biznes_ombudsman | Unsorted

Telegram-канал biznes_ombudsman - Biznes-ombudsman

4776

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman

Subscribe to a channel

Biznes-ombudsman

Йиғилишда ҳудудлардаги саноат корхоналари, аввало, энергия ресурслари таъминоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:

- қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш;

- жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди.

Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Мавжуд конларни ўзлаштириб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига саноат ҳажми Китобда 19 фоизга, Қўшработда 10 фоизга ўсган.

Умуман, йил бошидан республика бўйича 2 мингта янги саноат лойиҳаси ишга туширилиб, йил якунигача қўшимча 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони яратилди.

Мисол учун, “Пистали” олтин конида янги металлургия заводини муддатидан олдин ишга тушириш ҳисобига шу йил қўшимча 840 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Заводдаги қарийб 50 миллион долларлик ускуналар саноат кооперацияси асосида ўзимизда ишлаб чиқарилган. Бу ҳам саноат ҳажмини оширишга қўшимча туртки бўлди.

Шу билан бирга, 34 та туман ва шаҳарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан пасайган. Айрим тармоқларда, шу жумладан фармацевтика, чарм-пойабзал, тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларининг ўсиш суръати секинлашган.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Президентимиз йиғилишда ўтган етти ойда юртимизда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоизга ўсиб, 345 триллион сўмга етганини таъкидлади.

Бу кўрсаткич электротехника саноатида 46 фоизни, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 16 фоиз, қурилиш материалларида 12 фоиз, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришда 11 фоизни ташкил қилиб, юқори суръатларда ўсди.

Мисол учун, мисни қайта ишлаш 30 фоизга ва юқори қўшилган қийматли маиший техникалар ҳажми 36 фоизга ошиши ҳисобига жами 12,5 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Уларнинг экспорти 25 фоизга кўпайиб, 550 миллион доллардан ошди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам задействования имеющихся возможностей и новых резервов для увеличения производства промышленной продукции в отраслях и регионах.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Бизнес-омбудсман – тадбиркорлар билан давлат органлари ўртасидаги низоларнинг олдини олиш ва уларни ҳал этиш бўйича масъул бўлиб, ўз фаолиятини халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўла риоя қилган ҳолда амалга оширади, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар!

Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.

Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#янги_қонун_ҳужжати

Майнинг фаолиятига рухсатнома берадиган ташкилот белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.

Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланишининг асосий омилидир

Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

👉Батафсил: https://biznesombudsman.uz/uz/news/1042

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Была взыскана задолженность в пользу предпринимателя с отдела дошкольного и школьного образования

Законом предусматривается обязанность сторон своевременно и надлежащим образом выполнять свои обязательства по заключенным хозяйственным договорам. Однако...

👉 Подробнее: https://biznesombudsman.uz/ru/news/1041

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Суд тизимида «ягона дарча» тамойили ҳақида эшитганмисиз?

Барча турдаги аризалар судга тааллуқлилигидан қатъи назар, қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш тизими жорий қилинганидан хабарингиз борми?

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини янада кучайтириш мақсадида тегишли қонун қабул қилинган.

Илгари аризалар судларга таалуқли бўлсагина, қабул қилинарди. Энди барча турдаги аризалар қабул қилиниши лозим. Борди-ю, қабул қилинган ариза мазкур суд фаолиятига тааллуқли бўлмаса, тегишли бўғим судларига юборилади.

Бундан ташқари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари устидан маъмурий судга ариза берилганда, давлат божини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлаш имконияти мавжуд.

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Одил суд ва тадбиркорлар ҳуқуқи

📆 2023 йил январь-август ойларида Бизнес-омбудсман томонидан судларга киритилган даъво аризалари ва шикоятлар ҳақида қисқача маълумот

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Бизнес-омбудсман – ответственный за предотвращение и урегулирование возможных конфликтов субъектов предпринимательства с  государственными органами, работает в полном соответствии с международными правовыми нормами, обеспечивает сбалансированную защиту прав и интересов предпринимателей.

❗️Уважаемые предприниматели!

Если вы сталкиваетесь с различными препятствиями в своей деятельности, направьте обращение Бизнес-омбудсману по короткому номеру 1100, Виртуальному офису предпринимателя или по электронному адресу info@biznesvakil.uz.

Права предпринимателей под защитой государства!

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.

Мазкур қарорга асосан “Йўл харитаси” тасдиқланди.

📆 2024 йил 1 январдан бошлаб:

🔵 Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади;

🔵 тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни, биринчи навбатда, мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарзи ва фоиз қарздорлиикларини, иккинчи навбатда, жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қоплашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Суд орқали тадбиркор фойдасига 1,4 млрд сўм ундириб берилди

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан кўриб чиқишда қонун нормаларига риоя этилиши мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.

«Илёс» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Нукус шаҳар ободанлаштириш бошқармаси билан тузилган шатномаларга асосан бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

👉 Батафсил: https://biznesombudsman.uz/uz/news/1035

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#Билиб_қўйган_яхши

❇️Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан қонун ҳужжатларига мувофиқ турғун чакана савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан қуйидагилар асосида шуғулланишлари мумкин:

🔸юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;

🔸якка тартибдаги тадбиркорда чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

🔸давлат солиқ хизмати органининг назорат-касса машинасини олдиндан рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги маълумотномалари.

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#Важно_знать

❇️Отечественные производители сельскохозяйственного машиностроения освобождены от таможенных платежей (за исключением налога на добавленную стоимость и таможенных сборов) при импорте не производимых в Республике Узбекистан запасных частей и комплектующих для производства и сервисного обслуживания сельскохозяйственной техники по перечням, формируемым в установленном порядке, на срок до 1 января 2022 года.

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича янги имконият ва захираларни аниқлаш учун ҳудудларга ишчи гуруҳлари борди.

Мисол учун, Тошлоқда йил якунигача қўшимча 1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти аниқланди.

Жумладан, ишлаб чиқаришни камайтирган 23 та саноат корхонасида қувватларни тиклаш ҳисобига 900 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича барча ҳисоб-китоблар бор. Тумандаги 22 та янги лойиҳани ишга туширишни тезлаштириш эвазига қўшимча 50 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони бор.

Яна бир имконият – туманларда саноат кооперациясини кенгайтириб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Масалан, “Олмалиқ” комбинати маҳаллий саноат корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиб, полимер, қуйма эҳтиёт қисмлар, кимёвий реагент каби 1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Худди шундай имкониятлар Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда ҳам мавжуд.

Лекин бу борада вилоят ҳокимларининг маҳаллийлаштириш бўйича ёрдамчилари иши мутлақо сезилмаяпти. Уларда на таклиф, на ташаббус бор”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Жойларда ишлар тўғри йўлга қўйилгани боис 25 та туман ва шаҳарда саноат ҳажми 10 фоиздан кўпайган.

Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Хўжайли, Андижон, Олот, Шофиркон, Ғаллаорол, Китоб, Нишон, Конимех, Чортоқ, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Пахтачи, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Паркент, Бувайда, Учкўприк туманлари, Каттақўрғон ва Нурафшон шаҳарларида саноат юқори суръатда ўсган.

Жумладан, тўқимачилик корхоналарини кўпайтириш орқали, саноат кўрсаткичини Бандихон 45 фоизга, Қизириқ 18 фоиз, Олот ва Бувайда 15 фоиздан, Кегейли 14 фоиз, Оқдарё ва Бойсун 13 фоиздан, Андижон тумани 10 фоизга оширган.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Президент раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режаларни хавф остида қолдираётгани таъкидланди.

Бундай шароитда ҳар бир ҳоким ва тармоқ раҳбари маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва экспортга янги бозорларни топиш учун ҳар куни бош қотириб, қаттиқ ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайси вилоят, туман ҳокими ўзи корхоналар билан ишлаб, муаммосига ёрдам бериб, ҳаракат қилаётган бўлса, ўзгариш бўлаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Бизнес-омбудсман – ответственный за предотвращение и урегулирование возможных конфликтов субъектов предпринимательства с  государственными органами, работает в полном соответствии с международными правовыми нормами, обеспечивает сбалансированную защиту прав и интересов предпринимателей.

❗️Уважаемые предприниматели!

Если вы сталкиваетесь с различными препятствиями в своей деятельности, направьте обращение Бизнес-омбудсману по короткому номеру 1100, Виртуальному офису предпринимателя или по электронному адресу info@biznesvakil.uz.

Права предпринимателей под защитой государства!

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Ўтган 6 йиллик давр мобайнида Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар манфаатида судларга 752 та даъво аризаси ва шикоятлар киритилиб, давлат ва назорат қилувчи органларнинг 1 263 та ноқонуний қарори бекор қилинган, 12 минг гектардан ортиқ ер майдони ва 400 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайтарилган ва ҳисобдан чиқарилган.

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

❗️Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ишонч телефони ҳамда телеграмда махсус “бот” ишга туширилган.

📞“Ишонч телефони”га қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (+998 71) 202-09-47;
Телеграмдаги бот: @corruptionbo_bot.

* * *

❗️В целях профилактики возможных коррупционных правонарушений со стороны сотрудников аппарата Бизнес-омбудсмана, запущены горячая линия и специальный телеграм бот по вопросам противодействия коррупции.

📞Обратиться по «горячей линии» можно по номеру: (+998 71) 202-09-47;
Телеграм бот: @corruptionbo_bot.

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#фаолиятдан

Икки ташкилот ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Бизнес-омбудсман ва ARD Inc. ташкилоти вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

👉 Батафсил: https://biznesombudsman.uz/uz/news/1040

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди

Тарафлар тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шартлиги қонунда белгилаб қўйилган. Бироқ...

👉Батафсил: https://biznesombudsman.uz/uz/news/1041

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Бизнес-омбудсман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги мустақил ташкилотдир.

❗️ Унинг асосий мақсади тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга давлат органлари томонидан адолатли ва тенг муносабатда бўлишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратишдан иборат.

                                                    * * *

🛡Бизнес-омбудсман – независимая организация  при Президенте Республики Узбекистан.

❗️ Ее основная цель – защита прав предпринимателей, обеспечение справедливого и равного отношения к ним со стороны государственных органов, создание благоприятной среды для предпринимательства.

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Тадбиркорлар давлатга тегишли сув ҳавзаларини “E-auksion” орқали ижарага олади

📝Ҳукумат қарори (441-сон, 02.09.2023 й.) билан Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📆 2023 йил 1 октябрдан давлатга тегишли сув ҳавзалари фойдаланиш шарти билан маълум фаолият турларини ташкил этиш учун электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали ижарага берилади.

❗️ Сув ҳавзаси (ер участкаси) камида 10 йил муддатга, қўшимча яна 10 йил муддатга узайтириш ҳуқуқи билан очиқ электрон онлайн-аукцион савдоси орқали шартнома асосида ижарага берилади.

👉Батафсил: https://biznesombudsman.uz/uz/news/1037

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Бизнес-омбудсман – тадбиркорлар билан давлат органлари ўртасидаги низоларнинг олдини олиш ва уларни ҳал этиш бўйича масъул бўлиб, ўз фаолиятини халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўла риоя қилган ҳолда амалга оширади, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар!

Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.

Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

1,4 млрд. сумов было взыскано в пользу предпринимателя через суд

Регулярно изучается соблюдение государственными органами, в том числе правоохранительными и контролирующими органами правовых норм при рассмотрении обращений субъектов предпринимательства.

Руководителем ООО «Илёс» (наименование изменено) было направлено обращение Бизнес-омбудсману в связи с не произведением своевременно оплаты за выполненные работы по договорам, заключенным с Главным управлением благоустройства города Нукус.

👉 Подробнее: https://biznesombudsman.uz/ru/news/1035

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари

“Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-291, 02.09.2023 й.) қабул қилинди.

📆 2023 йил 1 октябрдан:

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали жойлаштирилгандан сўнг камида 7 йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтирилади;

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарга хизмат кўрсатувчи андеррайтерларнинг хизмат ҳақи қимматли қоғозлар режалаштирилганга нисбатан қимматроқ ва (ёки) кўпроқ жойлаштирилганлиги натижасида шартномада келишилган миқдордан ошган ҳолларда, шартнома бошланғич нархини 10 фоиздан ортиққа оширмаслик тўғрисидаги чеклов бекор қилинади.

Қимматли қоғозлар фонд биржаси листингига киритилмаган акциядорлик жамиятларининг расмий веб-сайти бўлиши ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно.

👉 Батафсил: https://biznesombudsman.uz/uz/news/1033

🌐 | Website | Telegram| Instagram
| Youtube| Twitter | Facebook

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

✅Бизнес-омбудсман девонининг Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларига 2021 йилнинг 1,5 ой давомида тадбиркорлардан 85 мурожаат келиб тушиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Конимех туманида газ шахобчасига эга бўлган тадбиркор солиқ имтиёзидан фойдаланишда тўсиқликларга дуч келди.

❗️Ўзбекистон Республикаси “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан хақ тўлаш мажбурий талаби 100 фоиздан 30 фоизга туширилди.

Шунга қарамай, газ ва электр таъминоти корхоналари томонидан тадбиркорга 100 фоиз тўловни амалга ошириш бўйича огоҳномалар юборилган. Бизнес-омбудсманнинг аралашуви натижасида тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.

👉🏻Батафсил: https://youtu.be/YfTjNg3U45E

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#Билиб_қўйган_яхши

❇️Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларни қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун импорт қилишда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимидан ташқари) озод қилинган.

Читать полностью…
Subscribe to a channel