biznes_ombudsman | Unsorted

Telegram-канал biznes_ombudsman - Biznes-ombudsman

4772

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman

Subscribe to a channel

Biznes-ombudsman

🔹 Тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар назоратда

📆 2024 йилнинг 8 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказишни келишиш бўйича 3435 та буюртма келиб тушган.

➡️1535 та текширув келишилган ҳолда ўтказилди. 1900 та текширувга рухсат берилмади.

Тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган текширувлар мониторинги натижасида:

📌816 та ноқонуний текширув аниқланди;
📌613 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказувчи ходимлар малакасини ошириб бориш йўналишида:

➡️ Назорат органларининг 4287 нафар мансабдор шахси иштирокида 66 та ўқув семинар ўтказилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔹 Назорат қилувчи орган ходимлари аттестациядан ўтказилди

Бугун, 11 сентябрь куни аттестация комиссияси таркибида Бизнес-омбудсман девони масъул ходими иштирокида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 15 нафар мансабдор шахслари тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида назорат қилувчи органлар ходимлари доимий равишда аттестациядан ўтказиб борилади.

📊Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 8596 нафар ходим аттестация қилинди ва уларнинг 76% тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔹Земля будет сдана в аренду фермеру на 30 лет

Руководитель ООО «Давлат ота» (название изменено), действующего в Джизакской области, обратился к Бизнес-омбудсману, недовольный решением хокима.

Как было установлено, 15 января 2021 года хокимиятом Арнасойского района ООО «Давлат Ота» был выделен 74,6 га земли сроком на 1 год для выращивания овощей, несмотря на то, что по закону она должна быть сдана в аренду сроком на 30 лет.

Просьба об изменении срока договора на срок, установленный законом, было отклонено, сославшись на прекращение полномочий хокимията в этом направлении.

Однако согласно Указу Президента от 8 июня 2021 года полномочия районных хокимов по выделению земель были отменены с 1 августа 2021 года.

После вмешательства Бизнес-омбудсмана областным хокимиятом были внесены изменения в решение хокима района, и было обеспечен выделение земельного участка в аренду предпринимателю сроком на 30 лет.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Диққат! Экспортёрлар учун хушхабар

Илгари экспорт жараёнида маҳсулотларни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга олиб ўтишда тадбиркорлар сунъий тўсиқларга дуч келар эди. Бу эса экспортчи корхоналарнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатар эди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔹 "Тадбиркор виртуал офиси": 2024 йил 8 ойдаги фаолият натижалари

📆 2024 йилнинг 8 ойи давомида "Тадбиркор виртуал офиси"га 6425 та мурожаатда 7356 та масала келиб тушган.

Мурожаатларнинг асосий мазмуни:

📌 Банк ва кредит масалалари - 18%
📌 Мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати - 12%
📌 Солиқ масалалари - 12%
📌 Ер майдони ёки бино ажратиш - 9%
📌 Суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш - 8%
📌 Инфратузилма масалалари - 7%
📌 Бошқа масалалар - 34%

Мурожаатлар натижаси:

➡️ Тадбиркорларга 4,91 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилди.
➡️ 10,4 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилди.
➡️ 3,81 млрд сўм пул маблағи ундирилишида ёрдам кўрсатилди.
➡️ 7 та тақдимнома киритилди.
➡️ 121 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ўзбекистонда тадбиркорликнинг стратегик ечимлари ва янги уфқлари

«Ўзбекистон 24» телеканалида Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви муҳокама қилинди. Бизнес-омбудсман девони бош инспектори Шерзод Саидов тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ва мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш чоралари ҳақида маълумот берди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Туризм ва умумий овқатланиш соҳаси учун қўшилган қиймат солиғининг бир қисми қайтарилади

📆 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туризм ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга, 2025 йил 1 январдан бошлаб эса умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тизими жорий этилади.

Қанча қайтарилади?

Умумий овқатланиш корхоналари учун:
↪️Ойлик товар айланмасининг 60% дан ортиғи нақд пулсиз тўловлар орқали амалга оширилган тақдирда – тўланган ҚҚСнинг 40%.
↪️Ойлик товар айланмасининг 60% дан ками нақд пулсиз тўловлар орқали амалга оширилган тақдирда – тўланган ҚҚСнинг 20%.
Туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари учун:
↪️Тўланган ҚҚСнинг 20%.

ҚҚСнинг тегишли қисми ҳар ойнинг 25-санасига қадар республика бюджетидан қайтарилади.

❗️Мазкур тизим 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📆 4-7 сентябрь кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

#дайжест

🔵 Бизнес-омбудсман Қува туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда

🔵 Тадбиркорга 1,3 млрд сўм жарима қўлланилмайдиган бўлди

🔵 Тадбиркорга қўлланилган асоссиз пеня бекор қилинди

🔵 Бизнес-омбудсман қарздорликни ундиришда тадбиркор манфаатини судда ҳимоя қилди

🔵 Сурхондарёдаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг ойлик маоши тўлаб берилди

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Была выплачена зарплата сотрудников семейной негосударственной дошкольной образовательной организации в Сурхандарьинской области

Руководитель семейной негосударственной дошкольной образовательной организации (СНДОО), осуществляющей деятельность в Сурхандарьинской области, обратился к Бизнес-омбудсману с жалобой на невыплату заработной платы своим сотрудникам.

Как было отмечено в обращении, Министерством дошкольного и школьного образования не была выплачена заработная плата 4 сотрудников дошкольной организации за июль 2024 года.

При помощи аппарата Бизнес-омбудсмана, в сотрудничестве с ответственными лицами, информация о сотрудниках была внесена в информационную систему данных (NMTTBAT) в соответствии с Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 2 августа 2022 года № 426.

В результате 4 сотрудникам семейной негосударственной дошкольной образовательной организации была выплачена заработная плата за июль 2024 года, а также субсидии на питание.

Напомним, что деятельность семейной негосударственной дошкольной образовательной организации финансируется в соответствии с законодательством за счет средств учредителя, а также субсидий, выделяемых из Государственного бюджета Республики Узбекистан.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Бизнес-омбудсман ёрдамида жомбойлик фермернинг ҳуқуқи тикланди

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи «Анор» (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Аниқланишича, Жомбой туман ҳокимининг қарори билан тадбиркорга ғалла-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун 33,1 гектар ер майдони ажратилган. Фермер хўжалиги раҳбари вафот этгач, унинг турмуш ўртоғи мерос бўйича ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритган ва ижара шартномасини қайта расмийлаштирган.

👨‍💻Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Аввал эгаллаб олинган ерларни қандай қонунийлаштириб олиш мумкин?

Тадбиркорлар диққатига! Ноқонуний эгалланган ерларни қонунийлаштириш имконини берувчи қонун қабул қилинганидан хабарингиз борми?

Ушбу қонун амалда қандай ишлаши кўпгина тадбиркорларни қизиқтираётгани табиий. Бугун биз сизга шу ҳақида батафсил маълумот берамиз!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#ОАВ_биз_ҳақимизда

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: тараққиёт йўлидаги таклиф ва ташаббуслар

«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» кўрсатуви орқали Бизнес-омбудсман девони Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шуъбаси бош инспектори Жамшид Хасанов давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган бешта йўналишдаги янги ташаббусларга тўхталиб ўтди.

🎬 Тўлиқ суҳбат

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Хусусий корхонанинг лицензияси сақлаб қолинди

Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи "Асилбек-Мед" хусусий корхонасининг 2023 йил 13 декабрдаги лицензиясини бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилинганлигидан норози бўлган тадбиркор Бизнес-омбудсмандан ёрдам сўради.

Аниқланишича, Кармана туманлараро иқтисодий судида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан корхона лицензия талабларини бузганлиги кўрсатилиб, хусусий корхонага нисбатан молиявий жарима солиш ва лицензиясини бекор қилиш сўралди.

Вакил девони ходимлари ёрдамида хусусий корхона манфаати ҳимоя қилинди. Судда лицензия бекор қилиниши учун етарли асос мавжуд эмас деб топилди.

Натижада Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан корхонанинг 2023 йил 13 декабрдаги лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига кўра қаноатлантиришдан рад қилиниб, корхонанинг лицензияси сақлаб қолинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📆 19-24 август кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

#дайжест

🔵 Халқаро пресс клубда "Тадбиркорлар учун янги имконият, янги шароит" мавзусида бўлиб ўтган махсус сессияда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов иштирок этди

🔵 Икки нафар тадбиркор фойдасига салкам 1,2 млрд сўм ундириш тўғрисида қарор чиқарилди

🔵 Вакил девони томонидан АОКАда матбуот анжумани ўтказилди

🔵 Асоссиз ўтказилган пул маблағлари суғурта компаниясига қайтарилди

🔵 Жиззах вилоятида умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

🔵 Тадбиркорнинг биноси тақиқдан чиқарилди

🔵 Андижонда 44 нафар амалдор жаримага тортилди

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡В Андижане 44 должностных лиц были привлечены к административной ответственности

Согласно постановлению Кабинета Министров № 434, районной комиссией по выделению субсидий на животноводческую продукцию должно быть предоставлено заключение через электронную платформу в течение 5 рабочих дней.

Однако 9 заместителями хокимов районов по вопросам сельского и водного хозяйства, 11 начальниками районных отделов агроинспекции, 16 начальниками отделов ветеринарии и развития животноводства и 8 начальниками финансовых отделов районов было допущено нарушение сроков предоставления заключений по обращениям предпринимателей.

В связи с этим, согласно статье 43 Кодекса Республики Узбекистан об административной ответственности, к административной ответственности были привлечены должностные лица, допустившие нарушения законодательства.

👨‍💻 Подробнее читайте на нашем сайте!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔹Президент камбағалликни қисқартириш бўйича янги чора-тадбирларни белгилаб берди

📆 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Асосий вазифалар:
📌 Ҳар бир маҳалладаги камбағал оилаларнинг “портрети”ни яратиш ва улар билан ишлашда индивидуал ёндашув қўллаш.
📌 Камбағалликни қисқартириш бўйича республика, вилоят ва туман даражасида махсус комиссиялар тузиш.
📌 2024 йил охиригача 500 минг, бир йилда 1,2 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш.

Тадбиркорлар учун янги имкониятлар:
➡️ Тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, ҳунармандчилик, умумий овқатланиш, деҳқончилик ва чорвачилик каби соҳалардаги корхоналарга камбағал аҳолини иш билан таъминлаганлик учун қўшимча солиқ имтиёзлари берилади.
➡️ Тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, Андижондаги парранда ва балиқчилик хўжаликларининг лойиҳаларини молиялаштириш орқали янги иш ўринлари яратилади.
➡️ Савдо-саноат палатаси ҳузурида тадбиркорларга ишчи топиб берадиган ва уларни касбга ўқитадиган марказ ташкил этилади.

👨‍💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔹CAITME 2024: Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг юксалиши

Бугун "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади!

"Ўзэкспомарказ" МККнинг барча павильонлари ва очиқ кузатув майдонида 14 сентябргача давом этадиган ушбу тадбир Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатининг улкан ютуқларини намойиш этади.

↪️ Ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш!👉 https://bit.ly/CAITME-ru_reg 

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔹Фермерга ер 30 йилга ижарага бериладиган бўлди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи "Давлат ота" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари ҳокимлик қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2021 йил 15 январда Арнасой туман ҳокимлиги томонидан 74,6 гектар ер "Давлат ота" МЧЖга қонунчиликка кўра 30 йилга ижарага берилиши кераклигига қарамай, сабзавотчилик билан шуғулланиш учун атиги 1 йил муддатга ажратилган.

Шартнома муддатини қонунда белгиланган муддатга ўзгартириш талаби эса ҳокимликнинг бу борадаги ваколатлари тугатилганлиги важ қилиниб, рад этиб келинган.

Ваҳоланки, туман ҳокимликларининг ер ажратиш ваколати Президентнинг 2021 йил 8 июндаги Фармони билан 2021 йил 1 августдан бекор қилиниши белгиланган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашувидан сўнг, вилоят ҳокимлиги томонидан туман ҳокимлиги қарорига ўзгартириш киритилиб, тадбиркорга ер участкаси 30 йил муддатга ижарага берилиши таъминланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔹Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини сотиб олиш ва ижарага олиш шартлари янада қулайлаштирилди

📆 “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-135-сон, 06.09.2024 й.) қабул қилинди.

📌 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

➡️ Ҳокимликлар лойиҳа ташкилотларини танлов асосида жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Янги массивлар қурилишида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилади.

➡️ Ер участкаларини ажратишда қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари аниқ белгиланади.

➡️ Янги реализация қилинган ер участкалари учун ер солиғи ставкаси 3 йилгача 50% га камайтирилади.

➡️ 2025 йилдан ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади.

👨‍💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#фаолиятдан

🔹 Тадбиркорлар учун янги имкониятлар: Ўзбекистонда товарлар эркин ҳаракатланади

Бугун, 10 сентябрь куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистонда тадбиркорлик эркинлигини кенгайтириш ва мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

👨‍💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Бизнес-омбудсман "Eltech Industrial" технопарки иштирокчиларининг муаммоларини ўрганди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Eltech Industrial" технопаркида бизнес юритиш билан боғлиқ масалалар юзасидан Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов технопарк иштирокчилари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда 500 млн доллардан зиёд 18 та йирик лойиҳа ташаббускорлари қатнашди. Улар томонидан қурилиш ишларини бошлашга рухсат олиш, кадрлар захирасини яратишга оид муаммо ва таклифлар билдирилди.

Вакил томонидан ҳар бир масала тингланиб, уларни ҳал қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Президент қарори билан кичик бизнесга янги имкониятлар яратилди

📆 “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди.

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида қуйидаги янги механизмлар жорий этилди:

Микрокредитларни соддалаштириш:
↪️Бир лойиҳа учун 300 млн сўмгача микрокредит олиш мумкин.
↪️100 млн сўмгача қисми гаровсиз берилади!
↪️Қолган қисмини банклар ва микромолия ташкилотлари молиялаштиради.

Таваккалчиликни тақсимлаш:
↪️Гаровсиз микрокредитлар бўйича таваккалчилик давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимланади.
↪️Бу микрокредит олишни янада осонлаштиради.

Қайта молиялаштириш:
↪️Микрокредит берувчилар ўз маблағлари ҳисобидан ажратган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштиришлари мумкин.

100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар кимларга берилади?
↪️Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига.

Қайта молиялаштириш ставкалари қандай?
↪️Ставкалар тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасига боғлиқ:
1-тоифа учун – 18,0 фоиз
2-тоифа учун – 17,0 фоиз
3-тоифа учун – 14,5 фоиз
4-тоифа учун – 13,5 фоиз
5-тоифа учун – 12,5 фоиз

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш жуда осон

Кўчма савдо объектларини қандай қилиб рўйхатдан ўтказиш мумкинлиги ҳақида маълумотга эга эмасмисиз? Унда бу видеони охиригача кўришни тавсия қиламиз.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 При помощи Бизнес-омбудсмана были восстановлены права фермера из Джамбая

Фермерское хозяйство "Анор" (наименование изменено), осуществляющее деятельность в Самаркандской области, обратилось к Бизнес-омбудсману с жалобой на решение Совета народных депутатов Джамбайского района.


Как было выяснено, решением хокима Джамбайского района предпринимателю был выделен земельный участок площадью 33,1 га для организации фермерского хозяйства, специализирующегося на выращивании зерновых и овощей. После смерти главы фермерского хозяйства его супруга унаследовала право аренды земельного участка, и договор аренды был переоформлен.

👨‍💻 Подробнее читайте на нашем сайте!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Андижонда бизнес вакиллари аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда

Андижон вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бизнес вакиллари ҳам ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Булоқбоши туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида тумандаги йирик ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бизнес-омбудсман девони ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги иштирокида "Қўҳна булоқ" МЧЖга қарашли трикотаж фабрикасида бўлиб ўтган учрашувда тадбиркор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни синов тариқасида ишга қабул қилди.

➡️Маълумот учун, вилоятда 109 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мавжуд.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Жиззах вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Учрашувда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари в.б. Нодира Шотурсуновалар қатнашди.

Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ўз муаммо ва таклифларини билдиришди. Аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда 50 га яқин турли соҳа вакиллари иштирок этди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Была сохранена лицензия частного предприятия

Предприниматель, осуществляющий деятельность в Навоийской области, недовольный обращением в суд с целью аннулирования лицензии, полученной частным предприятием "Асилбек-Мед" от 13 декабря 2023 года, обратился за помощью к Бизнес-омбудсману.

Как было выяснено, в Карманинский межрайонный экономический суд Министерством здравоохранения был подан иск о наложении штрафа и аннулировании лицензии частного предприятия, с указанием на нарушение лицензионных требований.

Интересы частного предприятия были защищены сотрудниками аппарата Уполномоченного. В суде было установлено отсутствие достаточных оснований для аннулирования лицензии.

В результате лицензия предприятия была сохранена путем отказа в удовлетворении иска Министерства здравоохранения об аннулировании лицензии предприятия от 13 декабря 2023 года решением межрайонного экономического суда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Биласизми?

Қандай ер участкалари солиқ имтиёзларига эга?

📝Солиқ кодексига асосан, бир қатор ер участкалари солиқ имтиёзларига эга. Бу имтиёзлар ер эгаларига солиқ юкини камайтириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

👉 Қуйидаги ер участкалари солиқ имтиёзларига эга:

➡️Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар: ўзлаштириш ишлари даврида ва ўзлаштирилгандан кейин 5 йил мобайнида.
➡️Қайта тикланадиган энергия манбалари ускуналари эгаллаган ерлар: ишга туширилгандан кейин 10 йил муддатга.
➡️Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар.
➡️Спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари эгаллаган ерлар.
➡️Шаҳар электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари эгаллаган ерлар.
➡️Аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва канализация иншоотлари эгаллаган ерлар.
➡️Магистрал иссиқлик трассалари эгаллаган ерлар.
➡️Иҳота ўрмон дарахтзорлари эгаллаган ерлар.
➡️Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ерлар: 5 йил муддатга.
➡️Мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар: ишлар бошланганидан 5 йил муддатга.
➡️Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар: 5 йил муддатга.
➡️Илмий ташкилотларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг ерлари.
➡️Қишлоқ жойларда жойлашган антенна-мачта металл конструкциялари эгаллаган ер участкалари.

❗️Эслатма: Солиқ имтиёзлари фақат ер участкалари белгиланган мақсадда фойдаланилгандагина қўлланилади!

👨‍💻Батафсил маълумот учун Солиқ кодексининг 428-моддасини ўқинг

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 ФОТОРЕПОРТАЖ. Бизнес-омбудсман девони ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этдилар

Бизнес-омбудсман девони ходимлари бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган "Маҳалла - обод, юрт - обод" умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этиб, юрт ободончилигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Андижонда 44 нафар амалдор жаримага тортилди

Вазирлар Маҳкамасининг 434-сон қарорига асосан, чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратиш бўйича тузилган туман комиссияси томонидан 5 иш кун ичида электрон платформа орқали хулоса берилиши шартлиги белгиланган.

Бироқ, вилоятнинг 9 нафар туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, 11 нафар туман агроинспекция бўлим бошлиқлари, 16 нафар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиқлари ва 8 нафар туман молия бўлими бошлиқлари томонидан тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларга хулоса беришда муддат бузилишига йўл қўйилган.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 43-моддасига асосан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

👨‍💻Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel