beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikech ​​#kechinma

Кенг-мўл ҳовлимизнинг этагида катта зардоли дарахти бўлар, мен болалигимда унинг тагига бориб ўтиришни яхши кўрардим. Назаримда, у гапиришни биладигану, лекин атайлаб гапирмаётгандай бўлаверарди...

Кейин қарироқ бир эшагимиз бор эди. Қаттиққўл отамдан калтак еяверганидан ҳуркак бўлиб қолган эди бечора, мени кўрса ғамгин кўзлари билан отамдан, акамлардан шикоят қилаётганга ўхшаб туюларди...

Қиш кунлари эса ҳовлига чиқсам, совуқда дирдираб турган кучугимизни кўрардим. Кучугимиз нон илинжида уйдан чиққан одамга ялтоқланиб қарар, ернинг яхига чидай олмасдан оёқларини кўтариб ялаб-ялаб оларди. Ўшанда негадир кучуклар оёқ кийим кийишни орзу қилса керак, деб ўйлаб қолганман...

Ким билсин, балки ростдан ҳам дарахтларда забон бордиру, шунчаки гапиришни исташмас, жониворлар кўзлари билан кўп нарсалардан шикоят қилишару, бизлар англамасмиз, кучуклар оёқ кийим кийишни жуда орзу қилишару, билмасмиз, тушунмасмиз. Балки буларнинг барини ҳис этиш учун бир зум, атиги бир зумгинага гўдак бўлиш керакдир...
Хайрли кеч.

(Сизга болаликдаги расмимни ҳавола қилаяпман.
)

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Гап талашган икки аёлни муросага келтиргандан кўра, бутун Европани тартибга солиш менга осонроқ.


⸺ Людовик XIV, Франция қироли.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

Бир куни шам ўзини йўқ қилган ипни қучоқлаганини тушунади.

© Айман Ёғий


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

​​Абду НАБИ
БЕШОВЛОНЛАР


•••
Сиқилмадинг,
Чил-чил
Синдинг,
Кўнгил...
Ҳарқалай!

•••
Унинг
Ёлғонларидан,
Ёлғон-да
Ёпирай,
Дерди...

•••
Жўжабирдай
Жоним-а,
Жўжаларинг
Ким
Еди?!

•••
Иссиқ
Эди
Ҳаммаси,
Истарадан
Ташқари...

•••
Ушшоққин
Бўлса-да,
Ушоғингга
Йўлдош
Қил!..

•••
Жилға,
Бахтлисан-а,
Лабингда
Ўлтирар
Гулюз.

•••
Алафчалик
Бўла
Олмадим,
Ўполмадим ⸺
Оёқларингдан.

•••
Машаққат
Ҳам
Тортаверсанг
Бўбкетаркан,
Қадрдон.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Inson ruhi yo o'ta kuchli bo'lganida, yo o'ta zaif bo'lganida ilohiyot bilan aloqa bog'lashga qodir!

✍ "Bosiriq". Bayram Ali

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Афлотуннинг ҳашамдор либосларидаги мағрурлик, эҳтимол, Диогеннинг ташландиқ бочкасида акс этган мағрурликдан камроқ эди...

Жонатан Свифт

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Ҳар биримиз кўчага қуролланиб чиқамиз.
Қурол билан бизни кутиб олишади. Турли русумдаги бу қуролларнинг номи: табассум, жиддийлик, кибр, сукут ва ҳоказо!..
Яшасин, оламда биз қаршисига қуролсиз борадиган ва бизни қуролсиз кутиб оладиган одамлар!

Хайрли кеч.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Бир синфдошимни чақириб борганимда, янгаси қовоқ манти қилиб берди. Бунга 20 йилллар бўлиб қолди, эсласам, ҳалигача қорним тўяди...
Бир қўшнимизнинг ўғлига қараб турганимда, далага пахта теришга чиққан онаси пайпоқ совға қилди. Бунгаям 20 йиллар бўлиб қолди, эсласам, ҳалигача вужудим илийди...
Ўйлаб қоламан гоҳида.
Қандай сеҳрли таом экан у, 20 йиллаб инсонни тўйдира оладиган?
Қандай сеҳрли кийим экан у, 20 йиллаб инсонни исита оладиган?
Дўстим, бу ҳақида сиз ҳам ўйлаб кўринг...

Қишнинг илк куни муборак бўлсин!
Хайрли кун!


Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Тил кўнгилнинг пардасидир. Парда қимирладими, сирлар очилади.


Мавлоно Румий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #munosabatlar

Агар кимнидир унутишим шарт деб билсангиз, буни қалбингиз ҳам истаётганига ишонч ҳосил қилинг. Чунки ақл ўлдирган нарсалар, қалбда яшовчанроқ бўлиб қайта тирилади.

© Жан-Поль Сартр

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

«Агар сиз бирор одамни алдай олган бўлсангиз, бу унинг гўл эканини билдирмайди. Бу — кимдир сизни ўз ишончига муносиб ҳисоблаб, адашганининг белгисидир...»

👉 @beshinchitomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma

Мирза деган синфдош дўстим бўларди. Бизникига тез-тез меҳмонга келар, баъзан кечалари ётиб ҳам қоларди. Бир куни у менга битта қизнинг исмини айтиб, уни севиб қолдим деди. Аллатавр бўлди юрагим. Чунки ўша қиз билан орамизда нимадир бор эди. Нимадир... Масалан, стадионда футбол ўйнаб қолиб кетсак, сумкамни келтириб берарди. Бодилик қилиб мактабга дафтар-ручкамни ташлаб борсам, доим ўзиникини бериб турарди. Доскага чиқиб гапирсам, кулгили гап айтмасам ҳам жилмайиб мени тингларди...

Хуллас, ўша куни икки ошна қиз ҳақида узоқ гаплашдик. Аниқроғи, Мирза гапирди, хаёллар суриб, мен жимгина тинглаб ётдим. Охири, дўстим мендан унга хат ёзиб беришимни сўради.

Ошнамнинг гапи эсанкиратиб қўймади мени. Ахир амин эдим-ку, қиз уни яхши кўрмаслигига. "Майли!" дедим шунинг учун ҳам, "ёзиб бера қолай, қайтанга рад этса, дўстим мендан хафа бўлмайди".

Кечагидай эсимда. Юракча шаклида қирқилган эди ўша хат. Ичига қисқа ва лўнда қилиб ҳароратли севги изҳори битилганди. Мирзанинг номидан ёзилаётганини айтмаса, бари бирдай самимий, юракдан чиқариб айтилган гаплар эди

Орадан тўрт ярим, беш йилча вақт ўтди-ёв. Шу десангиз, бир куни ўзимнинг синфдошим, дўстимнинг севгилиси ўша қиз билан гаплашиб қолдик. Юракча шаклидаги хат маш-машасини эслатдим унга. Энди биз кап-катта инсонларга айланиб улгурган, болаликдаги айрим қилиқлар, ҳатто туйғулар ҳам бачкана кўрина бошлаганди. Шунинг учун ҳам, Мирзага илк севги изҳорини мен ёзиб берганимни, рости, унинг, яъни қизнинг рад этишига қаттиқ ишонганим учун ҳам шундай қилганимни яшириб ўтирмадим.

Шунда нима бўлди, денг? Қиз донг қотиб кўзларимга тикилиб қолди. Нигоҳларининг қирғоғида нимадир ялтираб кўзга ташлангандай бўлди. Анча пайт каловланиб тургандан кейингина зўрға тили айланиб, бир оғизгина сўз айтди.

⸺ Мен... Ахир, ёзувингни танигач...

Иккимиз ҳам катта жарликнинг ёқасида турганимизни ҳис этар, яна бирор оғиз гап айтсак, шу жарликка қулаб тушишимиз мумкинлигини тушуниб турардик.


Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Масофанинг энг ёмон томони шундаки, сизни соғинаётганлари ёки унутганликларини билолмайсиз.


© Жорж Санд

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Қушларнинг шом палласидаги питир-питири, юракнинг севгини бой бераётгандаги типирчилашларига ўхшаб кетади.

Фарқи, биринчисида ҳаёт нафаси бор...

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ГЎЗАЛ АХЛОҚ

Қадимда китобнинг муаллифлари кўпчиликни ташкил этса, исм-шарифи энг охирида қайд этилган кимса китобни ёзган ҳақиқий муаллифи бўлган.


Тоҳир МАЛИК

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Қачонки икки киши ўртасида сукут ҳукмрон бўлса, демак, у ерда қайсидир йўл билан синдирилган қалб бор.


© Жуброн Халил Жуброн

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Япон шоири Басёнинг шундай шеъри бор:

Нималар келди ўйига?
Қўғирчоғин
Бир четга қўйиб,
Қизчам елиб
Келди ёнимга.


Хўш, ростдан ҳам қизалоқнинг хаёлига нима келдики, қўғирчоғини ташлади, айни пайтда, бирдан отасининг ёнига талпинди, қочди?.. Эҳтимол, сиз буни ўйлашдан маъни йўқ, дерсиз. Бор, дўстим, бор! Чунки сиз билан биз шундай қўрқинчли оламда яшаяпмиз. Ва ундаги икир-чикир, алдам-қалдамлар дунёйимизнинг бир четини кўтариб қараган мурғак қалбни чўчитиб юбориши тайин...

Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

... axir ba'zida tuyg'u so'zga ko'chganda sen his etayotgan narsaga o'xshamay qoladi.

✍ "Bosiriq". Bayram Ali

@ssizbilan

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Инсонлар "мени ёлғиз қолдиринг" деганларида аслида кимгадир ҳар қачонгидан ортиқроқ муҳтож бўлишади...

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #tabassum

Тажрибанинг кўрсатишича, мияси борларнинг қулоқлари ҳам бор, мияси йўқларнинг эса, фақат оғзи бор...


Дон-Аминадо

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat #munosabatlar

Инсонни кечирган ҳаёти эмас, аслида кўнгил қўйган инсонлари шакллантиради.

© ГЁТЕ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos #munosabatlar

«Эркак аёлнинг ҳаётига нима учун кириб келишини биласизми? Эркак аёлнинг ҳаётига ўз ҳаётини тартибга солиш учун кириб келади...»


© Стефан Цвейг

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech ​​#rivoyat #umr_manzaralari

Мамлакатнинг янги подшоҳи жуда қаттиқ қўл чиқибди. «Одамлар бир-бирига дардини айтмасин, ҳақиқатни гапирганлар дорга осилсин!» дея фармон берибди.
Бу воқеадан кўп ўтмай мамлакатда сирли бир ўлат тарқабди. Аҳли фуқаро бирин-кетин ўла бошлабди. Бундан хавотирга тушган қаттиққўл подшоҳ эса ноилож Луқмони Ҳакимдан маслаҳат сўрашга мажбур бўлибди.
Шунда Луқмони Ҳаким айтган экан:
⸺  Э, шоҳим! Ҳеч бўлмаса одамлар ҳовлисининг бир четига хум кўмишига рухсат беринг. Улар шу хумга ўз дардларини тўкиб солсинлар. Илло, одам боласи била туриб ҳақиқатни гапирмаса, кимгадир бориб дардларини айтмаса.., тез орада қирилиб битади.

Хайрли кеч.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Адабиётшунос, ношир Санжар Назар Байрам АЛИнинг "Излам" туркумида чоп этилган "Босириқ" китоби хусусида.

Байрам АЛИ.
БОСИРИҚ
(қиссалар ва ҳикоялар)
200 бет, юмшоқ муқова
Нархи 35 000


❓❗️Китобни онлайн бюртма тарзида ҳам сотиб олишингиз мумкин.

Оnlayn buyurtma:
t.me/akademsavdo

Tel: 99 433-16-77

Manzil:
t.me/Akademnashr/1461
Ish vaqti: 9:00 — 18:00 (dushanba - juma)


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#mulohaza #iqtibos

“Биргина одамнинг психологияси бутун халқнинг психологиясига мувофиқ бўлади. Халқ нима қилса, ўша одам ҳам шу ишни қилади ва айни вақтда, бу ишни халқ ҳам қилади. Ўша одамнинг ўзгаришидан бутун миллатнинг ўзгариши ибтидо олади”.

Карл Юнгнинг мана шу фикри ҳақида мулоҳаза қилиб кўриш керак. Битта инсоннинг ўзгариши ортидан бутун миллат ўзгаради, деяпти олим. Яна айтяптики, бир инсоннинг психологик танлови барчанинг психологиясига мос бўлади. Соддароқ айтсак, катта арава қайси йўлдан юрса, кичик арава ҳам ўша йўлдан юради. Яъни, узум узумдан ранг олади.

Шунчаки “згардим!” деб ҳайқириш билан мурод ҳосил бўлмайди. Жамиятимизда иллатлар йўқолмаяптими, демак, орамизда биронта одам ўзгармаган, ўзгариш ва қадриятларни тарғиб қилаётганлар эса, алдаяпти.


Раҳимжон Раҳмат. “Тафаккур” журналининг 2024 йил, 1-сонидан.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

ʼʼIdeal hayot yoʻq, ideal lahzalar mavjud...ʼʼ

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos #tabassum

⸺ Бу дунёда одамдан фақат яхшилик қолади. Отам раҳматли «биров сенга ёмонлик қилса ҳам, яхшилигингни аяма ўша падарига лаънатдан!» деганлар.
⸺ Ш. Бошбеков, «Темир хотин».

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Yaqinda “Izlam” haqida gapira turib “Masalan, Bayram Alining yozganlari so‘nggi yillarda o‘zbekchaga tarjima qilingan 90% asarlardan yaxshiroq” deb yubordim. Keyin o‘ylanib qoldim: “Oshirib yubormadimmikan?” O‘zimdagi parazit individual idiomalarni o‘zim bilaman va “to‘qson foiz” deganim foizni anglatmaydi (Darvoqe, bunaqalaridan bir nechta, afsuski). Ammo bunga alohida izoh bermasam, eshitgan odamda yanglish tasavvur qolishi mumkin-da degan istihola bor edi.

Bugun ustoz yozuvchimiz Temurpo‘lat Tillayevning akademnashr/Bayram-Ali-Bosiriq">quyidagi e’tirofini o‘qigach, ancha tinchlandim. Darhaqiqat, Bayram Ali tarjima qilinayotgan yozuvchilarning to‘qson foizidan kuchli ekan.

O‘qish uchun 👉 akademnashr/Bayram-Ali-Bosiriq" rel="nofollow">https://teletype.in/@akademnashr/Bayram-Ali-Bosiriq

Telegram
| Instagram | Facebook

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#Xayrlikech #kechinma

Болаликда бир одатим бор эди. Ё ўйинбоши бўлардим, ё тамоман ўйинга қўшилмасдим. Мабодо ўйин бошланган кейин ўзимга асосий ролни йўқотаётгандай туйилсам, секингина тарк этардим даврани...

Биламан, бу мақтанадиган нарса эмас, ўтакетган худбинлик, ўзини кўрсатишга учлик, ҳатто манманлик...

Аммо гап нимада, айтайми? Болалигимда қолиб кетган одатларим ичида мен энг кўп мана шу худбинликни соғинаман! Ҳайрон қоламан баъзида: бунчалар эркин бўлиш учун одамга қандай ирода керак экан-а? Бунча таваккалчи бўлиш учун қанчалар жасорат зарур бўларкан?

Дўстим, қаршингиздан ё худбинлик, ё мутелик деган танлов чиқса, сиз худбинликни танланг! Зеро, ўша худбинлик ортидаги ҳурликнинг таъми бошқача, жуда бошқача, биламан-да, болалигимда ўзим жуда кўп тотганман...

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma
#asardan_parcha

«...Бу мавзуни биринчи бўлиб Мирза бошлагани учун Қодирнинг гапи кўпроқ унга ботди.
− Бунча ўзбилармонлик қилаверма–да! – деди у қоқиўтдай ялпайиб ўтирган жойида. – Тўғри, эртак ҳаётга унчалик ўхшамаслиги мумкин, аммо севги эртакка сал-пал ўхшаб кетади. Ўзинг кўрмайсанми, севгида ҳам, эртакда ҳам бари бирдай бошқача. Дейлик... Ҳозир сенинг йиғлагинг келяпти, шундайми? Манави, – бармоқ нуқиб мени кўрсатди, − нуқул уҳ тортиб, бош қашийди. Менинг ўтиришим бу аҳвол – сезиб турибман, шу туришимда ғирт Жумабойнинг ўзиман... Садафга... Садафга эса буларнинг бир тийинлик қизиғи йўқ! Ахир бошқача-ку, ошна! Булар бари жудаям бошқача-ку?!..»


⸺ Байрам АЛИ, «Босириқ» китобига киритилган «Тункезар болалар» қиссасидан.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel