beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#rivoyat #tabassum

⸺ Доно билан нодоннинг фарқи нимада? ⸺ деб сўрашибди Луқмони ҳакимдан. Ҳаким жавоб берибди:
⸺ Бирор ишни доно аввал ўйлайди, кейин қўл уради, охирида гапиради; нодон эса аввал гапиради, кейин шошиб бажаради ва ниҳоят бошини қашиб, ўйлаб кўради!

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Дўстлик режалаштирилмайди, севги ҳайқирилмайди, ҳақиқат исботланмайди.


© Фридрих Нитше

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#tabassum #masal

Имом масжидда ваъз ўқиётган экан, афанди ўрнидан туриб:
⸺ Шайтоннинг хотинининг исми нима? ⸺ деб савол берибди.
Табиийки, имомнинг жаҳли чиқибди. Афандини имлаб чақириб, қулоғига «Ҳой бетавфиқ, эшакмия, овсар! Унинг хотинининг исмини мен қаердан билай?!» дебди. Афанди индамай жойига қайтган экан, қизиқиб қолган бошқалар ҳам пичирлашиб «Мулла нима деди? А, оти нимайкан?» дея сўрашга тушишибди. Шунда афанди бамайлихотирлик билан:
⸺ Яхшиси, битта-битта ўринларингдан туриб, худди менга ўхшаб ўзларинг сўранглар. Имом бу махфий сирни фақат қулоққа айтаркан, ⸺ дермиш.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Нафсингни ўлдиргил, токи руҳинг тирилсин.


© Мавлоно Румий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

У мен учун ўзини қурбон қилмоқчи эди. Ҳарқалай, менга шундай туюлган. Бундан ўзимни ҳақоратлангандай ҳис этар, энди уни ҳам ҳақоратламасам кўнглим жойига тушмайдигандай эди.

«Тўғри келмайсан! ⸺ дедим бепарво туриб. ⸺ Оилаларинг бизга тўғри келмайди»
У аввалига ҳанг-манг бўлиб қолди, кейин эса бирдан кулиб юборди...
Нимадир демоқчи бўлаётгандай турди, турди-ю, сўнг ёстиғимнинг тагига ёзишган хатларимизни тиқиб, индамай чиқиб кетди...

Э, булар бир эски гаплар, дўстим. Эсласам, ҳозир ўзимнинг ҳам кулгим келади. Романтик туйғулар билан ёнган ўша икки ўспирин ҳадеб кулгимни қистатаверади...
Дарвоқе, сиз ҳеч ҳаётингизда йиғидан ҳам қайғулироқ кулгини кўрганмисиз?!!..

Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Бир киши дўстидан от сўраб борган экан, дўсти:
⸺ Отим бору, лекин қора-да, ⸺ дебди.
⸺ Қора бўлса нима қилади?..
⸺ Бергим келмагандан кейин бирор баҳона топишим керакми ахир?!


© «Дилкушо ҳикоятлар»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos

Нима учун қалдирғочларнинг иссиқ ўлкага учиб кебгунича йўл-йўлакай кўпчилиги қирилиб кетса парво қилишмайди-ю, уй айвони буғотидаги битта полопонини олдириб қўйса шовқин солади? Кўрдингми, ҳатто қушларда ҳам шунақа ⸺ бахтсизлик айниқса кутилмаган жойдан келганида ёмон азоб беради...

© Нодар Думбадзе

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Парвоз қилганда чумчуқ бошқа нарсани, бургут бутунлай бошқа нарсани ҳис этади. Бу уларнинг қанчалик юксакда учиши билан эмас, балки қандай юксак туйғуларни бошдан кечириши билан боғлиқ.

Э, дўст! Бу иш менинг ҳам қўлимдан келади дема. Эҳтимол, унинг туйғулари менда ҳам бормикан, дейиш керакдир?..
Хайрли кун
.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Қудрат зиёнли қилмишга отланганларга керак, қолган барча ишларни муҳаббат билан бажарса бўлади!


© Чарли Чаплин

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Эътибор учун раҳмат, Худо хоҳласа борамиз. Китоблари чиққан барча муаллифларни табриклайман.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

«Уйда онамнинг иложи борича мени кўзгуга яқинлаштирмаслигининг, барча кўзгулар менинг бўйим етмайдиган жойга илиб қўйилганининг сабаби шу эканига ишона олмасдим. Ненсини кучим борича қаттиқ итариб ташладим-да, югуриб кетдим.
Чопиб кетарканман, бунинг қўпол ҳазил эканини исботловчи бирор ойнани ёки кишини топишни хоҳлардим. Жаҳлим чиққанидан тишимни-тишимга қўйиб, фақат Ненсидан ўч олиш ҳақида ўйлардим. Ҳовлимиз томон шаҳд билан югуриб бориб, ҳовли ўртасида ойимга кўзим тушди-да, таққа тўхтадим...»


Элис МАНРО. ЮЗ (ҳикоя). Тўлиқ ўқиш: https://telegra.ph/Alis-MANRO-YUZ-ҳikoya-12-24

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Ўрис юртидаги ЎЗБЕК: «Биз россияни аллақачон босиб олганмиз, хабарингиз йўқми?!..»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Болалар гоҳи ўйнагани кўчага чиқишади-ю, аразлаб уйга қайтиб келишади. Ана шу ёш болага ўхшайди, кўнгил...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Севишларини истаймиз. Севганларида эса ё улардан зерикамиз, ё азоблай бошлаймиз.


© Анатоль Франс

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat

Инсон болаликда нимадан маҳрум ўсган бўлса, бир умр ўша нарсага эга бўлишни истаб яшайди...

© Эльчин Сафарли

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Ҳуррият (2023/12/30)

«Асарнинг атиги икки ёки уч жойидагина “Ватан” сўзи ишлатилади. Яна ким томонидан денг? Ҳали дунёни танимаган, оқ-қорани ажратолмайдиган ёш ўспиринлар томонидан. Тўғри, уруш ҳақидаги бошқа асарлардаги каби, ҳикояда ҳеч ким қонли жангга бормайди. Жонни жабборга бериб, киндик қони тўкилган замин ҳақида узундан узоқ маърузалар ирод қилмайди. Шунга қарамай, ушбу мўъжаз асар юрт ва унга садоқат ҳақида, Она тупроққа даҳлдорлик хусусида муҳташам гапни айта олади. Кўксингизда ватан туйғусининг уйғонишига, бу борадаги ички кечинмаларингизни самимий таҳлил қилишингизга имкон яратади. Мухтасар қилиб айтганда, сизга Ватанни қандай самимият билан севиш, ардоқлаш ҳақида билдирмайгина сабоқ бериб қўяди...»

Байрам АЛИ: «ВАТАН ТАНДАН ИЧКАРИРОҚДА, НАҚ ЮРАКНИНГ ЎЗИДА БЎЛАДИ!»

⏏️мақолани ўқиш

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Кимки ўзининг бахтли эканини гапирса, у ё сизни, ё ўзини алдаётган бўлади. Чунки бахт ⸺ эришилган нарса бўлиши мумкин эмас. Инсонлар нимадан маҳрум эканликларига қараб, ўша нарсани бахт, деб тасаввур қиладилар.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#so‘rovnoma

Chat,
Kompyuter...


Tilimizga kirib kelgan, o‘zbekcha muqobili bo‘lmagan yana qanday so‘zlarni bilasiz?

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

МАЪЛУМ САБАБЛАРГА КЎРА ОЗГИНА КЕЧИККАН ТАБРИК...

​​Шундай фикрлар келади хаёлга: Янги йил келмай қолса нима бўлади?! Ёки, инсон умрининг “йил” деб аталувчи бир қисми йўқ бўлиб қолса-чи?! Унда одам боласи ўз ҳаётини қандай таҳлил қилади? Келажак билан боғлиқ режаларини нетиб тузади?..

Азизлар, бундай ўйлаб қарасак, Янги йил ҳам бир неъмат экан. Демак, бу санани байрамона руҳда ўтказиш, яқинларимизни йўқлаш, ушбу кун муносабати билан бир-биримизни табриклашимиз керак...

Сизни табриклайман, ватандошим, шу мўъжаз каналимнинг азиз кузатувчилари! Эски йилда ушалмай қолган барча орзу ва умидларингизнинг янги 2024 йилда ушалишини, эски дардлар, ўйлар, ташвишларнинг чиқитдонга ирғитилган қораламадай эски йил билан қолиб кетишини тилайман!

Янги йил сиз учун бахт, омад, зафарлар йили бўлсин! Иши йўқлар ишли бўлсин, уйи йўқлар уйли бўлсин, машинаси йўқлар машина олсин, бирор ери оғриб юрганларга шифо берсин Худойим!..

Борингизга шукр, яна бир йилни бирга қарши олибмиз...


Ҳурмат билан Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ТАҚДИР ҲАЗИЛИ ЁХУД ҚУШДАЙ ЕНГИЛ БЎЛИНГ

(Қадрдон фильм илҳоми)


Ҳаммом туманидай тушмоқда ёдга:
Ичириб юборган мени ҳам дўстлар.
Павликнинг ўрнига Ленинградга
Учириб юборган мени ҳам дўстлар.

Янги йил оқшомин бағри тўла сир,
Биттами Қурувчи деган кўча-кўй?
Олис манзилларда кутиб тургандир,
Калитим қулфига тушадиган уй.

Итим адашганми аэропортда,
Майли, оёғимдан ўтиб кетсин ях.
Кўнгил кирларимни қолдириб ортда,
Қушдай енгил бўлиб, кўтаргум қадаҳ...

Изғирин. Саросар кезяпман йўлда,
Қор остида умид гуллар нафармон.
Тақдир ҳазил-чини шул: Янги йилда
Адашиб бўлса-да, бахтим топарман...

©️ Нуриддин Эгамов.

30.12.2023

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Токи ўлимдан қутқарадиган ҳеч қандай куч йўқ экан, муҳаббат инсонни ҳеч бўлмаса ҳаётдан қутқарсин.

© Пабло Неруда

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

* * *
Сўзлаш самодаги малойик билан,
Сирлашма кўп аҳли алойиқ билан.
Ошиқ, Гўрўғлидек ўзингдан қолма,
Ишқ иши битмагай халойиқ билан.

Мирзо Кенжабек

@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | user-yq7sf7zt8i">youtube

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat

Султон Маҳмуд қаҳратон қишда Талҳақдан сўрабди:
⸺ Мен бу совуқда шунча кийим билан илимаяпман-у, сен биттагина аврасиз тўн билан қандай чидаяпсан?
⸺ Султоним, сиз ҳам мен қилган ишни қилганингизда сира совқотмас эдингиз, ⸺ жавоб берибди Талҳақ.
⸺ Сен нима қилгансан?
⸺ Бисотимдаги бор кийимимни кийиб олганман.

© Дилкушо ҳикоятлар

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro

⸺ «Салоооом, бўтқахўрлар!»

📹 «Баҳодирлар бўтқаси» болалигимиз мультфильмлари туркумидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсон қанчалик ўзгача бўлса, кўриниши шу қадар оддий бўлади.

© Пауло Коэльо

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Учта нарсадан воз кечинг ва ҳаётингиз албатта ўзгаради: айблов, шикоят ва баҳона.


© Конфуций

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

"Дўрмон" ижод уйига эндигина жойлашган кунларим. Деразамнинг тагига бойўғли келиб сайрайдиган бўлди. Яна денг, ҳар куни. Қўлим ишга бормай қолди...

Бир куни устоз шайх Мирзо Кенжабекнинг ҳузурларига бордим. Воқеани гапириб бердим.
⸺ Бойўғли ҳикмат қуши, ⸺ дедилар устоз. ⸺ У инсонларга дунё хароба эканини эслатиб туради...
Сўнг бироз насиҳат қилдилар.

Устознинг ёнларидан чиқар эканман, кўнглимда тонг отгандай эди. Ажабки, шу кундан кейин бойўғли овозини қайта эшитмадим...

Омон бўлсин, кўнглимизга нурни бошлаб кирадиган зиёли инсонлар. Уларсиз ноқис тасаввуримизнинг қоронғи бурчакларида адашамиз...


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

Бир неча киши тўпланиб, дунёни маломат қилишарди. Иттифоқо, шу ердан ўтаётган девона айтиб қолди:
⸺ Кап-катта одам бўла туриб шу ўткинчи дунёни бу қадар севишингиз мени лол қилди!
Бу гапдан ҳалиги одамлар ажабланишди:
⸺ Биз дунёни мақтамаяпмиз, аксинча ёмонлаяпмиз-ку?! Дунёни севсак, уни мақтаган бўлмасмидик?!
Девона айтди:
⸺ Ундай эмас. Аслида, дунё сизга ёр бўлмагани учун ҳам уни ёмонлаш билан қалбингиз таскин топмоқда. Агар дунёга севгингиз шу қадар кучли бўлмаганида, унинг энг майда икр-чикрлари билан бунчалик қизиқармидингиз?


© Мавлоно Румий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun

Бадиий асарда тафсилотлар меъёр даражасидан оша бошладими, маъно йўқолади. Ҳаёт ҳам худди шунақа...

Тафсилот, ортиқча маълумотлардан қочинг, дўстим. Арилардан қочгандай қочинг. Йўқса, улар тез орада миянгизда уй қуриб олишади.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #tabassum

Нобел мукофоти совриндори Бернард Шоу 70 ёшга тўлганида журналистлар «Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?» деган савол билан мурожаат қилишади.
⸺ Албатта ёмон,⸺ деб жавоб беради табиатан ҳазилкаш Шоу. ⸺ Табиблар гўшт есам ўлишимни айтишаяпти.
Драматург 90 ёшга кирганда эса журналистлар унга яна ўша саволни берадилар.
⸺Энди яхши, ⸺ дейди бу гал у. ⸺ Гўшт есам ўлишимни айтган табибларнинг бари ўлиб кетишди...

Хайрли кун.
Умрингиз узоқ, еганингиз гўшт бўлсин дўстлар.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel