#xayrlikech #iqtibos
Қандай дунёда яшаётганинг муҳим эмас, муҳимроғи, сенда қандай дунё яшаётгани.
© Алиса Ардова
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Жониворларнинг инсонлар ўрганиши зарур бўлган бир хислати бор: ҳеч қайси ҳайвон ўзидан кучлироқ ҳайвоннинг қулига айланмайди.
© Мишель де Монтень
👉 @BeshinchiTomon
#ruhiyat_manzaralari #musiqa
🎧«Ул санамнинг қарошига,
Лабларига, гул юзига,
Ул санамнинг кўзларига,
Ошиқ бўлдим,
Ошиқ бўлдим...»
#tabassum
⸺ Шу ерда кутиб тур. Агар у ерда хавф бўлмаса, ҳуштак чаламан.
⸺ Агар хавф бўлса-чи?..
⸺ Вой-войлайман!
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari #arxiv
ЭРТАК
Аллақаерда семиз, бесўнақай бир деҳқон бор эди. Бир куни у узун сочи нозик белларига чирмашган гўзал маликанинг ҳаётини сақлаб қолди. Шунда гўзал малика унинг дағал кафтларидан бўса олди ва бесўнақай деҳқон ўша заҳоти келишган, кўркам шаҳзодага айланди...
Бўлиши мумкин эмас, дейсизми? Мумкин... Ҳарқалай, ҳаётини сақлаб қолган деҳқон маликага шундай кўринди, ҳарқалай, малика қўлларидан ўпиб қўйган деҳқон ўзини шундай ҳис этди...
Хайрли кеч.
© Эртагимнинг ғояси бировники
👉 @BeshinchiTomon
#asardan_iqtibos
Камгап одамлар айрича одамлардир. Агар дўстингиз камгап бўлса, у ҳақиқий дўст, агар душманингиз камгап бўлса, у ҳақиқий душман бўлади...
© Юлиан Семёнов, «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси»
👉 @BeshinchiTomon
Байрам Али, укажон, ўша, сизнинг қизил отингизни мен бозорда кўрган эканман. Энди ёдимга тушди.
Ушбу ёзганларим дунёдаги барча маюс кўзли отларга бағишланади.
***
Бола эдим. Дадамнинг ортидан қолмасдим. Бир куни дадам молбозорга борадиган бўлди. Мен ҳам бораман, деб туриб олдим, ноилож бирга олиб кетди. Аммо оёқ остида қолиб кетасан, деб, дадам мени молбозорнинг дарвозаси олдида қолдирди. Шу ерда қимирламай тур, дея ичкарига кириб кетди.
Ўшанда, бир қизил отни бозордан етаклаб олиб чиқишаётганини кўрганман.У отнинг эгаси сотган экан. Унга янги йуган тақилган эди. Шу отнинг кўзлари умр бўйи менинг ёдимдан чиқмайди.Ўша жиққа ёшга тўлган отнинг кўзлар умр бўйи мени таъқиб қилади.
Бугун кўзгуга қараб ўша отгинг кўзларини кўргандай бўлдим.
#mutolaa
“Овертон” тўплами мени некбин, оғир-босиқ, ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашга зарурат сезмадиган тирик қаҳрамонлар билан юзлаштирди. Ким билсин, эҳтимол бундай жонли, эмин-эркин ёзиш учун инсон фақат Абдулла Чимирзаев бўлиши керакдир?!
Янги китоб муборак бўлсин, Абдулла ака! Совға учун ташаккур!
Дарҳақиқат, ҳаёт биз ўйлаган даражада мураккаб эмас, унинг олдимизга қўйган ҳар қандай масаласини хотиржам, қалб билан, тантилик билан қарши олса бўлади – асарларингизни ўқиб олган таассуротим бу!
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Бу Қашқадарёнинг қишлоғимиз этагидан оқиб ўтадиган ўзани. Камина шу ерларда мол боққанман, маза қилиб чўмилганман, қўй-қўзиларнинг ортидан эргашиб, бир синф баландда ўқийдиган қизга аталган шеърларимни тўқиганман. Албатта, у даврлар дарёнинг суви кўп, югуриб келиб калла ташлаган одам камида бир ярим, икки метр чуқурликк шўнғиб борарди. Трактор ишлаётган анави ернинг берироғида толданми, гужумданми қолган кичикроқ тўнка бўларди. Шунинг устида ўтириб, Ҳасан деган йигит билан бир умрга ошна бўлишга келишгандик, бир пайтлар...
Бугун у хароб қилинган! Қазилган, бузилган, қулатилган, қуритилган, кирлаб кетган: худди дунёйимизга ўхшаб. Чўмилтириб қўйишнинг эса, афсуски, имкони йўқ...
Дарёйимизни, дунёйимизни хароб қилганлар қачон ўз қилмишлари ҳақида ўйлаб кўришаркин?
Ўйлаб кўришармикин?
Дарвоқе, расмни 2022 йил, Муҳаммадали Ғаффоров билан бориб олгандим. Дарё ундан бери яна-да чўккан бўлса керак...
Хайрли кеч.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
Амаким, кураш бўйича жаҳон чемпиони Эрназар Холмирзаев ва бувам, нафақадаги полковник (Россия) Қурбон Бекнаевичдан табрик. Мақтанишга йўймагайсиз. Нима қилай, ростдан жуда фахрландим!
Айни дамда бир воқеа эсимга тушди. Қурбон бобом фарзандли бўлсанг телефон қил, деб тайинлагандилар. 2019 йил, қизим туғилгач, Россияга – бобомнинг уйларига сим қоқдим.
– Бобо, набирали бўлдингиз.
–Ўғилми, қизми? – дея сўрадилар, у киши.
Негадир хижолат тортдим.
–Қиз, – дедим, бобом худди “нимага энди ўғил эмас?!” дея сўраб қоладигандай.
Шунда нариги тарафдан бобомнинг тетик, ҳарбийларга хос кўтаринки овози эшитилди:
–Икки ҳисса табриклайман. Болам, арслоннинг эркак, аёли бўлмайди!
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Физика ё табиат қонунлари қулоққа чалинганда, мен беихтиёр Аллоҳни эслайман. Ахир қонун бор дегани, унинг яратувчиси ҳам бор дегани эмасми?
Ҳа...
Ҳар қандай қонун – мантиқий...
Ҳар қандай қонун – асосли...
Фақат...
Қалб билан боғлиқларидан ташқари!
Миллиард йилдан ошди, Ер ўз ўқидан чиқиб кетмайди. Миллиард йилдан ошди, сайёралар ўз йўналишини ўзгартирмайди. Сен кимсан, нимасан, қандайин оламсанки исёнларга бунчалар ўчсан, Қалбим?! На қонунларни тан оласан, на-да тақдирни...
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #tabassum
Велосипед, бу ⸺ инсоният ҳаётидаги энг яхши транспорт воситаси. Чунки бошқа транспорт турлари кундан кунга ўзгариб бормоқда, фақат велосипедгина худди менинг ўзимга ўхшаб ўша-ўша!
© Айрис Мёрдок
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat
⸺ Баҳсдаги охирги гапни мен айтишим учун нима қилишим керак? ⸺ дея маслаҳат сўрабди, бир йигит донишманддан.
Донишманд жавоб берибди:
⸺ «Майли, сиз ҳақсиз!» деб айт.
👉 @BeshinchiTomon
#kechinma
2021 йил, август ойи эди. Адиблар хиёбонида кўришиб қолдик. Нарироқда аллақандай дастакка қистирилган телефон билан селфи тушаётган қизни кўрсатиб: "Манов бизни отаётган йўқми?" дея сўрадим. Сен "Ёмонга ўлим йўқ!" дединг...
Сўзларнинг ҳам ўз тақдири бўларканда, дўстим. Бир инсонни ёд этгандай ҳозир шу гапингни эслаб ўтирибман...
👉 @BeshinchiTomon
Мансур, ошнажон, таъзия ёзишга ҳам қўл бормаяпти. Охиратинг обод бўлсин, илоҳим... Катта шоир эдинг...
Читать полностью…#интервью
«Бир инсоннинг иккинчи инсонга қиладиган энг катта эзгулиги – ширин хотира...»
#yangi_video #yotube
🎬 Muallif minbari: Bayram Ali
Tomosha qiling: 👇
https://youtu.be/hMrgFdv1fWo?si=EfflhDNq9_rpG3Vy
📚 @akademnashr
#xayrlikech #kechinma
Унга совға олиб бордим. У учун аҳамияти қанча эди, билмадиму, мен учун жуда қадрли эди, олиб борганим. Лекин топширишнинг эвини тополмадим. Қандай олиб борган бўлсам, бир неча бор шундайлигича олиб қайтдим уйимга...
Ўзимдаги жасорат, тап-тортмаслик, саргузаштпараслик ва... андак шилқимликнинг қаёққа гумдон бўлганини тушунмас эдим. Журъатсизлигим учун ўзимни ёмон кўрар, ич-ичимдан сўкар, худди ҳаммасига шу айбдордек, уч-тўрт кундан бери кўтариб юрган совғам ҳам энди кўзларимга шумшук кўрина бошлаганди...
Шунда туйқус бир нарсани тушуниб етдим. Инсон ўз севганлари қаршисида ҳамиша ожиз экан. Қанча севса, шунча ожиз бўларкан...
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Шаҳар ҳаёти инсонларни оёғи остига қараб юришга ўргатади. Аммо оламда осмон ҳам мавжуд эканини, гоҳ-гоҳида бошни кўтариб қараш лозимлигини унуттиради.
⸺ Харуки Мураками
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
Ҳар кимнинг ўз демократияси бор.
Илон айтади: “Демократия! Чақиш ҳуқуқимни чекламанг”.
Қутурган ит дейди: “Демократия! Қопиш ҳуқуқимни ҳурмат қилинглар”.
Сассиққўнғиз эса ҳаммаёққа бадбўй таратиш "ҳуқуқини" демократия дейди...
Кечириб қўясизу, бу – демократия эмас.
Миллат маънавиятига қарши агрессия бу!
Сигир ҳам демократик қадриятлардан бебаҳра қолмай деб ҳамма юрадиган йўлга тезак ташлайди. Мушукнинг демократияси жўжаларга қирон келтириш. Майли, ҳар каснинг ўз ҳуқуқи борлигини эътироф этамиз, лекин у демократия деб умумий дастурхонга қўл чўзса – аҳволи чатоқ!
✍️ Раҳимжон РАҲМАТ, «Тафаккур» журналидан.
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Бизга қўшни қишлоқ ҳисобланган «Ғиштли» қишлоғининг катта қисми деҳқончилик учун мослаштирилган даштлик эди. Ўртанча акам шу ёқларга қовун-тарвуз эккан эдилар. Мен от ёки эшакка миниб ҳар кун шом пайтида акамга озиқ-овқат етказиб берардим. Лекин кўпинча қайтгунимга довур атрофни зулмат қоплаб улгурар, чор тарафдан тулки ва шоқолларнинг саси эшитила бошларди. Шунда камина қўрққанимдан кўзларимни чирт юмардим-да, бор овозда бақириб ашула айтиб кетаверардим...
Ўшанда хулоса чиқарганман қўрқоқ одам бақироқ келади.
© Байрам АЛИ
П/С: расмга кулиш йўқ)
👉 @BeshinchiTomon
#masal #umr_manzaralari
Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилишди, болаларини умрнинг ҳамма сўқмоқларидан ўзлари олиб ўтишди. Фарзандларига муттасил тўғри йўлни кўрсатиб, ёрдамлашиб, уларнинг бирорта ҳам қийинчилик кўрмасликларига жон-дилдан ҳаракат қилишди.
Аммо... Аммо фарзандлар ноқобил бўлиб улғайдилар.
⸺ О, ҳаёт! ⸺ деди ота-онанинг бундан қалби ғамга тўлиб. ⸺ Нега бундай бўлди?! Биз истамаган эдик-ку!
Шунда ҳаёт жавоб берган экан:
⸺ Энди мени айбдор санаманг. Ахир уларни тарбиялашимга ўзингиз йўл қўймадингиз...
© Япон масали. Байрам Али таржимаси.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Кўпинча хазиналар янги йўлга биринчи бўлиб қадам ташлаганларга насиб қилади.
#iqtibos
Инсонлар қайсидир хатосини ўйлаб, ҳал этгандан кўра, уни бошқа бировга тўнкаб қўя қолишни афзал билишади.
⸺ Сомерсет Моем
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
⸺ Яхшиси, дўст бўлиб қоламиз! Хўпми?
⸺ Йўқ, унда бошқа кўришмаганимиз дуруст.
⸺ Нега?
⸺ Чунки сен унумсиз ерга ҳарна деб кўкат эккан деҳқоннинг ишини таклиф қиляпсан.
👉 @BeshinchiTomon
Bayram Ali asarlarining tili juda shirali, sodda, samimiy. O‘qigan sari kishi qalban uzoqlashgan "ildiziga" qaytaveradi. Muallif bayonchilikning nafaqat badiiy-estetik, balki tashkiliy-kompozision funksiyasi ham mavjudligini aslo yoddan chiqarmaydi.
Har bir asarida shakl va mazmun mutanosib bo‘lishiga intiladi. U go‘yo oldin bo‘lib o‘tgan voqeani roviy tilidan hikoya qilib berayotganday tuyulsa-da, yo‘l-yo‘lakay qahramonlar tushgan holatlar, ruhiy manzara va obrazlar qiyofasini tasvirlab ketadi, syujet liniyalariga izoh kiritadi. Asarlarini qurish, insonni tahlil qilishda jahon adabiyotidagi turli oqimlardan mohirona foydalanadi.
Aynan “Bosiriq”ga kelsak, u katta adabiy tahlilga muhtoj. Qissaning ilk jumlalaridanoq jo‘n asar o‘qimayotganingizni his etasiz. Siz asar davomida yosh yozuvchining ilohiyotga, siyosatga, san’atga, davr bilan bog‘liq ijtimoiy jarayonlarga hali hech bir muallif turmagan nuqtadan nazar tashlaganiga guvoh bo‘lasiz.
Muhayyo YO‘LDOSH, adabiyotshunos
📚 @akademnashr
#Ruhiyat_manzaralari
Кўрдим бу оламда турфа қиёфат,
Кўрдим бу ҳаётда ҳар сон бўрини.
Сизни учратгунча ва лекин фақат
Кўрмагандим сиздек Лумон Бўрини.
#kechinma
Сўз⸺ моддий олам. Қанчалик майда гап-сўзларга талпинсанг, ўзинг ҳам шунча майдалашиб
борасан.
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#Ruhiyat_manzaralari
•••
Ёшларимни ёмғир айлаган,
сочларимни қор айлаган Зот,
бор ғамимни йўқ қила қолгин,
йўқдан мени бор айлаган Зот!
Эй, кўзимни айлаган соқий,
эй, сўзимни сор айлаган Зот,
шеърларимни шифо қил боқий,
шеърни менга кор айлаган Зот!
Ёр қил мени ёрга, ёронга,
ёр ишқини ёр айлаган Зот,
ёр сочини ёрнинг бўйнига
яшатгувчи дор айлаган Зот!
Яйратиб ёз дастурхонини,
қиш ўчоғин тор айлаган Зот;
синов учун мукофот бериб,
ўлпонини нор айлаган Зот!
Эй, бир қушга тикан тўн ёпиб,
насибасин мор айлаган Зот,
бор дардимни йўқ қила қолгин,
йўқдан мени бор айлаган Зот!
⸺ Мансур Жумаев, "Тангрига мактублар" туркумидан.
👉 @BeshinchiTomon
Bayram Ali kimdir?
Bayram Ali nomini ilk bor eshitganimda so‘nggi paleolit davrlari edi. Bir yerdan ekanimizni, yaxshi yozar ekanini bilardim. Lekin biror asari bilan yaqindan tanishmagan ekanman. Bugungi yosh adabiy avlodning "aybg‘ina"si ham shu: o‘z yonimizdagi adiblarni o‘qimaymiz.
Xuddi yozuvchi degani qaydadir olislarda, biz uni biror narsasini to‘satdan o‘qib qolib, o‘zi qanday odam ekan, deb o‘ylab yurishimiz qotib qolgan tasavvurdek.
Xuddi yaxshi yozuvchi aniq bizning yonimizda bo‘lmaydi. Bilmayman, negadir shunday.
Mayli, men indamay, Bayram Ali ijodiga berilgan tiniq baho "Bosiriq"ning avvalida rahmatli adibimiz Luqmon Bo‘rixon yozgan so‘zboshida berib qo‘yilgan. Shuni o‘qing, hech bo‘lmasa!
@suhrob_ziyo1