beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Туйғуларни эслаб қол ва уларга нисбатан оқибатли бўлишга интил. Ҳаракатлар, ҳодисалар... Улар баъзида тасодиф, баъзан эса алдамчи.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat

Бир аъробий айтган экан:
⸺ Одамлар сени ёқтирди нима-ю, ёқтирмади нима. Ҳеч кимнинг ўз жаннати йўқки, олиб кирса...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#masal #umr_manzaralari

Ўрмонда қочиб бораётган қуёндан сўрашибди:
⸺ Нега қочяпсан?
⸺ Ўрмонда бир махлуқ пайдо бўлибди. Оёғи учта жониворларни ер эмиш!
⸺ Оёғинг тўртта... Сени емас экан-ку?
⸺ Э, еса ҳам гўрга эди! У оёқларни аввал суғуриб, кейин санаяпти!.. .


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Яхши аёл билан яхши эркак жуда кам ҳолларда турмуш қуришади. Чунки аёллар одатда ёмон эркакларга ошиқ бўлишади, яхшилари билан эса, шунчаки ҳасратлашишади.


Виктор Гюго

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#tabassum #umr_manzaralari

ҲАҚИҚАТ БЎЛАКЛАРИ

Тентак бозордан Ҳақиқат сотиб олибди. Қойил, гап йўқ, арзонгина. Учта аҳмоқона савол бериб, қайтимига икки мушт ҳам олибди ва уйига равона бўлибди. Жааа унчалик равона бўлмабди, айтишга осон, бошидан ўтган билади: Ҳақиқатдай зил-замбил юк билан юришнинг ўзи бўладими?! Тентак уйига етгунича алами олти бўлибди.

⸺ Қаерга йўқолдинг, Тентак?! ⸺ унга важоҳат билан ташланибди хотини.

Тентак унга бор гапни айтибди. Аммо Ҳақиқатдан рўзғорда қандай фойдаланиш мумкинлигини ҳеч тушунтириб беролмабди.

Бесўнақай Ҳақиқат кўчанинг ўртасида чўзилиб ётармиш, ҳеч бир дарвозадан сиғмасмиш. Тентак ва унинг хотини уни уйларига қандай мослаштириш ҳақида кўп ўйлабдилар. Аммо хаёлларига дурустроқ фикр келмабди.

⸺ Бор, жўна, ⸺ дебди охири хотини тоқати тоқ бўлиб, ⸺ Ҳақиқатингни пишириб е ёки сотиб кел! Яна тентакка ўхшаб кўп сўраб ўтирма, бунинг бир чақага қиммат, сўрашганига беру, қутул!

Тентак яна Ҳақиқатини судраб бозорга кетибди. Кўринадиган жойда туриб олиб, харидор чақира бошлабди:
⸺ Кеб қолинг, обқолинг!

Бир Савдогар унга яқинлашиб сўрабди:
⸺ Ҳа, оғайни, Ҳақиқат сотяпсанми?! Қанча сўрайсан?!
⸺ Арзон, жуда арзон, ⸺ дебди Тентак оғзининг таноби қочиб.⸺ Битта раҳматга...
⸺ Битта раҳмат? ⸺ афтини буриштирибди Савдогар. ⸺ Ҳа, йўўўқ, қиммат экан...

Уларга яна бир савдогар яқинлашибди ва у ҳам савдолаша бошлабди.Тортишиб-тортишиб, охири улар Ҳақиқатни иккига бўлиб сотиб олишга келишишибди.

Ҳақиқатни кесиб, иккига ажратишибди. Ҳар бири биттадан Яримҳақиқатга эга бўлибди- энди анча енгилроқ, қулайроқ экан.

Бозор бўйлаб кезишаркан, ҳамма уларга ҳасад қилармиш. Шундан сўнг бошқа савдогарлар ҳам ўз Яримҳақиқатларини ясашга киришиб кетишибди. Ҳақиқатни икки бўлиб, Яримҳақиқат ғамлай бошлашибди. Энди уларга бир-бирлари билан мулоқот қилиш жуда осонлашибди.

Масалан: "Сен аблаҳсан!", дейиш керак пайтда бундай айтилади: "Сизнинг характерингиз оғир!". Ярамасни адабсиз, ёлғончини хаёлпараст аташибди. Энди бизнинг Тентагимизни ҳам тентак дейишмас экан. Унинг янги номи: "Ўзгача фикрлайдиган одам".

Мана, Ҳақиқат қандай синдирилган экан...


©️ Феликс Давидович КРИВИН

©️ Рус тилидан Нуриддин Эгамов таржимаси


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Izlam turkumidagi ijodkorlarning telegramdagi ijodiy kanallari:

1-mavsum

Azizbek Norov @kitob_xiyoboni
Tillaniso @TillanisoEN
Xurshid Abdurashid @xurshidabdurashid
Jontemir @jontemir_t
Feruza Xayrullayeva @FeruzaXayrullayeva
Madina Norchayeva @Madina_Norchayeva
Muhammad Siddiq @Muhammad_Siddiq
Mirzohid @bobil_kutubxonasi

2-mavsum

Furqat Alimardon @f_alimardonqoralamalari
Bayram Ali @BeshinchiTomon
Sevara Alijonova @sevara_alijonova
Mansur Jumayev @Mansur_Jumayev
Najmiddin Ermatov @Najmiddin_Ermatov
MehrNoz Abbosova @mehrnoz_abbos
MohiRa @Altruistning_qizi
Nozima Habibullayeva @Nozima_Habibullayeva
Suhrob Ziyo @suhrob_ziyo1
Jaloliddin Sayyid @jaloliddinsayid
Gulhayo Anorova @GulhayoAVRON
Shahriyor Shavkat @shahriyor_shavkat
Jumanazar Yo‘ldosh @Jumanazar_Yuldash
Rahmat Bobojon @Rahmat_Bobojon

📚 @akademnashr

#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.


Xarid: t.me/akademsavdo

akademnashr">Youtube | Instagram | Facebook  | Twitter

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari #musiqa

🎬 Даниеле Витале ва Каролина хонимдан яна бир туҳфа. Номи ўзбекчасига нима бўлади, билмадиму, лекин ғуборларни тўкадиган алланарса бор! Кетдик!

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Аёллар никоҳдан олдин апрель, никоҳдан кейин ноябрь. Эркаклар эса никоҳдан олдин июнь, никоҳдан кейин декабрьдир.


© Уильям Шекспир

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

•••
Менинг муҳаббатим нимага арзир,
Нимага арзирди ёниб-куйганим.
Меҳр бу суннатдир, меҳр бу фарздир,
Сени худо суйсин, менинг суйганим.

Мен бир куйинчагинг, тиловчинг, холос,
Сенга йўламасин мендаги қайғу.
Мендан бу дунёга бир ният мерос,
Сени худо суйсин...
Обод бўл мангу.


⸺  Эшқобил ШУКУР

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro #umr_manzaralari

«...Келганимда дейдиларки, бу йигит кони зарар, 
Кетмагимдан, охир айт, борми зарар, кетмоқдаман...
Яхши қол, эй, дилбарим, дилда кадар, кетмоқдаман, 
Ишқ аро энди ҳолим зеру забар кетмоқдаман...»

💽 "КЕТМОҚДАМАН"
🎙 Ҳожиакбар Ҳамидов
✍ Абдулла Орипов


Изоҳ:
Кадар ⸺ ғусса, изтироб.
Зеру забар ⸺ вайрон, остин-устун.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Аёл муҳаббатини қирқ йил сир тутиши мумкин, нафратини бир он ҳам яширолмайди.

Рашод Нури Гунтекин

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#umr_manzaralari

КУЛГИ ВА ЙИҒИ ЧEГАРАСИ

Ҳазрати Исо алайҳиссаломда кулиш ғолиб экан. У киши бир гапириб, бир табассум қилар эканлар. Ҳазрати Исонинг қариндошлари Яҳё алайҳиссалом эса кўп йиғларканлар. Бир куни Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломдан сўрабдилар:
⸺ Эй Исо, Аллоҳдан қўрқмайсизми? Мунча куласиз?
Исо алайҳиссалом:
⸺ Аллоҳдан умидингиз йўқми? Нега йиғлайверасиз?
Иккалаларининг ўрталарида ҳукм қилиш учун Аллоҳ таоло бир фариштани юборибди. Фаришта шундай жавоб берган экан:
⸺ Кўпчиликнинг орасида Исо алайҳиссаломнинг ҳолати яхши. Чунки одамларни маъюс, ноумид қилиб қўймаслик керак. Хилватда эса Яҳё алайҳиссаломнинг ҳолати яхши.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Гаплашадиган одамларинг кўплиги эмас, битта бўлса ҳам бирга сукут сақлайдиган инсонинг борлиги бахтдир.

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat_manzaralari

«Яшай десанг бахтиёр,
Кулфатдан йироқ,
Вақтида висол даркор,
Вақтида фироқ...»


© Гёте, «Фауст»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Хотира ⸺ унутилмас воқеалар бир неча бор ҳам содир бўладиган ажойиб оламдир.

Жорж Санд

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Одам саксон фоиз сувдан иборат. Демак, ҳаётда юксак орзу ва мақсадлари бўлмаса, у шунчаки кўлмак экан!

© Альберт Эйнштейн

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

«Сизга, сиз учун муқаддас бўлган бирор туйғунинг ўзга учун сариқ чақага арзимаслиги.., алам қилмайдими?!»

⸺ Байрам АЛИ, «Мен билган очун»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Қўл узатсам гулларга,
очмас менга пинжини,
Забоним булбулларга
қиёс эди, инчунун.
Отам илк ва сўнгги дам
уйғонмаган субҳидам
Чинқириб бу дунёнинг
бузиб қўйдим тинчини.

Ислом Али


/channel/IslomAli_shoir

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Инсон қалби коинотга ўхшаб кетади: ундаги портлаш вайронкор эмас, балки янги, ёрқин юлдузларнинг пайдо бўлишига сабабчидир...

© Байрам АЛИ


#Рассом канал мухлисаси Севинч Туркон. (Эътибор, меҳнат учун катта раҳмат, Севинч. Қўлинг дард кўрмасин.)
👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #munosabatlar

Эркак аёлга заиф бўлиши учун ёрдам бериши керак, ахир, аёл усиз ҳам кучли бўла олиши мумкин эди.

© Вольтер

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #tabassum

Бугун долзарблашган ривоят экан...

Тиланчи бир аъробийдан садақа беришини талаб қилибди. «Менинг берадиган ҳеч вақойим йўқ.Ўзимдаги нарсага энг ҳақли инсон ўзимман», деб айтибди аъробий. Шунда тиланчининг жаҳли чиқиб: «Ўзларида эҳтиёж бўла туриб эҳсон ихтиёр қиладиган инсонлар қаерда қолди-я?» деса, аъробий “Одамлардан қаттиқ туриб садақа талаб қилмайдиган муҳтожларнинг даврида қолган!», деб жавоб берган экан.


© «Дилкушо ҳикоятлар»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma

Мактаб даврида бутун синф аҳил бўлса ҳам, ҳарқалай, ичида ораларидан қил ўтмайдиган икки-уч ўртоқ бўлади. Бу ўртоқлар бир-бирига содиқ бўлишга, келажакда ҳеч қачон ажралмасликка ўзларича аҳду паймон қиладилар.

Шунда... Шунда улардан бирининг ҳаётига муҳаббат кириб келади. Муҳаббат ёлғиз келмайди, катталарга хос туйғу бўлгани учун ҳам, ўзи билан хиёнатни бошлаб келади.

Нимага нисбатан хиёнат, денг? Болаликка, болаликдаги ўртоқлар билан қилинган барча аҳду паймонларга нисбатан хиёнат...

Чунки муҳаббат иккинчи бўлишни ёқтирмайди. Шунинг учун ҳам, олдин бари сирларини, қалбидаги ҳасратларини дўстларига айтган ўспирин улғайиб, энди ўртоқларидан ўзини торта бошлайди. Бунинг ўрнига, қиз билан узоқ-узоқ гаплашишни истаб қолади...

Бу гапингда қандай хулоса, ибрат бор, дейсизми? Ҳеч қандай, дўстим. Мен, шунчаки... Ҳатто илк даврлариданоқ хиёнат билан қаршилаган, яъни уч самимий, жафокаш ўртоғимдан қалбимни ажратиб олган катталар оламида эканимдан афсусдаман.
Хайрли кеч.


Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Sharq yulduzi jurnalining 7-sonida she'rimiz e'lon qilinibdi.
E'tirof yaxshi narsada Bayram_Ali hazrat😁.

Sizlar ham bir o'qib ko'ringlarchi arzirmikin ishqilib yozganlarim?!

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #umr_manzaralari

​​Кичкина шаҳзода:
​​— Одамлар қаерда, одамлар?
Илон:
— Бу ер саҳро, саҳрода одамлар яшамайди.
Кичкина шаҳзода:
— Саҳрода, ҳарқалай, ўзингни ёлғиз сезар экансан...
Илон:
— Одамлар орасида ҳам ўзингни ёлғиз сезаверасан...


© «Кичгина шаҳзода», Антуан де Сент-Экзюпери

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

«...Реал ҳаётимдан ҳиссий ҳаётим мўл. Аниқроғи, росмана ҳаётдан кўра, ҳиссий ҳаётда кўпроқ яшайман. Англаяпсанми, азизим, кечинмаларимдаги мен, аслида ⸺ менман, реал ҳаётдагиси ⸺ қўрғон, шу “мен”ни асрамоқ учун. Шунга қарамай, бу чуқур, бемаъни ҳиссиётларимда сени айблагим йўқ. Номард, малол нима билмайдиган сурбет бўламан унда. Ҳали юқорида айтганимдай, сен айбдор ҳам, мажбур ҳам, масъул ҳам эмассан: ҳеч нарсада, ҳеч нарсага ва ҳеч қачон. Биргина ўтинчим, қўрғоннинг эшигини зичроқ ёп. Ташқари совуқ, мен эса... ҳар қанақанги совуққа йўқман.»

⸺ Байрам АЛИ, “Жўнатилмаган мактублар” туркумидан.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#umr_manzaralari

КЎНГИЛ АЙВОНИ
 
Мендан идеал инсонингиз ким, деб сўрашса, "Опам!" деб жавоб берган бўлардим. Инсон сифатида ҳамиша опамдан ўрнак олишга ҳаракат қилганман...

Ўн-ўн бир ёшдаги пайтларим эди. Ёзги таътилда Қаршига –  опамларнинг уйига бир неча кунга меҳмонга бордим. Уларнинг уйи балконида тунукадан ясалган айвонча бўлиб, шу айвонга кўккаптар ин қурган экан. Каптарни уйга қайтадиган кунимга қадар кузатдим. Уйга қайтадиган кунимга яқин тунларнинг бирида тутиб, оёғидан ўзи ин қурган устунчага боғлаб қўйдим.

Каптарни олиб кетишни жудаям истаётганимни тушунган опам индамай қўяқолди. Кўнглимга қараб, ҳар куни балконни тўзитиб қуш билан ўйнашимни ҳам кўрмасликка олардилар. Аммо айнан уйга қайтадиган кунимда балконга чиқиб қарасам,... ип кесилган... каптар..., йўқ!

–Каптаримни нега учириб юбордингиз?! – дедим опамга таъна қилиб.
–Мен учириб юбормадим, – опам мени алдаб, овутишга уринди. – Ўзи ипни узиб, учиб кетибди.
Энг яхши кўрган инсоним – опам томонидан хиёнатга учраганим ёмон алам қиларди.
–Ўзи узса ундай бўлмайди! Қайчи билан кесилгани кўриниб турибди-ку! Уни сиз, айнан сиз узгансиз!
Опам ҳеч нарса деёлмади...
Уйга қайтаётганимда ҳам ботиниб кўзимга қаролмади...

Поччам чиқариб юборган машинада уйга қайтар эканман, энди ҳеч қачон опамларнинг уйига қайтиб келмасликка, шаҳарда яшай бошлаганларидан бери илк марта уйига меҳмонга келган укасини хафа қилган опамни ортиқ яхши кўрмасликка ўзимча қасам ичардим.

Бола эканман-да, бола...
Кўп нарсаларни тушунмас эканман-да, у пайтлар...
Мана бугун ўз айвонига ин қурган қушларни асрайдиган ҳазрати инсонларнинг қурбони бўлгим келади...

Сиз кўриб турган расмда опам ва қизим. Қизимнинг опамга ўхшаб кетишидан ҳамиша хурсанд бўлганман.
Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

«Ёмон одам эмассан. Шунчаки, ўтмишда кўп хатолар қилган яхши инсонсан!»


© Бейҳан Будак

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Якшанба_мутолааси

Луқмон БЎРИХОН
ҚОРХАТ (ҳикоя)


Зариф Сайфулланинг имо-ишораларига деярли эътибор бермади. Айни пайтда унинг юраги соғинчми, қўмсашми, шунга ўхшаш тотли ҳисларга тўлиб-тошиб борар, тинимсиз ҳазиллашгиси, қаҳ-қаҳ отиб кулгиси келарди. Кўз ўнгида худди қор учқунлари каби олис хотиралар чарх уриб юрар, беғубор болалик қий-чуви қулоқлари остида жаранглар эди...
Давомини ўқиш

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#umr_manzaralari

Шундай ривоят бор. Шоир Лермонтовнинг бувиси эри ўз жонига қасд қилганини эшитиб: “ит итдек ўлим топибди” дейди. Жуда оғир гап... Кейин эса, дуэлда бувининг суюкли набираси Мишенка (Михаил Лермонтов) ҳалок бўлади. Бу хабарни эшитиб подшо ҳам худди шу гапни такрорлайди: “ит итдек ўлим топибди!”. Яъни, бувининг гапи подшонинг оғзидан сўзма-сўз такрорланади.

Дарҳақиқат, бу ҳаётда акс-садо мавжуд. Фурсат қачонлардир бошқаларга айтган гапларимиз, ниятларимизни ўзимизга қайтариб муқаррар олиб келади...


⸺ Жалолиддин Сафоев таржимаси. Манба: Oyina.uz

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat

Ривоятларга кўра, бир мажлисда Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашади:
⸺ Солиҳ банда билан комил банданинг фарқи нимада?
Мавлоно жавоб берадилар:
⸺ Солиҳ, Аллоҳнинг назари тушсин, дея амалларга киришса, комил, Аллоҳнинг назари тушиб турибди, дея амалларга киришар.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel