biznes_ombudsman | Unsorted

Telegram-канал biznes_ombudsman - Biznes-ombudsman

4776

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman

Subscribe to a channel

Biznes-ombudsman

8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🍀Яшил макон умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб Яшил макон умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида тадбиркорлар ва Бизнес-омбудсман девони ходимлари фаол қатнашмоқдалар.

Юртимиз табиати, экологияси, ўсимлик оламини асраб-авайлаш, келгуси авлодларимизга беғубор ҳолда етказиш барчамизнинг асосий бурчимиздир!

#Биргаликда_дарахт_экамиз

🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Биласизми?

Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектларига бўлинади:

кичик тадбиркорлик субъектлари:
якка тартибдаги тадбиркорлар;
микрофирмалар — таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
кичик корхоналар — жами даромади календарь йил давомида 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда 1 миллиард сўмгача бўлган корхоналарда таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари;

ўрта тадбиркорлик субъектлари — жами даромади календарь йил давомида 10 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

йирик тадбиркорлик субъектлари — жами даромади календарь йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🇺🇿Ўзбекистон илк бор Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитига мезбонлик қилмоқда

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир.


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Биласизми?

Экспортчи корхоналарни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури жорий қилинган.


Дастурга киритилган экспортчи корхоналар:

экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширганда ноль даражали қўшилган қиймат солиғи ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган қисми уларнинг мурожаатига асосан тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилиши;

айланма маблағларини тўлдириш учун кредит олишида тижорат банкларига экспорт шартномаларини гаров таъминоти сифатида қабул қилиш тавсия этилиши;

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда экспорт ҳажмидан клиб чиқиб - 5 миллион долларгача миқдорларда молиявий ресурслар ажратилиши:

битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда молиявий ёрдам тақдим этилиши белгиланган.


Дастур доирасида экспортчи корхоналарни саралаб олиш мезонлари билан веб-сайтимизда танишишингиз мумкин.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сонли Фармони.

🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📆 30 октябрь - 4 ноябрь кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

#дайжест

🔵 Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов манзарали дарахт кўчатларини экиш маросимида қатнашди

🔵 Тадбиркорнинг бузиб ташланган мулки қайта тикланади: мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

🔵 Сирдарё вилоятида банк раҳбарлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди

🔵 Жойларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда

🔵 Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

🔵 ОАВ воситалари ва кенг жамоатчилик билан самарали ва қулай алоқа ўрнатиш мақсадида Бизнес-омбудсман ахборот хизмати боти яратилди


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

“Малик савдо” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Солиқ қўмитаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Жамиятда муқаддам Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ аудити текшируви ўтказилганлиги, унда 2017-2021 йиллардаги жамият фаолияти ўрганилган.


🌐 Батафсил веб сайтимизда ўқинг!


🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

А вы знаете?

Каков порядок организации фермерского хозяйства?

❗️Лицо, изъявившее желание создать фермерское хозяйство, прежде всего должно получить земельный участок в установленном порядке.

Фермерское хозяйство создается на землях сельскохозяйственного назначения и на землях запаса.

Минимальный размер земельных участков, предоставляемых фермерскому хозяйству, определяется Земельным кодексом Республики Узбекистан.

При предоставлении земельных участков фермерское хозяйство берет на себя обязательство обеспечить урожайность сельскохозяйственных культур (в среднегодовом исчислении урожайности за 3 года) не ниже нормативной урожайности, установленной законодательством. Это обязательство закрепляется в договоре аренды земельного участка.

Фермерское хозяйство считается созданным после его государственной регистрации в порядке, установленном законодательством, и его учредитель заключает договор о долгосрочной аренде земельного участка.

Фермерское хозяйство вправе открывать расчетный и другие счета в учреждении банка, иметь печать со своим наименованием.

🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Сирдарё вилоятида банк раҳбарлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди

🛡Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Сирдарё вилоятида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (ЎРҚ–841-сон 10.05.2023й) мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Марказий банк ва вилоятдаги тижорат банк раҳбарлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.

Тадбирда қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб рақамларидан қонунда белгиланмаган тартибда пул маблағлари олиб қўйиш ёки ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаган ҳолатлари учраган.

Мазкур Қонун тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларининг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахслари жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Қонунга асосан маъмурий ва жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиришлар киритилди.


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Биласизми?

Тадбиркорлар баъзи фаолият турлари билан шуғулланишлари учун лицензия олиш талаб этилади.

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхат билан танишишингиз мумкин:
https://lex.uz/docs/5511900#5518910

Фаолият турига қараб лицензияни олиш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензияни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
талабгор амалга ошириш ниятида бўлган фаолиятнинг лицензияланадиган тури ёки рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) тури, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда — мазкур фаолиятнинг кичик тури;
қонунчиликда назарда тутилган лицензия ёки рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари талабгор томонидан бажарилиши мумкинлигини тасдиқловчи бошқа маълумотлар.

Ариза талабгор томонидан махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида юборилган тақдирда, у электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Диққат! Фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд!


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар!

Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.

Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Снесенное имущество предпринимателя будет восстановлено: должностное лицо было привлечено к ответственности

Руководитель ООО, осуществляющий деятельность в Республике Каракалпакстан, недовольный сносом построенных на арендованном земельном участке легких строительных конструкций, препятствовав этим предпринимательской деятельности, обратился к Бизнес-омбудсману.


🌐 Подробнее читайте на нашем сайте!


🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🍀«Биргаликда дарахт экамиз» – ФОТОРЕПОРТАЖ

🛡Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бугун, 31 октябрь куни Сурхондарё вилоятида Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов манзарали дарахт кўчатларини экиш маросимида қатнашди!

Ҳурматли юртдошлар, ушбу хайрли тадбирда фаоллик кўрсатсангиз, ҳудудингиз нафақат яшил маконга айланиши, балки экологиянинг яхшиланишига ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.


#Биргаликда_дарахт_экамиз


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Что изменится с 1 ноября?

📆Какие основные изменения касательно предпринимательства в нашем законодательстве вступят в силу с 1 ноября 2023 года?

🔵Будет применяться нулевая ставка таможенной пошлины

🔵Заключение экологической экспертизы

🔵Новые требования в сфере пожарного надзора

🔵Вводится система обязательной цифровой маркировки бытовой техники

🔵Порядок проведения расчетов за электрическую энергию

🔵Новые лицензионные требования для организаторов паломничества «Умра»


🌐 Подробнее читайте на нашем сайте!


🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Теперь обращаться в Информационную службу Бизнес-омбудсмана стало еще удобнее!

Создан бот информационной службы Бизнес-омбудсмана с целью налаживания эффективной и удобной коммуникации со СМИ и широкой общественностью.

Если у вас возникли вопросы относительно деятельности Уполномоченного и его Аппарат по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства, вы можете отправить запрос через данный бот.

📞Заявления, связанные с предпринимательской деятельностью, можно отправить на короткий номер 1100, на адрес электронной почты info@biznesvakil.uz


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

⚠️Фаолиятингизда ўтказиладиган текширувлар ҳақида олдиндан маълумот олмоқчимисиз?

Тадбиркорлик субъектлари текширув ҳақидаги маълумотларни “Telegram”даги @tekshiruvinfo_bot орқали ёки СМС тарзида 4064 қисқа рақамга СТИР рақамини юбориш орқали билиб олишлари мумкин.

Ҳурматли тадбиркорлар, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтишингиз ва назорат қилувчи органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлари юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади
.

📨Эл. почта манзили: info@biznesvakil.uz 
📞Тел: 71 202-08-97, 71 202-09-32

🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

А вы знаете?

Согласно законодательству, субъекты предпринимательства делятся на субъекты малого, среднего и крупного предпринимательства:

субъекты малого предпринимательства:
индивидуальные предприниматели;
микроформы — субъекты предпринимательства, учредителями (участниками) которых являются физические лица, с совокупным доходом до 1 миллиарда сумов в течение календарного года;
малые предприятия — субъекты предпринимательства с совокупным доходом от 1 миллиарда сумов до 10 миллиардов сумов в течение календарного года, а также субъекты предпринимательства с совокупным доходом до 1 миллиарда сумов, учредителями (участниками) которых являются юридические лица;

субъекты среднего предпринимательства — субъекты предпринимательства с совокупным доходом от 10 миллиардов сумов до 100 миллиардов сумов в течение календарного года;

субъекты крупного предпринимательства — субъекты предпринимательства с совокупным доходом от 100 миллиардов сумов и более в течение календарного года.

🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Кичик ғоя уруғини улкан имкониятлар ўрмонига айлантира олган тадбиркор билан суҳбат

Тадбиркорликнинг қайси йўналиши бўлмасин, агар у билан шуғулланувчи тадбиркор ўз ишига меҳр берса, сир-асрорини эгалласа, албатта юқори натижага эришади, олиб бораётган фаолияти орқали кўп даромадга эга бўлади.

Бу галги қаҳрамонимиз ҳам ўз соҳасининг устаси, кўчатчилик бизнесини 20 йилдан бери олиб бораётган тадбиркор Отабек Инкаровдир.

#Биринчи_қадам

🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

А вы знаете?

В целях превращение предприятий-экспортеров в ведущих экспортеров и всестороннюю поддержку введена программы «Новый Узбекистан — страна конкурентоспособной продукции».

Предприятиям-экспортерам, включенным в Программу:

на основании обращения предприятий полностью возвращается в ускоренном порядке в течение 7 дней превысившая часть налога, образовавшаяся в результате применения налога на добавленную стоимость по нулевой ставке, при осуществлении экспортных и приравненных к ним операций;

при получении кредита для пополнения оборотных средств коммерческим банкам рекомендуется принимать в залоговое обеспечение экспортные договоры;

за счет средств Фонда по поддержке экспорта исходя из объема экспорта, осуществленного в течение последних 12 месяцев для финансирования предэкспортных и экспортных торговых операций, предоставляется финансовая помощь в размере до 5 миллиона долларов — при различных объемах экспорта;

предоставляется финансовая помощь в размере не более 30 тысяч долларов США для внедрения одного международного стандарта и получения сертификата.

С критериями, на основе которых производится отбор предприятий-экспортеров, можете ознакомиться у нас на веб-сайте.

📌Указ Президента Республики Узбекистан от 30.09.2022 года, № УП-228.


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

2023 йил январь-октябрь ойларида ташқи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡При вмешательстве Бизнес-омбудсмана обращение предпринимателя было решено положительно

Руководитель ООО «Малик савдо» (наименование изменено) обратился Бизнес-омбудсману с жалобой на действия сотрудников Налогового комитета.

Ранее в деятельности компании был проведен налоговый аудит Ташкентским областным налоговым управлением , который охватил период деятельность компании за 2017-2021 годы.


🌐 Подробнее читайте на нашем сайте!


🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🍀Жойларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги “Бахмал тоғ боғлари” МЧЖ ҳудудидаги 2 гектар фойдаланилмай ётган ер майдонини обод қилиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бизнес-омбудсман, тумандаги сектор раҳбарлар ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан 3 минг туп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бизнес-омбудсман томонидан «Биргаликда дарахт экамиз» челленжи доирасида Навоий шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда, уларнинг ҳудудларида, ўзларининг ташаббуслари билан дарахт экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий ЭИЗ ҳудудида жойлашган кўримсиз жойлар тадбиркорлар томонидан обод қилиниб, дарахт экиш ишлари амалга оширилмоқда.

#Биргаликда_дарахт_экамиз

🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Биласизми?

Фермер хўжалигини ташкил этиш тартиби қандай?


❗️Фермер хўжалиги ташкил этиш учун, аввало, уни ташкил этмоқчи бўлган шахс белгиланган тартибда ер участкаси олиши керак.

Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади.

Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси билан белгиланади.

🌿Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги қонунчиликда белгиланган норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.

Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тузилган деб ҳисобланади ва унинг таъсисчиси ер участкасини узоқ муддатли ижарага олади.

Фермер хўжалиги банкда жорий ва бошқа ҳисобварақлар очишга ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга ега бўлиш ҳуқуқига эга.

🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

А вы знаете?

Предприниматели обязаны получить лицензию на занятие отдельными видами деятельности.

Посмотреть список можно по следующей ссылке:
https://lex.uz/docs/5511900#5518910

Документы на получение лицензии в зависимости от вида деятельности принимаются через Единый портал интерактивных государственных услуг. Документы, поданные в электронной форме, подтверждаются электронной подписью предпринимателя.

Документы необходимые для получения лицензии

для юридического лица — идентификационный номер налогоплательщика (ИНН);
для физического лица — фамилия, имя и отчество, данные документа, удостоверяющего личность физического лица, или персональный идентификационный номер физического лица (ПИНФЛ);
вид лицензируемой деятельности или вид деятельности (действий), требующей прохождения разрешительных процедур, который соискатель намерен осуществлять, а также в случаях, предусмотренных законодательством, — подвид данной деятельности;
другие сведения, подтверждающие возможность выполнения соискателем лицензионных или разрешительных требований и условий, предусмотренных законодательством.

При направлении соискателем заявления посредством специальной электронной системы или ЕПИГУ оно подтверждается электронной цифровой подписью.

Внимание! За осуществление деятельности без лицензии предусмотрена административная и уголовная ответственность!


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🍀 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида сиз ҳам фаол қатнашинг!

Бизнес-омбудсман девони ходимлари
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Сайхан МФЙ ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳокимлиги ва тадбиркорлар билан биргаликда 1000 тупдан ортиқ дарахт кўчатларини экишда иштирок этдилар.

Бундан ташқари, Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Андижон вилоятларида Вакил девони ходимлари ишбилармонлар билан бирга ўз ҳудудларини кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.


#Биргаликда_дарахт_экамиз


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

“Биргаликда дарахт экамиз – биргаликда сайёрамизни асраб қоламиз” шиори остидаги тадбир Наманганда давом этмоқда

🛡“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бизнес-омбудсман девони ходимлари тадбиркорлар билан биргаликда дарахт кўчатларини экиш ишларида фаол иштирок этдилар.


#Биргаликда_дарахт_экамиз


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Тадбиркорнинг бузиб ташланган мулки қайта тикланади: мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари ижара олган ер майдонига қурилган енгил конструкция қурилмалари бузиб ташланиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик бўлаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.


🌐 Батафсил веб сайтимизда ўқинг!


🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Биласизми?

Кўчма савдо объектлари қандай рўйхатдан ўтказилади?

Кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда электрон онлайн-аукцион ғолибига кўчма савдо жойини:

кўпи билан 36 ойгача;

етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120 ойгача ижарага берилади;

кўчма савдонинг “K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ер участкаси ижараси шартномасига тенглаштирилади.

➡️ “K-SAVDO” ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 йилдаги 485-сон қарори


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

2023 йил 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

📆2023 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

🔵Божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади

🔵Экологик экспертиза хулосаси

🔵Ёнғин назорати соҳасидаги янги талаблар

🔵Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш

🔵Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби

🔵Умра зиёрати ташкилотчилари учун янги лицензия талаблари


🌐 Батафсил веб сайтимизда ўқинг!


🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Энди Бизнес-омбудсман ахборот хизмати билан боғланиш янада қулайроқ!

ОАВ воситалари ва кенг жамоатчилик билан самарали ва қулай алоқа ўрнатиш мақсадида Бизнес-омбудсман ахборот хизмати боти яратилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил ва унинг девони фаолиятига оид саволларингиз бўлса, ушбу бот орқали мурожаат йўллашингиз мумкин.

📞Тадбиркорлик фаолиятига оид мурожаатларни 1100 қисқа рақами, info@biznesvakil.uz элекрон манзили орқали йўллашингиз мумкин.


🌐 Website 🕊Telegram 📱 Instagram 
📱Facebook 🕊Twitter 📺Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel