🇺🇿 🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси: Стратегик ҳамкорликнинг янги босқичига 16 қадам
Кириш сўз: Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги тарихий учрашув якунлари бўйича 16 та муҳим ҳужжат имзоланди. Мазкур ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни жадаллаштириш, шунингдек, халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни ўз ичига олади. Ушбу тарихий воқеа икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, минтақада барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга хизмат қилади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#очиқ_мулоқот
🛡ФОТОРЕПОРТАЖ. Тадбиркорлар мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари жойларда тадбиркорлар билан фаол мулоқотлар ўтказмоқда.
Мазкур учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектларига янги қонунчилик ҳужжатлари ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
👨💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#бизнес_атамалар
✅Оилавий тадбиркорлик нима? Унинг афзалликлари қандай?
Агар сиз оила аъзоларингиз билан бизнес бошламоқчи бўлсангиз, унинг тартиб-қоидалари ва ўзига хосликлари билан танишинг!
❗️Оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида муаммоларга дуч келсангиз, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🏕Болалар оромгоҳларини ривожлантиришда тадбиркорлар иштироки кенгайтирилади
📆 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 майдаги «Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, тадбиркорлик субъектларига болалар оромгоҳларини ривожлантиришда иштирок этиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
❓Қандай имкониятлар мавжуд?
✅Инвестиция киритиш ва ижарага олиш:
оромгоҳ ҳудудида янги бинолар қуриш ёки мавжудларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш орқали оромгоҳнинг бир қисмини 15 йилгача муддатга ижарага олиш;
ёзги мавсумдан ташқари даврда оромгоҳ объектлари ва ер майдонларини 10 йилгача ижарага олиш (реконструкция ва жиҳозлаш шарти билан);
оромгоҳни ёзги мавсумда бошқариш ва қолган вақтда ўз бизнесингиз учун фойдаланиш (10 йилгача ижара, реконструкция ва жиҳозлаш шарти билан).
✅"E-auksion" орқали шаффоф танловлар:
Барча ҳамкорлик лойиҳалари очиқ ва шаффоф тарзда "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ўтказилади.
✅Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш: Оромгоҳларни ёзги мавсумдан ташқари даврда ижарага бериш орқали уларнинг ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтишига кўмаклашилади.
👨💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Яна бир тадбиркорнинг мурожаатига ижобий ечим топилди
Наманган вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор “Микрокредитбанк” АТБ Поп туман филиали ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, у ўзининг нодавлат мактабгача таълим ташкилоти учун мебель жиҳозларини харид қилиш мақсадида кредит олиш учун банкка мурожаат қилган, аммо рад жавобини олган.
Ўрганиш жараёнида тадбиркорнинг ПҚ-306-сон қарори асосида ташкил этилган «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази»да амалий ўқув курсларини муваффақиятли якунлагани ва сертификат олгани аниқланди. Бу эса унга мазкур Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш ҳуқуқини берган.
Комплекс дастури доирасида тадбиркорга 100 млн сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Сенат қўмитаси Самарқандда тадбиркорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди
Бизнес-омбудсман девони вакили Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Самарқанд вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган мажлисда иштирок этди.
Мажлисда муҳокама этилаётган масалада қатор ижобий натижаларга эришилганлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш борасида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлигига эътибор қаратилди.
Қўмита мажлисида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
👨💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
🛡Тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланмоқда
Бизнес-омбудсман девони давлат органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда.
📹 Шу ва бошқа маълумотлар билан ушбу видео лавҳа орқали танишасиз!
🛡Были отменены полмиллиарда сумов, начисленные необоснованно предпринимателю за электроэнергию
Руководитель ООО «Сарвар» (наименование изменено), осуществляющий деятельность в городе Фергане, обратился к Бизнес-омбудсману с жалобой на необоснованно начисленные доплаты за электроэнергию.
Как было установлено, при проверке системы электроснабжения предприятия сотрудниками электроснабжающей организации был выявлен неисправный электросчетчик, принадлежащий обществу.
По данному факту был составлен акт, и обществу было начислено 924,8 млн сумов за электроэнергию.
В результате рассмотрения заявления, начисленные электроснабжающей компанией доплаты, были пересмотрены, и сумма задолженности была снижена на 406,4 млн сумов.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Бухорода халқаро ташкилот билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди
Бугун, 29 май куни Бухоро шаҳрида Бизнес-омбудсман ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури томонидан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда ишбилармонлар, тадбиркорлик уюшмалари ва бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этди.
Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, қобилиятларини ва тадбиркорлик салоҳиятларини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Самарқандда “Ижтимоий тадбиркорлик иқтисодий ривожланиш ва гендер тенглигини таъминлаш омили сифатида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Тадбир Бизнес-омбудсман ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури томонидан ташкил этилди.
Давра суҳбатида маҳаллий ишбилармонлар, тадбиркорлик уюшмалари ва бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аёлларнинг ҳуқуқий билимини янада кенгайтириш, улар орасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий ишбилармонларни бошпана ва инқироз марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга жалб этишдан иборат.
📆 Давра суҳбати эртага, 29 май куни Бухоро шаҳрида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркор нотўғри пенядан қутулди
Сирдарёлик тадбиркор газ таъминоти корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, 2023 йил 14 апрелда Сирдарё туман газ таъминоти ходимлари томонидан стоматология биноси текширилиб, далолатнома тузилган. Шу асосда ЖИБ Сирдарё туман суди томонидан газ таъминоти фойдасига қарор қабул қилинган. 2023 йил 13 сентябрь куни МИБ Сирдарё туман бўлими томонидан тадбиркордан 7,6 млн сўм ундирилган ва Бош прокуратура махсус депозит рақамига ўтказилган, бироқ ушбу тўланган қарздорлик газ таъминоти ҳисоб рақамига тушмаган. Натижада тадбиркорга 5,3 млн сўм пеня ҳисобланган.
Вакил девони ходимларининг амалий ёрдами билан жарима ва қарздорликни тўлаш юзасидан суд қарори қабул қилинган кундан бошлаб ҳисобланган пеня бекор қилинишига эришилиб, мурожаат қаноатлантирилган.
❗️Сиз ҳам бизнес юритишда муаммога дуч келдингизми? Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг! Биз сизнинг ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тайёрмиз!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади
“Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди.
🔵Қўллаб-қувватлаш чоралари “В” ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
“ААА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
“АА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
“А” тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
“ВВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
“ВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
“В” тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи.
❗️Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси:
🔵пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади;
🔵юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
🛡Қорақалпоғистон Республикасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда
Қорақалпоғистонда жорий йилнинг 1-чорагида тадбиркорлардан 200 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилиб, тадбиркорларга амалий ёрдам берилмоқда.
📹 Шу ва бошқа маълумотлар билан ушбу видео лавҳа орқали танишасиз!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Биласизми?
❓Банк қандай ҳолларда тадбиркор ҳисобварағидан унинг розилигисиз пул маблағини қарзлари учун ўтказиб юбориши мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Унда акцептсиз тўлов талабномасига мувофиқ, тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар амалга оширилиши белгиланган.
📌 Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади:
🔵тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хатининг асл нусхаси илова қилинганда;
🔵банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизлари бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш учун;
🔵банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун, бундан кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган ҳоллар мустасно;
🔵қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
А вы знаете?
❓Какие льготы предусмотрены для сельхозпроизводителей, внедряющих водосберегающие технологии?
Согласно постановлению Президента Республики Узбекистан ПП-5 от 5 января 2024 года, 40 процентов поступлений в Государственный бюджет от налога за пользование водными ресурсами направляется на расходы по финансированию деятельности Служб поставки воды, содержанию и улучшению технического состояния объектов, находящихся на их балансе.
📆 Начиная с 2024 года:
🔵производителям сельскохозяйственной продукции для реализации проектов по внедрению водосберегающих технологий орошения посредством платформы «suvkredit.uz» выделяются кредиты на срок 5 лет, включая льготный период 2 года, по ставке 14 процентов годовых;
🔵субсидии для возмещения части расходов по внедрению водосберегающих технологий орошения выделяются производителям сельскохозяйственной продукции в том же году, в котором были внедрены данные технологии, в полном объеме.
🔵За счет Государственного бюджета будет обеспечено покрытие части, превышающей 10 процентов процентной ставки по кредитам, выделяемым в национальной валюте коммерческими банками на проекты по внедрению водосберегающих технологий орошения в Республике Каракалпакстан и Хорезмской области.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🔵Заргарлик саноатида янги имкониятлар: Президент Фармони билан қўллаб-қувватлаш чоралари кучайтирилди
Президентнинг "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Тадбиркорлар учун қулайликлар:
➡️Янги марказлар: Бухоро, Наманган ва Тошкентда замонавий заргарлик марказлари ташкил этилади.
➡️Молиявий кўмак: қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш имконияти яратилади.
➡️Экспортни қўллаб-қувватлаш: заргарлик буюмлари экспорти учун чекловлар олиб ташланади.
➡️Солиқ имтиёзлари: ускуна ва материаллар импортида божхона божлари вақтинчалик камайтирилади.
➡️Ўқув курслари ва маслаҳатлар: заргарлар малакасини ошириш ва янги тадбиркорларга кўмаклашиш учун махсус дастурлар ишга туширилади.
📆 Мақсад: 2025 йилга бориб юртимизда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни 1 млрд долларга, экспортни эса 100 млн долларга етказиш.
Агар сиз заргарлик соҳасида бизнес юритсангиз ёки бу соҳага киришни режалаштираётган бўлсангиз, ҳозир айни вақти!
👨💻Батафсил: Президент Фармони билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🎉 Ҳаётимиз мазмуни – болажонларимиз соғ-омон бўлишсин!
Қадрли юртдошлар!
Бизнес-омбудсман девони жамоаси номидан сизларни ва фарзандларингизни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий табриклаймиз!
Болалар – келажагимиз пойдевори, миллатимиз давомчилари. Уларнинг соғлом ва баркамол вояга етиши бизнинг энг асосий вазифамиздир.
Ушбу қувончли кунда барча болажонларга бахт-саодат, мустаҳкам соғлик ва келажакда юксак марраларни забт этишини тилаб қоламиз!
Бизнес-омбудсман девони жамоаси
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги металл қувур ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий “Enpipe” корхонаси фаолияти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью современного предприятия "Enpipe" по выпуску металлических труб на территории свободной экономической зоны "Каракуль".
#Mirziyoyev #safar #Buxoro #korxona
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🛡Еще одно обращение предпринимателя нашло положительное решение
Предприниматель из Наманганской области обратился к Бизнес-омбудсману с жалобой на действия сотрудников Папского районного филиала АКБ «Микрокредитбанк».
Как было выяснено, он обратился в банк за кредитом на покупку мебели для своего частного дошкольного образовательного учреждения, но был получен отказ.
В ходе проверки было установлено, что предприниматель успешно окончил практические курсы в «Центре поддержки малого бизнеса», созданного в соответствии с постановлением ПП-306, и получил сертификат, что дало ему право воспользоваться механизмами поддержки в рамках данной Программы.
В рамках Комплексной программы предпринимателю был предоставлен кредит в размере 100 млн сумов.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-200-сон, 30.05.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси (Республика комиссияси) ҳамда ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (ҳудудий ишчи гуруҳлар) тузилади.
“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади.
Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилади.
👨💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди
Қонун (ЎРҚ-927-сон, 29.05.2024 й.) билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди.
Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек, товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш:
реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз! Аввал мазкур ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарима миқдори кўплаб тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
👨💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Қурилиш соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун, 29 май куни Бизнес-омбудсман девонида Вакил ўринбосари Ж.Урунов иштирокида қурилиш соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Очиқ ва конструктив мулоқотда қурилиш соҳасидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Йиғилиш иштирокчилари вазиятни яхшилаш бўйича қатор ечим ва мулоҳазаларни илгари суришди.
Учрашувда Бизнес-омбудсман девони қурилиш соҳаси вакиллари билан яқин ҳамкорликни давом эттириш ва мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишга тайёр экани таъкидланди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Тадбиркорга электр энергияси учун қўшимча ҳисобланган ярим миллиард сўм бекор қилинди
Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи “Сарвар” МЧЖ (номи ўзгартирилган) қўшимча ҳисобланган электр энергияси тўловларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, электр таъминоти корхонаси томонидан жамиятни электр билан таъминловчи тизим текширилганда, жамиятга тегишли электр ҳисоблагич нотўғри ишлаётганлиги қайд этилган.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, жамиятга электр энергияси учун 924,8 млн сўм миқдорида қўшимча тўлов ҳисобланган.
Аризани ўрганиш натижасида электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қўшимча тўловлар қайта кўриб чиқилиб, қарздорлик миқдори 406,4 млн сўмга камайтирилиши таъминланди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🇺🇿 🇷🇺 Ўзбекистон-Россия: ҳудудлараро ҳамкорликнинг янги босқичи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, лойиҳалар портфели қарийб 45 миллиард долларни ташкил қилади. Бу галги ташриф доирасида 20 миллиард долларлик янги лойиҳалар бўйича келишувлар имзолангани алоҳида таъкидланди.
Сўнгги 7 йил ичида Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробарга ўсди. Ўзаро етказиб бериш таркиби, энг аввало, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ҳисобига сифат жиҳатидан яхшиланди.
Савдо-иқтисодий соҳада амалий ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш зарурлиги борасида якдил фикрга келдилар. Келгусида 30 миллиард долларлик кўрсаткичга эришиш вазифаси қўйилди.
Бугунги кунда ҳудудлар даражасида 4 миллиард долларлик 200 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Кенгаш мажлиси доирасида 5 миллиард долларлик янги шартномалар тўплами тайёрланган.
Олий даражадаги музокаралар давомида товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 30 миллиард долларга етказиш ва келаси йили 10 миллиард доллар инвестиция ўзлаштириш бўйича янги мақсадлар белгилаб олингани мамнуният билан қайд этилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡С помощью Бизнес-омбудсмана предприниматель избавился от неправомерно начисленной пени
Предприниматель из Сырдарьинской области обратился к Бизнес-омбудсману с жалобой на действия сотрудников газоснабжающего предприятия.
Как было установлено, 14 апреля 2023 года сотрудниками Сырдарьинского районного газоснабжающего предприятия была проведена проверка стоматологической клиники и составлен протокол. На основании этого районным судом было вынесено решение в пользу газоснабжающего предприятия. 13 сентября 2023 года районным отделом Бюро принудительного исполнения с предпринимателя было взыскано 7,6 млн сумов и переведено на депозитный счет прокуратуры, однако эта оплата не поступила на счет газоснабжающего предприятия. В результате предпринимателю была начислена пеня в размере 5,3 млн сумов.
Благодаря практической помощи сотрудников аппарата Уполномоченного удалось добиться отмены пени, начисленной с даты вынесения судебного решения об уплате штрафа и задолженности, и жалоба была удовлетворена.
❗️Вы тоже столкнулись с проблемой в ведении бизнеса? Обращайтесь к Бизнес-омбудсману! Мы готовы защитить ваши права!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#Бизнес_атамалар
✅ Медиациянинг тадбиркорлар учун афзалликлари нимадан иборат?
Биламизки, тадбиркорлар ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш Бизнес-омбудсман ваколатига кирмайди. Бу борада ишбилармонларга низоларни ҳал қилишнинг муқобил йўли – медиациядан фойдаланишни тавсия қиламиз! Медиация ўзи нима дейсизми? Бугун сизга шу ҳақда маълумот берамиз.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
📆 20-25 май кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести
#дайжест
🔵 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Андре Альгермиссен билан учрашди
🔵 Қурилиш соҳасидаги тадбиркорнинг маблағи ундириб берилди
🔵 Ҳокимлик соатида тадбиркорларни қийнаётган масалалар муҳокама қилинди
🔵 Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилиб, тадбиркорларга амалий ёрдам берилмоқда
=//=
📆 Дайджест основных событий, произошедших в деятельности Бизнес-омбудсмана и в сфере предпринимательства с 20 по 25 мая
#дайджест
🔵 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов встретился с региональным представителем Фонда Конрада Аденауэра по Центральной Азии Андреасем Альгермиссенем
🔵 Были взысканы средства предпринимателя, осуществляющего деятельность в строительной отрасли
🔵 На совещании с участием хокима были обсуждены проблемы, волнующие предпринимателей
🔵 В отдаленных районах Каракалпакстана проводятся выездные приемы, оказывается практическая помощь предпринимателям
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Дирекциялар ва саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар муайян солиқлардан озод этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (20.05.2024 йилдаги ПҚ-181-сон) қабул қилинди.
🔵Унга кўра Шароф Рашидов туманида, шунингдек, Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.
🔵Саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади.
🔵Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «сорсинг» компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг АҚШ долларигача қисми қоплаб берилади.
📆 2026 йил 1 январга қадар Дирекциялар ва саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Тадбиркорлар ўзларининг фаолиятидаги текширувлар юзасидан маълумот олишлари мумкин
“Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали тадбиркорлар учун қуйидаги имкониятлар яратилган:
– ўз фаолиятида ўтказилган ёки ўтказилиши режалаштирилган текширувлар тўғрисидаги маълумотни интернет тармоғи ва мобил иловалардан, телеграм бот ва смс хабар тарзида олиш;
– ҳар бир текширув юзасидан текширувни ўтказган назорат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш, ғайриқонуний ҳаракатлар, жумладан коррупция ҳолатлари ҳақида шикоят бериш;
– Текширувларни рўйхатга олиш китобини электрон форматида тўлдириш.
Тадбиркорлик субъектлари текширув ҳақидаги маълумотларни “Telegram”даги @tekshiruvinfo_bot орқали ёки СМС тарзида 4064 қисқа рақамга СТИР рақамини юбориш орқали билиб олишлари мумкин.
Ҳурматли тадбиркорлар, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтишингиз ва назорат қилувчи органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлари юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади.
📨Эл. почта манзили: info@biznesvakil.uz
📞Тел: 71 202-08-97, 71 202-09-32
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Биласизми?
❓Сувни тежайдиган технологияларни жорий этаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қандай имтиёзлар белгиланган?
2024 йил 5 январдаги ПҚ–5-сон Президент қарорига кўра, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.
📆 2024 йилдан:
🔵сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;
🔵сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади;
🔵Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми Давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube