beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat

ТИРИКЛИК ҚОНУНИ

Севган ёри ⸺ малика ўзига хиёнат қилганидан хабар топган подшоҳ икки яшар ўғлини олиб тоғу-тошларга чиқиб кетибди. Мақсад: ўғли аёл зотини кўрмасин, севги нима билмасин ва хиёнат тиғидан қалби ҳеч қачон оловланмасин...
Кунлар, ойлар, йиллар ўтибди ⸺ подшоҳ билан ўғли узлатда ҳаммадан беркиниб, оламдан бехабар яшайверишибди. Бу орада эса унинг ўғил балоғатга етиб қолибди. Бир куни эса улар қоялар орасида юрган экан, пастда гиёҳ териб юрган ёш бир қизга кўзи тушибди.
⸺ Ота, бу нима? ⸺ ҳайрон бўлиб сўрабди, умрида аёл зотини кўрмаган йигит ҳайратланиб.
⸺ Болам, бу қуш! ⸺ дебди подшоҳ безовта тортиб, ⸺ Сипо кўринишига алданма, аслида жуда хавфли у! Мени десанг унга зинҳор яқинлашмагин!
Орадан яна кунлар, ойлар ўтибди. Йигит энди маъюслик дардига йўлиқибди.
Алқисса, отаси ундан:
⸺ Болам нега маъюссан? Сенга нима бўлаяпти ўзи, ⸺ дея сўраганида, йигит бош эгиб:
⸺ Ота... Ўша хавфли қушни яна бир марта... атиги бир мартагина кўргим келаяпти... — дея жавоб берган экан.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

📹 «Аёл назокатининг сири» теленовелла.

Сценарий муаллифи: Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos #tabassum

Ҳаётимдаги жуда кўп хатарларни олдиндан сезганман. Айримларини шунчалар олдин пайқадимки, ҳалиям келгани йўқ.


© Марк Твен

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

«Печ ёнарди хона четида,
Рақс тушарди учқунлар шодон...»

Шеърни интернетдан топдим. Муаллифи ёзилмабди.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #tabassum #masal

Грузин отахони эшак миниб кетаётган эди, уни вино ичиб маишат қилаётган бир қанча такасалтанг ёшлар тўхтатиб олишди.
⸺Биз эшагингиз учун ичмоқчимиз, отахон! ⸺ деди улар чолнинг устидан кулмоқчи бўлиб. Кейин эшакка қараб, ўзларича қадаҳ сўз айта бошлашди: ⸺Сен роса қарибсан, азиз эшак! Қулоқларинг шалпайиб, кўзларинг олайиб қолибди, азиз эшак! Ҳатто соқолларинг оқара бошлабди!.. Бу қадаҳни сен учун ичамиз!
⸺Эшагингиз учун ўзингиз ичмайсизми? ⸺ сўрабди улар гап орасида.
⸺Йўқ! Эшакдан қаттиқ хафаман! ⸺ шунда жавоб берибди отахон.
⸺Нимага?
⸺Узоқ йиллардан бери миниб юраману... Лекин бу ерда сиздай яқин ошналари борлигини сира гапиргани йўқ!..


© Грузин масали.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat #umr_manzaralari

Қадим замонларда Ҳиндистон томонларда тўртта брахман яшаб ўтган – учтаси олим, биттаси холис бир ақл эгаси бўлган экан. Ҳалиги уч олим шу даражада кўп илмга етишишибдики, охири ўзларининг заковату салоҳиятларини кўрсатиш учун олампаноҳ саройига боришга қарор қилишибди. Тўртинчи одам эса уларга шунчаки шерик бўлибди. Кетаётиб улар ўлган бир шер жасадига дуч келибди. Шунда биринчи олим “Мен шу шер жасадига гўшт пайдо қила оламан”, дебди. Қарангки, айтганининг уддасидан чиқибди. Иккинчи олим, “Мен гўшт устига тери қоплайман”, дебди. Бу иш ҳам бажарилибди. Учинчи олим эса “Энди шерга мен жон киритаман”, деганда ақлли одам “Илтимос, бир пас шошманглар. Дарахтга чиқиб олай”, — дебдию бир зумда юқорига кўтарилибди. Хуллас, учинчи олим шерни тирилтиргач, учовини ҳам ебди. Ақлли одам дарахтдан тушиб омон-эсон уйига қайтибди...

Хулоса: Соғлом ақлга таянмаган ҳар қандай билм аввало олимнинг ўзини ҳалокатга гирфтор қилади.

© Иброҳим Ҳаққул,«Аттор кашф этган асрор»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #tabassum

Бугун долзарблашган ривоят экан...

Тиланчи бир аъробийдан садақа беришини талаб қилибди. «Менинг берадиган ҳеч вақойим йўқ.Ўзимдаги нарсага энг ҳақли инсон ўзимман», деб айтибди аъробий. Шунда тиланчининг жаҳли чиқиб: «Ўзларида эҳтиёж бўла туриб эҳсон ихтиёр қиладиган инсонлар қаерда қолди-я?» деса, аъробий “Одамлардан қаттиқ туриб садақа талаб қилмайдиган муҳтожларнинг даврида қолган!», деб жавоб берган экан.


© «Дилкушо ҳикоятлар»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #fotolavha #arxiv

Бахт катта нарса эмас.
Бахт — муҳим нарса.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat #umr_manzaralari

⸺ Фалончи одам шу қадар бойми? ⸺ деб сўрашди Диогендан.
⸺ Билмадим, ⸺ жавоб берди Диоген. ⸺ Мен фақат унинг пуллари кўплигини эшитганман.
Хулоса: ҳар қандай бойлик қанчалиги билан эмас, ўз соҳибини қай даражада қониқтира олиши билан ўлчанади.


© «Ҳақиқат манзаралари»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Сиздан бахт топган кишигина сизникидир. Қолган барча инсонлар ҳаётингизнинг меҳмони.

© Мавлоно Румий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

Шундай ривоят бор. Мусо кунлардан бир кун йўлда оёқ-қўли йўқ, мажруҳ бир одамни кўриб қолибди. Ўша одам ундан ўзининг тақдирига жаннат ёки дўзах ёзилганини билиб беришни илтимос қилибди.

Пайғамбар бу ҳақида Худодан сўраган экан, осмондан: «У одамнинг охирги жойи дўзахдир. Чунки умр бўйи уни емак-ичмакка муҳтож қилмадим, аммо у бирон марта “Худога шукр” демади» деган жавоб келибди.

Мусо пайғамбар ҳалиги одамга бор гапни айтибди. Шунда у одам: “Бўлмаса Худога айт, мен ўлганимда, танамни шунақа катта қилиб юборсин-ки, бошқа ҳеч кимга дўзахдан жой қолмасин”, дебди, хафа бўлиб. Кейин маълум бўлишича, ўша шўрлик одамларга соғинган биргина шу эзгу тилаги учун, жаннатга лойиқ кўрилган экан...


© Тоҳир Малик

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Инсон юксалиши учун ўзини сарфламоғи шарт. Нимагадир, кимгадир... Аммо оқибатда исроф бўлмаслик учун, сиз муносиб одамни топа билинг.


© Антуан де Сент-Экзюпери, «Истеҳком»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

Инсон ўз жонига қасд қилишга журъат этадими, демак, бу ҳаётда ўлимдан ҳам даҳшатлироқ нимадир бор, деган эди адиблардан бири. Ҳикояни ўқир эканман, негадир ўша гап эсимга тушди. Тўғри, бу еррда ҳеч ким жонига қасд қилмайди. Аммо... Майли, нима демоқчи эканимни, ҳикояни ўқигач, ўзингиз тушуниб етасиз.



ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ОДАМ (ҳикоя)
Ўқиш:
⤵️
https://telegra.ph/Dunyodagi-ehng-bahtli-odam-12-20

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #qatra #arxiv

«⸺ Учгача санайман! Яширинишга улгурмаганлар мендан хафа бўлмасин! Эшитаяпсизларми, мен санашни бошладим? Мана, санаяпма-ан! Би-и-р!.. Икки-и-и!.. Ик-ки-и-и-и яри-и-им...»
Эсингизга тушдими? Болаликда инсонларга кўпроқ имкон берар эдик... Чунки, инсонийроқ эдик...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #masal #umr_manzaralari

Балиқчи ўзгачароқ бир балиқ тутди. Унинг олтин балиқ эканини тушунгач, шошиб тилак билдирди:
⸺ Мен пальма япроқлари соя ташлаб турган илиқ денгиз бўйидаги ҳашаматли уйда яшашни ва ширинсўз, гўзал хотиним бўлишини истайман.
⸺ Қийин нарсани сўрадингиз... ⸺ деб жавоб берди олтин балиқ. ⸺ Шунга қарамай, уни эртага тонгга қадар амалга оширишга ҳаракат қиламан. Умуман, бу кеча нимагаки қаттиқ ишонсангиз, ўша содир бўлади.
У балиқни қўйиб юборди... Эрталаб эса уни хотини уйғотди:
⸺ Ув, ялқов! Тура қолсанг-чи, ётавермасдан!
Балиқчи кўзларини очиб, эски кулбаси ва ўша-ўша заҳар хотинини кўраркан, беихтиёр пичирлади:
⸺ Ярамас балиқ, кўнглим сезиб турганди-я, боплаб алдаб кетишини...


© Рус тилидан Байрам Али таржимаси.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

Найсоннинг
биргина томчисин
садафингда асра,
о, нилуфар қалб!

Токи дурга дўнсин
шу қатра…


© Ғулом Мирзо

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #tabassum #munosabatlar

Қиз бола ва китобда энг муҳими шакл эмас, мазмун. Қачондир ўзинг бунга амин бўласан.

© Сергей Довлатов

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma

Ботирали деган дўстим бор эди, мактабда ҳамма иккимизни адаштириб юрарди.
Унинг бемазагарчиликлари учун мен гап эшитган, менинг "яхши ишларим" учун у "мақтов" эшитган дамлар кўп бўлган! Бир сафар ҳатто у мен туфайли "5" баҳо олганди. Бугун сизга ўша ажойиб воқеани айтиб бермоқчиман...

Ўшанда ручка қобиғининг бир учига қоғоз тиқиб, иккинчи тарафидан пуфлаган эдим, "ўқ" Афғонистонда хизмат қилиб қайтган баджаҳл ўқитувчимизнинг пешонасига тегди. Азбаройи асабийлашганидан қовоқлари пир-пир уча бошлаган ўқитувчимиз аста бошини кўтариб, дўстим иккаламизга олазарак нигоҳ ташлади.
⸺ Қайси биринг?! ⸺ деди, жангари кино қаҳрамонлари каби тишларини ғижирлатиб.
Мен лаҳм ковлаб қочишга ҳозирланаётгандай партадан тобора пастлай бошладим, Ботирали эса... Ботирали секин ўрнидан турди:
⸺ Мен...

Ўқитувчимиз бир ҳуркибгина турган Ботиралига, бир менинг қўлимдаги ручка қобиғига қаради. Кейин ғалати аҳволга тушиб, кўзларини биз ўқувчилардан олиб қочди.
⸺ Кундалигингни опке, ⸺ деди, бироз шундай талмовсираб тургач. Ботирали кундалигини олиб боргандан сўнг эса ҳеч қандай савол, ҳеч қандай изоҳсиз "5" баҳо қўйиб берди.

Содда бўлган эканмиз, ўшанда. Икки дўст ўқитувчимиз пешонаси тўғри мўлжалга олингани учун "5" қўйди, деб ўйлабмиз. Қайдан билайлик, катталар ҳаётида дўст учун фидойилик оддий эмас, инсонни ҳаяжонга солар даражада камёб ҳолат эканини...

Эътиборингизга болаликдаги дўстларим (ўнгдан) Қодир, Ботирали ва мен бирга тушган расмимизни ҳавола қилмоқдаман.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Болаларимизни ҳайратлантириш бугун нимага қийин, ўйлаб кўрганмисиз?

Тасаввур қилинг. У қуённи биринчи марта кўраётган вақтда сиз уни тўхтатасиз ва расмга оласиз. Жониворни ушлатиб, бошидан силатиб ва ҳоказо. Болакай энди қуёнга эмас, расмга андармон бўлади...

У нимани илк марта кўрса, бундан ҳайратланса, сиз бирга расмга олишда давом этаверасиз. Куз фаслида тўкилаётган хазонлар, қиш фаслида ёғаётган қор: уни қизиқтирадиган, олам ҳақидаги тасаввурларини бойитадиган нимаики бўлса, бари билан расмга тушираверасиз, тушираверасиз...

Бола ортиқ атрофга қизиқишни тўхтатади. Эътиборини қуёш, ой, чексиз фазо эмас, камера, галерея, прриложения каби нарсалар тортади...

«Хола-хола», «бекинмачоқ» каби фаол ҳаракат талаб қиладиган ўйинлар зериктириб, шу ёшида юриш, югуриш малол кела бошлайди...

Англаяпсизми, болаларимизнинг ҳайратлари ҳеч қаёққа кетгани йўқ. Биз уни ўғирлаганмиз. Ўғирлаб, телефонимиз хотирасига солиб қўйганмиз!


© Маҳмуда

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Баъзида муҳаббат сенинг қўлларингни боғлаб қўяди. Ўшанда ожизлик йўлини танлаган одам ⸺ одам!..
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Болаликда қор ҳовлимизга оқ чойшабини тўшаганини кўрсам юрагим ҳаприқиб кетар, ичимдан бир завқ тошиб келаверарди. Назаримда, бутун ер юзи оқликка буркангандай, бани олам ҳозир кўз олдимда гавдалангани каби гардсиз, топталмаган, мусаффо бўлиб туюлаверарди. Афсус, энди эса қор оддий қор: у кирларни вақтинча яширишини, аммо ер юзини поклай олмаслигини яхши биламан...

Биринчи қор муборак бўлсин, дўстларим!
Хайрли кун.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бугун жияним косачани синдириб қўйди ва кўзларимга тикилганча, ғалати тарзда қотиб қолди. Ҳолбуки, умрим давомида унга бирор марта қаттиқ гапирган эмасдим...

Бу воқеа эса болаликда қўшни қишлоқда яшайдиган холамнинг гиламини куйдириб қўйганим, тун бўлишига қарамай уларнинг уйидан қочиб чиққаним, икки километрга яқин йўл босиб, уйимизга қадар тўхтовсиз йиғлаб келганимни ёдимга солиб юборди. Ҳолбуки, воқеадан хабар топган холам ҳам ўшанда менга уришмасликлари аниқ эди...

Мен икки воқеани боғлашга уриндим: нима жиянимни бунчалар даҳшатга тушишга, мени эса тун чоғи қўрқувни енгиб уйимга қочишга мажбур қилди экан?

Жавоб аянчли ⸺ менимча, инсон улғайгани сари унда гуноҳкорлик ҳисси камая боради. Ахир, биз катталар билмасдан оддий косачани эмас, билиб туриб қанчадан қанча кўнгилларни синдирамиз, кези келса кимларнингдир туйғулари, хаёлларига ўт қўямиз, бундан бирор марта даҳшатга тушдикми?..
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Жарлик ва тоғлар. Улар бамисоли жуфтлик: бири бор жойда, албатта, иккинчиси ҳам бўлади. Шунинг учун мен инсонларни туйғуларига қараб ҳукм қилишга ўрганганман. Яъни, кимдадир чуқур ҳиссиётлар борми, демак унда ғурур, фидойилик, юксак эътиқод ҳам мавжуд...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Фармон ТОШЕВ ёзади:

•••
Эзмалик кўп гапириш эмас, балки бемаврид гапиришдир.

•••
Н­оёб нарсалар доимо қобиқ ичида бўлади. Масалан, кўз қорачиғи, туйғу, тафаккур...

•••
Илон дунёда ўзидан-да йиртқич жонзотлар борлиги учун ҳам заҳар тўплайди.

•••
Аёл ўз кўнгил майлини билдириш орқали кўнглингни боғлаб олади.

•••
Меҳрибонлик ачиниш эмас, ёрдам қўлини чўза олиш дегани.


👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Кўз ёшлар, дарҳақиқат, инсон танасининг бир қисми. Шунга қарамай, аммо у танага алоқаси бўлмаган алланарсани ифодалайди...


© Виржиния Вульф

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

⸺ Аммо у одам ҳақидаги хулосангиз бошқача эди, Хаус?
⸺ Одамлар ҳақидаги хулосалар ҳеч қачон якуний кучга эга эмас, улар қайта кўриб чиқиш тақозо қиладиган таҳлил натижаларига ўхшайди.


© «Доктор Хаус» б/ф.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Фикрларингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ сўзга айланади;
сўзларингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ ҳаракатга айланади;
ҳаракатларингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ одатга айланади;
одатларингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ характерга айланади;
характерингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ у сизнинг тақдирингизни ҳал қилади!


© Лао-Цзи

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Севги – бу саёҳат! Бошқа одамнинг оламига қилинган саёҳат. Жуда кам ҳолатларда у ерда яшаб ҳам қолинади.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#tabassum

​​БАДИҲАГЎЙЛИКДА БАҲОДИРИГА БОЙ БЕРГАНИМ...

Бадиҳагўйлик (олдиндан тайёргарликсиз, экспромт шеър тўқиб айтиш) - азалдан мумтоз шеъриятимизда қадрланадиган санъат. Бобур ҳазратлари ўз саройидаги мушоиралардан бирида шаҳрисабзлик шоир Абулбарака Фироқий Биноийни лаҳзада мот қилгани ҳақида ёзган.

Шу ўринда тасодифан рўй берган "мобиль экспромт" телеграм архивимдан чиқдию, Сизларга илингим келди...

Помуқлик устозим Абдинаби Абдиев (бир маҳаллар қамашилик Ўролбой Қобил оғамиз уни Дон Кихотга менгзаганди, биз - "Санчопанса"лар гулдурак овозли "рицар"имизни гоҳ "Аждаҳо", гоҳ "Арслон" нисбалари билан улуғлаб қўярдик) телеграмда Сулаймон Раҳмоннинг эски шеърини менга илиниб қолди. Шеър шундай бошланарди:

Гунг йиғлар: «Эй, худо, тил бер, гапирай…»
Кўр йиғлар: «Кўзим оч, жаҳонни кўрай…»


Мен уни мубораклик оғам ("У" номли қиссаси билан танилган) Баҳодир Абдураззоққа улашдиму, ортидан "Аждаҳо" ташлабдилар", деб ёздим ва сўғин бир байт ҳам тиркаб юбордим:

Синиқруҳ Устозга дер саркаш шогирд:
"Ўшал Аждаҳони, Арслонни кўрай..."


Яқиндагина "Сополаклар" қиссасини тамомлаган Баҳодир Абдураззоқ шул дам уйида таниқли шоир Нурулла Остонни меҳмон қилиб ўтирган экан.
Дарҳол жавоб келди:

Ўшал Аждаҳони кўролмассиз ҳеч,
Тилангки: "Нурулла Остонни кўрай!"


Мен ёздим:

"У" -"бу" деб, бошимни қотирмангиз Сиз,
Боргум деб: "Улфати нодонни кўрай..."

Б.А.:

Улфатнинг нодони бўлмас, азизим,
Май ҳамроҳ туғилган достонни кўрай...


Мен:

"Сополак"ка бўлса ҳам қуйинг, ай соқий,
Тушимда бўлса-да жононни кўрай...


Б. А.(ҳужумни кучайтирди):

Сополак кўзанинг синиғи эрур,
Буюринг, май тўла осмонни кўрай.


Мен (шалвирабгина ҳимояга ўтдим):

Дўст ва май қошига ошиқинг, ай дўст,
Десангиз равзаи ризвонни кўрай...


Б. А.(мунозарага хотима ясади):

Жононлар тушимни ташлаб кетишган,
Кўзани пиширган хумдонни кўрай.


Бадиҳагўйлик баҳсида енгилганим аён эди. Бироқ таслим бўлишдан олдин рақибимни Қодирий бобомдан қолган омбур билан узиб олишни унутмадим: "Енгдинг, Раъно..."

©️ Нуриддин Эгамов

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Энг ёмон кунлар аслида энг яхши хотираларни ҳадя этади.

© Рабиндранат Тагор

@BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel