#xayrlikech #iqtibos
Онам доимо бизга: «Отанг уйга келганда юзига кулиб қаранглар, сабаби уйдан ташқаридаги дунё машаққат, оталарни хароб қилади», ⸺ дерди.
© Фёдор Достоевский
@BeshinchiTomon
Бир танишим айтиб қолганди: квартирада Раҳматжон билан карта ўйнаб турамиз. Мен доим ғирромлик қиламан, у сезмайди". Ўшанда яхши кўриб қолганман бу йигитни. Ахир ғирромликни сезмайди дегани, уни билмайди, хаёлига ҳам келтирмайди дегандай бир гап-да. Ҳалоллик, самимият эса сўз билан муносабатда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Гарчанд Раҳмат Бобожоннинг гитара оҳангини эслатадиган ўзига хос шеърларига олдиндан мухлис бўлсам-да, "Рўбарў" унинг сўз оламидаги янги муваффақиятлари, кашфиётлари билан семирганига ишонаман. Чунки шоир, таржимон ва публицист Раҳмат Бобожондан ҳарқанча баландлик кутса арзийди. Сермахсуллиги билан у ўз ўқувчиларини бунга ишонтириб бўлган!
Муҳаммадхон Юсупов юртимизда митти ҳикоя жанрини нафақат оммалаштирди, балки, уни маълум поғона кўтарди ҳам. Менинг хулосам бу. "Қисқалик насрнинг отаси" деб таъкидлашни яхши кўрадиган ёзувчи, бугун ўз ижодида янгилик қилибди: жадидлар мавзусида ериккина қисса битибди. Муҳаммадхоннинг ижодида бўй кўрсатган ушбу янгилик адабиётга ҳам янги нафас олиб келадими, йўқми, буни эса асарни ўқиб чиққач биламиз. Ростини айтай, ҳалича асардан атиги бир неча бет ўқидим, жумлаларда салобат, руҳ бор. Демак, анчайин қаттиқ тайёргарликнинг махсули у. Ахир маърифатпарвар бобоколонимиз Мунаввар қори ҳақида бундан ўзгачароқ ёзиб бўладими?..
Раҳмат Бобожоннинг "Рўбарў" ва Муҳаммадхон Юсуповнинг "Дераза ортида" китобларини ушбу манзилдан харид қилишингиз мумкин:
http://t.me/akademsavdo
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #maktubot
«Сени "тушунишмаётгани"дан тез-тез нолиб турасан. Лекин одамлар ҳатто Гётени ҳам, Нютонни ҳам тушунишган, ҳарқалай, улар бундай арз-дод қилмаган... Сени жуда яхши тушунишади... Агар ўзингни ўзинг тушунмаётган бўлсанг, бу бошқаларнинг айби эмас...»
#rivoyat #tabassum
Македониялик Искандар бир юртни босиб олиб, унинг ҳукмдорини асир этибди. Асир тушган ҳукмдорнинг эса ҳусну малоҳатда тенги йўқ қизи бўлган экан. Искандарнинг аъёнлари бу қизнинг ҳусну камолини мақтаб, шоҳни унга уйланишга тарғиб қилганида, доно Искандар айтибди:
−Дарҳол эсингизни йиғиб олинг! Мени ўз асиримга асир қилиб топширманг!
⸺ Ўқиган эдим
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
⸺ Сизга қандай совғалар ёқади? ⸺ деб сўрашибди, бир доно одамдан.
У жавоб берибди:
⸺ Энг камёб, бебаҳо совғалар.
⸺ Яъни?..
⸺ Садоқат, муҳаббат, самимият...
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Дардлар ⸺ Аллоҳ ва бандаси ўртасидаги сирдир. Уни ҳаммага очиб-сочиш яхши эмас.
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
Фурқатнинг ижоди миллий адабиётимиз классикларидан сув ичган. Унинг қисса, ҳикояларидаги сўзга муносабат, тасвир ёдингизга Саид Аҳмадни тушириб юборади. Аммо ўзига хосликлари ҳам бор, ҳатто улар кўп. Ана ўшалардан бири юмир! Юмир бўлгандаям қоп-қора, бамисоли негрга менгзарлик юмир! Ундаги юмирнинг нима учун оқ эмас, сариқ ё қизил ҳаммас, айнан қора эканини эса "Излам" туркумида чоп этилган "Қоракуя" китобини олиб ўқиб чиққанда тушунасиз!..
Фурқат Алимардоннинг
"Қоракуя" китобини
сотиб олиш: http://t.me/akademsavdo
@BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Мен билган ҳақиқат шуки: сиз севувчи одам билан сизни севувчи одамнинг битта инсон бўлишига ҳаёт ҳеч қачон йўл қўймайди.
© Эрих Мария Ремарк
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Ўзга сайёра ҳақидаги асарларда вақт, масофа ва бошқа ўлчамлар бизнинг сайёрамиздагидан фарқ қилишини ўқиганмисиз? Инсон қалби ҳам мана шунга ўхшаш ўзига хос сайёра! Ундаги вақт, масофа ва ҳақиқатлар ташқи оламдагидан фарқ қилгани боис, биз кимнинг ҳаётида аслида қандай ўринга эга эканимизни ҳеч қачон билолмаймиз...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
Мансур тенгқурлари орасида сўфиёна оҳангда шеър ёзишни бошлаб берган биринчи шоир. Билмадим... Ҳарқалай, менинг таассуротим шунақа. Буни аниқлаштириш учун, эҳтимол, “Академнашр” нашриётига “Мансур Жумаев, “Биз кутган фасл” дея буюртма бериш керакдир?..
Моҳира ҳақида эса гаплар икки-уч абзастга сиғмайди, деб қўрқаман. Умид қиламанки, унинг жасурлиги, ҳассослиги бесамар кетмаган – асарлари саҳифаларига тўкилиб қолган. Номда ҳам “бир нафасда ўқиб, қирқ бир кун таъсиридан чиқолмай юрасиз деган ўктам ишонч беркиниб ётган бўлса не ажаб?!
Шу саволларга жавоб топиш учун Мансур Жумаевнинг “Биз кутган фасл” ва Моҳира Эшпўлатованинг “Қирқ биринчи кун” асарларини сотиб олдим. Уларни шахс сифатида, ижодкор сифатида олдиндан танисам ҳам, умидим, янгиликлар кашф этиш.
Сизга ҳам тавсия қиламан.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #tabassum
Самарали ўғирлаш учун кишида уддабуронлик ва очкўзлик бўлиши лозим. Айниқса, очкўзлик ўта зарур, чунки майда ўғирлик учун киши судга тортилиши ҳеч гап эмас!
⸺ Уинстон Черчил, Буюк Британия бош вазири.
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Бола эдим. Тоғай Муроднинг "Юлдузлар мангу ёнади" асари қўлимга тушиб қолди. Ютоқиб, не бир ўкинч, не бир илинж билан ўқиб чиқдим асарни. Лекин кутилмаганда... яъни, асар якунида... Тиловберди йиқилди!
Ҳа! Мен учун ориятнинг, ҳалолликнинг тимсоли бўлган Бўри полвоннинг ўғли Тиловберди полвон кўкка боқиб "юлдуз санади". Келиб-келиб кимдан йиқилди, денг? Бўри полвонга оғир хиёнат қилган ошнасининг боласидан! Риёкор Насим хийла йўли билан болаликдаги дўстини нақ иккинчи марта қақшатганди, ўшанда...
Менинг ички дунёйимнинг курашда йиқилган Тиловбердидай оёқлари осмондан бўлиб кетди. Бола қалбим билан Бўри полвоннинг ғамига, изтиробларига ошно бўлиб аччиқ-аччиқ бўзладим. Насим полвонга қарата «Ғирром енгдинг, ғирром! Ғирром-ку, ахир!..» дея китобни бир чеккага отиб юборганимни ўзим ҳам билмай қолдим.
Кейин билсам… Кейин билсам Бўри полвон менга ўша мағлубияти билан яхшигина сабоқ берган экан. Мағлуб бўла туриб ҳам юксалиш мумкинлигини ўргатиб қўйган экан менга у! Қолаверса, номардлар билан ҳисоблашишни менга, яъни, ўқувчисига қолдирган.., кўксимда алдовга, хиёнатларга қарши сўнмас олов ёқиб кетган эканки, ҳамон пасткашликка гувоҳ бўлсам ичимда бир бўрон қўзғалади...
Хайрли кеч.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
Байрам АЛИ.
БОСИРИҚ
(қиссалар ва ҳикоялар)
200 бет, юмшоқ муқова
Нархи 35 000
❓❗️Китобни онлайн бюртма тарзида ҳам сотиб олишингиз мумкин.
Оnlayn buyurtma: t.me/akademsavdo
Tel: 99 433-16-77
Manzil: t.me/Akademnashr/1461
Ish vaqti: 9:00 — 18:00 (dushanba - juma
МУНДАРИЖА
Сўзбоши (Луқмон Бўрихон)...
Қ и с с а л а р
Босириқ (қисса)........
Тункезар болалар (қисса).....
Ҳ и к о я л а р
Куз ёмғирлари.....
Илинж...................
Топишмоқ............
Ҳамдардлар........
Нимкоса..............
Почча...................
Дардли қуш........
#iqtibos #kechinma #arxiv
«Бу ҳаётда йиғлаш керак бўлган нарсалар албатта кўп. Лекин сен йиғлама! Ахир йиғласанг, батамом мағлубликни тан олган бўласан. Шунинг учун кул, қизим! Токи кулиб турар экансан, ҳали мағлуб эмассан!..»
© Байрам АЛИ, «Қизимга мактублар»
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Агар аёл ўзига бино қўйиб, ҳаддан ташқари мамнун ҳолда яшаётган бўлса, демак, у кимдандир қасос олмоқда.
© Зигмунд Фрейд
👉 @BeshinchiTomon
#bir_umrlik_saboq
Яхши эслайман, ўртоқларим билан музқаймоққа чиқсак, «ота, пул беринг» деб югуриб келардим. Иш столида берилиб ёзиб ўтирган отам «костюмимнинг ўнг чўнтагидан оласан» дерди. Пулни ҳар доим сўраб олганман. Бир куни ишдан келганида сўрамасдан чўнтагини ковладим. Ўша пайт кимдир ўтганини сездим. Ўгирилсам ҳеч ким йўқ. Хайрият, айниқса отамдан чўчидим. Лекин кўрмади. Шундай деб ўзимни овутиб, хурсанд бўлиб кўчага югурдим, музқаймоқни паққос туширдим. Кечки олтида дастурхон атрофида ўтирганимизда ҳам отам индамади. Ҳа, демак, сезмабди. Эрталаб нонуштадан кейин отамни ишга кузатиш пайти ҳамма билан хайрлашаётиб менга навбат келганда секингина қулоғимга «Қизим, бундан кейин рухсатимсиз чўнтагимни кавлама, сўрасанг, ўзим бераман» деди. Бу гапни шунақанги секин айтганки... Аслида ҳеч ким эшитмади, лекин наздимда бутун дунё эшитгандай бўлди. Ўша пайти ер ёрилмади, ерга кирмадим. Шолғомдай қизариб кетдим, шекилли.
Лекин отамнинг тарбиядаги бу усули ва мана шу воқеа умрбод ёдимда қолган. Отам жазо бермасдан мени жазолади. Агар уришганларида ёки қўрқитиб қаттиқроқ дакки берганида шу иш балки яна қайтариларди, балки мен ҳаммасини унутиб юборардим. Аммо отам ундай қилмади, ҳамманинг олдида мени изза қилмасдан, бир умрга етгулик сабоқ берди.
#xayrlikech #kechinma #йўлдаги_ўйлар
Ёдимда қолган ёлғонларнинг кўпчилиги жилмайиб туриб айтилган. Ўйлаб қолдим, табассум билан ёлғоннинг ўртасида қандай боғлиқлик бор экин?..
Эҳтимол, инсон ёлғон гапирганда унинг вужудидаги бошқа бир инсон устидан кулар?
Эҳтимол, инсон ёлғон гапирганда ҳазиллашаяпман, деб ўзини кўр-кўрона ишонтирмоқчи бўлар?
Эҳтимол, инсон ёлғон гапирганда...
Эҳтимол...
Ҳа, эҳтимол...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар, деган гап бор. Суҳроб Зиё устоз кўрган. Кўрганда ҳам, ўз даврининг энг оловқалб шоир, синчи муҳаррирларига шогирд тушган. Шундан, у нима ҳақида ёзишни яхши билади. Ёзганларида англанмаган сезим, ҳиссиётлар эмас, залворли фикрлар етакчилик қилади. Бир сўз билан айтганда, унинг “Дарё”си тўпалон дарё эмас, менинг назаримда, маълум мақсад билан йўлга чиққан ва ўз йўлида собит оғир-босиқ дарёдир. (Чуқур дарё тинч оқади, демиш машойихлар). Ишониш мумкинки, мабодо у сизни оқизиб кетган тақдирида ҳам, фақат ножатбахш оролларга элтади...
Бугун инсон руҳияти мураккаблашди. Мазкур сабабдан, унинг таҳлили янги оқим, янгича услубларга муҳтож. Жуманазар Йўлдош мана шуни кўнглига туккан, ўзига ишончи баланд ёш ёзувчилардан. Унинг “Сир” ҳикоялар тўплами сизга одам қалбининг энг чуқур пучмоқларидан маълум топилдиқлар сўзлайди.
Бир-бирига ўхшамайдиган, бири шеърий, иккинчиси насрий бу иккала китобни барча кузатувчиларимга тавсия қилиб қоламан. Китоблар қимматли, лекин негадир, қуйидаги манзилда анча арзонга сотишяпти экан...
Xarid: t.me/akademsavdo
@BeshinchiTomon
#retro #ruhiyat_manzaralari
«Ёт уйда ёр, ёр бўлди, вой аламжон, жон алам,
Ёр ўзгага ёр бўлди, вой аламжон, жон алам...»
#kechinma
«Куз дарахтларни япроғидан айиргани каби, қалбимни ҳам ечинтираётганга ўхшаб туюлади. Ҳарқалай, энди у одатдагидан ортиқроқ дилгир, борган сари эзғин туйғуларга тўлиб бораётир...»
⸺ Байрам АЛИ, «Жўнатилмаган мактублар»
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma #kayfiyat
Камчиликлардан холи эмасмиз, аммо бизни севганлар барибир кўз юмишади...
Фазилатлардан ҳам холи эмасмиз, аммо бизни ёмон кўрадиганлар барибир кўз юмишади...
Демак, фақат ўзимиз билан муроса қилиш қолибди.
Хўш, ўзимизни ёқтириш учун қандай яшасак бўларкин?..
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
БЎРИ... БИЛАН... ГУЛ... ҚАЙЧИ...
Бугун дўстимиз Нажмиддин Эрматовни кимгадир таништиришнинг ҳожати йўқ. Улкан изтиробларга йўғрилган "Кўк бўри кезган сарҳад..." деб бошланувчи шеъри унинг ташриф қоғозига айланиб улгурган. Яъни, юртимизнинг катта-кичик аҳолиси ўзлари қумсаган кайфиятни, руҳни мазкур шеърдан топиб, уни ёзган муаллифга кўнгил боғлаб бўлдилар. Шоирнинг "Излам" туркумида чоп этилган "Турон соғинчи" китоби ўша машҳур шеърда бўй кўрсатмиш катта дард, оғриқларнинг яхлит бир ифодаси. Ўйлайманки, унинг мутолааси ўзликка қайтиш, лоақал, ўзликни ахтариш йўлида ажойиб йўлбошчи бўла олади.
Аммо, лекин, бироқ...
Бу китобни харид қилишдан один Гулрангнинг "Гулқайчи" китобини олиб, ўқиб чиқиш ҳам чакки фикр эмасми, дейман. Зотан, номиданоқ ўзини фош қилиб турган мазкур тўплам адабий қарашларингизни теранлаштирадиган, онгингизда таҳлил инстинктини шакллантириб, дидни юксалтирадиган ажойиб манбадир. Унинг мутолаасидан сўнг шоирга (Нажмиддин Эрматовга) бўлган муҳаббатингиз, шоир шеърларидаги қон хотирасига таниш қадим ўкириклар сизни алдаб қўймайди: энди сиз уларга бадиий баҳо бера оласиз.
Кузатувчиларга ҳар иккала китобни тавсия қилиб қоламан.
Xarid: http://t.me/akademsavdo
@BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Аёллар тақдим этилмаган атиргулларни ҳеч қачон унутмайдилар.
© Вера Камша
👉 @BeshinchiTomon
#kitobxonlik
🎧 "МАҲАЛЛА" РАДИОСИ
📚 Бир асар тарихи: «Ҳелладос»
Муаллиф: Яйра Абдуллаева
Суҳбатдош: Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#Ёмғир_кайфияти #arxiv
«Шамоллар тўзғитиб, кўкка учирсин,
Хазонга битилган тақдиримизни.
У шўрлик муҳаббат бизни кечирсин,
Ахир, тушунмадик бир-биримизни...»
🎬«ХАТО»
✍ Сирожиддин РАУФ
🎙 Байрам АЛИ
@SirojiddinRauf
#kechinma
ИЛК СЕВГИ ⸺ ИЛК ХИЁНАТ
Болаликда уч амакивачча ⸺ уч синфдош ажралмас дўст эдик. Нимаики шўхлик, нимаики безорилик қилсак, учаламиз бирга бажарардик. Яна денг, учаламиз мактабда доим бир қиз билан ғижиллашиб юрар, унинг сочидан тортар, дафтарларини яшириб қўярдик. Бир куни ўша қиз билан мен синфхонада ёлғиз қолдик.
⸺ Али, ⸺ деди у ёнимга келиб.
⸺Ҳов?
⸺Сендан бир нарса илтимос қилсам майлими?
⸺Майли.
⸺Илтимос... ⸺ у ёшга тўлган кўзлари билан кўзларимга тап тортмасдан тикилди. ⸺ Бошқа менинг сочимдан тортма.
Ўша туни мен кечаси билан ухлаёлмадим. Ширин-тотли хаёлларга берилиб, нуқул уни ўйлаб чиқдим. Кўзларимга қандай термулганини эслар эканман, ўзимча уни ҳаммадан ҳимоя қилгим, олдида қаҳрамонликлар кўрсатгим, унинг ишончига, меҳрига муносиб эканимни исботлагим келаверди.
Эртаси куни (одатдагидай) кечикиброқ мактабга борсам, иккала дўстим... ўша энг яқин иккала дўстим... болалигимнинг, ширин хотираларимнинг бир қисми бўлган жонажон иккала дўстим синфхона бўйлаб қизнинг сумкасини олиб қочиб юрган экан. Қандай бунчалар тез қарор қабул қила қолдим, билмайман: жонҳолатда эрмак бўлаётган сумкага ташландим...
Дўстларимдан тортиб олган сумкани небир нозик нарсани тутгандай авайлабгина эгасининг қўлига тутқазар эканман, ҳаракатларимдан ажабланган барча нигоҳлар анграйиб ортимдан қараб қолишди. Бу менинг болалик дунёйимга илк севги ва... ва илк хиёнатнинг кириб келиши эди...
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#yangi_nashr #IZLAM
Uzoq kutilgan “Izlam”ning ikkinchi mavsumi sotuvda!
Xarid: t.me/akademsavdo
#retro #musiqa
🎧«Бир жонимга минг ўлим бор фироқингда,
Ошиқ дилим пайҳон бўлди нигоҳингда...»
Бир қўшиқда шунча дард, шунча изтироб бор экану, ёшликда ер чангитиб ўйнайверган эканмиз...
Тоҳир Маҳкамов — ўлдир
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Инсонлар ўзини мақташнинг икки усулидан фойдаланадилар. Биринчиси ⸺ ўзи ҳақида яхши гапларни гапириш, иккинчиси ⸺ бошқалар ҳақида ёмон гапларни гапириш.
© Клод Адриан Ҳелветиус
👉 @BeshinchiTomon