beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#musiqa

«Лайлим садо бергин, изларинг қайда?
Оромим беркинган кўзларинг қайда...
Юрагим оловда, қўлларим майда,
Соғиндим...
Сен-чи, ёд этасанми ҳеч?..»


🎧 Озодбек Назарбеков - Лайлим

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikun #Kechinma

Инсон тафаккури характердаги ижобий фазилатлар билан ўлчанади. Оқибат, такаллуф ва эзгуликлардан ҳоли онг – заиф онг. Чунки, бирламчи: ўтган қадим асрлар мобайнида одам бу хислатларга ўз руҳиятини такомиллаштириб эришди. Иккиламчи: ҳар қандай қусур кун келиб оёғимизга тушов эканини тушуниш – ҳаётни англаш, идрок эта билишнинг маълум поғонаси эмасми?..

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Байрам АЛИ
БИР ГАПИ БОР ОДАМЛАР

эссе

«Адабиётда “аёл, ҳамиш аёл” деган ибора бор. Ҳалокат туфайли бобомни эрта бой берган момомнинг фикри эса нечукдир бошқачароқ эди. “Аёл, эри бўлса аёл. Бўлмаса, у эркак!”. Бу борада менинг бир нарса дейишим қийин, балки ўз умри, вазиятидан келиб чиқиб гапиргандир, раҳматли... »
Эссени тўлиқ ўқиш

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

«Ер айланади, йиллар ўтади, инсон ўзгаради. Фақат башарият эмас, ҳаёт нафасига эга организм борки, бари эврилишга маҳкум. Аммо одамзоднинг бошқа мавжудотлардан фарқи, у ўзидаги зоҳирий ва ботиний тусланишларни англайди, мушоҳада этади. Бу баҳона ортига – ўтган умрига назар ташлар экан, ўз хотираларида бир зум қўним топгандай, яшагандай бўлади. Шунинг учун, хотира – биз баъзида бугундан қочиб беркинадиган хилватгоҳга ўхшайди. Ҳамма бой берганларимизни топадиган сеҳрли манзилга, термулиб ўзимиз ва ўзгаларга холис баҳо берадиган ойнаи жаҳонга ўхшаб кетади...»

© Байрам АЛИ, «Бир гапи бор одамлар...». "Янги Ўзбекистон" газетаси, 2023 йил, 1 ноябрь сони. (Эссе тўлиқ ҳолатда тушдан кейин эълон қилинади.)

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech

Мен таниган улуғлар қанчалик хокисор бўлса, тубандагиларнинг шунча бурни осмонда эди. Шундан хулоса чиқарганман: яратган ҳар кимга ҳадди қадар, кўтаролгани қадар мартаба берар экан...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_parcha

«Қуёш ҳар куни ёнади. У вақтни ёндиради. Ер ўз ўқи атрофида тинимсиз айланади. Вақт эса йиллар ва одамларни ёқиш билан банд. Бунда унга Монтегнинг ёрдами умуман керакмас. Монтег шериклари билан инсонлар томонидан яратилган нарсаларни, қуёш эса вақтни ёндиришда давом этса, унда нима қолади? Ҳамма нарса ёниб, йўқ бўлади-ку!
Иккисидан бири ёқишни бас қилиши шарт. Қуёш барибир тўхтамайди. Демак, Монтег ва бир неча соатгина аввал у билан ёнма-ён турган (ўт ёқувчи) шериклари бу ишни тўхтатишлари лозим. Қаердадир қадриятларни асраш жараёни бошланиши керак. Кимдир уларни китобларда, граммофон пластинкаларида, одамларнинг хотираларидан нима қилиб бўлса ҳам сақлаб қолишга ҳаракат қилиши, уларни чириб кетишдан, занг боғлашдан, ҳашаротларга ем бўлишдан ва гугурти бор одамлардан асраши, ҳимоя қилиши зарур. Ахир дунё турли-туман, катта-кичик ёнғинларга тўла...»


© Рэй БРЭДБЕРИ. «Фаренгейт бўйича 451°»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Қалбингизни хазинага ⸺ шукр, эзгулик ва садоқатга ⸺ тўлдиринг, шунда одамларда унга кириб бориш ҳаваси уйғонади.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Ой кундузи ёруғ эмас, лекин у тунда ёрқинлашади. Кундузи айтилган айрим гапларнинг акс-садоси ҳам худди шундай: тунда улар янада ёрқин ва чуқурроқдир...


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Агар инсоннинг дўстлари кам бўлса, демак унинг ҳаёт тажрибаси катта.


© Суқрот

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Баъзан менга шундай туюладики, биз ҳаммамиз боламиз. Болалардан ташқари.

© Уилям Фолкнер, «Маъбад»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#luqma #deyarlihazil

АЛВИДО... "ПАРАСАТ!!!
"

Ўқиган бўлсангиз, устоз Луқмон Бўрихоннинг бир асарида "ёзувчи, шоир, журналист ва ҳоказо" дея таъриф берилган қаҳрамон бор. Мен ҳам айни ўша Шунқор Хобилга келишиб кетадиган бир "ёзувчи, ҳуқуқшунос, актёр, журналист, саёҳатчи ва ҳоказони" танийман. Бир куни овқатланаётган эдим, у телевизорда чиқиб қолди. Руҳиятни кўтаришга қаратилган узуқ-юлуқ сўзларни бир мунча вақт валдирар экан, охири "Америкалик ёзувчи Эрнест Ҳемингуэйнинг "Алвидо, қирол" асарида менга ёқадиган жумла бор: "Оптимистлар самолёт яратса, пессимистлар парашют яратади!". Ҳаётда ҳамиша оптимист бўлиш керак!" дея ўз "алаҳсирашига" якун ясади...
Залда ўтирганлар берилиб чапак чалар, айниқса кўрсатув бошловчисининг чеҳраси суҳбатдошининг гапни қойиллатиб ташлаганидан завқ-шавққа тўлиб кетганди.
Бугун одамларнинг оғзидан нима учун "мотивация" сўзи тушмай қолганини, мотивация ваъда қилаётган китобларнинг бозори нега чаққон экани ва нима сабабдан ҳар ёқни бундай чучмал чақириғ-у ҳайқириқлар босиб ётганини шунда тушундим. Афтидан, замонавий одамга чайнаб, ҳазм қилса танга қувват берадиган ош эмас, ташвиш тортиб чайнаб ўтирмасдан, симириб қўя қоладиган ширингина "каша" керак! Ахир, салгина бош қотирилса англаш мумкин эди: бирламчи, мазкур пичингда оптимистликка эмас, асли эҳтиёткорликни эсдан чиқармасликка даъват бор. Иккиламчи, Ҳемингуэйнинг асари номи "Алвидо, қирол" эмас, "Алвидо, қурол!". Учинчидан, эслаб ўтилган ибора уруш кўрган, жиддий табиатли Ҳемингуэйга эмас, Ирландиялик мутойибага ўч драматург Шоуга тегишли... Ниҳоят, тўртинчидан эса... Ош эмай нуқул мана шунақа каша еганингдан кейин, сенга мотивация керак бўлмай яна кимга керак бўлсин, баракатопкур?!!


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

«Афсуски, илгари шундай эди. Ҳозир эса – йўқ. Кейинги пайтда ҳаммаси ўзгариб кетди. Аввалига меҳр сусайди, эътибор, эркалашлар, кўнгилни кўтаришлар секин-аста оддий бурч нуқтаи назаридан қараганда беихтиёр қилинадиган одатга айланди...»


Марио БЕНЕДЕТТИ (ҳикоя).
Тўлиқ ўқиш:

https://telegra.ph/Mario-Benedetti-YASHIL-PIYOLA-02-12

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Мен ҳақиқатнинг тубига етаман деди ва енг шимариб, можаро излаб кетди...
Саёз одамларнинг ҳақиқат ҳақидаги тасаввури ҳам саёз бўлади.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #kechinma

«Кимнидир севиш, сизнинг аллақачон ижод билан шуғуллана бошлаганингизни билдиради. СЕВИШ ⸺ бу инсонни тасаввурда қайта ЯРАТИШ!»

© Байрам Али, мактубдан.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#yakshanba_mutolaasi

« У дарахтга тираб олган елкасининг ивишиб, зирқирай бошлаганини сезди. Дарахтни ўзидан итариб, гавдасини тикламоқчи эди, мункиб кетиб, ўтириб қолди. Шунда бир зумга дардчил хаёллари оғушидан сирғалиб чиқиб, атрофини туннинг қорамтир пардаси қуршаб келаётганига аҳамият берди.  Бу уни яна хотиралар оламига қайтарди – оқсоқолнинг тун билан боғлиқ яна бир кечмишини эсига тушириб юборди... »

Байрам АЛИ.  ОШНА (ҳикоя)
Тўлиқ ўқиш:👇


https://telegra.ph/yakshanba-mutolaasi-02-05

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсон нимадир?
Қисқа бир заифлик, узун бир даъводир!


© Ал-Ҳаким ат-Термизий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Болалигимизда тутнинг новдасидан от ясаб минардик. Яъни, узунлиги икки қулоч келадиган чўпнинг бир учига ипдан юган тақардик-да, миниб олиб чопардик: «чо отим, чо!..»
Қишлоқ болаларининг орасида энг секин чопадиган “от” меники эди.
Нега, дейсизми?
Чунки ҳамманинг “оти”нинг фақат югани бўлса, менинг “отим”нинг симдан узангиси, тушганимда боғлаб қўйиш учун узун арқони ва бир ёнига осилган каттакон темирқозиғи бўларди...
Яна бошқа болалар ўйнаб бўлгач “оти”ни дуч келган тарафга улоқтиришса, мен ундай қилмасдим. Олдин "отим"ни ариққа олиб бориб суғориб, кейин ўт ўсган жойга боғлаб келардим...
Ярми тасаввурдан иборат, болалик оламининг! Шунинг учун ҳам, у катталар дунёсидан юз карра гўзал, минг карра рангинроқдир...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Эркак севиб қолгандек кўринмоқчи бўлса, қувноқ ва жасур бўлишга ҳаракат қилади. Аммо у ҳақиқатдан севиб қолган бўлса, ўзини қўйга ўхшаб тута бошлайди.


© Агата Кристи, «Мовий поезднинг сири»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikun #kechinma

Қизим янги кийимини кийсин деб, баъзида олдин сотиб олганларимизни бекитиб қўямиз. Ва мана шу одат инсоният ҳаётида жуда кенг тарқалган. Ахир муносиб бўлган нарсаларимизни катта бир иноятдай қабул қилишимиз учун, ўзимизни ҳам аввалига кўп нарсалардан маҳрум қилишмайдими?
Хайрли кун.


©Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

🎧 "Китоб ва келажак" эшиттириши.
Мавзу: Лев Толстой эътиқоди

Муаллиф: Яйра Абдуллаева
Суҳбатдош:«Шарқ юлдузи» журналининг наср бўлими муҳаррири Байрам АЛИ


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xaylikun #iqtibos

Баъзида бизнинг оловимиз ўчади, лекин бошқа одам унга яна ўт қалайди.. 
Ҳар биримиз оловимизни алангалатган инсонлар олдида чексиз қарздормиз.


© Алберт Швайтсер

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

«— Мен бундай қўрқинчли томошаларга асло иштиёқманд эмасман, — деди губернатор хоним Лусаровга мурожаат қилиб. — Кеча эримдан: «Бу исёнчилар қандай одамлар?» деб сўрасам. «Эртага майдонга борсанг, ўз кўзинг билан кўрасан», деди. Айтинг-чи, полковник, улар ростдан ҳам шу қадар даҳшатлими?»


Хайриддин Султон. Бунчалар ширинсин, аччиқ ҳаёт...(ҳикоя). 👇
https://telegra.ph/Hajriddin-Sulton-Bunchalar-shirinsan-achchiқ-ҳayot-ҳikoya-02-19

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Инсонни севиш учун тушуниш лозим, деган аксиома бор. Менга бу бироз нотўғрига ўхшаб туйилади. Назаримда, аксинча, инсонларни севиш учун уларни тушунишга уринишни бас қилиш керак. Ахир баъзан севганларимизни-да тушуниш қийин, жуда қийин...

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Маошимни олгач, мен унга оламдаги энг хушбўй атирни излаб роса дўкон айландим. Ниҳоят ўша атирни топдим ва идишчасига "Сен хурсанд бўлсанг ҳаётимдаги барча гуллар очилади" деб ёздириб олдим. Совғамни бераётганда ҳаяжондан қўлларим титрар, тилимга бирор маънилироқ сўз келмасди. Ахийри илжайиб, қутичадаги ёзувни кўрсатишдан ўзга чорам қолмади. Аммо у мен ўзбек тилида атайлаб ёздирган ўша иборани эмас, қутичадаги бошқа бир ажнабий сўзни бир умр эслаб қолди: "Madi in Paris".


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

«Жавобсиз муҳаббат» ⸺ менимча, вазиятни ифодаловчи сўз, муҳаббатни эмас. Муҳаббат ҳеч нарса сўрамайди.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

Ҳаммаси ёдимда.
Энди борай мен.
Шартми севги учун ўзни оқламоқ?
Ҳаммаси ёдимда.
Демак, мен бойман,
Агар бойлик бўлса ёдда сақламоқ.
Умримни пойингга сенинг тўшадим.
Менда ҳеч не йўқдир, энди ҳеч нарса.
Ношукур эмасман – узоқ яшадим,
Агарда муҳаббат ҳаёт саналса...


© Муҳаммад Солиҳ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Баъзи одамлар сизни бошқалар севганлиги учун ёмон кўришади.


© Жорж Санд

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma #йўлдаги_ўйлар

Одатда... Бу қанчалар ярамас сўз ва тубан хаёл! Буни маҳалламизни айланиб соч йиғиб юрган ночор аёлни кўриб, "одатда, бундайлар ўғри бўлади..." деб ўйлаганимда тушуниб етдим.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Табиат барчамиздан муҳимроқ. Чунки биз инсонлар унинг эволюцияси натижасимиз. Шунинг учун табиатни ҳар қайси жиҳатдан эътиборсиз қолдириш, энг катта аҳмоқлик ҳисобланади.


© Андрей Тарковский 

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #kechinma

Яраланган кийик тоғнинг кимсасиз жойидан мумиё ахтариб топади ҳамда ўз-ўзини даволайди, деб эшитганман. Мана шундай инсонлар бор. Улар ўз яраларини ўзлари жимгина даволашни маъқул кўришади.

© Байрам АЛИ

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel