beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

Ҳар кеча
хотиринг юракка қайтар,
забт этар
лаҳзада
жону жисмимни.
Ташқари чиқаман ⸺
кеча мунаввар...
Шунда
такрорлайман йиғлаб исмингни.
Аммо ўртамизда бепоён кеча —
юлдузлар ўртанган сокин бир хилқат.
Ёлғизим,
мабодо
овозим етса,
ишонма...
йиғлама...
унутма фақат
.

© Усмон Азим

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

«Тескари айланиб қолган ҳаётим...»


© Муҳаммад Али

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Инсон қанча ожиз бўлса, ундан шунчалик камроқ хафа бўлишимиз керак. Чунки бундай инсонлар деярли ҳамма вақт вазиятлар ва одамларнинг қурбонидир.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Нарсалар эмас, балки улар ҳақидаги фикрларимиз бизни бахтли ёки бахтсиз қилади.

© Аристотель

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech

🎬 «Яхшилик»

Кутилмаганда кимнингдир ҳаётида ниманидир яхши томонга ўзгартиришимиз мумкин...

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #tabassum

Аёллар ўз ёшлари ҳақида доимо ёлғон гапиришади, худди биз эркаклар ўз даромадимиз ҳақида ҳамиша ёлғон гапирганимиз каби.

© Марк Твен

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Яратган гоҳида биз қадрига етмаган неъматларини биздан қайтиб оларкан. Биз қадрига етмаган... бандаларини ҳам.

© Байрам АЛИ

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#hazil

Эркакка хотин керак.., ахир ҳамма хатоларда ҳам ҳукуматни айблаб бўлмайди!

© Леонард Левинсон

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #masal

Ҳакка ўз полапонига айтаркан:
⸺ Икки оёқли, қаддини тик тутиб юрадиган мавжудотни кўргудай бўлсанг, дарров қоч. У ердан бир нима олиб, сенга отиши мумкин.
Полапони жавоб қайтараркан:
⸺ Одамни айтаяпсизми?! Кесак олади, демоқчимисиз? Агар у кесакни ердан олмасдан, орқасига яшириб келса, нима қилай?!..
⸺ Об-бо! ⸺ деркан шунда она ҳакка. ⸺ Сенга ўргатишнинг кераги йўғакан! Сен мендан кўп биларкансан!..
Одамлар орасида ҳам шундайлари бор. Кимдир муттаҳамлик ўргатишининг ҳожати йўқ, она қорнидан билиб тушган.

© Турк масали.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Низо вақтида аччиқланишганидан инсонлар ҳақиқатга интилишни тўхтатадилар ва кўз олдиларига тасаввурнинг қора пардасини туширишади.

© Жуброн Халил

👉
@BeshinchiTmon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#nishona #iqtibos

Баҳорнинг илк куни муборак бўлсин дўстлар! Етказганига шукр! Шундай қилиб... Марк Твендан баҳор ҳақида табассумга моил иқтибослар илинмоқдаман:

•••
Баҳор гўзал аёлга ўхшайди ⸺ безанади, куттиради, ниҳоят келганида, битта бўлса ҳам инсонни дунёдаги энг бахтиёр одамга айлантиради.

•••
Баҳор ⸺ кўз ёшларингизни шунчаки алергияга ўхшатиб кўрсатиш мумкин бўлган ажойиб фасл.

•••
Баҳор келиши билан музлар эрий, ер юмшай, одамлар эса суйила бошлайдилар.

•••
Баҳорни календарлардан эмас, аслида инсонларнинг қалбидан изламоқ лозим.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Кимдир ниманидир қаттиқ туриб танқид қилса, эҳимол, у ўша нарсани севади. Чунки болалар қўрқувни бақириш орқали енгишга уринганларидек, катталар ўз камчиликларини танқид билан бостиришга ҳаракат қиладилар...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTmon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#yakshanba_mutolaasi

«Бу чорраҳаям мен учун азиз. Чунки пастга тушган ерда Азимова опамнинг уйи бор. Деразаси кўчага қараган, Бибигул ёз, баҳор оқшомлари шу дераза ёнида китоб ўқиб ўтиради. Шу дераза ёнидаги дарчадан сатил кўтариб сувга чиқади. Мен уни… мактабдан келаётганимда кўп кўраман. Нима учундир… уни кўрганда оёқ босаётган ерим эсимдан чиқиб кетади...»

Шукур Холмирзаев. Баҳор (ҳикоя). Тўлиқ ўқиш: ⤵️
https://telegra.ph/Baҳor-ҳikoya-02-27

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat

Бир куни кўчада мева-чева арчиб ўтирган файласуф Диоген йўлдан ўтаётган Аристиппга:
⸺ Сен ҳам мана шу сабзавотларни еб қаноат қилганингда, мустабид ҳукмдор саройида хизмат қилишга мажбур бўлмас эдинг, ⸺ деди.
⸺ Ўзинг эса, ⸺ жавоб берди Аристипп, ⸺ одамлар билан муомала қилмоқни билганингда, бу ерда сабзавот арчиб ўтирмасдинг.

© «Ҳақиқат манзаралари» китобидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Хотиржамлик ⸺ нарсаларни табиатига кўра қабул қилган кишиларнинг насибасидир.

© Жуброн Халил

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

«Одатий ҳолатда одамлар бир-биридан фарқ қилмайди. Яхшилар ⸺ манфаатлар туқнашганда ажралиб кўринадилар...»

© Устоз Одил Икромнинг суҳбатидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Туйғуларни эслаб қол ва уларга нисбатан оқибатли бўлишга интил. Ҳаракатлар, ҳодисалар... Улар баъзан тасодиф, баъзан эса алдамчи.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos

«У мени аждарҳолар йўқлигига ишонтирди, сўнгра ўзи уларнинг маконига бошлаб борди... »


© Кен Кизи, «Какку уяси узра парвоз»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Самодан баҳор фармони келмагунча, тупроқ ўз сиррини очмас...

© Жалолиддин Румий

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Баъзан болаликдаги безорилик қилиб юрган дамларимга қайтгим келади. Ахир шикастланган қалбдан кўра, шилинган тиззанинг битиши осонроқ...

© Антон Чехов

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat #tabassum

Бир аъробий Қози Иёс ибн Муовияга деди:
⸺ Хурмо есам, мени дарралайсизми?
⸺ Йўқ, ⸺ деди Иёс.
⸺ Сув ичсам-чи, дарралайсизми?
⸺ Йўқ.
⸺ Шароб ҳам шу иккисидан тайёрланади-ку! Қанақасига у ҳаром бўлади ва нима учун уни ичганлар дарраланиши керак?!
Иёс деди:
⸺ Тупроқ билан бошингга урсам оғрийдими?
⸺ Йўқ, ⸺ деди аъробий.
⸺ Бошингга бир челак сув қуйиб юборсам-чи, бошинг ёриладими?
⸺ Йўқ.
⸺ Энди сув билан тупроқни аралаштириб, ундан ғишт ясаб, шу ғишт билан бошингга урсам нима бўлади?!
⸺ Бошим ёрилади...
⸺ Ҳа, яша! Ана энди миянгни яна озгина ишлат-да, бу жавобни хурмо билан боғлиқ саволингга умумлаштир.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

БАҲОР ВА УРУШ

Чўғдай яшнамоқда ногаҳон борлиқ,
Кўклам сеп ёйдию... бир зумда йиғди.
Дунё бир куртакка қилганда торлик,
Кўнглингизга қандай...
қон сиғди?!

Алвон лолазорга дўнар чор тараф,
Наҳот юрагингиз урмоқда ҳиссиз?
Ахир жигарингиз турар жавдираб...
Тепкини қандайин
босяпсиз?

Кўзим ишқалайман,
тушим, ҳойнаҳой,
Осмонда турналар қилганда ўйин,
Қалдирғоч инига ташиганда лой,
Қандай портлатяпсиз
Одамнинг уйин?!

Шу кеча талаба ўғлим ухламай
Шифохона тархин чизди...
Сиз... эссиз...
У тенги болангиз қўлига қандай
Автомат тутқазиб қўйибсиз?

Омочга суяниб соляпти-ку дод,
Снаряд сочилган дала куйдими,
Бошқоронғи заминни топтайсиз наҳот,
Эртага болангиз
бомба ейдими?!

Шохдаги варраклар титрар чоғида
Дераза ортида бир жуфт мунгли кўз...
Қоқилиб тушдингиз қўғирчоғига...
Отасини қандай
ўлдирмоқчисиз?!

Бир чечак ҳам алёр айтар ҳаётга,
Бир сиқим тупроққа бу кўз тўяди...
Ҳар сафар қайтганда неча авлодга
Баҳор қилмишингиз
гуллаб қўяди...


©️ Нуриддин Эгамов, 2022.03.01

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсонлар одатда ўзига бош эгмаганларни деярли бутун умр эслаб юришади.

© Харуки Мураками

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Биз ҳеч кимни яхши ёки ёмонлиги учун севмаймиз ⸺ инсонлар чиндан ҳам севганларини ҳукм қилмайди.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Adabiyotning eng katta yo‘li

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #umr_manzaralari

ВИЖДОН

Атрофни кўз қири билан текширган бўлиб, ёнидаги кампирнинг ҳамёнини ўғринча ўз сумкасига солди. Ҳеч ким кўриб қолмаганига ишонч ҳосил қилиб, дўкондан ҳозиргина олган газли сувини ҳам қолдирганча чиқиб кетди. Катта ўлжадан мамнун бўлиб, қўлидаги сумкасини ўйнатганча сакраб-сакраб қадам ташлаб кетаверди. Тўсатдан ўша дўкондаги сотувчи боланинг уни чақириб югуриб келаётганини кўрди-ю, қочишга тушди. Аммо бола етиб олди. Ҳансираганча йўлини тўсди:
⸺ Узр, қаёққа шошаяпсиз?! Газли сувни унутиб қолдирибсиз....

© Аржумандбегим

👉
@BeshinchiTmon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсон гўзалликка душмандир.

© Салвадор Дали

👉
@BeshinchiTmon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Одоб ⸺ одобсиздан етадиган азиятни кўтаришдир.

© Жалолиддин Румий

👉
@BeshinchiTmon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Биздан қанчалик қаттиқ ранжишса ⸺ шунчалик кўп яхши кўрган бўлишади...
Хайрли кеч.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

⸺ Аёллар келишган эркакни танлашадими, ё бадавлат эркакними?
⸺ Аёллар ўзларига ғамхўрлик қилган эркакни танлашади.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel