beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#tabassum #masal

Учта талаба тунги дискотекага борди ва эрталабки имтиҳонга кеч қолди. Етиб келишгач, улар тоққа гербарий йиғиш учун борганини, йўлда машиналарининг балони ёрилиб, устахона топишга қийналганини, ниҳоят бир одамнинг ёрдами билан зўрға етиб келишаётганини айтдилар. Ўқитувчи бироз ўйлаб тургач, йўлда қийналганлари туфайли талабаларига осонроқ топшириқлар беришга ваъда берди ҳамда учаласини учта алоҳида хонага таклиф қилди. Аслида талабалар топшириқлардан хавотирга тушишмас, чунки ўзларига ишонишарди. Алоҳида хонага ўтганларида эса йигитлар ўз имтиҳон варақаларида қуйидаги саволларни кўрдилар:

Ижодий:
1.Машинангизнинг балони ёрилган жойни тасвирлаб беринг.

Тест:
1.Машинангизнинг қайси балони ёрилган эди?


Хулоса: хатога йўл қўйдингми, гапни кўп чувалаштирма.

© Интернетдан олинди.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma #iqtibos

«Билсам, унга жуда кўп бора хиёнат қилишган, оқибат, ташлаб кетишларини совуққонлик билан қарши олишга ўрганган экан. Ҳаёт ғаройиб! Энг катта оғриқларингиз, баъзан энг кучли жиҳатингизга айланади...»


© Байрам Али, «Босириқ»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

«Бировнинг қалбига ҳукмронликдан фойдаланиб, шу қалбда тўғиладиган озгина қувончдан ҳам уни маҳрум қилувчи кишига лаънат дегинг келади. Дунёдаги ҳеч қандай тортиқ, ҳеч қандай юпатишлар ўша золимнинг ярамас қилиқлари билан заҳарланган кўнгилни кўтаролмайди ахир...»


© Гёте, «Ёш Вертернинг саргўзаштлари»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Севгининг тескариси нафрат эмас, бефарқлик; гўзалликнинг тескариси хунуклик эмас, маъносизлик; иймоннинг тескариси хурофот эмас, ўзбошимчалик; ҳаётнинг тескариси эса ўлим эмас, балки лоқайдликдир!


© Аристотель

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

Мен булут бағрига син солиб боқсам
Селлари кўзимда бир намча йўқдир.
Ваҳшати тун ёрган йилдиримнинг ҳам
Бардоши титраган бир шамча йўқдир.

Қадимда бир юртнинг нодон хоқони
Варрак кашф этганнинг тўкибди қонин,
Ёлғоннинг тахтдаги юз йил даврони
Ҳақиқат айтилган бир дамча йўқдир.

Тенглик йўқ жойларда ёмондир қисмат,
Тили омон бўлса ўлмайди миллат,
Дунёда ҳеч бир хил қуролда қудрат
«Тинчлик» сўзин ёзган қаламча йўқдир.

Табиат гўёки биз билан сирдош.
Гулларнинг бағри доғ, оҳу кўзи ёш,
Дарёни опичиб турган тоғу тош
Бари дард билган бир одамча йўқдир.

Жоним, бу одамлар бунчалар тажанг,
Олдингда-ку жанглар, орқада ҳам жанг,
Жаҳон йўлларини қилиб боқсак жам,
Иккимиз отган бир қадамча йўқдир!


© Омон Матжон

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Урушларни тўхтатадиган уруш йўқ.

© Мураками


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳаёт сиздан ким эканлигингиз ҳақида сўрайди. Агар ўз вақтида жавоб бермасангиз, у сизни ўзи истаган одамга айлантиради.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Одамлар ҳақиқатни излаяпман, деб ўйлайди. Аслида эса улар ё лаззат, ёки таскин ахтараётган бўлишади...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #tabassum

Фақат нодон одамгина ўлимига яқинлаштирган йилларни нишонлайди.


© Бернард Шоу

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Аё сиз жон чекиб изларсиз Илоҳийни
Ани излашга ҳожат йўқ Илоҳийсиз, Илоҳий ⸺ сиз .


© Мавлоно

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Агар сен фаришта бўлган тақдирингда ҳам қанотларингнинг шитирлашини ёқтирмайдиган одамлар топилган бўларди.


© Хитой мақоли

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

ДИҚҚАТ, ҚИДИРУВ!

❗️Шеърни ўзига хос тарзда, руҳига тушиб, мазза қилиб ўқийдиган ижрочи ва ўқилган шеърга бир инжа, бир гўзал видео ишлай оладиган ижодкор, шунингдек, шов-шувларга сабаб бўлаётган «Излам» туркумидаги китобларнинг бўлажак эгасини излаяпмиз!

Алоҳида белгилари: овози ўта чиройли ва шеър руҳига мос, видеошеъри сифатли ва оригинал, энг асосийси қўрқмайдиган ва иқтидорли...

⭕️ Агар шундай одамни учратсангиз, қуйидаги танловга мурожаат қилишини айтинг!

«РЎБАРЎ»

аудио ва видеошеър танлови

— Шеър ўқиш ва шу асосда ижодий видеолар яратишга иқтидорингиз борми?
— Шеър ўқиш ва эшитишга ташнамисиз?
— Ўз истеъдодингизни кўрсатиб совғаларга эга бўлмоқчимисиз?


🔰 Унда бу танлов, бу баҳс айнан сиз учун!

«Раҳмат Бобожон» (@Rahmat_Bobojon) телеграм каналида ташкил этилган «Рўбарў» муаллиф шеър ва таржималарининг аудио ва видеошеър танловида иштирок этинг!

🔁 Танловда иштирок этиш ва овоз бериш учун биринчи навбатда (https://youtube.com/channel/UC9CdVFeiB0NwLLTG1BXdFVw) ютуб ва (@Rahmat_Bobojon) телеграм каналига уланишингиз лозим!

Совғалар ўз эгасини кўзламоқда!

🗓 Танлов 22 ноябрдан 22 декабргача бўлиб ўтади.

🏆 Ғолиблар 25 декабр куни эълон қилинади.

Баҳс қуйидаги шартлар асосида баҳоланади:

– ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган аудио, видеошеър (1 тадан);
– энг кўп лайк тўплаган аудио, видеошеър (1 тадан);
— Муаллифга ёққан энг яхши видеошеър (1 та).

(видеошеър ижрочи ўзи кўринган ёки шеър руҳига мос равишда ишланган ҳолатда тақдим қилиниши мумкин)

Ҳозирмисиз!

📩 Унда ўз ижодий ишингизни
@BobojonovgaMaktub_bot га юборинг.

🎁 Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:

— Энг кўп лайк тўплаган ва ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган 2 нафар аудио, 2 нафар видеошеър муаллифлари яхши китоблар;

— Муаллифга ёққан энг яхши видеошеър эса яқинда нашрдан чиққан «Излам» туркумидаги китоблар жамланмаси.

📊 Энг яхши деб топилган видеошеърлар ютуб: Раҳмат Бобожон (https://youtube.com/channel/UC9CdVFeiB0NwLLTG1BXdFVw) каналига жойлаштирилади.

❗️Эслатиб ўтамиз!
Аввал эълон қилинган ёки бошқа биров овозлаштирган, яъни ўғирланган, шунингдек, остига муаллифи ёзилмаган ишлар танловга қўйилмайди.

Танловда қатнашиш ва овоз бериш учун қуйидаги манзилга киринг:

@Rahmat_Bobojon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#tabassum #hayotiy_hangomalar

Бир бой жаноб Марк Твенни мазах қилмоқчи бўлиб, ундан сўрабди:
– Ақлингиз кўпу, пулингиз кам. Бунинг сабаби нимада экан?
– Сабаби оддий... – деб жавоб берибди ёзувчи бамайлихотир. – Масалан сизда акси: пулингиз кўпу, ақлингиз кам. Табиат мувозанатни ёқтиради!


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бир гал сигирларим пахтага тушгани учун қоровулдан калтак еб қайтганимда, энам уни "сендан-ку қутулади, феъл-хўйидан қутулмайди", деб қарғаган эди. Бугун бир воқеа сабаб шу қарғишни эслар эканман, халқ донишмандлигига яна бир бор қойил қолдим. Дарҳақиқат, ҳар битта инсоннинг энг катта жазоси ⸺ феълидаги қусури. Қачон бўлмасин, у бундан панд ейди, ажабланарлиси эса, барибир одатини ташлай олмайди. Бас, сиқилишга ҳожат йўқ. Одамларни табиатидаги иллатлари билан холи қолдиринг...
Хайрли кеч.


©  Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсоннинг бахти у эга бўлган имкониятларга эмас, балки, кўпроқ унинг фазилатларига боғлиқ.


© Артур Шопенгауер

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat

Яхши билан ёмоннинг орасида ягона фарқ мавжуд. Яхшилар кўнглидан ўтказади, ёмонлар амалга оширади.

© Зигмунд Фрейд

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Одамлар бизни ҳеч қачон кечирмайдилар, шунчаки бизга бўлган нафратини бостиришади.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Шахс бўлиш: одат ҳамда қоидалардан устун туриш, демакдир.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat #umr_manzaralari

Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» асарида шунга ўхшаш ривоят бор:
«Бир йигит қизга ошиқ бўлди. Қизнинг изидан юриб, ниҳоят унга уйланди. Ишқ завқи билан маст кунлар ўтиб борарди. Кутилмаганда, у бир гал қизнинг кўзида тирноқ учидай митти оқ доғи борлигини кўриб қолди. Бундан ажабланиб юра-юра, охири бир кун сўради:
⸺ Кўзингдаги оқ доғ қачон пайдо бўлган?
Қиз жавоб берди:
⸺Сенинг кўзларингда муҳаббат камайган кундан бери...


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Доно амаким бор эди. У бир куни кўчада тўхтатиб, сўраб қолди: «Болам, сенингча иблис ўз душманларини қайси йўл билан жазолайди?». Мен билмаслигимни айтдим. Шунда у кескинлик билан «Кутишга мажбур қилади!» деди ва ўз йўлида давом этди...

© Карл Густав Юнг

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Менинг мени ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган дўстим бор. У менга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Бошқа дўстларим мени тарк этганида, риёкорлик қилганида ва ёки йиқилган дамларим ёнимга келишга иккиланиб, бурчак-бурчаклардан қарашиб турганида, у доим ийманмай ёнимга келади. Куйинма, дўстим, дейди, ҳаёт ўзи шунақа... Гоҳи алланарсадан норози бўлиб жаҳл отига минсам, тутақиб ўзимни беобрў қилсам, у менинг ҳовуримдан тушишимни кутиб туради. Роса ҳам пайтини билади-да, аста қулоғимга шивирлайди: бўлди, дўстим, барибир фойдаси йўқ... Кейин биз иккимиз олисларга кетиб қоламиз. Узоқ бир ерларга бориб ҳаммага тескари қараб ўтириб оламиз: "Қўявер, дунё ўзи шунақа!.."
Ўша дўстим ким, биласизми?
Ўша дўстим ⸺ ўзим!
Сизнинг-чи, сизнинг ҳам шундай дўстингиз борми?..
Хайрли кун!


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Ёш ёзувчи Азизбек Норовнинг "Излам" туркумида чоп қилинган "Азал ва абад йўли" китобига телетақриз.

📺 "Пресс-кафе"

👉 @mm_telekanal

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Барча хатоларни келтириб чиқарувчи иккита асосий гуноҳ бор: сабрсизлик ва бепарволик! Ўйлаб боқсангиз, инсон сабрсизлиги туфайли жаннатдан қувилди, бепарволиги туфайли энди у ерга қайтиши гумон.


© Франс Кафка

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

⸺ Қўшни, бунчалар овозингиз ширин, ёқимли, ⸺ дея гап бошлабди Ҳакка Хўрозга қараб, ⸺ Сиз шундай эркалаб уйғотмаганингизда, балки бутун олам ғафлатда ётарди... Мен ҳақимда нима дейсиз?
⸺ Сизнинг ҳам овозингиз ёмон эмас, қўшнижон, ⸺ жавоб қайтарибди Хўроз. ⸺ Шу қадар ширадор, сероҳангки, уни тинглаб дунё қайтадан уйқуга кетиши мумкин... Мендай хўроз алдамаса керак, тўғрими?


Мана шу Ҳакка билан Хўрозга ўхшайди айрим бир-бирини мақтаётганлар. Ҳаракатларида мақталиш истаги ётади.

© Крилов


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma #munosabatlar

Ҳаётдаги энг катта хатолардан бири нима, биласизми? Бу ишонч билдирмай туриб, кимдандир ижобий нимадир кутиш. Шунинг учун ҳам, одатда муносабатлар бир киши томонидан тугатилмайди. Жуда кўп ҳолларда сиз тарафдан ишонч ва самимият камайганда, иккинчи тарафда хиёнат содир этилади...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#yakshanba_mutolaasi

«— Сиз, киши ўзи яхши-ёмонни ажрата олмайди, ҳамма гап муҳитда, кишини муҳит хароб қилади, дейсиз. Мен эсам, ҳамма гап тасодифда деб ўйлайман. Мана мен ўзим ҳақимда гапирсам…»


Лев Толстой. Балдан сўнг (ҳикоя). Тўлиқ ўқиш: 👇
https://telegra.ph/Lev-Tolstoj-Baldan-s%D1%9Eng-%D2%B3ikoya-11-20

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Илон дунёда ўзидан-да йиртқич жонзотлар борлиги учун ҳам заҳар тўплайди.


© Фармон Тошев

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Француз адиби ва адабий танқидчиси Анатол Франсдан иқтибослар


•••
Фикр қанчалик қадимий бўлса, шунчалик ҳаққоний бўлади, дегувчилар янглишади. Ахир айрим фалсафий ақл эгаларидан ташқари ҳеч ким ҳамма гапираётган нарсанинг ҳаққонийлиги ҳақида бош қотириб ўтирмайди; шунчаки гап такрорлайди, холос.


•••
Минглаб тентаклар билан эмас, ҳаётда ўз мустақил фикрига эга биргина инсон билан дўстлигингни сақлаб қолганинг дуруст.


•••
Инсоннинг бутун ҳаёти тўрт босқичдан иборат: туғиладилар, яшайдилар, азобланадилар ва ўладилар!




👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Энг даҳшатли одамлар ⸺ бу ҳаётдан гўзаллик топа олмайдиганлар. Чунки улар ҳеч ким ва ҳеч нарсага ачинмайдилар.


© Борис Акунин

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Одамлар ҳамма вақт дўкондан тайёр нарсаларни харид қилишади. Аммо ҳақиқий дўстлик дўконларда сотилмайди. Эҳтимол, шу сабаб, улар ёлғиз...


© «Кичкина Шаҳзода»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel