, солиқларни камайтиради.
Жон Колер (1850-1934) мўйқаламига мансуб ушбу сурат ривоятнинг энг яхши асари сифатида Буюк Британия Қироллик Академиясининг кўргазмаларида ҳалигача намойиш этиб келинади.


Тошпўлат Қаландар тайёрлади.

Манба: Муштум журнали, 2024 йил, 7-сон.

П/С: сизни графиня Леди Годеванинг олий жаноблигига муносиб эҳтиром кўрсатган ҳолда расмни очиб қарамасликка чақирамиз!

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Ер сайёрасини коинотдаги космик станциядан туриб ўн йил ўрганган Икс сайёраси вакили ватанига қайтгач, космопортдан туриб, ҳукумат комиссиясига ахборот жўнатди:

«⸺ Кузатишлардан шу нарса маълум бўлдики, Ер сайёрасида ҳаёт йўқ. У ерда фақат Манфаат ва Изтироб бор, холос»

Абдунаби Ҳамро

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

Оллоҳ таoло Одам Атони яратади. Қараса, у ёлғизликдан зерикиб қоляпти. Кейин У ўйлаб-ўйлаб, Одам Атонинг чап қовурғасидан Момо Ҳавони яратади. Шундай қилиб, икковлари тинч-тотув яшайверишибди...
Аммо бир куни Одам Ато, дунёнинг ташвишлари билан бўлиб уйга сал кеч қайтибди. Шунда Момо Ҳаво шовқин кўтарибди:
⸺ Бу қанақаси?! Вақт алламаҳал бўлди?! Сен ҳойна-ҳой бирортаси билан дон олишиб юргандирсан?!
⸺ И-я, қизиқмисан?! ⸺ дебди Одам Ато. ⸺ Ахир бу ёруғ оламда икковимиздан бошқа тирик жон йўқ-ку?!
Шунда Момо Ҳаво тинчланибди-ю, лекин кўнгли безовталаниб, кечалари Одам Атонинг қовурғаларини санаааб қўяркан...

«Масхарабоз» ўзбек бадиий фильмидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabatlar #umr_manzaralari

Мен ёмон кўрадиган иккита ибора бор. «Сиз билан гаплашиб олишимиз зарур» ва «Умид қиламанки, биз дўст бўлиб қоламиз» иборалари. Чунки шу икки иборадан бири ишлатилгач, ҳаётда кўпинча муносабатларга нуқта қўйилади.

© Фредерик Бегбедер

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Роса безор бўлибсизлар-а, яхшилар... Қишлоғимга "хиёнат" қилиб овоз сўровдим. Биттангиз ҳам овоз бермадингизей...

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos #umr_manzaralari

Мен унинг ёнида сўзларини тинглар ва юзларига термулганча кулиб туриб ўйлар эдим: аёлни севиш ва камбағал бўлиш нақадар аянчли!

© Ремарк, «Уч оғайни»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Олтмиш ёш остонасидаги пулдоргина инсонни билардим. Бойваччамизнинг битта "айбгинаси": ароқдан воз кечолмас, озгина отдими, тамом, йиттимман деб йиғлашга тушарди. Ёши бир жойга борган, камига беклардай умр кечираётган одамнинг бу нағмаларидан олдинлари кулиб юрардим. Бир куни эса унинг ҳақиқатда сағир ўсгани, онаси билан иккиси қачонлардир бир тишлам нонга зор бўлганини эшитиб, сергак тортдим...
Ҳа, руҳият билан боғлиқ жароҳатлар тан жароҳатидан оғирроқ, дўстим. Улар ҳеч қачон тузалмайди.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#mavzudan_tashqari

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида сунъий интеллект ёрдамида яратилган робот-мухбир қиз иш бошлади. Қайд қилинишича, у Ўзбекистон янгиликларини ўзбек, инглиз, рус, француз, араб, хитой, немис, испан ва қозоқ тилларида ўқиб беради. Бу воқеага фахрий журналист Чори Латипов қуйидагича муносабат билдиради:

«Тарих ғилдираги шунчалар тез айланаяптики, унинг воқеликларини аҳолининг ўндан бириям англаб етишга улгураётгани йўқ. Ёшлигимизда уйимизга ошга келган бобой радионинг овозини эшитиб, ким менга гапираяпти, деб атрофдан одам қидирганда роса кулганмиз. Яқин-яқиндаям телефондаги "автоответчик" нинг гапини қабулхонадаги қизча деб ўйлаб, унга дардини достон қилиб турган одамларимиз бўларди. Энди ЎзАнинг мана бу яратган сунъий ахборот етказувчи қизини қаранг. Шунчаки, ҚОЙИЛ!»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#tabassum #rivoyat

Қишлоқ аҳли халифа Маъмунга ҳокимнинг устидан шикоят қилиб келибдилар ва адолат ўрнатишни илтимос қилибдилар.

Халифа уларга жавоб қилибди: «Ҳокимларимнинг орасида ундан ростгўйроқ ва ҳақпарасти йўқ. Унинг ҳар аъзоси, тирноғидан сочигача ҳақпарастлик ва адлу инсоф билан тўладир».

Буни эшитиб деҳқонлардан бири дебди: «Ундай бўлса шу ҳокимингизни бўлаклаб, ҳар бир аъзосини бир вилоятга юборсангиз хўп яхши иш бўларди. Токи сизга тобе ўлкаларда адлу инсоф қарор топарди»

© «Аждодлар ўгити» китобидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#voqeot #umr_manzaralari

Бир киши Берлин боғида сайр қилишни яхши кўрарди. Кунлардан бирида у шу ерда қўғирчоғини йўқотиб, йиғлаётган қизчани учратади. Эркак қизалоқни юпатади. Унга қўғирчоқни излашда ёрдам беришга ва эртаси куни у билан худди шу жойда кўришишга ваъда беради.

У, албатта, қўғирчоқни топа олмайди. бироқ қизчага қўғирчоқ номидан ёзилган мактуб олиб келади:
“Илтимос, менинг йўқлигимдан хафа бўлма, мен дунёни кўриш учун саёҳатга чиқдим ва энди сенга барча саргузаштларим ҳақида ёзиб тураман".

Кейинги бир неча ҳафта ичида улар боғда яна учрашишади ва эркак қизчага қўғирчоқ ёзган хатларни ўқиб, унинг турли туман саргузаштлари ҳақида сўзлаб беради.

Орадан кўп ўтмай, у туберкулёз касаллиги сабабли Вена шаҳридаги санаторияга кетиши зарур бўлиб қолади. Эркак ушбу сўнгги саёҳати олдидан ҳам қизалоқ билан учрашади ҳамда унга ўзи билан олиб келган қўғирчоқни совға қилди. Қўғирчоқ қизалоқ йўқотган ўйинчоқдан мутлақо фарқ қилгани сабаб, унга қуйидагича ёзув ёпиштирилган эди: "Саёҳатлар мени ўзгартирди".

Орадан йиллар ўтиб, қиз улғаяди. Бироқ ўша одам совға қилган қўғирчоқни энг қадрли буюм сифатида бутун умр асрайди. Ҳатто катта пул ваъда қилган кўплаб харидорлар чиққанида ҳам, у ўйинчоғини сотишни истамайди. Чунки қизалоқ Берлин боғида учратган ўша тоза қалб инсон: вафотидан сўнг оламга машҳур ёзувчи сифатида шуҳрат қозонган Франс Кафка эди.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal

ХАВОТИР

Чувалчанг парҳез тутди. Ризқидан тийила, тийила, охири соб бўлди: қовжираб, бир сиқим тупроққа айланиб қолди.
⸺ Нимага емай қўйганди? ⸺ сўради, кимдир.
⸺ Лойнинг тугаб қолишидан қўрқарди, ⸺ жавоб берди билганлар.

#Xo‘jayor
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

«Чин шоир дўстларим шеърдан ҳам ўзга,
Дунё борлигини яхши билади...»
Абдулла ШЕР.


Кеча қўшним Насрулло Эргаш ака, Islom Ali ва Хўжаёр Сайфулло Қулаевнинг (Pegas Farkhor) Тожикистондан жўнатган совғасини келтириб беришди.

Даврамизга сал кечикиб қўшилган Muqaddas Saddinovaнинг келиши-да Сайфулло аканинг совғасидан кам бахтиёр қилмади...

Катта раҳмат, жонингиз омон бўлсин, дўстлар!

Сайфулло ака, рассомлик санъатнинг ҳам ибтидоси, ҳам интиҳосидир. Қачондир юзма-юз ўтириб қурган суҳбатларимизда балки бу мавзуга яна қайтармиз, ҳозирча бетакрор туҳфа, камтарона ижодимга бўлган эътиборингиз учун миннатдорчилик билдираман. Қўлингиз дард кўрмасин, тақсир, ҳассос қалб, самимий ҳайратлар сизни сира тарк этмасин...

Дарвоқе, дўстлар, менда ҳаммаси яхши, балоям ургани йўқ, эрталар шифохонадан чиқаман...

Озгина вазн ташладим, башарадаги "гуллар" билан қайтамга ёшроқ, келишганроқ кўринаётган бўлсам керак)

Шу ўтган кунларда бизни йўқлаб тургн дўстларни Худо йўқласин.

(Fesbukdan)

👉 @BeshichiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

Бир йигит донишманднинг ёнига келиб:
⸺ Иккита қизни севиб қолдим, энди қай бирини танлашга қийналаяпман.., — деб гап бошлабди.
⸺ Истаганингни танла, барибир қизларнинг иккисини ҳам севмайсан, — унинг гапини бўлибди донишманд.
Йигит ажабланибди:
⸺ Нега бунчалар ишонч билан гапираяпсиз?
⸺ Агар қизлардан бирини севганингда, уни иккинчи бири билан таққосламаган бўлардинг, холбуки, севмоқ ⸺ таққослашни бас қилмоқдир.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Қадрли Зойир ака Мирзаев! Бир вақтлар Қашқадарё вилоят ҳокимлигидан бошқа ишга ўтганингизда хафа бўлгандим. Ахир қаердан билай, кун келиб тақдир ўзимни ҳам Тошкент вилоятига етаклаб келишини...
Ҳаммаси учун раҳмат, ака! Кечаги ва ундан олдинги қилган барча ёрдамларингиз учун раҳмат! Ўзи билан Сўзи бир инсонсиз! Мардона юзингиздан нур аримасин! Оиламиз билан Сизни ўз акамиздай яхши кўрамиз!

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#insonxarakteri #umr_manzaralari

Агар сиз узоқ вақт жим турсангиз, одамлар сизни деярли пайқашмайди. Гапиришни тўхтатинг ва сиз кўринмас одамга айланасиз. Чунки атрофимиздаги одамларни биз эмас, кўпроқ бизнинг уларга бўлган муносабатимиз қизиқтиради.

© Мацуо Монро, ёзувчи, психолог.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бир аҳмоқона ҳикмат айтайми? Жиддий муносабатлар ҳазилни талаб қилади! Ҳазиллашишни билмасангиз, одамларни йўқотасиз.
Хайрли кеч.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

 

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Дабдабали ҳаётдан қочинг. Оддийроқ яшанг. Шунда сиз учта хазина топасиз: соғлом тана, хотиржам руҳ ва носамимий танишлардан холи ҳаёт.


© Меҳмет Мурат Илдан

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos

Нима бўлди ўзи? Клелия ҳали ҳеч қачон бундай гўзал ва айтиш мумкинки, бундай дилкаш кўринмаганди. Қалби уйғониб қолмадимикин мабодо? Лекин у ҳолда бу бахтсиз севги бўлиши керак, унинг бундай жонланиб юришида қандайдир ғам-андуҳ борлиги сезиляпти. Одатда, бахтсиз муҳаббат инсонларни мана шундай камгап, жонсарак ва сокин табассумли қилиб қўяди...

Стендаль, "Парма ибодатхонаси"

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro

Анвар Санаев ⸺ Ёнаман мен

Афсонавий Анвар Санаевдан ўсмирлигимизнинг ширин-тотли изтироблари кўмилиб қолган тарона. Аканинг каналимизни тарк этганлари муносабати билан... 😔

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma

Муҳташам Зомин тоғларида тун ярмидан оққанди. Қаердадир бўри увлади: увв-в-в! Жуда ғамгин, жуда эзгин ва жуда оғриқли эди. Уйқум қочди. Бўри нега нола қиляпти? Устимиздан шикоят қиляптимикин... Масалан, бундай деб:
– Менинг тоғларимга инсон аталмиш ёвуз яратиқларинг бостириб келди, ҳаммаёқни ғорат қилиб ташлади, бир қатим покиза ер қолмади, ўнгурларим устидан канат тортиб ўтди, қояларим қанотига кўприк қуриб ташлади, асрларга бўйлашган арчалар қўпориб олинди, ҳар дарага дачалар қурилди, меҳробдек покиза жойларни жуфти ҳаромлар кезадиган бўлди, булоқлар бўйи ичкиликка тўлиб кетди! Сен уларни биздан афзал, ашрафул махлуқот қилган эдинг, энди уларнинг пул учун, нафсининг ороми учун қилаётган ишларига қара! Айт энди, мен қаерга борай? – деб фарёд қиляптимикин.
Бўри яна чўзиб-чўзиб увлади. Жуда ғамгин эди овози. Шу сонияларда увлаётган бўри одамлардан кўра яхшироқ, шафқатлироқ туюлиб кетди. Ёнига бориб, қўшилишиб увлагим келди.
– Увв-в-в-в!
Бу сафаргиси 510-хонадан чиқди...

⸺ Алишер Назар

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

«Диққатроқ разм солинса, мамлакат фуқаролари ташқи воқелик таъсиридан кўра, ўз тасаввурлари фаолияти туфайли бахтлироқ эканлари маълум бўлади. Қон томирларига киритиб бўлинган балиқчаларни ортиқ кўриб бўлмаса-да, аммо уларнинг қиёфалари хаёл ва тасаввурларда муқаррар. Ана, уларнинг шўх-шодон бир галаси вена ва артериянинг адоқсиз шажараси бўйлаб муттасил сузишда давом этаётир...»

Хулио КОРТАСАР. ТИЛЛА БАЛИҚЧАЛАР (ҳикоя) Тўлиқ ўқиш:
https://telegra.ph/Hulio-KORTASAR-TILLA-BALI%D2%9ACHALAR-%D2%B3ikoya-08-25

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Абдували, руҳимнинг ярми
Тур ўрнингдан...


* * *

Абдували, руҳимнинг ярми
Тур ўрнингдан
Ургут тоғларини қўпориб тургил
Гулдираб келгил
Ҳайқириб келгил
Уввос тортиб кел

Дўстинг ишқ жанггоҳида бир ўзи қолди,
Қўлида қиличи ярмиси синган.
Ёлғон-у хиёнат лашкари лак-лак,
Дўстингда мадор йўқ, кўзлари тинган.

Турибман бўлиниб минг бир бўлакка,
Овозим йўқолган, соям йўқолган.
Фақат юрагимни суғуриб ўзим
Бош узра кўтардим, қўлларим толган.

Сен билан, муҳаббат келсайди, девдик,
Кишан-у занжирин солсайди, девдик,
Макка-ю Мадина элтсайди, девдик,
Қонимиз йўл узра тўксайди, девдик.

Мана бу Макка, мана саждагоҳ,
Карвоним дилўғри ағёр қуршаган.
Етиб бормаслигим аниқ энди, дўст,
Энди тушларимга олов тўшалган...

Абдували, руҳимнинг ярми
Тур ўрнингдан
Мададга келгил
Ҳасратга келгил
Йиғлашга келгил

Азиз Саид

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Яхшилар, маъқул топсангиз пастдаги ҳавола орқали ўтиб, қизимнинг боғчаси учун овоз беринг. Ҳам савобга эга бўласиз, ҳам қизимни хурсанд қиласиз...
(Боғчада яхшигина тайинлашган шекилли 😊)

Тошкент вилояти
Қибрай тумани
Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари
20-sonli DMTT dagi asosiy va qo'shimcha bino tom qismini ta'mirlash va ichki pardozlash ishlari,yozgi ayvonchalarni ta'mirlash,sanuzel tizimi va issiqlik qozoxona nasoslarini almashtirish
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/d9855c70-7d08-4215-9c1e-8ac8ecd90e97

https://bit.ly/ochiq_budjet

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Юнон мифологиясида ярим ҳайвон, ярим одам мавжудотларни кўп учратамиз. Назаримда, эрамиздан олдинги даврлардан бери инсон сийратида ҳеч нарса ўзгармади. Инсон, ҳали ҳануз ярим одам, ярим...
Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat

Бир доно одамдан сўрашибди:
⸺ Ота билан фарзанднинг кулгусида қандай фарқ бор.
Доно одам жавоб берибди:
⸺ Фарзанд бахтиёр бўлган вақтида кулади. Ота эса фарзандининг бахтиёрлигини кўрганда кулади...


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel