beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#iqtibos

Хатти-ҳаракатлари кайфиятига боғлиқ одамларга ҳеч қандай жиддий ишни ишониб бўлмайди.

© Абу Райҳон Беруний

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos

Ахир Матильда ўсиб-улғайган Париждаги аслзодалар жамиятида ҳеч қандай туйғу мулоҳазакорликдан, одат тусидан четга чиқмасди, ҳатто одамлар ўзларини деразадан ташласалар ҳам, фақат бешинчи қаватдан ташлардилар.

Стендаль, «Қизил ва қора»дан.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Одамни жисмонан даволаш учун ухлатиш, руҳан даволаш учун эса уйғотиш зарур.

© Лев Толстой


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Қолиш кўпчиликнинг қўлидан келиши мумкин, аммо кетишни, жимгина тарк этишни ҳамма ҳам уддалайвермайди. Ҳолбуки, инсон қолиши билан эмас, аксинча, қандай кета олиши билан ўз сийратидаги гўзалликни борича кўрсатишга қодир.
Ёнимизда қолганларни ардоқлаганимизда, ҳеч қандай шикоятларсиз, ортидан гўзал из қолдириб бизни жим ва мардона тарк этган инсонларни ҳам эслаб қўяйлик...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

⸺ Дорда юриш қийин эмас, буни сен ҳам уддалашинг мумкин,  ⸺ деди бир куни дорбоз ёш фарзандига.
⸺ Агар қийин бўлмаса, нима учун баландга чиққанлар йиқиладилар? ⸺ сўради фарзанд.
Дорбоз жавоб берди:
⸺ Йиқилишларининг сабаби шуки, улар қанча баландга чиқса, шунча пастга қарайди. Ичларида жудаям баландлаб кетдим, деб ўйлай бошлайди. Сен эса бундай қилма. Тепага кўтарилганингда осмонга қара. Осмоннинг кўз илғамас узоқлигини, ўзингнинг ердан арзимас, жудаям арзимас даражада юқорига кўтарилганингни ўйла.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Севги, бу ⸺ унга бахт тилаш. Гарчи, ўша бахтнинг бир қисми бўлмасанг ҳам...

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#mulohaza #umr_manzaralari

МАЙМУН ОВИ

Ҳиндистонда маймунларни жуда оддий усулда овлашади. Ерни ковлаб, оғзи тор хумни ер баробар кўмиб, ичига бир қанча ёнғоқ ташлаб қўйилади. Маймун ердаги тешикни ва ундаги кўпгина ёнғоқларни кўради. Шошилганча, қўлини тешикка суқади ва панжасига сиққанча ёнғоқларни чангаллайди, уларни ташқарига чиқармоқчи бўлади. Аммо чиқара олмайди. Ёнғоқларни чангаллаган панжаси хумнинг тор оғзига сиғмайди. Асло сиғмайди. Маймун аввалига бундан жазавага тушади, ирғишлайди, қўлини тортиб олмоқчи бўлади. Кейин ўзига келади ва ўтиради.
Бир соат.
Икки соат.
Уч соат.
Панжаларини очиб, ёнғоқларни ташлаб юборишга эса фаҳми етмайди. Шу тарзда ёнғоқларни асло ташлаб юбормайди. У бунга қодир эмас. Кейин овчилар келади ва маймунни ўлдирадилар. Ҳатто қурол билан ҳам эмас. Шунчаки оддийгина сўйил билан маймунларнинг бирин-кетин бошига туширадилар. Шу тариқа маймунлар ёнғоқларни қўлидан қўйиб юбормай ўлимга рўбарў келади...
Биз ҳам асли панжаларида ёнғоқларни маҳкам тутган маймунлар кабимиз. Кимнингдир ёнғоғи – ташлаб юборишга кўзи қиймайдиган маълумоти, бошқа бировда меҳр-оқибат кўрсатиши даргумон бўлсада, тоқат қилишга мажбур эри, хотини. Кимдадир, маоши кам эсада, кўнгил уза олмайдиган касби...
Кўпларимиз ўткинчи дунё матоҳларини маймунлар каби кафтимизда маҳкам сиқиб ушлаб олганмиз. Панжаларни очишга кучимиз етмай ўтираверамиз. Ўтираверамиз.
Ўтираверамиз.
Нимани кутамиз ўзи?!
Бир қарасак, қўлида сўйил билан овчилар ҳам етиб келадилар.
Биз эса ўзимизни ва бошқаларни бунга кўндирганча ўтираверамиз.
Қаёққа ҳам кетардик?
Кимга ҳам керакмиз?!
Аммо бу ерда нима десангизда, ёнғоқлар бор ахир?!
УМР БЎЙИ ЎТИРАМИЗ.
НАФАҚАГАЧА!
ТОБУТГАЧА!..


Ориф ҲОЖИЕВ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos  #arxiv

Севимли кишиларингизни ҳеч қачон синаманг, улар барибир бу синовдан ўта олишмайди.


Антуан де-Сент Экзюпери

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Билимли инсонларни замонавий жамият хушламайди. Оддий бир мисол. Китобхон, кенг дунё қарашга эга инсонлар энг ёмон харидордир. Улар кир ювиш машинаси, автомобил каби матохларни ҳадеб харид қилавермайди. Бунинг ўрнига Моцарт ёки Ван Гог ёйинки Шекспир асарларини афзал билади. Бундан эса истеъмолчилик иқтисодиёти зарар кўради, бозор эгаларининг даромади камаяди. Шу боис улар одамларнинг билимли ва маданиятли бўлишига тиш-тирноғи билан қарши. Зеро, интеллектдан маҳрум тўдани манипулация қилиш осон.
Владимир Арнольд, "Тафаккур" журналидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Хитойликларда шундай матал бор: «Кимнидир кутишга мажбур қилганингизда, бу билан сиз барча нуқсонларингизни эслаши учун унга вақт берган бўласиз».


© Гилберт Адэр

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro #musiqa

«Бир баҳор бўлганди, беқарор эди
Дилга ишқ қурганди, беғубор эди
У гўзал куларди, бетакрор эди
У олис ўн саккиз ёшимда эди...»



Баҳодир Мамажонов ⸺ Уолис 18 ёшимда эди

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Эркак севиб қолгандек кўринмоқчи бўлса, қувноқ ва жасур бўлишга ҳаракат қилади. Аммо у ҳақиқатдан севиб қолган бўлса, ўзини қўйга ўхшаб тута бошлайди.


© Агата Кристи, «Мовий поезднинг сири»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Юртни жимгина севиш, қон тўкмай ҳимоялаш ва мақтамай кўз-кўз қилиш мумкин. Илм ва ахлоқ билан.


© Абдулҳамид Мухторов

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #arxiv #voqeot

"ХИЁНАТ"

Гўдаклигимдан бошлаб отлар, итлар ва қушларга қизиқар эдим... Бола эканман-да, бир гал қишлоқдошларимиздан биттасининг чиройли кучукчасини ўғирлаб келдим. "Зийрак" қўйдим отини. Ўзим нима есам тенг ярмини илиниб, боқа бошладим. Зотдор экан... Кучукча уч ой деганда ўсиб, итмисан ит бўлди!..

Гап ётмайди-да қишлоқда. Итини мен ўғирлаганимдан хабар топган эгаси бир куни уни излаб келди. Жаҳли чиқди, олиб кетаман деб туриб олди. Мен итни қучоқлаб олдим. Бермайман дедим. Йиғладим...

Отам бир сўзли одам. Шарт қўйди. Итни ушлаб тураман, икковинг икки ёнимдан ўт-да, чақир. Қайсингга қараб юрса, ит ўшаники, деб айтди. Бу шартга итнинг эгаси ҳам кўнди.

Мен жуда хурсанд эдим. Ахир уч ойдан бери ўзимдан ажралмаган, фақат ўзимнинг қўлимдан овқат еган ит, чақирсам менга қараб юриши аниқ эди-ку!?

Лекин... Лекин... шундай бўлмади. Отам ушлаб турган итни иккимиз икки тарафдан туриб чақирганимизда, у эгасига қараб борди...

Ўшанда итни жуда ёмон кўриб қолдим. Туни билан ухламасдан бошимни кўрпага буркаб йиғлаб чиқдим. Роса сўкдим уни. Хайф сенга берган шунча овқатим, меҳрим, дедим... Номард экансан, дедим...

Йиллар ўтиб, кейинчалик ўйлаб кўрсам, хато қилган эканман. Ўша ит жуда мард экан. Асли унча-мунча одамзотидан мард, садоқатли экан ўша ит!..
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

«Эга чиқ дунёнинг тўрт бурчидаги
Тарихлар қум тортган қалъаларингга.
Инонсанг бўлади бағрингда маъюс
Хаёл суриб юрган болаларингга...»


🎬 Суҳроб Зиё. Улкан хаёллар.
Шеърни шоирнинг ўзи ўқиган.


"Дарё"

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Баъзан сиз муҳим бир гапни айтишни истайсиз, аммо яна озроқ кутишга қарор қиласиз. Ўша озроқ вақт ўтгач эса энди у гаплардан ҳеч қандай маъно йўқлигини тушунасиз...
Бу қандай ачинарли! Ахир ҳар бир туйғунинг, ҳар битта гапнинг ўз ўрни бор.
Шунинг учун инсон ҳамма гапини ўз вақтида айтишга одатланиши керак.


© Франс Кафка

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Биз улоқтирган писта пучоғи ер қаърига сингиб, чириндига айланади. У йўқ бўлмайди, бошқа бир жинсга айланади, холос.
Демак, бизнинг бирор қилмишимиз ҳам изсиз йўқ бўлиши сира мумкин эмас. Англаяпсизми? Табиатнинг табиати шунақа!


Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#review #izlam

🦋"Bosiriq"
🍀Bayram Ali


...axir ba'zida tuyg‘u so‘zga ko‘chganida sen his etayotgan narsaga o‘xshamay qoladi.


Bayram Ali Izlamni o‘qish mobaynida uchratgan kashfiyotlarimdan biri bo‘ldi. Uning qissalaridagi bir-biridan ajoyib o‘xshatishlari, o‘qirmanga voqeani yetkazib berish uchun sodda tilda foydalanganligi va shu bilan birga roviy tilida doim el nazaridan chetta qolayotgan so‘z, hamda iboralarni faol ishlatganligi tahsinga loyiq.

Kitob "Bosiriq" bilan boshlanadi va sizni bosinqiratib qo‘yadi. Dastavval me'dangizga tegishni boshlagan o‘xshatmalar bora-bora qahramonlarga qanchalik mos tushganligiga amin bo‘lasiz. Voqeotni bir tushda, bir o‘ngda ro‘y berishi esa sizni biroz chalg‘itadi, ammo asarning sof modernistik ruhi aynan shu yerda ko‘zga tashlanadi. Yozuvchi asarni zamon yoki makonga bog‘lamaydi, unga ortiqcha ma'no yuklamaydi, aytmoqchi bo‘lgan ijtimoiy, siyosiy, ma'naviy va falsafiy fikrlarini qahramonlar tilidan dangal aytib qo‘ya qoladi. Shu bilan ham u tamoman tugal qissadir.

Kitobning ikkinchi qissasi hisoblanmish "Tunkezar bolalar" esa yozuvchiga sevimli mavzu, beg‘ubor bolalik haqida. Asli bolalikdagi sof hislar barchamiz uchun qadrlidir. Yozuvchi aynan ana shu qadr topgan, biroq unutib yuborgan hislarimizga qayta jon ato etadi. To‘rt do‘stning bolalarcha sevgisi, qadrdonligi va sho‘xliklari yorqin bo‘yoqlar bilan aks etadi, hamda sizga ajib hislarni armug‘on aylaydi. Nosir bu ikki qissani juda qisqa fursatda yozib tugallagan. Ammo uning ortida zalvorli mehnat va peshona teri tomib turganligi aniq, chunki his qilinmagan hisni his ettira olish mushkul ish.

Kitobda maishiy mavzu go‘zal yoritib berilgan "Kuz yomg‘irlari", do‘stlik ulug‘langan "Ilinj", sof tuyg‘ular aks etgan "Topishmoq", ota-bolaning ayanchli qismati bitilgan "Hamdardlar", unutilmas oniy muhabbat kuylangan "Nimkosa", esh-urug‘chilik qadri aks etgan "Pochcha" va yagona o‘lim bilan yakunlanuvchi "Dardli qush" hikoyalari ham o‘rin olgan. Menga "Kuz yomg‘irlari", "Hamdardlar", "Nimkosa" va "Pochcha" hikoyalari o‘zining tub burilishga ega ekanligi bilan juda ham manzur bo‘ldi.

Asar muqaddimasida ustoz Luqmon Bo‘rixon aytganidek Bayram Alining o‘ziga nisbatan juda talabchan ekanligini darrov payqaysiz. Lekin undan kamchilik topa olmaysiz, qissalarda ham, hikoyalarda ham har ne o‘z o‘rnida. Bu kitobni har bir yangi davr o‘qirmani o‘qimog‘i darkor, chunki yozuvchi aytganidek bu qarg‘alar eski qarg‘alar emas. Barchaga yoqimli mutolaa tilab, hurmat va ehtirom ila S.N.K

P.s: 2024-yil o‘qilgan 38-kitob
#photo_by Santuagara

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

⸺ Анча совуқ тушиб қолди... Орамизга!

© Муқаддас Садинова

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_parcha

Ammo haqiqat bilan adolatni egiz deb kim aytdi? Ba'zan haqiqat, juda adolatsiz bo‘lishi mumkin?!

©Bayram Ali, "Bosiriq"

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#МУНДАРИЖА

«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил, 8-сони нашрдан чиқди. Мундарижа билан танишинг. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини, имкон қадар, мактаб ўқувчиларига таништиринг.✨

(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

⸺ Нега кўринишинг ғамгин?
⸺ Чунки сен сўзлар билан гапиряпсан, мен эса ҳиссиёт билан қабул қиляпман.



👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech

Уйланган кунимдан тўрт-беш кун ўтиб ўзимнинг катта ёзувчи бўлганимни ҳис этганман. Бирор оламшумул асар ёзганимда эмас, балки, аёлим ҳовлимизга чақириб келган қўшнининг болаларига "Секинроқ, акангиз ёзаяптилар" дея илтимос қилганида...

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Кўнгил қанчалик тор бўлса, тўлиши шунча қийин бўлади.

Абул-аъло Ал-Мааррий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ЭНГ КУЧЛИ ҲИМОЯ...

⸺ Унинг ҳимоя услуби шу қадар кучли-ки, енгиб ўтиш мумкин эмас!
⸺ Нима, у каратистми?
⸺Йўқ!
⸺Боксчими?
⸺Йўқ, у ⸺ аёл! Одиий бир аёл!
⸺Тушунмадим... Унда ҳимоя услуби қанақа?
⸺Табассум!!!


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

У мен учун ўзини қурбон қилмоқчи эди. Ҳарқалай, менга шундай туюлган. Бундан ўзимни ҳақоратлангандай ҳис этар, энди уни ҳам ҳақоратламасам кўнглим жойига тушмайдигандай эди.

«Тўғри келмайсан! ⸺ дедим бепарво туриб. ⸺ Оилаларинг бизга тўғри келмайди»
У аввалига ҳанг-манг бўлиб қолди, кейин эса бирдан кулиб юборди...
Нимадир демоқчи бўлаётгандай турди, турди-ю, сўнг ёстиғимнинг тагига 3-4 йилдан бери ёзишаётган хатларимизни тиқиб, индамай чиқиб кетди...

Э, булар бир эски гаплар, дўстим. Эсласам, ҳозир ўзимнинг ҳам кулгим келади. Романтик туйғулар билан ёнган ўша икки ўспирин ҳадеб кулгимни қистатаверади...
Дарвоқе, сиз ҳеч ҳаётингизда йиғидан ҳам қайғулироқ кулгини кўрганмисиз?!!..

Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Ҳақиқий ёлғизликни севганларинг сенсиз ҳам бахтли эканини англаганингда ҳис этасан.

⸺  Вальтер Беньямин

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Биров сендан кўзларини яшираётган бўлса, демак у ерда сенга аталган нимадир бор.

Фёдор Достоевский

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Одамлар ёмон гумонга мойил бўладилар. Чунки ёмон гумон уларга доим қизиқарли воқеаларни тақдим қилади.

© Айман Ёғий

👉
@Beshinchitomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma
​​
Болалик шуниси билан бахтиёрки, у ўзи кутган одамлари ва истаётган нарсаларининг қачондир келишига ишонади...

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel