Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат
• Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.
• Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.
• Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.
• Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.
• Бешинчиси: Биродарингни ғоqибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.
• Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.
• Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.
• Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда.
Яқинларга ҳам улашинг. Ўқиб тафаккур қилишсин!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
• Буни ўқишлик нематини бергани учун яна бир марта АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ РОББИЛ АЪЛАМИН биз сизни Аллоҳни ўн марта зикр қилиб, мақташингизга, жаннатда ўнта дарахт ва бу калима учун вада қилинган савобларни қўлга киритишингизга сабабчи бўлдик. Сиз ҳам яқинларингизнинг ҳамд айтишига сабабчи бўлинг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Руҳий тушкунларга тавсия!
Исломда руҳий муолажанинг энг юқори чўққиси зикр бўлади. Бу - қалб, тил, аъзолар, хулқ-атвор ва амаллар билан Аллоҳ таолони зикр қилмоқдир.
У ҳар сўз ва ишда, доимий ва узоқ вақт Ҳазрати илоҳийни эслашдир. Шифо, ҳимоя, омонлик ва хотиржамлик зикрдадир.
Чунки зикр банда билан Парвардигор ўртасида узилган ришталарни улайди. Нафсни айрилиб қолган манбасига боғлайди. Ишни Эгасига топширади.
Зеро, бу борлиқда нафснинг айбларини Яратгандан кўра билувчироқ ва муолажасига қодирроқ ҳеч ким йўқдир.
Мустафо Маҳмуд, "Қуръоний янги психология" китобидан
Нафл намозлар, Қуръон тиловати ва "Астағфируллоҳ", "Субҳаналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар" каби сўзларни айтиш зикр дейилади.
Янада кенгроқ айтилса, ҳар амални бажаришда Аллоҳ таолони ёдда тутиш - зикр.
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
АЖОЙИБ ТЕСТ: АЛЬЦГЕЙМЕР ХАВФ СОЛМАСИН!
Альцгеймер (хотиранинг секин-аста йўқолиши, тафаккур бузилиши)га мойилликни аниқлаш учун қуйидаги 3 та топшириқни бажаринг.
1. С ҳарфини топинг.
ООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООСООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООО
2. 6 сонини топинг.
9999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999699999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999
3. N ҳарфини топинг.
МММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММNММММММММММММММММММММ
Агар сиз учта топшириқни ҳам 1 дақиқа ичида бажарган бўлсангиз, шифокорга мурожаат қилмасангиз ҳам бўлади. Миянгиз меъёрида ишламоқда ва Альцгеймер касаллиги сизга хавф солаётгани йўқ.
Ёшлар учун бу топшириқни бажариш 10-20 сонияни ташкил этади.
Тафаккур қилинг!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Бу гапни айтиш ҳам шарт эмас балким,
Лекин ҳаёт ўзи таъкидлар шуни.
Отасин гапига кирмаган ҳар ким -
Онасиникига кирар бир куни...
© БОБУР БОБОМУРОД
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
ЎҚИТУВЧИЛАРГА БОШИМ ЕРГА ТЕККУНИЧА ТАЪЗИМ ҚИЛАМАН!
Фарзандимизнинг келажагига бепарво эмасмизми, демоқчиман!
Масжиднинг таҳоратхонасига ARISTON оберамиз, мактаб ҳожатхонасига эса биттагина обдаста обермаймиз!
Тўйларда артистларга қистирамиз, синфга парда деса, жонимиз чиқади!
Ишхонада банкет бўлса ходимларга «эриймиз», мактабдаги тадбирга келганда ўша куни ишимиз чиқиб қолади!
Тўй қилсак, қўшни қишлоқдаги бойлар ҳам айтилиб, кечгача кетказмай меҳмон қиламиз, боламизнинг ўқитувчиси эсимиздан чиқиб қолади!
Маҳаллада битта бой машина олса, "қандини урсин" деймиз-у, ўқитувчи олса "шартмикин, қорнига емасдан машина олиш" деб ижирғанамиз!
Йилда бир марта ремонтга, обунага пул йиғилса "закон"чилигимиз тутиб қолади, лекин битмаган ишни "соққа"сини бериб битириб, қонунни оёқости қиламиз!
Кунда-кунора ошналарни, ишимиз тушган одамларни чойхонага оборамиз, аммо ўқитувчини бир марта меҳмон қилмаганмиз!
Менга нима хизмат буюраркан деб, бошлиғимизнинг оғзига қараб турамиз-у, лекин ўқитувчи муаммодан гапирса, оғзига урамиз!
Лекин ЎҚИТУВЧИ бировнинг мурувватига ёки пулига муҳтож эмас! Озгина ҚАДР ва ЭЪТИБОР топса, шунинг ўзи кифоя!
Дафтарга, ремонтга, обунага, металломга, гулларга, пардага ва бошқа чиқимларга йиғилган пул нимаям бўларди! Наҳот, шу пулга қараб қолган деб ўйласак, ЎҚИТУВЧИни. Азбаройи касбини севганидан ёки шунча йиллик билими увол бўлмаслиги учун ишлаяпти ЎҚИТУВЧИ. Унутманг, устоз отадай улуғ!
P.S.: Буни ўқиб жилагиларим келиб кетди...
Ўқитувчиларга юборамиз!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
💫💫💫🥰💞💫
Бойлар қандай қилиб бойиганликларини пуллик тренингларда камбағалларга айтиб, у ердан ҳам пул топишмоқда. Яхшигина тузоқ...
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Хар кимни жуфтидан қўймасин Аллоҳ...
Сайраган ҳар қуш ҳам Булбул бўлмайди.
Севдим деган билан Кўнгил тўлмайди.
Бегона ҳеч қачон
Жигар бўлмайди.
Ҳар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.
Ўзгадан ёрингиз
Меҳрин изламанг.
Вақтинча хушомад Сеҳрин кўзламанг.
Сени севдим дея
Ёлгон сўзламанг.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.
Хар ким тақдирига Битилгани бор.
Кимлардур бир фарзанд Тирноғига зор.
Сизга шу неъматни
Ҳадя қилган ёр.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.
Оила муқаддас,
Поёни йўқдур.
Вафодор бўлсангиз Кўнгиллар тўқдур.
Ҳиёнат йўллари
Беаёв чўқдур.
Ҳар кимни жуфтидан Қўймасин Аллох.
Топган тутганингиз Тўйга буюсин.
Кулбами кошона
Уйга буюрсин.
Сиздан оилангиз
Жабр кўрмасин.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Бир оқил зотдан сўрашибди:
- Коинотдан оғирроқ нима бор?
- Ердан кенгроқ нима бор?
- Денгиздан бойроқ нима бор?
- Тошдан қаттиқроқ нима бор?
- Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
- Муздан совуқроқ нима бор?
- Заҳардан аччиқроқ нима бор?
У жавоб берибди:
- Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.
- Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.
-Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир.
- Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.
- Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.
- Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.
- Хасад тўла қалб захарданда аччиқроқдир.
Тафаккур қилинг!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
#ҳаётий
- Баъзида инсонга мотивация етишмайди...)
• 📋 joyikelganda
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Садақнинг фойдалари:
• Фаришталар молингга барака тилаб дуо қиладилар;
• У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир;
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради;
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир;
• У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди;
• У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади;
• Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади;
• У қиёмат куни сенинг соябонингдир;
• У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади;
• У қалбинг қаттиқлигини юмшатади;
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди;
• У хато ва гуноҳларингни ўчиради;
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
Тафаккур қилинг!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Зардангиздан безиллаб, «ота-онам яна уришиб қолмаса эди» дея, ўз уйларида юрак ҳовучлаб яшаётган болачаларингиз – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир.
Кекса ота ёки онангизнинг жаҳлингизни чиқармаслик учун, тил учидаги гапларини ичга ютишлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.
Турмуш ўртоғингизнинг бадфеълингиздан безиб яшаши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.
Устига сўзамоллик, билағонлик отини чопдирганингиз – устозингизнинг кўнгил оғриқлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.
Анвойи таомнинг девор ошаётган хуш бўйидан кўнгли алағда бўлиб, беихтиёр умидланадиган камхарж, унутилган қўшнингизнинг қулт этиб ютиниши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.
Ҳузурингизга чора истаб келиб, бечора бўлиб қайтган ҳар одам боласининг кўзидаги мунг – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.
Маҳаллангиз кўчаларидаги оч-наҳор, озиб-тўзган ит-мушуклар – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.
Бесабаб болта ураётганингиз, томирини қуритаётганингиз дарахтлар – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир...
© Дилфуза Комил
Тафаккур қилинг!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲
✨Бугун кунунгиз шукр ва зикрларга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин қадрдонлар!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Тескари ҳақиқатлар
1. Қалбингда пулга бўлган муҳаббат пасайгани сари — пул сенга кўпроқ муҳаббат қўйишни бошлайди.
2. Қизлардан ўзингни олиб қочганинг сари — уларни сенга интилиши кучайиб боради.
3. Илминг ошгани сари — оғриғинг ҳам каттариб боради.
4. Шариат қонун-қоидаларини ўрганганинг сари — ҳаётинг оғирлашмайди, аксинча, енгиллашиб бораверади.
5. Ўзингни камтар тутганинг сари — ҳайбатинг ошиб бораверади.
6. Аллоҳдан қўрққанинг сари — унга яқинлашиб кетаверасан.
7. Эҳсон қилганинг сари — пулинг кўпайиб кетаверади.
8. Илмингни улашганинг сари — кўпайиб бораверади.
9. Ўз айбларингни тан олганинг сари — ўзингга бўлган ишонч ортиб бораверади.
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
☀️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Агар бугун куним ўта ўта ёмон ўтди деб ўйласангиз:
65 млнга Москва - Тошкент йўналишида авиабилет сотиб олганларни ҳаёлингизга келтиринг.😅
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Уй ишларини қиладиган аёлингизга ойига камида 600 -700$дан беринг...
Ўзбек уй бекасининг бир ойлик хизмати ҳисоблаб чиқилди, аёлнинг ҳар бир иши пулга ҳисобланганда:
— ҳар ҳафталик "генерал. уборка" — 20$ 4марта = 80$;
— уйни тоза сақлаш — 26 кун 2,5$ = 65$;
— пишир-куйдирга — 30 кун5$ = 150$;
— болаларни парвариш қилиш (энага) — 250$;
— болалар билан дарсларини бажариш — 24 кун 5$ = 120$
Жами: ойига 665$
Шундай экан аёлингизни қадрига етинг уй ишларида ёрдамлашинг ёки 700$ ни тўлаб қўйинг!
Тафаккур қилинг.
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Ферамон Атири!
Эркаклар ва Аёлларда 2 дақиқада бу атир ҳиди жиловлаб бўлмайдиган хиссиётларни уйғотади!
Ишонинг, бу атирни сепганингиздан кейин, турмуш ўртоғингиз ёнингиздан кета олмай қолади❤
АКЦИЯ (1 kun, faqat bugun) НАРХИ 95 000 сўм!
2 та сотиб олсангиз 3-си текинга берворилади..😅
😉Жуда керакли махсулот бўлгани учун, Ўзбекистон бўйлаб тезликда оборберамиз.....😇
"Пулинг кўп бўлса жонон топилади" - деб мен айтмаганман - Конфуций.
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Хайрли тонг!
Ассалому алайкум! Жума тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Қиз танлаш.
Бойдоқлар қиз танлаётганингизда, қаршингиздаги қизга « Бу қиз келажакда фарзандларимнинг онаси бола оладими? Ота - онамни рози қилиш учун менга комакчи бола оладими? » деган нигоҳ билан қаранг.
Бунинг учун 1 чи навбатда динига этибор беринг. Бош вақтларда нималар билан шугулланишини соранг. Нималарга қизиқишини соранг.
Бош вақтида фақат серял кориб, кочама коча сайр қилшни ёқтирадиган, жуда ҳам кулгули иш болмаса ҳам овозини чиқариб куладиган ва ҳеч таб тортмай козингизга тик қараб турадиган қизларни танлашни шахсан маслаҳат бермаган болар эдим..
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Фаришта
Ривоят қилишларича, дунёга келишга ҳозирланаётган чақалоқ Тангри таолодан сўради:
– Эй Аллоҳим, мени дунёга келтиришинг ҳақида айтишди. Аммо у ерда қандай яшайман, ҳали жуда кичик ва кучсиз бўлсам?..
– Қўрқма, – деган жавоб бўлди унга, – фаришталаримдан бири ҳамиша олдингда бўлади, у сени яхши кўради, асраб-авайлайди. Унинг кучли муҳаббатини доимо ҳис қилиб турасан ва бу билан бахтли бўласан.
– Лекин инсонлар менга гапиришса, уларни қандай тушунаман, ахир, тилларини билмайман-ку?
– Ёнингдаги фариштанг сенга дунёдаги энг гўзал ва ёқимли сўзларни сабр-тоқат, муҳаббат ила ўргатади.
– Агар сен билан гаплашишни истасам-чи, унда нима қиламан?
– Фариштанг сени қўлларингни очиб, менга дуо қилишга ўргатади.
– Аммо дунёда ёмон инсонлар ҳам бор деб эшитдим, уларнинг ёмонлигидан мени ким қутқаради?
– Фариштанг то ёнингда экан, ҳар доим сени улардан асрашга интилади.
– Ҳаммаси яхши-ку... фақат сени кўра олмаслигимдан маҳзунман...
– Ғам ема, фариштанг сенга мен ҳақимда гапириб беради ва менга етишиш йўлларини ўргатади.
Чақалоқ ёруғ дунёга кетишга чоғланаркан, қалбидаги энг сўнгги саволга ҳам жавоб олишга интилди:
– Аллоҳим, фариштамнинг исми нима?
– Фариштанг исмини билишинг шарт эмас, сен уни «онажон» деб чақирасан.
Тафаккур қилинг!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
#ибрат
Сенинг аканг — сенинг қалқонинг...
nishondagi gaplar
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
#қурбонлик
CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грамм тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.
Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.
Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.
Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасаларда, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. diniysavollar
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Қурбонликка оид масалалар,
Қурбон хайитига қандай тайёрланиш кераклигини билиб олинг.
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Аёллар бор, болам дейди уйим дер,
Аёллар бор, эрларини бошин ер,
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, хатто итдан дайдида.
Аёллар бор, вафолидир хаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли
Аёллар бор, кўзларида мехр бор,
Аёллар бор, кўзларида қахр бор.
Аёллар бор, нур сочилар юзидан
Аёллар бор, захар чиқар сўзидан,
Аёллар бор, бойлик деди пул деди
Аёллар бор, бойлик ахир гул деди.
Аёллар бор, фарзандини қучганлар
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар,
Аёллар бор, сабр қилиб юради
Аёллар бор, хар кун нолиб туради.
Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтонни бағрини қучар
Аёллар бор, оиласининг бахтидир,
Аёллар бор, хайвон ундан яхшидир,
Аёллар бор, Отам деди Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
#Ҳазил_пост
☀️Қуёшдан хабар келди:
Эртага яна чиқволиб бугунгидан ҳам иссиқроқ қиздириб ҳаммангни энангни Учқўрғонидан кўрсатаман 😅
🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Хотин бўлиш қийин эмас
Қийини – эрнинг жаҳли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир.
Қийини – қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса ҳам, туриб овқатини олдига қўйишдир.
Қийини – ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир.
Қийини – унинг ҳам ўз шахсий ҳудуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир.
Қийини – ҳаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир.
Хотин бўлиш қийин эмас.
Қийини – кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни илжайиб кутиб олишдир.
Қийини – баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, ҳаққига самимий дуолар қила билишдир.
Қийини – қанчалик қизиқ ва сирли туюлса ҳам, телефонини очиб, ичини титмасликдир.
Қийини – нафсга ёқмаса ҳам итоат қилиш, бўйсуна олишдир.
Қийини – айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир.
Тафаккур қилинг!
🛹@bittada - жойига урадиган канал!