beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Изтироб чекиш, бу ҳали ҳеч нарса эмас. Ҳақиқий кўргулик, ўзингни изтироб чекмаётгандай кўрсатишга мажбурликдир.

⸺  Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Инсонлар севган одамларининг ҳар ёлғонидан бир тўғри, севмаган одамларининг эса ҳар тўғрисидан бир ёлғон ахтарадилар.

© Фёдор Достоевский

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

БЎМ-БЎШ ҚАЙИҚЛАР

Болалик чоғларимда кўлда қайиқда сузишни яхши кўрардим. Менинг кичик ёғоч қайиқчам бўларди: қамишзор ва нилуфарзорлар орасида соатлаб қолиб кетардим.

Бир куни тунда балиқ овлаш билан машғул бўлдим. Уйқу бироз элитди. Тун осудалигини фақат олис-яқиндаги бақалар сайраши бузиб турарди.

Қанча вақт ўтди, билмадим. Қандайдир бир қайиқ сокин сузиб келиб, менинг қайиғимга урилди. Ҳаловатим йўқолиб, тушуниб бўлмас ғазаб, аллақандай ички бесаранжомлик жўш ўрди! Ўзимнинг оромим ва тутилажак балиқларимни ҳуркитган бу дилозордан шу қадар жаҳлим чиққандики, Мен кўзимни очиб, бу нотаниш қайиқчининг беодоб қилиғи учун боплаб урушиб бермоқчи бўлдим. Аммо не кўз билан кўрайки, қайиқ бўм-бўш эди. Мен қаҳримни қаёққа сочишни билмай шошиб қолдим. Кимга ҳам соча олардим? Қўлимдан бирор иш келмаслигини билганим сабаб, яхшиси, тағин дастлабки ҳолимга қайтдим. Қалбимга нигоҳ ташларканман, ҳисларимнинг фавқулодда ором топганини кўрдим.

Бу воқеа менга катта сабоқ берди. Ўшандан бери дилозор кимсага ёки дилимни оғритган нарса-ҳодисага қараб:

⸺ Бу қайиқ бўм-бўш... ⸺ дейдиган бўлдим.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

***
Қиш эди. Ўттиз жон совуқ хонада,
Адабиёт дарсин тинглар эдик жим.
Муаллим саволлар берар гоҳида:
“Хамса”ни ким ёзган,
“Жангчи Турсун” ким?

Қўллар кўтарилар басма-басига,
Айтмасанг, кўксингдан чиқиб кетар жон.
Ўттиз овоз янграр қасдма-қасдига,
“Навоий”, “Навоий”, “Ҳамид Олимжон!”

Шундай чанқоқ эдик, дарсдан қолмасдик,
“Паскаль”ни билардик, даҳо “Ньютон”ни.
Аммо баъзи дўстлар топа олмасди,
Дунё картасидан Ўзбекистонни.

Улар кўп панд еди кўз ўнгимизда,
Бош эгиб, бурчакда тик турди мағрур.
Биз эса мақтандик ўз-ўзимизча,
Бунинг-чун жўралар, минг бора узр.

Эслайман, бу эълон “Учинчи “Б”га:
– Эртага ўн сўмдан келтиринг, тамом.
Парта жилдга денглар, кейин “байрам”га,
Яна “краска”га, сўнгра “металлом”.

Ўшанда пулим йўқ, ичим ёнарди,
Назоратчи қистар, қараб рўйхатга.
Адабиёт. Устоз таъриф берарди,
“Тажоҳилул ориф” деган санъатга.

Уйимда қолганди ўша кун овқат,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
Устоз такрорларди тинмай бу санъат:
“Билиб билмасликка олиш” дегани.

Ёдимдан ўчмайди ҳеч қачон бу ҳол,
Муаллим елкамга аста қўйди қўл.
Ҳеч кимга билдирмай, ҳеч кимга, алҳол,
Чўнтагимга буклаб солди ўн сўм пул.

Ўттиз қора кўзга изза бўлиш, воҳ,
Сездингиз, кўнглимни ёмон ўртарди.
Дўстлар, уриб турган юрагим гувоҳ,
Бир инсон ўксишдан мени қутқарди.

Ўша дарс ҳалиям берар кўп сабоқ,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
“Тажоҳилул ориф” – эй азиз устоз:
“Билиб билмасликка олиш дегани”.

Гарчи ўзингиз ҳам маошга яшаб,
Баъзан етказолмай бўлгансиз абгор.
Юрмас эдингиз ҳеч тўкинга ўхшаб,
Сизда йўқ эдими болалар, рўзғор?

На эҳсон эди у, на қарз эди у,
Ўйласам, бу ҳолнинг йўқдир жавоби.
Бир мурғак қалбига сажда эди бу,
Бир кўнгил уйининг пинҳон тавофи.

Шеър битди. Мен ҳамон қидириб таскин,
Олис мактабимга йўл оламан жим.
Билмайман, бу юртда устоз шарафин
Билиб, билмасликка олаётган ким?


⸺ Бобур ЭЛМУРОД

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Аянчли қиёфа билан ҳеч кимни ҳайратга сололмайсан. Фақат қатъият инсонларни лол қилади.

⸺  Сьюзен Коллинз

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ёлғизлик сизни ёмон инсонлар билан боғлашига йўл қўйманг: чанқаганингиз учун заҳар ичманг.

Шамс Табризий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma #iqtibos

Анжир ўзининг ширин мевасини катта-катта япроқлар остига беркитади. Беҳи ўз мевасини кирчимол туклар остига яширади. Айнан шу ерда инсон руҳияти билан ўхшашлик бор: инсон ҳам ўз фазилатларини маълум бир пардалар ортига яширган бўлади. Агар кимнингдир бирор фазилати пардасиз, яққол кўриниб турганини кўрсангиз, эҳтимол, ўша инсон аслида бундай фазилатга эга эмас!..

© Байрам АЛИ, «Мен билган очун»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat

Ўз ички курашларида мағлуб бўлган инсон онгсиз равишда атрофидагилардан қасос олади.

Франс Кафка

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #kechinma

Болалик. Кўчада санқиб, баъзан тиззаларим шилиниб уйга қайтардим. Онам малҳам суртиб боғлаб қўярди. Кечга бориб юрагим сиқиларди.
⸺ Она, шуни ечиб ташласам нима қилади? Юрагим сиқиляпти. Ярамни ковлагим келяпти.
⸺ Йўқ болам, қанча эътибор бермасанг, шунча тез битади. Сен, яранг боғланган боғични эсингдан чиқаришга ҳаракат қил, ⸺
бошимни силаб овутардилар онам...
Онажон... Бугун ҳаётнинг тош йўлларида қоқилиб, топган яраларим бир талай. Ҳаммасини малҳам қўйиб боғлаганман. Улар ҳақида эсламасликка ҳаракат қиламан.
Аммо нима қилай, баъзан оқшомлари юрагим сиқилиб, билмасдан яраларимнинг боғичларини ечиб қўяман...
Кейин, туни билан дилим қонаб чиқади...

Муҳаммадсиддиқ Раҳматов

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Муаммо шундаки, одамлар ҳақиқий бўлганлардан нафратланади, сохта бўлганларни севади.

⸺ Боб Марлей

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

"Ғалабанинг минг битта отаси бор, мағлубият эса ҳамиша етим


XX асрнинг 60-йиллари бошида шундоқ “бурнининг тагида” энг ашаддий рақиби собиқ СССР ҳомийлиги ва сиёсий мафкурасига мос давлат – Куба пайдо бўлаётганини кўрган Америка Фидел Кастронинг инқилобий ҳукуматини ағдариш учун қуролли экспансия уюштиради. Аммо бу уриниш муваффақиятсизликка учрайди. Шундан сўнг бутун Америка – Конгресс, оммавий ахборот воситалари, сиёсат ва жамоат арбоблари, кенг жамоатчилик вакиллари мағлубиятга ўша пайтдаги президент Жон Кеннидини айблашади. Ўша вақтда президент алам билан “Ғалабанинг минг битта отаси бор, мағлубият эса ҳамиша етим” деган экан...


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Айрим ўта муҳим нарсалар борки, сиз улар учун албатта вақт ажратишингиз керак. Йўқса, кундалик ҳаёт ташвишларининг майда қумирсқалари уларни еб қўяди.

⸺  Габриел Гарсия Маркес

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

⸺ Нега оқсоқ одамдан ғазабланмаймиз-у, ақл закоси ожиздан ғазабланамиз? ⸺ деб сўрадилар Луқмони Ҳакимдан. Ҳаким айтди:
⸺ Чунки оқсоқ одам бизнинг тўғри юраётганимизни билади. Ақл закоси ожиз эса ўзини эмас, бизни нотўғри йўлда ҳисоблаб, бизнинг ҳам ўзига ўхшаб юришимизни талаб қилади
.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #kechinma

Хазинлик бор эди унинг овозида. Оғриниш, аллақандай эркалик... Ва боғнинг баҳор чоғидагидаги ифоридай бошқа кўп туйғулар қоришиб кетганди.
Сабабини сўрадим.
Йиғладим, деди.
Сўрамадим, нимага йиғлаганини.
Дардини ёришини истамас эдим.
Дардлари оғирлик қилганидан эмас, шунчаки, ёнимда ўзини ғариб ҳис қилишини истамаганимдан шундай қилдим.
Биламан, дардлар инсонни яқинлаштиради.
Инсонларни бир-бирига боғлайди, дардлар.
Аммо тушкунлик таъсирида эканидан фойдаланиб кимгадир яқинлашишнинг, иложсизлигидан фойдаланиб кимгадир тажовуз қилишдан сира фарқи йўқ.
Шунақа...
Дардларингизни айтишга ҳам, дардларни эшитишга ҳам шоилманг, дўстим.
Чунки, дардлар инсонни асл сийратига қайтаради. Сийрат деганларининг руҳият юзасида қалқиши эса шунчалар камёб ходисаки, бу пайтда уни беъмалол бошқа одам дейиш мумкин...
Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

🎤 СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЯРАТГАН ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАБ КЎРИНГ...


ҚАШҚАДАРЁ

✍️ Қўшиқ матни муаллифи: Нуриддин Эгамов.

🎼 Бастакор: Сунъий интеллект.

🎤 Ижрочи: Сунъий интеллект.

🤝 Қўшиқни яратишдаги беминнат кўмаги учун дўстимиз, рақамли технологиялар бўйича малакали мутахассис Илҳом Алмановга алоҳида миннатдорлик билдирамиз!

***

Айтишларича, бир замонлар Қашқадарё ҳозиргидай Қаршида тўхтаб қолмасдан, чўл ошиб, Амуга қуйилган экан. Ғузорда "Тоҳир-Зуҳра" мозори борлиги бежиз эмас. Балки афсонадаги Тоҳир сандиқда аввал Қашқадарё, сўнг Амударё орқали оқиб, Хоразмга бориб қолгандир...
Хуллас, бу қўшиқ Қашқадарё ноласи ҳақида...)

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Қалбсиз яшаш қийин, айниқса, қачонлардир қалбинг бўлганлигини эслай олсанг.

Том Клэнси

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabatlar #ruhiyat

Аёллар бошқа нарса, аёл бутунлай бошқа нарса. Демоқчиманки, сиз аёллар ҳақида ҳамма нарсани билишингиз, айни пайтда, бир аёл ҳақида ҳеч нарса билмаслигингиз мумкин.


© Жон Стейнбек

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Тангри Ер сайёрасини ҳайвонлар учун мукаммал қилиб яратди. Биз одамлар эса бу ерга қувғин қилинганмиз, холос. Шундай экан, ўзингизни меҳмондек тутинг, мезбондек эмас.

© Ясунари Кавабата,
«Олча гуллари».


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari #iqtibos

⸺ Қалбингдан жой эгаллай билдимми?
⸺ Ҳа, сен унга поябзалингни ечмасдан бостириб кирдинг...

⸺ Аракава Наоси, «Сенинг апрелдаги ёлғонинг»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma

Бир қиз синфдошимиз бўларди. 6-7-синфлик даврларимизда оиласи бошқа туманга кўчиб кетди. Рости, у мактабимиздан кетганидан хурсанд бўлганмиз. Чунки айби бор эди. Нима айб, денг? Бир сафар, атиги бир сафаргина ручка ўғирлаб, қўлга тушган.

Эҳтимол, оиласи бойваччароқ бўлганда, янги кийимлар кийиб, ўзига қараб юрганида бу иши тезда унутиларди. Аммо оиласи юпин, кўримсизгина синфдошимнинг шу кичик гуноҳи унутила қолмади. Ҳаммамиз билан бирга синфдан-синфга кўчди. Биз бетамизлар фақиргинани янада пастга уриш учун гуноҳини юзига солавериб, солавериб безори жон қилдик...

Тушунаман, оиласининг қишлоқдан кўчишига фақат шу сабаб бўлмаган. Бироқ ўйлаб қоламан. Ўша синфдошим биздан қутилганидан роса қувонган бўлса керак... Биз ношудлар, бир гала номардлардан қутилганидан жуда енгил тортган бўлса керак...

Дўстим, гоҳо ҳаётимиздаги ҳар битта инсон Аллоҳнинг омонати эмасми, дея ўйга толаман. Ахир кўнглини олай дейман, берган озорларим, етказган жабрим учун ёлвориб кечирим сўрай дейман... бугун у олисда, етишимнинг имкони йўқ

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

📚Топишмоқ (ҳикоя)
✍ Байрам АЛИ
🎙 Ҳикояни Муқаддас Садинова ўқиди

Матн ҳолатида ўқиш

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Ассалому алайкум, мен Платформа канали аминидан ташқари ҳеч кимга, ҳеч қандай воқеа ҳақида гапириб бермаганман. Ўша четнинг канали мухбири алоқага чиққанда ҳам менда ҳаммаси яхши деб улар ёдамини рад этганман. Ҳатто илтимос қиланман, аралашмасликларини. Ҳайдовчининг қочиб юргани тўғрисидаги гаплар эса ғирт ёлғон! Бундай ёлғон маълумот тарқатишга кимнинг ҳаққи бор?! Мени ноқулай вазиятга қўяётганини наҳотки ўйлашмаса!
Мен ижодкор одамман! Ким биландир судлашиб, идорами идора юриш табиатимга тўғри келмайди! Илтимос, менинг номимдан сохта хабарлар тарқатманг. Қайтариб айтаман, менда ҳаммаси яхши.

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Кексалар ёшлар севги ҳақида ҳали ҳеч нарса билмайди, деб ўйлашади.
Ёшлар кексалар севги нима эканини аллақачон унутиб юборган, деб ўйлашади.
Иккиси ҳам янглишади!


© Марк Твен

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ОЛИС МАСОФА

Шундай иш қиламан” ва ”шундай иш қилдим” сўзлари оралиғига баъзан бутун ҳаёт сиғиши мумкин…

Жўра Фозил

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

«Оқшом чоғлари учиб ўтадиган, олам ичра кичик бир оламчага ўхшайдиган бу қушларнинг ортидан мен ҳар гал мана шундай анграйиб қараб қоламан. Бамисоли бир рўёдай бошлари оққан томонга кетиб бораётган бу қушларнинг ортидан ҳавасу ихлос билан термилар эканман, шулар қаергадир ин қуряпти, қаердадир яшаб, бола очяпти... демак... демак, мендан узоқ аллақаерда ёввойи муҳит бор, жудаям узоқ бир ёқларда ҳеч ким ўзгартира олмаган табиийлик бор, деган илиқлик кечади кўнглимдан. Ўзим ҳам шу қушларнинг биттасига айланиб қолгим, шулардан бирига айланиб, олис-олисларга учиб кетгим, овлоқ кенгликлар ёки баланд бир қоя бағрида хасдан ин қуриб, ҳашаротларни териб-тергилаб, илону газандалардан жон ҳовучлаб яшагим келаверади...»


Байрам АЛИ, «Босириқ»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

«Тананг отдир, руҳинг анинг суворийси,
От озиғи суворийга озиқ бўлмас...
»

Мавлоно Румий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos

— Бу ёққа кел, — дея илтимос қилди. — Мени қучоқлаб ол, илтимос. Бўлмаса, мен ўйлашни бошлайман…
— Ўйлашни? Нима ҳақда?
— Шунчаки, ўйлаш! Менга эса бу ҳозир асло мумкин эмас.

⸺ Макс Фрай, «Шикоят дафтари»

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Муҳаббат — дунёдаги энг хавфли қирғинбарот қуролдир. У ҳаётингда мавжуд бўлса ҳам ўлдиради, усиз яшаганингда ҳам.

© Лорен Оливер

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Ҳамдардлик ⸺ ташқи кўринишни ёқтирганингизда, дўстлик ⸺ характерни ёқтирганингизда, севги эса ⸺ инсоннинг камчиликларини ёқтирганингизда пайдо бўлади.

© Антуан де Сент-Экзюпери

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Хатти-ҳаракатлари кайфиятига боғлиқ одамларга ҳеч қандай жиддий ишни ишониб бўлмайди.

© Абу Райҳон Беруний

👉
@BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel