#xayrlikech #iqtibos
Мен юлдузларни яхши кўраман. Чунки тундан қўрқаман.
⸺ Винсент ван Гог
@BeshinchiTomon
#iqtibos #qalampir
Дунё улкан тирик организм ва биз инсонлар унинг қорнидаги гижжага ўхшаб ҳаёт кечирамиз.
⸺ Томмазо Кампанелла
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Сохта табассум ⸺бу ҳали бирор инсон ҳақида салбий фикрга бориш учун асос эмас. У кўпинча ўша одамнинг ўз қалбини метин қобиқ билан ўраб олганини билдиради.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Кўнгил ўта шахсий. Кўнгил дахлсиз. Шундан унга на зар билан, на зўр билан кириб бўлади. Шу дахлсиз, шу шахсий ҳудуднинг туб-тубларида бир нимарса тангадай милтиллаб ётади.
Шундай митти, шундай жимит товланадики, ўзингдан бошқа сезмайди. Тунлари кўзингга термулиб ёстиқдошингда билмайди, кўролмайди. Биринчи муҳаббатдир, унинг оти! На ўлдирмайдиган, на тузалмайдиган дарддир у. На сўнмайдиган, на ёнмайдиган чўғдир у.
Билсанг, унинг баҳоси ўта тенгсиз. Шундан, дунё уни менга сот деб кўп нағма қилади. Тирикликнинг икр-чикрларидан тинмай тўр тўқийди, кўнглингнинг қарига қармоқ ташлаб, илиб олмоқчи бўлади, нобакор.
Дўстим, уни харжлаб қўймадингми?
Дўстим, уни бой бериб қўймадингми?
Биласан-а, мабодо уни харж қилсанг, мабодо бой бериб қўйсанг шу кундан эътиборан кўнглингда гул ўрнига алафлар очилади. Микроб босади дилингни, иллат илдиз ота бошлайди ич-ичларингдан.
Уни дунёга бердингми, бас, ортиқ дунёларинг йўқ...
Шунинг учун ҳам, у сендаги сотилмайдиган нарсаларнинг энг сўнггиси, бой бериш мумкин бисотингнинг охиргисидир.
Дўстим, ростингни айт, харж этиб қўймадингми сен уни?
Хайрли кеч.
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat
Бир доно одамдан сўрашибди:
⸺ Ота билан фарзанднинг кулгусида қандай фарқ бор.
Доно одам жавоб берибди:
⸺ Фарзанд бахтиёр бўлган вақтида кулади. Ота эса фарзандининг бахтиёрлигини кўрганда кулади...
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
⸺Келдингми, ўлим?
⸺Келдим.
⸺Менинг қанча вақтим қолди?
⸺3 дақиқа.
⸺Чатоқ...
⸺Охирги истагингни айт?
⸺Яшашимдан маъно нима эди?
⸺Янгича тилак-ку!
⸺Бутун умр шу саволга жавоб қидирдим. Менга айтчи, балки беҳуда яшамагандирман...
⸺5-синфдаги Янка исмли қизча эсингдами?
⸺Оловранг сочлими?
⸺Оловранг сочли!
⸺Ҳа, эслайман.
⸺Оёғидан чалиб юборганингда у тўғри бориб ахлатга йиқилганди. Бу ҳам эсингдадир?
⸺Аҳмоқона иш, ҳамма болалар шунақа қилади...
⸺Шундан кейин унга болалар "Янка ахлатча" деб лақаб қўйишди. Шу даражага олиб боришдики, у бошқа мактабга ўтиб ўқишга мажбур бўлди.
⸺Шунга нима қилибди?
⸺Ҳеч нарса! Сенинг яшашингдан маъно шу эди. Сен ўз вазифангни бажардинг.
⸺Қанақасига?
⸺Янги мактабда у севиб қолди. Ўқишни тугатиши биланоқ турмушга чиқди. Кейин буюк инсонни туғди ва тарбия қилди. Унинг фарзанди тарихда қолади. Сен эса шу мозаиканинг бир қисмисан, халос.
⸺ Ишонмайман, бундай бўлиши мумкинмас...
⸺ Мумкин!
⸺ Б/Фдан парча.
👉 @BeshinchiTomon
#hikoyat #iqtibos
САҲРОДА ДАРВEШГА ЕТИБ ОЛГАН ОДАМ ҲИКОЯТИ
Бир одам саҳро йўлидан чаққон юриб, бир дарвешга етиб олди ва йўлини тўсиб, сўради:
⸺ Ҳой, дарвеш, аҳволинг қалай?
Дарвеш деди:
⸺ Кўриб турибсан-ку, уялмайсанми тағин сўрашга? Устим юпун, бағрим тутун... Жаҳон менга ҳаддан зиёд тангу тор кўринмоқда!
Чаққон одам деди:
⸺ Бўлмағур сўзларни қўй, ундан кўра иккимиз бирпас чақ-чақлашайлик. Ахир, шу бепоён оламда торлик нима қилади?!
Дарвеш жавоб қилди:
⸺ Аллоҳ, Аллоҳ! Агар дунё шунчалар тор бўлмаганда, сен каби бир нодонга дуч келтириб қўярмиди?!
⸺ Фаридиддин Аттор,
«Мантиқ ут-тайр» дан.
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #kechinma
Кеча Толстойнинг бир оғиз, аммо инсон ҳаётини ўзгартириб юборишга қодир жумласини ўқиб қолдим: «Фақат яхшилик қилганларгина яшайди».
Хайрли кун.
👉 @BeshinchiTomon
#tabassum #umr_manzaralari
⸺ Энг ажойиб кун қайси?
⸺ Эртага!
⸺ Нимага?
⸺ Чунки эртадан чекиш ташланади, пархез бошланади, спорт билан шуғулланилади, қарзлар тўланади...
@BeshinchiTomon
#dolzarb
"Yoshlik" yosh ijodkorlarning minbari, u orqali xalqimizning iste'dodli farzandlari ijodi bilan yaqindan tanishib borish imkoniyati bor.
Shunday ekan, keling, jurnalimizning ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarini adabiyot ixlosmandlari orasida ommalashishiga o'z hissangizni qo'shing!
#Ruhfaryodi
ПАНТОМИМА УЧУН СЮЖЕТ
Ишонмассан бу гапга, дўстим,
Гунгларда ҳам забон бўлади.
Тилим менинг – шу икки қўлим,
Улар йиғлар, улар кулади.
Ўхшамайсан ёмон одамга,
Яқинроқ кел, тишлаб олмайман.
Сиғмаяпман бугун оламга,
Биласанми, севиб қолганман!
Мана, бундай унинг юзлари...
Мана, бундай унинг кўзлари...
Мана, бундай унинг лаблари...
Эргашаман сояси бўлиб,
Афсус, менга қиз қиё боқмас.
Жеркир, кетар устимдан кулиб,
Балки, унга гунглигим ёқмас.
Даврасига олгани замон
Мадҳиялар ўқиб хушторлар
Бармоқларим додлайди:
– Ёлғон!
Алдар сени шакаргуфторлар.
Бор оламда шундай бир туйғу,
Тил билан ҳам бўлмайди айтиб.
Кошки шуни тушунсайди у,
Ёнгинамга келсайди қайтиб.
Қалбим билан аллалар эдим,
Эркаларди кўзларим секин.
Не ҳам дердим, нима ҳам дердим,
Зорим бору зўрим йўқ лекин.
Юраверсин у майли мағрур,
Мен томонга тушмай йўллари.
Балки, энди васфин бир умр
Куйлаб ўтар шўрлик қўлларим.
Балки, сийлар мени ҳам тақдир,
Бир кун номин айтарман дадил.
Жон чиқарда қайтармиш, ахир,
Сўқирга кўз, соқовларга тил!
Шу тасодиф бўлмаса у кун.
Ўз “тилим”дан қилмасин жудо –
Сўнгги имо-ишора учун
Қўлларимга куч берсин худо:
Мана, бундай унинг юзлари,
Мана, бундай унинг кўзлари,
Мана, бундай унинг лаблари...
⸺ Муҳаммад Раҳмон
👉 @BeshinchiTomon
#Retro
📹 Охунжон Мадалиев - Тог лоласи
"Эсингдаму тоғ лоласини,
Кўкрагингга тақиб қўйганим..."
@BeshinchiTomon
#kechinma
Болалигимда ўқиган китобларим раҳмдил, адолатли бўлсам шараф қучишимни ваъда қиларди. Бугун ўқиётган китобларим умр мураккаблигини, шунинг учун вазиятдан келиб чиқиб фикр юритиш дуруст эканини уқтиради. Ростини айтсам, улардан биринчи тоифа китоблар яхшироқ эканини ҳис этаман, лекин негадир, иккинчи тоифа китобларни ўқишни маъқул кўраман...
Ажаб ўхшашлик...
Ҳаётда ҳам хокисор ва эзгу дўстларга эмас, аксинча, олифта ва пихини ёрган инсонларга кўпроқ талпинамиз!
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#Yakshanba_mutolaasi
Ушбу ҳикоямни боримга, йўғимга, ҳардамхаёллигим, инжиқ ва тажанг феълимга етти йилдан бери чидаб яхши кўрган қизларимнинг орасида рекорд ўрнатган умр йўлдошим Маҳмудага бағишлайман. Туғилган кунинг билан, онаси! Муаллиф.
ШАЛПАНГҚУЛОҚ
(ҳикоя)
Абди паррак сигирни айланиб кўра бошлади.
– Анча қарига ўхшайди?..
– Озгина қари... – пўнғиллади Шариф.
– Неча марта туққан?
– Кўп...
– Ҳмм. Яхши сут бермай қўйдими?..
👓 Тўлиқ ўқиш
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Одамлар ёмон гумонга мойил бўладилар. Чунки ёмон гумон уларга доим қизиқарли воқеаларни тақдим қилади.
© Айман Ёғий
👉 @Beshinchitomon
#hayotiy_hangomalar
Бир куни Сталин денгиз флоти Халқ комиссарининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган адмирал Исаковга қўнғироқ қилиб, уни штаб бошлиғи этиб тайинлаш фикри борлигини айтади.
Исаков шошиб қолади:
⸺ Ўртоқ Сталин, шу ўринда жиддий камчилигим борлигини айтишим керак. Бир оёғим протез,
⸺ дейди.
⸺ Бу сиздаги ягона камчиликми?
⸺ Ҳа, ⸺ жавоб беради, адмирал.
⸺ Олдинги штаб бошлиғининг боши йўқ эди. У билан таққослаганда сизнинг бир оёғингиз йўқлиги қўрқинчли эмас, ⸺ дейди шунда Сталин.
⸺ Дилноза Ҳасанова таржимаси.
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #kechinma
Эслайсизми, ёшлигимизда акамиз ё опамизнинг катта ва эски либосларини кийдиришарди.
— О, ярашди! — дейишарди кейин. — Гулларини, кашталарини қара!..
Мақтовларни эшитгач, биз ҳам кийим менга ярашди, деган хулосага келар, димоғларимиз чоғ бўлиб кўчага отланардик...
Ўшандан бери кўп нарса ўзгармади, дўстим! Атрофимиздагилар мана бу бахт, мана бу бойлик, деб ҳамон бизни алдаб келаётир...
Хайрли кун.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #umr_manzaralari
Дарё бўйида болакай ва қизалоқ ўйнаб ўтиришарди. Боланинг қўлида чиройли чиғаноқлари бўлиб, қизда мазали конфетлар бор эди.
⸺ Конфетларингни чиғаноққа алиштирасанми? ⸺ деб сўради болакай.
Қизалоқ:
⸺ Ҳа, ⸺ деди.
Кейин улар конфет билан чиғаноқни алишдилар. Аммо қизалоқ ўзининг барча конфетларини берди, болакай, энг чиройли чиғаноғини кафтлари орасига яшириб қолди.
Уйга қайтганларида қизалоқ бахтиёр эди: ахир, у чиройли чиғаноқларга эга бўлди. Болакай эса жуда тушкун, ширинликнинг мазаси ҳам татимаётган эди. Унга "Қиз энг ширин конфетини қаёққа яширди экан-а?.. " деган гумон тинчлик бермасди...
⸺ Байрам АЛИ таржимаси.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Донолар инсоннинг бахтли яшаши учун бор йўғи учта нарса керак, дейишади.
Севимли киши,
бажарадиган юмуш
ва бир чимдим умид.
⸺ Поль Жералди
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Баъзида бутун дунёдан эмас, биргина одамдан ранжийсан. Гарчи ўша одам билан бирга сенга бутун дунё хиёнат қилган бўлса ҳам...
Инсон ўзи қадрлаган кишиларга нисбатан талабчан бўлади.
© ️Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#kechinma
Зулмат босган диллардаги эзгулик уруғлари кимдир келиб муҳаббат сувини қуйишини кутиб ётади...
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
ЧЕКСИЗЛИКНИ ҚИЗҒОНИШ
Худонинг даргоҳи кенг ва чексиз. Ақл бовар қилмайдиган даражада чексиз! Мендан бу даргоҳни қизғонма!
⸺ Эшқобил ШУКУР
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Ҳаёт бизга ўз туҳфаларини қайтариб олиш шарти билангина ҳадя этади.
⸺ Артур Шопенгаур
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #umr_manzaralari
Онамнинг фарзандимни кўтариб юрганларини кўриб:
⸺Дадасини кўтариб катта қилганингиз етмайдими, эна? Дадаси сизни сизга ўхшаб кўтаришга ярамади, боласи ярармикан, ⸺ дедим ҳазиллашиб.
⸺Дадасининг шу қора кўзларни кўришимга сабаб бўлгани, мени кўкка кўтаргани, ⸺ деб жавоб бердилар, энам...
Димоғим куйиб кетгандай бўлди...
Эҳ, эна, эна-я!.. Ким Сиз менга бергандан кўпроғини бериб, Сиз мендан кутгандан камроғини кутибди?..
⸺ Байрам АЛИ, 2020 йил, апрель. Дафтардан.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Ханжар ясовчига эмас, бу қуролдан фойдаланган кишига нисбатан қотил дейилади. Демак, асл туҳматчи ҳам бўҳтон тўқиган эмас, балки уни тарқатган одамдир.
⸺ Эзоп, Юнон файласуфи
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Узоқ йиллар олдин бир қизни қаттиқ ҳафа қилиб қўйдим. Кейин у билан кўришмай кетдик ва ўтган шу йиллар орасида қиз менинг хаёлим кўзгусида ўша аламли кўринишида қолиб кетди...
Унинг ўшандаги камсиқум нигоҳларида ёш ғилтиллаб, изтироб билан юзимга тикилганларини эслар эканман, мен доим ўз қилмишимдан афсус чекар, ўз худбинлигим учун ўзимни муттасил айблардим.
Уни яна кўрсам пойида тиз чўкиб кечирим сўрамоқчи эдим...
Унинг олдида ўзимнинг қанчалар паст, тубан эканлигимни айтмоқчи эдим...
Лекин...
Лекин бир куни учратиб, ундан бир пайтлардаги ўзим билган мунисликни, соддадилликни топа олмадим.
Унинг энди на суврати, на сийрати тасавуримда шунча йил яшаб келган муштипар қизга ўхшамас, эркакшода гап-сўзлари ва нигоҳларида совуқ ҳислар шарпаси кезиб юрарди...
Шунда амин бўлдим, тасаввур яратган нарсалар ҳаётдагидан кўпроқ яшаркан...
Сизга бир ёрилдим-да, дўстим.
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech
#umr_manzaralari
Омонхон Тўра икки боғ бедани эшагига ортиб келаётган эди. Олдидан бир таниши чиқиб қолди ва сўради:
⸺ Эшон бобо, нима олиб келяпсиз?
⸺ Шолғом!
⸺ Шолғом эмас, беда-ку.
⸺ Ҳа, кўриб-билиб турган бўлсанг нимага сўрайсан, бетамиз?!
Бахтга қарши, ҳаётда мана шундай кўриб-билиб турганини сўрайдиган бетамизлар жуда кўп...
© «Азимнома»
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Тугамайдиган жанглар бор. Шулардан сақланинг. Икир-чикирдан иборат бу майда жанглар умрингизни бамисоли термитдай кемириб, тезгина соб қилади...
Хайрли кеч.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat
⸺ Ақл-идрок инсонни бефарқликка етаклайди, ⸺ деди донишманд.
⸺ Нега энди? ⸺ сўради биров.
⸺ Ҳамма нарсани ўз ичидан топган одамга ташқаридан нима ҳам керак?..
👉 @BeshinchiTomon