beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikech #umr_manzaralari

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Одам чеҳрасида энг азиз аъзо нима? Шубҳасиз, кўз! Одам энг яқин кишисини, фарзандини ўзи азиз тутган нарсаларга қиёслайди. Онани «Каъбамсан» дейдилар-ку. Фарзандни «қаро кўзимсан», «кўзимнинг нурисан», «кўзимсан», «кўзимнинг қорачиғисан» дейишади. На тарихда, на бугун биров энг яқинини «бурнимсан», «қулоғимсан», «қошим» ё «сочимсан», ё «тишимсан» демайди-ку. (Ҳолбуки улар ҳам юз ҳудудининг тенг ҳуқуқли аъзолари!) Қадимги битиктошларда ҳам бунақа ёзувлар йўқ. Лекин «Сен менинг кўзимсан» дейишган ва дейдилар. Нега шундай? Боболаримиз айтганларидай, «Кўз фақат кўриш учун эмас, кўзёш тўкиш учун ҳам берилган». Демак, одам чеҳрасида кўз кўнгилнинг элчисидир.


© Эшқобил ШУКУР

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Тилдан англаганга сўз, ҳолдан англаганга кўнгил омонат этилар.


© Мавлоно Румий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #masal #umr_manzaralari

⸺ Чиройли гул деб бизни айтса бўлади, ⸺ деб бўйнини чўзибди карнайгул бир куни, ⸺ бўйимиз узун, сип-силлиқ, беозормиз, атиргулга ўхшаб қўл чўзганга тикон санчмаймиз...
Карнайгул ўз гапида тўхтамасдан давом этар, бироқ ҳамманинг кўзи атиргулда эди...


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Якшанба_мутолааси

«...Бу дунёда еб-ичиб қолинг, қувнанг, яйранг, кўнгил олинг! – дея майин овозда куйлаётган мана шу скрипка учун, мана шу жаранглаб куйловчи тахтачалар учун Янко нима сўрасалар беришга тайёр эди. Ҳа, чинакам мўъжиза – бу тахтачаларни қаердан олишаркин ва бу скрипкаларни қаерда ясашаркин?! Эҳ, унга бир марта, фақат бир мартагина шунга ўхшаш чолғуни ушлаб кўришга беришсайди. Қайдам!.. У фақат тинглай оларди, холос ва тун қоронғуси ичидаги қўриқчининг овози янграмагунча тинглайверарди:
– Уйингга бормайсанми, ҳой саҳархез!..»


Генрик СЕНКЕВИЧ. ЯНКО МУСИҚАЧИ (ҳикоя) . Тўлиқ ўқиш:
https://telegra.ph/YAkshanba-mutolaasi-12-17-2

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Монтаж муаллифи: курсдошим Дилшод Каримов

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Севгини мантиқан изоҳлаб бўлмайди. Севган инсонингдан олишинг мумкин бўлган ҳамма нарсани бошқа бир инсон ҳам бера олиши мумкин, аммо сен...

Балки, у айнан мантиқни енггани учун лазиздир?!

Яшасин, барча мантиқдан кучли туйғулар!
Уларсиз, ҳаёт зерикарли математикага айланиб қоларди!
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Жон саройини излаётган экансан ⸺ жонсан;
бир луқма нон излаётган экансан ⸺ нонсан;
бир томчи сув излаётган экансан ⸺ cувсан;
зулмнинг ортида экансан ⸺ золимсан;
ишқни излаётган экансан ⸺ ошиқсан...

Бу ҳикматни билсанг, демак ишни билдинг. Кўнглинг нима билан банд бўлса, сен ана ўшасан...


© Мавлоно Румий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro

Болалигимизга ҳамроҳ бўлган овозлар...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

МУХБИР ҚИЗГА

Телвизорда жонли мулоқот,
Мавзу: “Қандай кийинамиз биз?”
Калта кийган ёшларни бот-бот
“Калтаклади” гўзал мухбир қиз.

Кўрсатувда саволлар қизғин,
Суҳбат баҳсга уланиб кетди.
Шўртик кийиб юрганим учун
Ўз-ўзимдан уялиб кетдим.

Ўшандан сўнг шарт юмиб кўзни
Учта узун шим сотиб олдим.
Бир кун йўлда бошловчи қизни
Калта шимда учратиб қолдим.

Ичгинамга тушди бир ғулу,
Юзларимдан қочиб кетди қон!
Эҳ, мулланинг айтганин қил-у,
Қилганини қилма, қадрдон!

Шундан бери дилимда титроқ,
Ким бир юзли, ўшани суйдим.
Шўртикни-ку ташладим, бироқ
Телвизорга ишонмай қўйдим.

© Фозил Фарҳод

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Инсонда минг фазилатни йўқ қиладиган бир айб ва аксинча, минг айбни беркитадиган бир фазилат бўлиши мумкин. Кичик нарса кўп нарсадан далолат беради.


© Шамс Табризий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Қишда камбағалнинг титрашидан бошқа ҳамма нарса гўзал бўлади.

👉 © Марк Твен

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Баъзида бирор нарса учун кураша бошлаймиз. Аммо ҳиссиётлар чалғитади: мақсад йўқолиб, курашнинг ўзи қолади. Бу эса ҳаётимизда ҳеч қачон тугамайдиган, бесамар жанглар бошланди, демак...

Шу хатони сиз қилманг, дўстим.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Аёл сизни ҳеч қачон тарк этмайдигандай сева олиши ва ҳеч қачон севмагандай тарк эта олиши мумкин.

© Эрих Мария Ремарк

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Ҳеч ким ҳеч кимни йўқотмайди. Кетган бошқасини, қолган ўзини топади.


© Шамс Табризий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #tabassum

Аёл кишига «дугонанг чиройли экан», дейиш, «дугонанг сендан чиройлироқ экан» деганга ўхшаб эшитилади. Лекин у «дугонанг хунук экан» деган гапни ҳам, «сен ҳам дугонангга ўхшаб хунуксан», деб қабул қилиши мумкин.
Эркакка эса «дўстинг келишган экан», десангиз, бу гапга жиддий эътибор бермайди. Аммо «дўстинг бадбашара экан», десангиз, беихтиёр тиржайиб «болалигидаям шунақа эди», деб айтади...
Аёллар эркакларга нисбатан ёмон дўст, яхши биродардирлар!


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro

«⸺ Ош бўлса-ю иш бўлмаса, ёз бўлса-ю қиш бўлмаса! У ерда... У ерда ҳатто бувилар ҳам бўлмаса! Ҳамма ишни робот бажарса!»

«Ялқовлар мамлакати» ⸺ болалигимиз мультфильмлари туркумидан.

Пс: Ёш оналар, мультикни албатта фарзандларингизга қўйиб беринг. Кейинги сафар «Паҳлавонлар бўтқаси»ни илинаман.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Катталарнинг ёш болага ўхшаб қолиши фожиа эмас. Ҳақиқий фожиа ⸺ болаларнинг биз катталарга ўхшаб қолишидир.

© Рабиндранат Тагор

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Ҳозиргина бемор яқинимни йўқлаш учун телефон қилдим ва ғофил қолишим мумкин бўлган муҳим бир хабарни эшитдим...

Фикр қилсак, бу жўн воқеа эмас, дўстим. Бунда теран ҳикмат бор. Ҳолбуки, омад эзгуликларимизнинг ортига беркитилган бўлади. Баъзан эса, у мана шундай ўта кичик, арзимас яхшиликнинг ортида турган бўлиши ҳам мумкин...

Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ақли ва истеъдодини ривожлантирмаган ҳар битта одам ўз-ўзининг карикатурасидир.


© Бернард Шоу

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kayfiyat #iqtibos

«ВИННИ ПУХ» МУЛЬТФИЛЬМИДАН КАЙФИЯТ УЛАШУВЧИ ИҚТИБОСЛАР:


•••
«⸺ Сиз кутганингиздан жасурроқ, кўринганингиздан кучлироқ ва ўйлашганидан яхшироқсиз!»


•••
«⸺ Ўрмоннинг бир четида туриб, сизни излаб келишларини кута олмайсиз. Баъзида ўзингиз боришингизга тўғри келади...»


•••
«⸺ Узун ва қийин жумлаларни ишлатмайдиган, "нонушта қилайлик?!" каби жўнгина сўзлайдиган одамлар билан гаплашиш қизиқроқ...»


•••
«⸺ Агар мен кетадиган кун келса, исмимни юрагингизда сақланг. Шунда ўзим ҳам ўша ерда абадий қоламан»


•••
«⸺ Ҳеч кимни пуфак билан хурсанд қилиб бўлмайди...»


•••
«⸺ Баъзида одамлар мана шунақа... жуда кўп хўрсинади! Менимча, бу севги деб аталади...»


👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#umr_manzaralari #tabassum

ПЕШОНА ТЕРИ

Марк Твен ёшлигида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

«Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва кучсиз эдим. Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди — бири уриш бўлса, иккинчиси бир доллар жарима.

Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта ва у ошиқча доллар бера олмайди, шунингдек ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Эртага мени нима кутиб турганини билдириб бошим билан устозга ишора қилдим.

Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли юмшаб кетди ва устоз калтагидан қутилиб қолиш учун бир доллар берди. Эртасига долларни беришга кўзим қиймай, устознинг калтагига бир амаллаб чидадим. Пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларимга шу тарзда эришганман».

© Марк Твен

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Узоқ йиллар олдин бир қизни қаттиқ ҳафа қилиб қўйдим. Кейин у билан кўришмай кетдик ва ўтган шу йиллар орасида қиз менинг тасаввурим кўзгусида ўша аламли кўринишида яшади...
Унинг ўшандаги камсиқум нигоҳларида ёш ғилтиллаб, изтироб билан юзимга тикилганини эслар эканман, мен доим ўз қилмишимдан афсус чекар, ўз худбинлигим учун ўзимни муттасил айблардим.
Уни яна кўрсам пойида тиз чўкиб кечирим сўрамоқчи эдим...
Унинг олдида ўзимнинг қанчалар арзимас, тубан эканлигимни айтмоқчи эдим...
Лекин...
Лекин бир куни учратиб, ундан бир пайтлардаги ўзим билган мунисликни, соддадилликни топа олмадим.
Унинг энди на суврати, на сийрати тассавуримда шунча йил яшаб келган муштипар қизга ўхшамас, эркакшода гап-сўзлари ва нигоҳларида совуқ ҳислар шарпаси кезиб юрарди...
Шунда амин бўлдим, тасаввур яратган нарсалар ҳаётдагидан кўпроқ яшаркан...
Сизга бир ёрилдим-да, дўстим.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Бирор аёлни ипсиз боғлаб олмоқчи бўлсангиз, ё ўзингизни чин қалбдан севдиринг ёки унинг ўзини чин қалбдан севинг. Мана шу иккала ҳолатда аёл сизни бир умр тарк этмайди...

© Стефан Цвейг

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Ҳақиқат асли тирик туғилур. Шунинг учун вақт ўтиши билан яшнаб, камол топур.
Ёлғон асли ўлик туғилур. Шунинг учун вақт ўтган сайин сасиб, қўланса бўлур.


© Амир Темур

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

УЯТ!..

Бизлар ғирт “уятсиз” даврларда яшаган эканмиз-да! Одамларда андиша, бировдан уялиш дегани йўқ бўлган экан. Уйларимиз ночор, таъмирталаблигидан уялмасдик. Бир сидрагина кийимимиз борлигидан сира хижолат тортмасдик. Бетимиз қаттиқ бўлган эканми... Ҳозир бир кўйлакни икки марта кийишдан уяладиганлар бор.
Дастурхонларни айтинг, дастурхонларни! Меҳмон олдига суви қочган нонни қўйиш “уят”лигини билмаганмиз. Истиҳола қилмай чегаланган, одми оқ пиёлада чой узатиб юрган эканмиз. Меҳмонлар ҳам аяганми, юзимизга солмаган. Ҳозир шундай пиёлада чой узатинг-чи, меҳмон нега келгани ҳам эсидан чиқиб, инглизлардек хайр-маъзурни насия қилиб кетиб қолади.
Қизлар ота-онаси олиб берган ўғил болалар туфлисини кийганча мактабга қатнашдан уялмаган. Пайпоқни ямаш ёки икки оёққа турли ранглисини кийиш ҳам айб эмасди. Пайпоқ учидаги йиртиқдан бошмалдоқ чиқиб туриши оддий ҳол эди.
Қандай замонларда яшадиг-а, ёронлар!

© Оллоёр Хўжандий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

«Қуриб кетмайдими ҳамма-ҳаммаси! Қалбимизнинг тўридан ўрин олган кишилар бахтли бўлишса бас!..»


© Фёдор Достоевский,«Жиноят ва жазо».

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat_manzaralari

«Мени қулатмак учун
яноғингдан чоҳ қазмиш Мавло...»


© Беназир Муҳаммад

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

ЎРГИМЧАК БИЛАН ПАШША

⸺ Нима бу? ⸺ деб сўради ёш, эси йўқ Пашша Ўргимчак тўрини кўриб.
⸺ Асл мато, чет элдан келтирилган, ўзинг бир ушлаб кўр, ⸺ деди Ўргамчак.
Пашша матога қўл текизди. Қолгани ўзингизга маълум.

© Мухтор ХУДОЙҚУЛОВ

(Отабек Бакировнинг фесбук саҳифасидан олинди)

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro #multfilm

«—Ҳалияааам совуууқми?
—Жудаяааам совууууқ!»


"Қизча ва қуёнчалар", болалигимиз мултьфилми!


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

«Сўзим охирида одил судлардан сўрайман: гарчи мен турлик бўҳтон, шахсият ва сохталар билан англашилмовчиликлар орқасида иккинчи оқланмайдирғон бўлиб қораландим. Лоақал, уларнинг қораловчи қора кўзларининг кўнгли учун бўлса ҳам, менга энг олий бўлғон жазони бера кўрингиз. Кўнглида шамси ғубори бўлмағон содда, гўл, виждонли йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусига маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. Одил судлардан мен шуни кутаман ва шуни сўрайман...»

Абдулла Қодирийнинг судга мурожаати.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel