beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳаётни яшаб ўтиш, у ҳақида фикрлашдан осонроқ.

© Максим Горький

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

"Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ" асарида, уруш олиб бораётган аскарлар таҳминан шундай суҳбатлашади:
«⸺ Урушлар нимадан бошланаркин?
⸺ Билмадим... Менимча, давлатлардан бири иккинчисини ҳақорат қилса, ўртада уруш бўлади.
⸺ Унда биз бу ерда нима қилаяпмиз?! Сен билан мен ҳеч кимни ҳақорат қилганимиз йўқ-ку?!».

Асарнинг яна бир жойида эса шундай гаплар бор:
⸺ Урушни кимлар бошларкин?..
⸺ Дипломатлар, вазирлар ва...
⸺ Унда ўшаларнинг ўзларини майдонга олиб чиқиш керак. Калта иштон кийиб, худди чўчқадай бир-бирига ташланишсин...»

Тушунаяпсизми?! Урушда ҳеч қандай жасорат йўқ! Ҳеч қандай ватанпарварлик ҳам йўқ уришда! Уруш фақат қўрқоқлик, мунофиқлик! Уни қўрқоқ ва мунофиқлар бошлайди, жабрини эса кўпроқ юқорида мен суҳбатини келтирганга ўхшаш айби нималигини билмаётган, билишни ҳам истамайдиган халқ кўради...

Эрталабдан уруш ҳақида ёзаётганим учун кечиринг... Ўзимнинг ҳам дилим танг...
Ватанимга ва бутун дунёга тинчлик, тинчлик ва яна тинчлик сўраб қоламан...
Бугун ҳам давлатлар бир-бирининг устига қурол кўтариб бораяптими, демак, ўтган асрлар мобайнида инсон маънавиятида ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаган!

Байрам Али

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma #iqtibos

...Мен учун ҳаётда кузатишим жуда оғир бўлган учта таассурот бор:

биринчиси — инсон инсоннинг тушкунлик маҳсули бўлган ўткинчи эҳтирослар домига илинганидан фойдаланиб қолишга уриниши;
иккинчиси — ўзаро муносабатларига чек қўйган икки инсоннинг бири-бири устидан мағзава ағдариши;
учинчиси — ижодкорнинг ўз ўқувчисини атайлаб йиғлашга мажбур қилиши;

© Байрам АЛИ. «Мен билган очун» туркумидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Токи ўлимдан ҳеч нарса қутқара олмас экан, ҳеч бўлмаса муҳаббат бизни ҳаётдан қутқарсин.

© Пабло Неруда

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

«Тескари айланиб қолган ҳаётим,
Кимман-у, кимлигин унутган дайди.
Мени тушовлайди бойчибор отим,
Мени сигаралар чекиб
ташлайди...»

© Муҳаммад Али

Муҳаммадали, дўстим, бугунги ажойиб суҳбат учун раҳмат!

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

•••
Тизилишиб турналар,
Учар кўкда "қур-қурлаб.
Шаддод Вали лол қолган,
Гап қотади пичирлаб.

Ким ўзарга ўйнамай,
Саф тортишган, учар жим...
Қандай аҳил, дўст-иноқ,
Турналарга беш кетдим!

© Ўроз Ҳайдар, «Гулхан» журнали.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Инсоннинг энг катта алданишларидан бири шуки, у ҳали вақтим жуда кўп, деб ўйлайди...

© Нажиб Маҳфуз

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

Агар кўзингизга бир томчи ёш келса, демак, руҳингиз ўз ибтидосини эслади...


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Мактаблар ⸺ соддалаштириш курсларидир. Улар болаларни ер юзида мавжуд бўлмаган ҳаёт учун тайёрлайди.

© Альбер Камю

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

Шундай шарқ масали бор: Кўзадан пиёлага фақат унда бор нарсанигина қўйиш мумкин. Яъни агар у сув билан тўлатилган бўлса-ю, ундан шароб қуйиб ичмоқчи бўлсангиз, демак, сиз нодонсиз...
Зийрак бўлинг! Одамлардан ўзлари эга бўлмаган фазилатларни талаб қилманг.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Сўзлар қалбда етук бўлмагунча уларни тилга чиқарманг.

© Баҳоуддин Нақшбандий

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Севиш ва кутиш бир хил нарса эмас. Ҳамма севади, лекин ҳамма ҳам кута олмайди.

© Фёдор Достоевский

#Zarnigor
👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #asardan_parcha

Шундан сўнг Кичкина шаҳзода Тулкининг ёнига қайтиб келди:
⸺ Хайр, яхши қол... ⸺ деди у.
⸺ Хайр, яхши бор, ⸺ деди Тулки. ⸺ Мана сенга айтмоқчи бўлган сирли гапим: фақат кўнгил кўзигина очиқ, энг асосий нарсани кўз билан кўролмайсан.
⸺ Энг асосий нарсани кўз билан кўролмайсан, ⸺ деб такрорлади Кичкина шаҳзода бу ҳикматни эслаб қолиш учун...
⸺ Гулинг сенга шунинг учун ҳам қадрлики, унга кўнглингни очгансан.
⸺ Чунки унга кўнглимни очганман... ⸺ деб такрорлади Кичкина шаҳзода яхшироқ эслаб қолиш учун.
⸺ Одамлар бир ҳақиқатни унутдилар, ⸺ деди Тулки, ⸺ аммо сен асло ёдингдан чиқарма: кимники қўлга ўргатган бўлсанг, унинг тақдирига ҳамиша жавобгарсан. Унутма, феруза гулинг учун ҳам жавобгарсан.


© «Кичкина шаҳзода»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ўтмишдан воз кечишни ўрганиш керак. Акс ҳолда, у узоқ давом этиши мумкин.

© Франс Кафка

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

ОЛМОН ШОИРИ ҲАЙНИРИХ ҲАЙНЕ АЁЛЛАР ҲАҚИДА

•••
Аёл аёллигини йўқотганда энг ёмон эркакка айланади.

•••
Гўзал аёл ёвузликнинг ибтидоси, кўримсиз аёл эса эзгуликнинг ибтидосидир.

•••
Тарихни аслида аёллар яратади, гарчанд у кўпроқ эркакларнинг исмини эслаб қолса-да.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #mulohaza

Ҳайкалтарош дурдона асар ясамоққа киришганда унинг қўлидаги мармар нима деб ўйларди? У тахминан: «Мени калтаклашаяпти! Синдиришмоқчи! Ҳақорат қилаяптилар! Энди мен ўламан!» деган хаёлларга борарди...
Аслида, ҳар биримиз ҳаётнинг қўлидаги мармар кабимиз. Биз ҳаётнинг зарбаларини хотиржамлик ила қабул қилишни, унга ёрдам беришни ва ўз ишини охирига етказишида у билан ҳамкорлик қилишни ўрганишимиз керак...


© Жан Кокто

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #kayfiyat

Шундай лабларнинг қурбони бўлсангки, лозим бўлганида жим турса.

© Жалолиддин Румий

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Зиёфатнинг энг яхши қисми, зиёфат қандай ўтганлиги ҳақидаги ҳикоялардадир.

© Чарльз Диккенс

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Дунёдаги ҳамма одамлар ⸺ танланганлар. Бошқалари мавжуд эмас. Эртами ёки кечми, ҳаммани судлайдилар ва ҳукм қиладилар.

© Альбер Камю, «Бегона»дан.

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma #kuzatish

Ҳаёт парадокслардан иборат. Масалан: душманимиз қанчалик майда одам бўлса, биз учун шунчалик хавфли!

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#murojaat #mulohaza

«2020-йил 6-июн куни Sof.uz сайтида чоп қилиниб ижтимоий тармоқларда тарқалган“Зоологлар кўрсичқон ва тулкиларнинг Сардоба тўғони емирилишига таъсирини ўрганди” мавзусидаги маълумотга кўзим тушди. Аввалига буни ҳазил деб ўйладим. Кейин билсам ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти мутахассислари Сардоба сув омборига “илмий сафар” га юборилган...»

ЎЗБЕК ОЛИМЛАРИГА МУРОЖААТ. Тўлиқ ўқиш: ⤵️

https://telegra.ph/%D0%8EZBEK-OLIMLARIGA-MUROZHAAT-YOKI-SIYOSATGA-%D2%9AUL-B%D0%8ELMAJLIK-02-23

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Болалигимда бир севимли ўйиним бўларди. Бирга мол боқаётган шерикларимдан холироққа ўтиб, дарёнинг ўзани чўккан, натижада улкан қояга айланган жойига ўтириб олардим. Нариги тарафдаги уйлар, олис манзараларга узоқ тикилиб турардим-да, сўнг кўзларимни юмиб, ўша манзарани кўз олдимга келтиришга ҳаракат қилардим...

Бир куни бу ўйиним ҳақида яқин дўстимга гапириб бердим. У гапимни эшитиб аввалига кулди, кейин эса лабидан беихтиёр бир сўз учди: «Аҳмоқ!..»

Аслида бировдан гап эшитадиган, ҳаққини олдирадиган болалардан эмасдим. Аммо, неҳолки, иродамни нимадир букиб қўйди, бошим эгилиб, менинг кўзларимга ёш келди...

Ўшандан бери бир нарсани тушунганман: инсоннинг ҳаммага ҳам айтавермайдиган орзулари, ўй-хаёллари, унинг энг заиф нуқталари бўларкан...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Гоҳида ҳаммадан яшириниб олишни хоҳлаб қоласан. Аслида эса, сени топиб оладиган одамга муҳтож бўласан.

© Ҳузайфа Мужоҳид

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Ақлли, ахлоқли ва адолатли бўлмай туриб, кўнгилдагидек яшаш мумкин эмас. Ва шунингдек, кўнгилдагидек яшамай туриб, ақлли, ахлоқли ва адолатли бўлиб бўлмайди.

© Эпикур

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos

•••
Изтироб одамни олижаноб қилади, деган гапга кафиллик бериб бўлмайди. Бахт гоҳида одамда шундай туйғулар уйғотиши мумкин. Лекин изтироб аксарият ҳолларда одамни майдакаш ва қасоскорга айлантиради.


•••
— Нега гўзал аёллар кўпинча зерикарли одамларга турмушга чиқишади?
— Нега деганда ақлли эркаклар гўзал аёлларга уйланишмайди.

© Сомерсет Моэм, «Ой ва сариқ чақа»

#Aziza_Bobodavlatova
👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kuzatish

Носамимий ҳамдардлик — ёвузликнинг ювош кўринишидир.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#yakshanba_mutolaasi

«Томми топиб олган китоб жуда эски эди. Ака-сингил уни варақлай бошлашди. Китобда қимирламай турган ҳарфларни томоша қилиш уларга ҳаддан зиёд завқли эди. Чунки улар сўзларни экранда ўқишга ўрганиб қолишган эди-да… »

Айзек Азимов. Ўқитувчи одам бўлган экан...(ҳикоя). Тўлиқ ўқиш: ⤵️

https://telegra.ph/Ajzek-Azimov-%D0%8E%D2%9Bituvchi-odam-b%D1%9Elgan-ehkan-%D2%B3ikoya-02-20

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

«Нима, ундан қарзинг борми?!» ⸺ деди шайтон. «Қарзинг борлар сендан қарзмиди?!» ⸺ деди виждон...
Ҳамма нарсани қарз билан ўлчайвермайлик, дўстим, ҳолбуки тўланмаган қарзларимиз кўп...


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Агар ҳамма одамлар дунёга асл башарасини очиб берсалар борми, бу оламни чанг-тўзон қоплаган бўларди.

© Антон Чехов

👉
@Farogat_Xudoyqulova

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #umr_manzaralari

Унга уқтирдилар,
Оқни қора, деб.
Чунки бир қорани,
Оқлаш лозим эди.

Унга уқтирдилар,
Тоқни бу — жуфт, деб,
Чунки битта жуфтни
Тоқлаш лозим эди.

Унга уқтирдилар,
Қинғир тўғри, деб,
Чунки бир қинғирни
Ёқлаш лозим эди...


© Абдулла Ориф

П/С: Фотограф: Дониёр Муродов
. Элёр Гўрўғлиев ёнларида бўлган.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel