beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

Бир куни шам ўзини йўқ қилган ипни қучоқлаганини тушунади.

© Айман Ёғий


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Қурбақадан осмоннинг ўлчамини сўрасангиз, эҳтимол, у ҳовузнинг оғзидай катта, деб жавоб берган бўларди...
Кимдир тасаввури етган қадар баҳо берса, бундан оғриниш керак эмас.

Хайрли кеч.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

Афанди эшакни терс миниб кетаётса, ундан “Нега эшакни терс миниб олдинг?” дея сўрашибди. “Орқадан келган хавф-хатарни кўриш учун” жавоб берибди афанди. “Майли-ку, лекин олдиндан келганни-чи?” сўрашибди тағин. Шунда афанди аччиқланиб “Олдиндан келганни эшак ҳам кўра олади-ку!” дея жавоб қайтарган экан...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech

Инсонларни кечиришга ҳаракат қилманг. Ахир, кечиришга ҳаракат қилиб кечира олмаймиз, худди унутишга ҳаракат қилсак, унута олмаганимиз каби. Кимнидир кечирмоқчимисиз, унда уни тушунишга ҳаракат қилинг. Шунчаки тушунишга! Ана ўшанда сиз уни ҳеч қандай кибр ва адоват доғларисиз кечиришингиз мумкин...
Хайрли кеч.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Севги томон бормоқчи бўлсангиз, ақлингизни ўзингиз билан олиб боринг. Агар ақл сари бормоқчи бўлсангиз, муҳаббатни унутиб қолдирманг. Чунки ақлсиз муҳаббат хавфли, муҳаббатсиз ақл эса даҳшатлидир.


© Карл Густав Юнг

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳақиқат сиз ўйлаган каби дунёни бузиб юборадиган нарса эмас. Балки, у ҳаётни соддалаштиради.


© Экзюпери

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat_manzaralari

Ҳақиқий оғриқни яқинингизни учратганда бошдан кечирасиз; тасаввур қилинг, шу даражада ўзгарганки, зўрға таниб турибсиз.

© Фёдор Достоевский

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

УЧИНЧИ ЙЎЛ

Душман қўмондони аскарнинг олдида иккита йўл турганини айтди:
Биринчиси – хоинлик.
Иккинчиси – асир олинган укасининг ўлимини кўриш.
Аскар учинчи йўлни танлади...

© Ўғилжон ТОҲИРОВА

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Одам саксон фоиз сувдан иборат. Демак, ҳаётда юксак орзу ва мақсадлари бўлмаса, у шунчаки кўлмак экан!

© Альберт Эйнштейн

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Агар аёл сизга юрагининг калитини тутқазган бўлса, бу билан мақтанишга шошилманг. Чунки у эртагаёқ қулфни ўзгартириши мумкин.

© Симон де Бовуар

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Изҳор этилмаган туйғулар ўлмайди...

© Зигмунд Фрейд

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсоннинг бойлиги ақча билан эмас, воз кеча олмайдиган нарсаларининг кўплиги билан ўлчанади.

© Афлотун

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #kechinma

Юраклар гулларга ўхшайди. Мажбурлаб очишга уриниш хато, ўзи очилишини кутиш керак...

Хайрли кеч.


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Аёллар ўзини севганларни бир умр қалбида сақлаб яшайди. Эркаклар ⸺ севмаганларни!

© Януш Леон Вишневский

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma #munosabatlar

Ширин ёки тахир, қайноқ, ё совуқ ⸺ бу ҳиссий муносабатлар давомийлигининг ўзига хос кўринишлари. Магарки, муносабатлар тугаса, икки ўртада илимилиқлик пайдо бўлади.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikun #kechinma

Опам узоқда яшовчи холамнинг қизида чана борлиги, меҳмонга борганида бирга учишганини гапириб берарди.

Икки ёнида иккита оппоқ қанотчаси бор, тепадан тушишда шунақанги товланадики, кўзинг қамашиб кетади, дерди у...

Болаликда менинг ҳеч қачон чанам бўлмаган. Ҳамқишлоқ болаларда ҳам йўқ эди, шахсан ўзим сира кўрмаганман.

Шунинг учун ҳам қишнинг тезроқ келишини, онам билан холамларникига меҳмонга боришни кутиб яшардим.

Хаёлларимда маза қилиб чана учар, иккала қанотчаларининг ялтирашидан кўзим қамашиб кетаётгандай бўлаверарди...

Ичим илирди тасаввур қилган манзарамдан, қиш ўз-ўзидан энг гўзал, энг фараҳли фаслга ўхшаб туюлаверарди...

Кейин нима бўлди, дейсизми?

Кейин... Бир куни бозорда чанани кўриб қолдим. Ҳар турлик, 10-15 тача бор...

Ажаб... Қарасам қўполдан-қўпол темир курси, қанотчалилари ҳам бору, лекин шу бачкана, қовушмаган матоҳнинг ялтираб товланишига ўла қолса ишонгингиз келмайди!..

Шунда тушунганман, дўстим, баъзида хаёллар ҳаётнинг ўзидан афзалроқ бўлиши мумкинлигини.

Барчангизга ажойиб фасл ⸺ гўзал, эртакнамо хаёллар мавсуми муборак бўлсин!


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Сизнинг шундай дўстингиз борми? Менда бор!

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos #tabassum

Сизга маслаҳат керак бўлса, ҳамма ёрдам беришга тайёр. Сизга ёрдам керак бўлса, ҳамма маслаҳат беришга тайёр.

© Чарли Чаплин

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro #musiqa

🎼 Шеърали Жўраев – Бандаман

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #masal #tabassum

⸺ Пишлоқ олиб кел, ⸺ деди бир хўжа ўз хизматкорига.⸺ Чунки пишлоқ суякларни мустаҳкамлайди, иштаҳани очиб, инсонни тетик қилади.
⸺Уйда пишлоқ йўқ, ⸺ жавоб берибди хизматкор.
⸺ Ҳа, яхши,⸺ деди бу сафар хўжа. ⸺ Чунки пишлоқ ошқозонни бузади, милкларни емириб, турли касалликларга сабаб бўлади.
Хизматкор ўз хўжасини ҳамма нарсани биладиган, доно одам деб ҳисоблар эди. Шунинг учун ажабланиб, ундан сўради:
⸺Лекин, хўжам... Сиз пишлоқ ҳақида бир-бирига ўхшамаган икки хил гап айтяпсиз. Булардан қайси бири тўғри?
⸺ Шунгаям фаҳминг етмайдими? Уйда пишлоқ бўлганида биринчиси, бўлмаганида эса иккинчиси тўғри, ⸺ деб жавоб берди хўжа.



👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

«...Тажрибага суяниб айтилса, унинг йилда бир ёки икки марта қили­надиган ташрифи пайти ўша биргина мақсад қўйилар ва бу ташриф ҳар сафар омадсизлик билан якунланарди – муҳаррир унга нисбатан уят аралаш, баъзида кучли норозилик билан ифода этилувчи ҳамдардлик туйғусини туярди, холос.
Мана, ҳарф терувчи секингина кирди ва намойишкорона эҳтиром ила ортидан кабинет эшигини товушсиз беркитди.
– Ўтиринг, Иоганнес, – деди муҳаррир руҳлантирувчи оҳангда...»


Ҳерман ҲЕССЕ. ҲАРФ ТЕРУВЧИ (ҳикоя) Тўлиқ ўқиш: ⤵️
https://telegra.ph/%D2%B2erman-%D2%B2ESSE-%D2%B2ARF-TERUVCHI-%D2%B3ikoya-11-26

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Гўдакларингизни кўпроқ эркаланг. Кўп ўтмай орангиздан ҳаё номли парда тортилади.

© Байрам АЛИ

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Резабарчошҳо

Байрам АЛӢ
Нависандаи узбек.
ш. Тошканд


ИШҚИ АВВАЛ

Дар овони мактабхонӣ
як духтаракро дӯст медоштам. Ва боз як духтараки дӯстрӯякро низ...

Духтараки саввуминро ҳеч нафаҳмидам: дӯст медоштам ё баракс?..

Ба он ду духтарак борҳо мактубҳои ишқӣ ирсол намудаам.

Ин ду духтаракро ба муносибати иду ҷашнвораҳо табрику таҳният гуфтаам.

Аз гирду атрофи ин ду духтарак дур шудан ба гӯшаи хаёлам ҳам намеомад.

Дар тӯи арӯсии ду духтарак аз дигарон дида ман бисёртар шодию хурсандӣ кардам.

Дар бораи духтараки саввум то ҳол саргарангам: аз чӣ бошад, ки ба ӯ мактуб нанавиштам, аз ӯ як даҳон сухани ширинро дареғ доштам.

Сабаб чист, ки шоми тӯи арӯсии ӯ... дарун ба дарун гиристам???

Агар иштибоҳ накунам, ту ишқи аввали ман будӣ, аё, эй духтараки саввум.


Аз узбекӣ тарҷумаи Сайфулло ҚУЛАЕВ.

П/С: Эътибор учун катта раҳмат, Сайфулло ака! Хурсанд бўлдим.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Болаликда онамиз излаб келишини билганимиз учун хотиржам ўйинда давом этардик. Ўзимиз бормаслигимизни билгани учун онамиз бизни излаб келарди...

Бу асли ҳаёт қонуни, дўстим. Ўзи келмаслиги аниқ инсонлар ҳамиша излаб борилади!

© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari #iqtibos

Фотошоп орқали шер ва кийикнинг кўзларини алиштириб қўйсангиз, ёмонликнинг барчаси кўзларда яширин эканини англайсиз.
Шундай экан, кўзлар алдайдими? Ёвуз ниятлар унда акс этмасдан қола оладими?..

​​© Айман Ёғий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#umr_manzaralari

Байрам Алӣ,
Узбекистон

НАВИШТАҶОТ


Маошамро гирифтаму барои харид кардани атри аз ҳама хушбӯй ба сӯи дӯкони фурӯши атриёт шитоб кардам. Ниҳоят ҳамон атри дилхоҳамро пайдо карда ба як паҳлуи атрдони булӯрин таманниёти зеринро ҳаккокӣ кунонидам: "Агар ин ҳадяи ман муҷиби шодмоният шавад, тамоми гулҳои ҳаётам якбора мешукуфанд".
Ҳини армуғони атриётии худро ба ӯ пешкаш намудан дастонам аз ғояти ҳаяҷон чун барги бед меларзиданд, ба забонам ягон калимаи бамаънӣ намеомад.
Ахиран ба ғайр аз ба навиштаҷоти он ишора кардан чораи дигаре намонда буд.
Аммо ба хотири ӯ на ҳамон таманниёти узбекие, ки барояш навишта будам, балки навиштаҷоти аҷнабии Made in Paris нақш баста буд.

Аз узбекӣ тарҷумаи Сайфулло ҚУЛАЕВ.


ЁЗИҚ

Маошимни олгач, унга оламдаги энг хушбўй атирни излаб дўкон айландим. Ниҳоят ўша атирни топдим ва идишчасига "Хурсанд бўлсанг ҳаётимдаги барча гуллар очилади" деб ёздириб олдим. Совғамни бераётганда ҳаяжондан қўлим титрар, тилимга бирор маънили сўз келмасди. Ахийри илжайиб, қутичадаги ёзувни имлаб кўрсатишдан ўзга чорам қолмади. Аммо у мен ўзбек тилида атайлаб ёздирган иборани эмас, қутичадаги бошқа бир ажнабий сўзни бир умрга эслаб қолди: "Madi in Paris".

© Байрам АЛИ


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #hayotiy_hangomalar

«МАҚТОВ»

Бир куни Пабло Пикассога мактуб келтирган почтальон буюк рассомнинг чизган расмларига кўзи тушади. “Чакки эмас. Неварангиз ҳам яхшигина рассом экан!” деб мақтайди у.


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro

📹 Abduvali rajabov - Yomg’irlar

«Шамолдай эсиб ўтади бу йиллар,
Қайларга бизни элтади бу йўллар...»


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Қийинчиликларни ҳаётнинг бир қисми деб билиш зарур. Чунки уларсиз бирор аҳамиятли нарсага эришиш мумкин эмас.

​​© Аристотель

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro #musiqa

Музаффар Абдуазимов - галди қалам қашли ёр...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel