beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech
#ruhiyat_manzaralari

•••
Кўксимда бир дунё кўтариб юрдим,
Шундан рангим сариқ, қоматим эгик.
Биргина жонимга минг бора ўлдим,
Ўлганим бировга билдирмадим лек.

Иззат тиланмадим, шаънни сотмадим,
Мағрур қарши олдим мағлубликни ҳам.
Душманнинг ёнида тупурмай дея,
Ютганим қон бўлди сездирмай алам.

Гарчанд нолимоқлик келмас қўлимдан,
Айтсам тугамайди ⸺ ҳасратлар азим.
Кўргулигим камдай ҳаёт йўлимдан,
Негаям сен чиқдинг,
                                айтгин,
                                        азизим?

Энди кечаларим уйқусиз, фузун,
Руҳим-о симиллаб тиш каби оғрир.
Оҳ, сенга бахт тилаш, билсанг, мен учун,
Оғирдир,
       азизим,
              қанчалар оғир...

Дардлар ташна экан бунча қонимга,
Хаёлан минг ўйга бориб, қайтаман.
Бир кун яхши бўлиш тегса жонимга,
Сенга севишимни... балки... айтаман...

⸺ Байрам АЛИ, 2024.10.27.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

Байрам АЛИ
«ЎЙИН ИЧИДА ЎЙИН» (мақола)
«Маънавий ҳаёт» журнали, 2024-йил, 3-сон.


Болаликда кимдир ўйинда ютқазиб қўйса ёки ҳазилни нотўғри тушуниб, аламига чидолмай йиғлаб юборса, унга бошқалар шундай дакки-таскин берарди: «Йиғлама, ўйинда йиғлаган кал бўлади». Бу гап ҳалиги ўпкаси катта шеригимизга тезда таъсир қилар ва йиғидан тўхтарди.
Бугун биз катталар ўз ишимизни яхши адо қилмаяпмиз. Болаларимизни банд қилиб қўйган нарсалар уларнинг қўлига, юрагига биз орқали етиб бораяпти. Шуни унутмаслигимиз керакки, компютеру телефонлардаги аксарият ўйинларда болаларимиз ютқазиши муқаррар. Шаклан ютса-да, моҳиятан ютқазади. Қанча мукка тушиб ўйнаса, шунча ютқазади. Кейин... қанча йиғламасин, барибир, кал бўлади...


🔺 👓 Мақолани тўлиқ ўқиш

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Илгари яхши кўрган инсонларимни бой бериш менинг қалбимга чидаб бўлмас даражада оғриқ берарди. Энди унчалик азобланмаяпман. Чунки билсам, бу ҳаётда ҳеч ким ҳеч кимга тегишли эмас экан...

Пауло Коэльо

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Куз фаслини нима учун яхши кўришимни айтайми? Табиат ўз аслида кўринаётганга ўхшайверади...
Барчамизнинг аслимиз куздир.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#klassika #arxiv

Бетҳовен - Ой ёғдуси

Кетдик, тасаввурга қанот берамиз!

👉 @beshinchitomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Эркак аёлнинг битта айбини ҳеч қачон кечирмайди: ўзидан ақллироқлигини.

© Карл Густав Юнг

#Laylo_Qodirova
👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma #hazil

Ҳа, муҳаббат гўзал туйғу! Айниқса, эришолмаган бўлсанг у янада гўзал туйилади.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro

📹 Шухрат Каюмов - Сенсиз хечам яшолмасман

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari #tabassum

ОПТИМИСТ ВА ПEССИМИСТ

Анча йил олдин пойабзал фабрикаси бошлиғи икки ходимини Африка бозорларини ўрганиш учун юборди. Биринчи ходим топшириқни бажариб қайтгач, бошлиғига ахборот берди:
⸺ У ердан бизга ҳеч қандай фойда йўқ, чунки ҳамма ялангоёқ юради.
Аммо ундан атиги 30 дақиқа кейин қайтган иккинчи ходимнинг ахбороти эса қуйидагича эди:
⸺ Имконни қўлдан бермаслик керак, чунки у ерда ҳеч кимнинг пойабзали йўқ.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#тез_орада

«Айни оқшом чоғлари учиб ўтадиган, олам ичра кичик бир оламчага ўхшайдиган бу қушларнинг ортидан ҳар гал мана шундай анграйиб қараб қоламан. Бамисоли бир рўёдай бошлари оққан томонга кетиб бораётган қушларнинг ортидан ҳавасу ихлос билан термилар эканман, шулар қаергадир ин қуряпти, қаердадир яшаб, бола очяпти... демак... демак, мендан узоқ аллақаерда ёввойи муҳит бор, жудаям узоқ бир ёқларда ҳеч ким ўзгартира олмаган табиийлик бор, деган илиқлик кечади кўнглимдан. Ўзим ҳам шу қушларнинг биттасига айланиб қолгим, шулардан бирига айланиб, олис-олисларга учиб кетгим, овлоқ кенгликлар ёки баланд бир қоя бағрида хасдан ин қуриб, ҳашаротларни териб-тергилаб, илону газандалардан жон ҳовучлаб яшагим келаверади...»

Байрам АЛИ, "Босириқ" қиссасидан парча.


📚"Босириқ" қисса ва ҳикоялар.
Юмшоқ муқова.
🔗"Академнашр" нашриёти.
22-октябрдан бошлаб китоб дўконларидан сўранг.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

У билардики, кишилар сенга меҳрибон бўлишса, охир-оқибат бунинг тўлови бор.

Дэниел Киз

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos

«У мени аждарҳолар йўқлигига ишонтирди, сўнгра ўзи уларнинг маконига бошлаб борди... »


© Кен Кизи, «Какку уяси узра парвоз»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #munosabatlar

Эркак аёлга заиф бўлиши учун ёрдам бериши керак, ахир, аёл усиз ҳам кучли бўла олиши мумкин эди.

© Вольтер

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Агар аёл сизга юрагининг калитини тутқазган бўлса, бу билан мақтанишга шошилманг. Чунки у эртагаёқ қулфни ўзгартириши ҳам мумкин.

© Симон де Бовуар

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Эшакдан йиқилган одам, отдан йиқилгандан қаттиқроқ тушади. Бу ҳақида эл гапиради, қолаверса, ўзим кўп бор бошдан кечирганман. Нимага шунақа экан, деган савол туғилади беихтиёр. Ахир эшак паст, от баланд, эшак секин югурса, от эса жадал-ку?..
Отга дуо кетганлиги ҳақидаги гаплар ўз йўлига-ю, мен бунинг тағин бир сабаби бор, деб ўйлайман. Эшак бечора инсонлар томонидан кўп хўрланади, биз учун қилган меҳнати-да ҳаммавақт кўзимизга кўринавермайди. Шундан у одам йиқитганда ўз аламини олишга уринса керак...
Қисқаси, дўстим, сизни ҳар хуноб қилганни "эшак!" деб сўкаверманг. Уни аламзада қилган балки сизнинг худбинлигингиздир?..
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#umr_manzaralari

ҒАМХЎРЛИККА ҚЎЙИЛГАН ЁДГОРЛИК

Белгиядаги ушбу ёдгорлик Мари Луиза де ла Раменинг "Фландрия ити" номли романи асосида ўрнатилган. Роман воқеаларига кўра, етим бола Нелло шаҳар яқинидаги қишлоқларнинг бирида яшайди. У кўчада юриб сут сотар, касал бобоси икковининг тирик қолишига ярарлик пул топиш учун жонини жабборга берарди.

Болакай кунларнинг бирида кўчадан ўласи қилиб калтакланган ит топиб олади. Нечоғли оғир ҳаёт кечираётганига қарамай, итни уйига олиб келиб, синган оёқларини даволайди, ўзидан орттириб, бир тишлам егулик беришга ҳаракат қилади.

Орадан кўп ўтмай, бобо оламдан ўтади. Хонадон эгасининг ижара пулини тўлолмаган, камига, хўжайиндан берухсат уйига ит етаклаб келган бола эса кўчага ҳайдалади.
Бола ўзининг узоқ яшамаслигини, бобосига ўхшаб тез орада ҳаётдан кўз юмишини ҳис этарди. Аммо унинг катта бир армони бор эди. Ўз даврининг энг машҳур рассомларидан бири Рубенс чизган расмларни кўриш!

Шундай қилиб, очлик ва турткилашлардан силласи қуриган бола ўзи каби озиб-тўзиган ити билан бирга шаҳарга йўл олади. Икки қувғинди дўст изғирин тунда шаҳарни кеза-кеза, охири Рубенснинг расмлари қўйилган кўргазмалар залини топади. Аллақандай тасодиф туфайли очиқ қолган кимсасиз залга кириб боришади-да, музлаб қолган полга ётиб, Рубенснинг расмларига тикилганча, бир-бирининг пинжида жон берадилар...

Заминдан кўрпа ёпиниб ётган бу икки дўстнинг ҳайкалларига қараб қандай хулоса чиқармоқ керак? Агар инсон истаса, ҳарқанча оғир ҳаёт кечиришига қарамай қалбида ғамхўрлик, гўзаллик ҳиссини асраб қолиши мумкин...

Б. А.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Соғинч ғалати туйғу:
    худди ўладигандексан,
            аммо ўлолмайсан...


Маҳбубий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro #musiqa
#ruhiyat_manzaralari

«...Гоҳо фалак менга бағритош келди,
Ишонганим ғанимга йўлдош келди.
Омад кетса ҳамма кулди устимдан,
Фақат сизнинг кўзингизга ёш келди...»

🎬 Шуҳрат Қаюмовдан афсонавий қўшиқ...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

ТАНИҚЛИ АДИБ МАРК ТВЕНДАН ТАБАССУМГА МОЙИЛ ИҚТИБОСЛАР


Таъқиқланган нарсаларда шундай бир жозиба борки, уни сўз билан ифода этиб бўлмайди.

•••
Ватанпарвар: нима ҳақида бақираётганини билмаган ҳолда энг баланд овозда бақира оладиган киши.

•••
Ғазаб — бу кислота, у ўзи сақланган идишга зарар етказиши мумкин.

•••
Бизнинг мамлакатда учта бебаҳо ҳуқуқ бор: сўз эркинлиги, виждон эркинлиги ва улардан ҳеч қачон фойдаланмаслик эркинлиги.

•••
Аёлга нимаики берсангиз, у сизга юз ҳисса қилиб қайтаради. Масалан, сиз унга меҳр берасиз ⸺ у қалбини беради; сиз унга уй берасиз ⸺ у шинамликни беради; сиз унга заррангизни берасиз ⸺ у чақалоқ беради...
Шундай қилиб, уларга озгина ёмонлик қилишдан эҳтиёт бўлинг!


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

«Инсонлар, аслида бизнинг туйғуларимиз билан ҳисоблашишга мажбур эмас. Буни ўз-ўзингизга уқтириш, ишонинг, куз оқшомларининг ҳасрат тўла туманларини бир озгина аритади...»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#hayotiy_hangomalar

Бир куни америкалик машҳур актёр Гари Купер йўлда кетаётганида, бир аёл уни эрига кўрсатиб "Ён томонимиздаги одам Гари Куперга ўхшаб кетаркан", дейди. Актёр бу сўзларни эшитиб, жилмайиб қўйганида, у яна эрига шипшийди:"Эшитиб қолди, шекилли. Бечора, Куперга ўхшатганимиздан севинишини қаранг!.."


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari
#asardan_iqtibos

⸺ Хотиржамлигингиз сири нимада? ⸺ сўради, аёл.
⸺ Қочиб қутулиб бўлмас нарсани борича қабул қилишда, ⸺ жавоб берди у.

⸺ «Уста ва Маргарита»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Анча йиллар бурун бир дўстим ўз севги можаролари ҳақида кулибгина гап бошлади-ю, кутилмаганда бирдан йиғлаб юборди. Бу эса кейинчалик бизнинг бир-биримиздан олислашишимизга сабаб бўлди: у энди мендан ўзини олиб қочар, мени кўрганда кўзимга қарамасликка ҳаракат қиларди...
Шунда бир нарсани тушуниб қолдим. Демак, инсоннинг ўта шахсий ички кечинмаларини ҳис этиш ҳам, баъзан унга нисбатан тажовуз бўлиши мумкин экан...
Дўстим, сиздан кўзини олиб қочган одамнинг кўзларига, иложи бўлса, тикилманг...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Кимнингдир ҳаётига булут соя солганда биринчи бўлиб нажот кутадиган инсон бўл. Мен билган энг катта шараф шу...

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari #tabassum

⸺ Одамларга ўз фикрини жасорат билан айта оладиган кишилар ёқади!
⸺ Албатта... Агар фикри бир жойдан чиқаётган бўлса.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Қадимда эрлар сафарга чиқишганда онаси, аёли ёки фарзандларидан бирортаси деразага чироқ ёқиб қўйишган. Бу эса йўлинг ойдин бўлсин, қайтарда ўз йўлингни адашмасдан топиб келгин, деган маънони билдирган.
Аслида, ҳар биримизнинг ичимизда ана шундай чироқ ёқиб ўтирган одамлар бор. Уларни эслаб, хаёлга чўмар эканмиз, руҳ ўз маконига қайтгандай осуда тортаверади...
Хайрли кеч, дўстим.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Бир мискин ҳожатига раво истаб келдими, у аввал Худонинг даргоҳига борган, кейин сенинг қошингга келган.


Мавлоно Румий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat #tabassum

⸺ Доно билан нодоннинг фарқи нимада? ⸺ деб сўрашибди Луқмони ҳакимдан. Ҳаким жавоб берибди:
⸺ Бирор ишни доно аввал ўйлайди, кейин қўл уради, охирида гапиради; нодон эса аввал гапиради, кейин шошиб бажаради ва ниҳоят бош қашиб, ўйлаб кўради!

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro

Бадбин одам бўлсам керак. Озоданинг яқиндан бери "Жигули", "Волга" деган қўшиқлар айтиб қолгани ёмон гумонларга етаклайди.

"Оға"ларнинг лойиҳаси эмасмикан бу қурмағур, дейман ўзимга. Ҳарқалай, рус сиёсати ўзининг маккорлиги билан ажралиб туради...

Майли! Бўлганича бўлар. Ақлнинг жиловини бўш қўйинг. Туйғуларга эрк беринг. Мазкур ретро ҳит бўлган йилларда кўмилиб қолган хотираларингизни уйғотинг...

Хайрли кеч.


🎧 Асрасин ⸺ Озода
🎬Клипини кўриш

👉🏿 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rolik #umr_manzaralari

Таъсирли экан. Камига маъноли...
Қандай таҳлил қилган бўлардингиз?
Ҳеч йўқ, ном топинг...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel