biznes_ombudsman | Unsorted

Telegram-канал biznes_ombudsman - Biznes-ombudsman

4776

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman

Subscribe to a channel

Biznes-ombudsman

🔹Уполномоченный по защите прав предпринимателей (Бизнес-омбудсман) осуществляет свои полномочия самостоятельно и независимо от государственных органов и их должностных лиц, и в своей деятельности подотчетен Президенту Республики Узбекистан.

Уважаемые предприниматели!

📌 Если вы столкнулись с различными препятствиями в своей деятельности, отправьте обращение Бизнес-омбудсману по короткому номеру 1100, через Виртуальный офис предпринимателей или по адресу электронной почты info@biznesvakil.uz.

✅ Права предпринимателей под защитой государства!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Бизнес-омбудсман девони томонидан АОКАда матбуот анжумани ўтказилди

Бугун, 23 август куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бизнес-омбудсман девони вакиллари томонидан Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги фаолият натижалари ҳақида маълумот берилди.

👨‍💻Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Андижонда тадбиркорнинг биноси тақиқдан чиқарилди

Жалақудуқ туманида фаолият юритувчи нодавлат таълим муассасаси раҳбари фойдаланиб келаётган бинони тақиқдан чиқаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Вакил девони ходимларининг аралашуви билан кўчмас мулк Жалақудуқ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига тегишли бўлмаганлиги сабабли бинога қўйилган тақиқ бекор қилиниши таъминланди.

👨‍💻Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси ва яширин иқтисодиётга қарши кураш

Жиззах вилоят прокуратурасида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Мазкур тадбирда Бизнес-омбудсман девони ходимлари иштирок этди.

Учрашувда фискал назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ва ишчиларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш масалалари бўйича тақдимотлар қилинди.

Шунингдек, давлат органлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларига оид қонунларга риоя қилган ҳолда фаолият олиб бориш зарурлиги бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар

🔵 Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 21 август куни бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинган қарорларга кўра, қуйидаги кетма-кетликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этиш учун ижозат берилган сиёсий партиялар:

➡️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси;

➡️"Миллий тикланиш" демократик партияси;

➡️Ўзбекистон Экологик партияси;

➡️Ўзбекистон Халқ демократик партияси;

➡️Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 При помощи Бизнес-омбудсмана денежные средства, перечисленные без оснований, были возвращены страховой компании

АО страховая компания «Зафар» (название изменено), осуществляющая деятельность в Сурхандарьинской области, обратилась за помощью к Бизнес-омбудсману.

Как было выяснено, Деновским районным отделением Бюро принудительного исполнения было необоснованно перечислено 85 миллионов сумов с банковского счета страховой компании на счет ГУП «Деновское районное дорожно-эксплуатационное предприятие».

Сотрудниками аппарата Бизнес-омбудсмана было рассмотрено обращение, и установлена обоснованность возражений компании. В результате 85 миллионов сумов были возвращены страховой компании.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#ОАВ_биз_ҳақимизда

🛡Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан кейинги мулоҳазалар

Тадбиркорлар кўтарган 700 дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб-қувватланди, 8 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ривожи, тадбиркорлик инфратузилмаси учун яна 18 триллион сўм йўналтирилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг соддалаштирилган тартиби

«Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (16.08.2024 йилдаги ПФ-111-сон) қабул қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мажбурий тарзда тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ)дан ўтказилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси билан қуйидаги тартибга солиш воситалари жорий этилиши назарда тутилган ҳолларда соддалаштирилган тартибда ТСТБ ўтказилади:
➡️жисмоний ва юридик шахсларга мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилаш ёки уларни ўзгартириш;
➡️жисмоний ва юридик шахсларга мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларга риоя қилиш ёки уларни бажаришни таъминлаш билан боғлиқ таъсир чораларини қўллаш;
➡️тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган имтиёз, преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини жорий қилиш, уларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш ёхуд уларни бекор қилиш.

Тадбиркорлик субъектлари зиммасига янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловлар юклатилишини назарда тутувчи лойиҳалар ва ТСТБ ҳисоботи бевосита тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг бирлашмалари иштирокида муҳокама қилинади.

👨‍💻Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

“Жаҳондаги вазиятни кўриб турибсиз. Анъанавий бозорларни сақлаб қолиш, янгиларига кириб бориш, бунинг учун логистика маршрутларини диверсификация қилиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Нима учун бу йилги очиқ мулоқотни айнан Қорақалпоғистонда ўтказяпмиз? Чунки Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишни бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор. Биринчиси – Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ 50 дан ортиқ имтиёзлар пакети қилиб берилган. Иккинчиси – Қорақалпоғистонда ер ажратишнинг содда тизими жорий этилган. Учинчиси – катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудудимиз, бу – Қорақалпоғистон”,

- деди Президент.

Давлатимиз раҳбари қорақалпоғистонлик тадбиркорларни келган меҳмонларга бу ердаги шароитларни кўрсатиш, лойиҳа қилиш бўйича биргаликда таклифлар ишлаб чиқишга чақирди ва барчасини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Очиқ мулоқот якуни билан “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастури қабул қилиниши белгиланди.

Сўнг давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг амалий таклиф ва ташаббусларини тинглаб, улар билан фикр алмашди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Кредит ва гаров муносабатларида тадбиркорлар ҳимояси кучайтирилмоқда

Кредит олди-бердисида банк ҳам, тадбиркор ҳам таваккал қилади. Лекин, амалиётда банкнинг ҳуқуқ ва ваколатлари тадбиркорга нисбатан анча кўпроқ.

Масалан, кредит вақтида қайтмаса, гаровга қўйилган мулк шартнома тузилган пайтдаги қийматида сотувга чиқарилади. 3-4 йил олдин кредит олинганда 100 миллион сўмга баҳоланган мулкнинг бугунги нархи 30-40 фоиз қимматлашса, уни қандай қилиб эски қийматида сотиш мумкин, дея савол қўйди Президент.

“Тўғри, муаммоли кредит билан қаттиқ шуғулланиш керак, лекин бу тадбиркорни “тугатиш” ҳисобидан бўлмаслиги зарур”,

- деди давлат раҳбари.

Эндиликда гаровдаги мулкни савдога чиқаришдан олдин унинг ҳозирги бозор қиймати аниқланадиган, қайтмаган қарздорлик гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ундирув мулкка қаратилмайдиган тизим яратилади. Банк мижозига қарзни бошқа манба ҳисобидан қоплашга имкон беради.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Тадбиркорлар ҳимояси кучайтирилмоқда: фаолиятни тўхтатиш мезонлари аниқ белгиланади

Бешинчи йўналиш – бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш.

Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишга асос бўладиган қонун бузилиш ҳолатлари даражаси белгиланмагани кўрсатиб ўтилди. Оқибатда арзимаган камчиликлар билан ҳам тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу боис, 1 ноябрга қадар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади.

Президент реестрда йўқ мезон бўйича тадбиркор фаолиятини тўхтатган мансабдор жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Ресторан ва меҳмонхоналар учун қўллаб-қувватлаш: солиқ имтиёзлари ва бизнес юритишдаги енгилликлар

Хизматларда улуши энг катта соҳалардан бири, бу – умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматлари.

Давлатимиз раҳбари уларнинг энг катта муаммоси ҚҚС ва ишчилар ҳисобини юритиш эканидан хабардорлигини таъкидлади.

Шу боис 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пулсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пулсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, “кэшбек” 20 фоиз бўлади.

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.

Уларга баҳор ва ёз мавсумида ўзларига туташ майдонларда стол-стул ва соябон қўйиб ишлашга рухсат берилади. Ресторан ва кафелар ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган меҳнат шартномасини тузиши мумкин бўлади.

Худди шу каби 1 октябрдан меҳмонхона ва туроператорларга ҳам тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи “кэшбек” қилиб берилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Стартапларни қўллаб-қувватлаш кучаяди

Тадбиркорликни дастлабки босқичда – стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш экотизими яратилади.

Жорий йил стартапларга илк бор 134 миллион доллар инвестиция кириб келди. Бу соҳада фаолиятини нолдан бошлаб, айланмасини 10 миллион доллардан оширган 50 дан зиёд маҳаллий компания пайдо бўлди.

Шу боис, стартапларни “оёққа турғазиш” учун венчур жамғармалар фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг учун IT парк ҳам 10 миллион долларлик жамғарма ташкил қилади.

Шунингдек, стартап хориждан олиб келган ҳар 1 доллар инвестициясига давлат ҳам 1 доллар ресурс беради. Стартап ишланмаларини патентлаш ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш каби харажатларни давлат қоплаб беради.

Умуман, бу соҳага 50 миллион доллар йўналтирилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Конлар ва майдонлар тадбиркорларга таклиф этилмоқда

Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорларни кенг жалб этиб
, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу йилнинг ўзидаёқ 150 тадан ортиқ кон ва майдонлар тадбиркорларга сотилди.

Йил якунигача яна 300 та кон ва майдонлар тадбиркорларга таклиф қилинади.

Қурилишда қум-шағалга эҳтиёжни қоплаш мақсадида 110 миллион куб метр захирали 172 та кон ҳам тадбиркорлик учун ажратилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Олот туманидаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди

Бухоро вилояти Олот туманида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар Олот туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими (СЭО ва ЖСБ) ходимлари томонидан ноқонуний текширувларга дучор бўлганликларидан шикоят қилиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилдилар.

Бизнес-омбудсман девони томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида, мазкур текширувларнинг ҳақиқатан ҳам ноқонуний равишда амалга оширилганлиги тасдиқланди.

Олот туман СЭО ва ЖСБ бўлими мансабдор шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. ЖИБ Олот туман судининг қарори билан ҳуқуқбузарлик факти ўз тасдиғини топди ва мансабдор шахсга жарима жазоси тайинланди.

Бизнес-омбудсман девони томонидан кўрилган чоралар натижасида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар!

💬 Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.

Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 В Андижане был снят арест здания, принадлежавшего предпринимателю

Руководителем частного образовательного учреждения, действующего в Джалакудукском районе, было подано заявление Бизнес-омбудсману об оказании практической помощи в снятии ареста со здания, которое находилось в пользовании предпринимателя.

В результате принятых мер со стороны сотрудников аппарата Уполномоченного, арест с указанного здания был снят в связи с установлением факта принадлежности данного объекта недвижимости предпринимателю.

👨‍💻 Подробнее читайте на нашем сайте!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📺  Матбуот анжумани бошланди

Айни вақтда АОКАда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида ҳамда жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Бизнес-омбудсман девони томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🎬 Матбуот анжуманини «O'zbekiston», «Uzreport» телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📣Ҳурматли ОАВ вакиллари!

АОКАда "Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида ҳамда жорий йил 1-ярим йилликда Бизнес-омбудсман девони томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 2024 йил 23 август, соат 10:00.
Манзил: Тошкент, Навоий кўчаси, 30-уй.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистондаги Омбудсман институтлари фаолияти билан танишди

БМТнинг Муносиб турар жой масалалари бўйича махсус маърузачиси Б.Раджагопалнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, 20 август куни махсус маърузачининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман, Бизнес-омбудсман ҳамда Болалар Омбудсмани институти вакиллари билан алоҳида учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов иштирок этиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Давлат сиёсати, қонун ҳужжатлари ижроси билан таништирилди.

👨‍💻Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Бизнес-омбудсман ёрдамида асоссиз ўтказилган пул маблағлари суғурта компаниясига қайтарилди

Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи «Зафар» суғурта компанияси (номи ўзгартирилган) АЖ ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Денов тумани бўлими томонидан Суғурта компаниясининг банк ҳисоб рақамидан 85 миллион сўм маблағ асоссиз равишда «Денов тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси» УК ҳисоб рақамига ўтказиб юборилган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, компаниянинг эътирозлари асосли экани аниқланди. Натижада, 85 миллион сўм пул маблағлари суғурта компаниясига қайтариб берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📺 Халқаро пресс клубда тадбиркорларнинг янги имкониятлари муҳокама қилинмоқда

Айни вақтда Халқаро пресс клубда "Тадбиркорлар учун янги имконият, янги шароит" мавзусида махсус сессия бўлиб ўтмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукус шаҳрида ўтказилган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига бағишланган ушбу сессияда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ҳамда мутасаддилар иштирок этмоқда.

🎬 Жонли эфирни “Ўзбекистон 24” телеканали орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак

Президент сўзга чиққан тадбиркор ва ишбилармонларга билдирган фикрлари, янги-янги иш ўринлари яратиб, одамларни даромадли қилишга, камбағалликни қисқартиришга қаттиқ бел боғлашга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Сизлар тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровисизлар, десак, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.

“Тадбиркор – элга мададкор” деган нақлда чуқур маъно бор. Лекин, шундай катта масъулиятни зиммасига олган тадбиркорни ўзига ким мададкор? Агар қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!”,

- деди давлатимиз раҳбари мулоқот якунида.

Кўтарилган масалалар бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Ҳукуматга муҳокама қилинган масалалар ечимига қаратилган барча ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли киритиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Кўчмас мулк бузилиши бўйича компенсация тўлашда ҳалигача муаммолар борлиги қайд этилди

Ҳозирда ушбу харажатлар вилоят бюджети ҳисобидан қопланаяпти. Лекин айрим вилоятлар бюджетида маблағ кам қолаётгани учун тадбиркорнинг пулини қоплаб бериш 5-6 йилга чўзилиб кетмоқда.

Эндиликда ер савдосидан тушган маблағлар аввало бузилишлар бўйича тадбиркорлардан қарзни сўндиришга қаратилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Тадбиркорларни жиноий жавобгарликка тортишни янада либераллаштириш муҳимлиги таъкидланди

Масалан, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, деган жиноят тури бор. Бунда тадбиркор тўламаган солиқ 100 миллион сўмдан ошса, жиноятчи бўлиб қолмоқда.

Шу боис, солиқ тўламаганлик учун тадбиркорга жиноят иши қўзғатишга асос бўладиган миқдорни 2 бараваргача ошириш таклиф қилинди.

Президент тадбиркорларимиз ушбу берилаётган енгилликни, билдирилаётган ишончни суиистеъмол қилмаслигига умид билдирди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Бозорга киришдаги тўсиқлар олиб ташланмоқда

Сўнгги икки йилда бозорга киришдаги 13 та эксклюзив ҳуқуқ бекор қилинган эди. Яқинда яна 7 таси бекор бўлади. Бу орқали 1,5 мингдан ортиқ тадбиркорлар учун бозорга кириш имконияти яратилади.

Мисол учун, меҳмонхона фаолиятини сертификатлаш билан аккредитацияси бор барча корхоналар шуғулланиши мумкин бўлади.

Ёки, Қурилиш вазирлигидаги “Шаффоф қурилиш” тизими орқали тендер савдолари учун ҳужжатларни фақат вазирлик қошидаги консалтинг марказлари тайёрлаб бераяпти.

Энди, 1 октябрдан худди Тадбиркорлик рейтинги каби “Шаффоф қурилиш” тизимини тадбиркорларни ўзи юритади. Консалтинг марказлари функциялари тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.

Президент тадбиркорлар таклиф берса, давлат идоралари кўрсатаётган бошқа хизматларни ҳам хусусий секторга беришга тайёрлигини билдирди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Маҳаллийлаштиришда фақат товарлар эмас, хизматлар бўйича ҳам катта имкониятлар бор

Масалан, энергетика соҳасида 36 миллиард долларлик 27 гигаватт электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу каби объектлардаги юқори технологик ускуналарни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш бўйича малакали хизматларга талаб йилдан-йилга ортаяпти.

Кимё, металлургия корхоналари, насос станциялари ва ГЭСлар, тўқимачилик ва тиббиётда ҳам бундай хизматларга талаб катта.

Шу боис, бир йил ичида 3 мингта маҳаллий мутахассис Германия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Туркиядаги ишлаб чиқарувчи компанияларга малака оширишга юборилади. Уларнинг харажатларини давлат қоплаб беради.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Хизматлар соҳасида янги юксалиш: IT ва сунъий интеллектга алоҳида эътибор

Тўртинчи йўналиш – хизматлар соҳасига янги туртки бериш.

Ўзбекистонда банд аҳолининг 52 фоизи хизматлар соҳасида ишлаяпти. Ишлаб турган корхоналарнинг 68 фоизи ҳам хизматлар соҳасига тўғри келади.

Лекин, соҳада банд бўлганларнинг атиги 4 фоизи юқори қўшилган қиймат берадиган йўналишда фаолият юритаяпти. Шу боис, хизматларда, аввало, IT соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Етти йил олдин нолдан бошланган бу соҳа 1 миллиард долларлик экспорт қилиш салоҳиятига эга бўлди, ҳар бир ҳудудда экспортга йўналтирилган IT парклар ташкил қилинди.

Энди, барча соҳада сунъий интеллект технологиялари кенг жорий қилинади. IT паркда сунъий интеллект маркази очилади.

Бу йўналишда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион доллар ажратилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡В Алатском районе восстановлены права предпринимателей

Группа предпринимателей, осуществляющих деятельность в Бухарской области, обратилась к Бизнес-омбудсману с жалобой на незаконные проверки, которым они подверглись со стороны сотрудников отдела Санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Алатского района (СЭБ и ОЗ).

В результате изучения, проведенного аппаратом Бизнес-омбудсмана, было подтверждено, что данные проверки были проведены незаконно.

В отношении должностного лица отдела СЭБ и ОЗ Алатского района был составлен административный протокол по статье 241-2 Кодекса об административной ответственности Республики Узбекистан. Решением районного суда по административным делам факт правонарушения был подтвержден, и должностному лицу назначен штраф.

Благодаря мерам, принятым аппаратом Бизнес-омбудсмана, права предпринимателей были восстановлены, и были приняты меры по предотвращению подобных ситуаций в будущем.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Сайлов кампанияси нима ва у қандай босқичлардан иборат?

❗️Сайлов кампанияси – бу сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даври ҳисобланади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel