biznes_ombudsman | Unsorted

Telegram-канал biznes_ombudsman - Biznes-ombudsman

4776

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman

Subscribe to a channel

Biznes-ombudsman

Йирик давлат компаниялари трансформациядан ўтиб, ташқи молия бозорига чиқмоқда.

Энди тадбиркорлар ҳам банклар берадиган кредит билан чекланиб қолмасдан, халқаро стандартларга мослашиб, четдан мустақил ресурс жалб қилиш вақти келгани таъкидланди.

Энг муҳими, халқаро молия ташкилотлари бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.

Савдо-саноат палатаси халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиб, тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очиши муҳимлиги қайд этилди.

Бу орқали келгуси йилнинг ўзида камида 100 та маҳаллий компания халқаро молия бозорлари билан ишлашга ўргатилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Умуман, мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайгани таъкидланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасига 38 миллиард доллар инвестиция кирди, экспорт 26 миллиард доллардан ошди.

Очиқ мулоқотда кўп тадбиркорлар ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд одамларни ишли қилишга тайёр эканлигини билдирган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида тадбиркорлар 387 минг камбағал оила аъзолари ва 40 минг ногиронлиги бор одамларни даромадли қилди.

Мамлакатимизда камбағаллик даражаси йил якуни билан 9 фоиздан пасаяди.

Аминманки, ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимизни шу суръатда давом эттирсак, келгуси йилларда бу кўрсаткични
бемалол 6 фоизга туширамиз.


Шу ўринда, ваъдасини устидан чиқиб, янги қувватлар ҳисобига минглаб иш ўрни яратаётган, замонавий технология олиб кириб, янги ташқи бозорларни забт этаётган, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишига муносиб ҳисса қўшаётган барча тадбиркорларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Президентимиз минтақадаги энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсати давом эттирилишини таъкидлади.

Жумладан, ҳаётий зарур харажатларни молиялаш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди.

Шунингдек, и бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади.

Шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади. Нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади.

Бундан ташқари, IT-park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.

Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Тадбиркорлар бу йилда 11,5 триллион сўмлик 3 мингта давлат мулки ва 4 минг гектар ерни сотиб олиб, бизнесини бошлади.

Келаётган йилда яна 4,5 мингта бино ва 6 минг гектар ер тадбиркорларга таклиф қилинади.

Узоқ йиллардан бери давлат монополиясида бўлган йўлларни таъмирлаш ва сақлашга хусусий секторни жалб қилиш ишлари кенгайтирилади. Бу йил 260 километр йўлларни сақлаш ишлари тадбиркорларга берилди. Келаси йили бу 3 минг километрга етказилади.

“Ташаббусли бюджет” доирасида йўлларни таъмирлаш ишларининг 92 фоизи хусусий пудратчилар томонидан амалга оширилди. Бу 100 фоизга етказилади.

Осиё тараққиёт банки иштирокида 86 та туманда қуриладиган 841 километр йўллар тўлиқ маҳаллий пудратчилар томонидан амалга оширилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Факторингга кенг йўл очиб берилгани натижасида шу йилнинг ўзида 100 миллион долларлик бундай хизматлар кўрсатилди.

Бизнес учун йўл, сув, электр, газ, темир йўл каби инфратузилма объектларини яхшилашга бу йил 35 триллион сўм йўналтирилди. Келгуси йил яна 43 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.

Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун электр ишлаб чиқариш 82 миллиард киловатт-соатга етди.

Бу йил ишга тушган 6,3 миллиард долларлик 17 та йирик “яшил” ва янги технологияга асосланган энергия қувватлари ҳисобига келгуси йилда қарийб 90 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади.

Бу ишлар давом эттирилиб, 2025 йилда яна 6,4 миллиард долларлик 25 та лойиҳа доирасида 4,8 гигаватт янги қувватлар барпо этилади.

Энди энергия соҳасида ҳам рақобатли бозорга ўтиш вақти келгани қайд этилди. Ҳозирги кунда юртимизда мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар сони 24 тага етди. Илк бор 2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши ва тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.

Кенг кўламли ислоҳотларимизнинг илк кунларидан бошлаб мен бир фикрни доим таъкидлаб келаман: тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа. Бизнинг таянчимиз ҳам, суянчимиз ҳам, энг катта кучимиз ҳам шу соҳада мужассам.

Шу боис тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш марказдан тортиб энг қуйи бўғингача – барча раҳбарларнинг кундалик иши бўлиши шарт
”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Айниқса, жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб, корхоналарга бориб, уларни дарди билан яшаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк бўлиб, аниқ таклифларни ўртага қўйиб келаётгани алоҳида таъкидланди. Натижада жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар фаолияти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 та қонун, 101 та фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Президентимиз кенгаш аъзоларига, улар орқали бутун ишбилармонлар ҳамжамиятига ана шундай фаоллик учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#фаолиятдан

🔵Тадбиркорликда коррупция хавфини камайтириш: Халқаро форум якунлари

📆 Бугун, 20 декабрь куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида ўтказилган халқаро бизнес-форум юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

👨‍💻Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Мактабгача таълим муассасаларида болаларни овқатлантириш бўйича бизнес билан шуғулланасизми ёки шу соҳага қизиқасизми?

Давлат МТМларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этувчи тадбиркорлар учун махсус имтиёзлар мавжуд!

➡️Коммунал хизматлар учун тўловлар давлат бюджетидан қопланади.
➡️Ижара тўловидан озод этилади.

Батафсил маълумот олиш учун видеони кўринг!

Бизнес-омбудсман каналига обуна бўлинг ва тадбиркорлик соҳасидаги янгиликлар ва имкониятлардан хабардор бўлиб боринг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига ташриф буюриб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва кластердаги корхоналар фаолияти билан танишади, соҳадаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит научно-производственный фармацевтический кластер “Tashkent Pharma Park”, где ознакомится с деятельностью Агентства по развитию фармацевтической отрасли и предприятий кластера, а также проведет совещание по приоритетным задачам в сфере.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📺 Форумда коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни илгари суришда давлат-хусусий шериклик муҳимлиги таъкидланди

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фудзии хоним бизнесдаги коррупциянинг асосий сабабларини тушуниш муҳимлигини таъкидлади.

Охирги тадқиқотлар келажакдаги сиёсатни ишлаб чиқиш учун яхши асос бўлиб хизмат қилади.


Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📺 Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

Форум доирасида коррупцияга қарши курашишнинг самарали усуллари муҳокама қилинади ва илғор тажрибалар алмашилади.

"Таъкидлаш жоиз, барқарор иқтисодий ривожланиш йўлида бизнесни ҳалоллик тамойиллари асосида юритиш асосий ўрин эгаллайди. Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳалоллик тамойиллари ва қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда бизнес юритишини рағбатлантириш учун қонунчилик базаси яратилди"

Бизнес-омбудсман
Дилмурод Қосимов


Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 При помощи Бизнес-омбудсмана сотрудникам предпринимателя была выплачена заработная плата

Предприниматель, осуществляющий деятельность в Андижанской области, обратился к Бизнес-омбудсману с жалобой на задержку выплаты заработной платы его сотрудникам.

Как было выяснено, средства на выплату заработной платы сотрудникам частного дошкольного образовательного учреждения «Bolajon-Baby» (наименование изменено) не были перечислены казначейством вовремя.

Благодаря вмешательству Бизнес-омбудсмана заработная плата за октябрь была выплачена сотрудникам предпринимателя.

👨‍💻 Подробнее читайте на нашем сайте!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Ўзбекистон ва Жанубий Корея "яшил" иқтисодиёт йўлида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиёдаги маҳаллий ҳокимият вакиллари учун кам углеродли ривожланиш бўйича» халқаро анжуманда иштирок этиш учун Жанубий Кореяга ташриф буюрди.

Тадбир доирасида иқлим ўзгаришига қарши курашиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, шаҳарларни "яшил" технологиялар асосида ривожлантириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.

👨‍💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡 Бухорода тўсиқларга учраётган тадбиркорга фаолиятини йўлга қўйиш учун ёрдам берилди

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор “Ҳудудгазтаъминот Бухоро” газ таъминоти филиали масъул ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Metan Global Energy” (номи ўзгартирилган) МЧЖ 2024 йил 29 январда “e-auksion” орқали автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)ни сотиб олган. Сўнг табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузиш учун “Ҳудудгазтаъминот Бухоро” газ таъминоти филиалига мурожаат қилган. Бироқ сотиб олинган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси биноси илгари бошқа МЧЖга тегишли бўлганлиги ва унинг газ тўловларидан 1.9 млрд сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли мурожаатига рад жавоби берилган.

Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мурожаат жойига чиқиб ўрганилиши натижасида тадбиркорлик субъекти газ тармоқларига уланиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵Сайлов-2024

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Келгуси йилда маррани катта олиб, ялпи ички маҳсулотни 120 миллиард долларга, экспортни 30 миллиардга етказиш, инвестицияни 42 миллиарддан ошириш, 5 миллион аҳолини банд қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинмоқда.

Шу йилнинг ўзида хусусий секторда даромад солиғи тўловчилар сони 365 мингга кўпайди. Кейинги вазифа – уларнинг даромадини кўпайтириб, муносиб ҳаёт кечириши учун етарли шароит яратишдан иборат.

Лекин хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 миллион сўмдан кам қилиб кўрсатилган. Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб экани таъкидланди. Бу асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

Бу ҳолатнинг сабаб-омилларини бартараф этиш мақсадида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари ишлаб чиқилди.

Масалан, тўқимачилик ва чарм соҳаларида камида 2,5 миллион сўм ойлик тўлайдиган, 15 фоиз ишчиси эҳтиёжманд оиладан бўлган тайёр маҳсулот чиқарувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади.

Бундай корхоналарнинг фойда солиғи ҳам, ишчисини даромад солиғи ҳам 1 фоиз бўлади. Бу имтиёзга жавобан улар 50 минг эҳтиёжманд одамни ишга олади.

Давлат бошқа тармоқлар учун ҳам бу йил тугайдиган имтиёзларни мана шундай ижтимоий мезон билан узайтиришга тайёр.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди. АҚШ, Хитой каби йирик давлатлар билан келишувларга эришилди.

Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётган бўлса-да, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, адолатли рақобат муҳитида ишлаши учун зарур бўлган барча шароитларни яратишда давом этиши таъкидланди.

Бу йил қўшни мамлакатлар билан чегарадан ўтиш билан боғлиқ бир қатор масалаларга ечим топилди.

Хусусан, 13 йил ёпиқ бўлган Андижоннинг “Хонобод”, “Мингтепа” ва “Қорасув” ҳамда 8 йил ишламаган “Учқўрғон” чегара постлари тикланди. Натижада аҳоли ва тадбиркорлар йўли 100 километрга қисқарди.

Умуман, ўтган 11 ойда чегара орқали ҳаракатланган транспорт сони 400 мингга ошиб, 3 миллионга етди.

Келгуси йилда “Ғишткўприк”, “Навоий”, “Довут-ота”, “Шовот” ва “Гулбаҳор” чегара постларида қўшимча коридорлар қурилиб, ўтказиш қуввати 5 карра оширилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Темир йўл соҳасида рақамлаштириш ва операцион самарадорликни ошириш ҳисобига юк ташиш муддатлари 40 фоизга қисқарди.

Муҳими, станцияларда юкларни тўловсиз тушириш вақти 2 соатдан 3 кунга узайгани учун тадбиркорлар йилига 57 миллиард сўм тежаяпти.

Авиация соҳасида ҳам хусусий секторнинг роли ошиб бормоқда. Бугунги кунда хусусий авиакомпаниялар сони 14 тага етди. Қўшимча 6 та юк ва 16 та йўловчи ҳаво кемаси олиб келинди.

Бухоро, Наманган аэропортлари хусусий шерикликка берилди, Андижон ва Урганч аэропортлари бўйича тендер давом этаяпти.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Туризм соҳасида ҳам катта ишлар қилинди. Тадбиркорларнинг 6,5 триллион сўм сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга тушди.

Келгуси йилда меҳмон ўринлари яна 30 мингга ошади. Тадбиркорлар бунга 10 триллион сўм инвестиция киритишга тайёр.

Бу йил ишга тушган 17 та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.

Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик “Sea Breeze” номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди. Шунингдек, мамлакатимизга дунёни нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти.

Савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилиб, экспортни молиялаштириш учун 350 миллион доллар ажратилди. Натижада берилган ҳар 1 доллар ҳисобига тадбиркорлар 6 долларлик экспорт қилди.

Келгуси йилда бунга яна 300 миллион доллар берилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Сўнгги йилларда иқтисодиётимизда пул кўпайгани, инвестиция лойиҳаларини барқарор молиялаштиришнинг мустаҳкам асоси яратилгани таъкидланди.

Жумладан, корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етди. Аҳоли омонатлари ҳам 25 триллион сўмга кўпайиб, 105 триллион сўм бўлди.

Бу банкларимиз барқарор ривожланаётгани, уларга аҳоли ва тадбиркорларимиз ишончи ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.

Йил якуни билан ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни ташкил қилади. 2025 йилда бу 300 триллион сўмдан ошиши ҳисоб-китоб қилинган.

Айниқса, кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга оширилиб, 120 триллион сўмга етказилади.

Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банкларимиз 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 миллиард доллар жалб қилиши режалаштирилган.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по итогам проделанной в текущем году работы и основным планам на 2025 год по всемерной поддержке предпринимательства, а также диалог с ведущими предпринимателями.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

#ОАВ_биз_ҳақимизда

"Бизнесда ҳалоллик" форумидан видеолавҳалар!

Тошкентда тадбиркорлар, давлат органлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида III "Бизнесда ҳалоллик" халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форум доирасида коррупцияга қарши курашиш, ҳалол рақобат муҳитини яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

👨‍💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵III "Бизнесда ҳалоллик" халқаро бизнес-форуми – ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун, 18 декабрь куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида "Тадбиркорлик фаолиятида ва унинг устидан давлат назорати жараёнларида коррупция хавфини камайтириш" мавзусидаги халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди.

Форумда хорижий Бизнес-омбудсманлар, вазирлик ва идоралар, назорат органлари, тадбиркорлик субъектлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг 100 дан ортиқ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

👨‍💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🔵 Коррупция бизнес муҳитини заифлаштиради

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директори ўринбосари Умид Мавлонов мамлакатимиздаги охирги йиллардаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди.

Тадбиркорлик амалиётида коррупция — бу фақатгина этик муаммо эмас, балки иқтисодий ўсишимизга тўсиқ бўладиган катта таҳдиддир.


Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📺 Бизнес-форум қизғин давом этмоқда

UNODC минтақавий вакили Оливер Столпе Президент Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, очиқлик, ошкоралик ҳамда хусусий сектор ва фуқаролик жамияти билан мулоқотни таъминловчи сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, у ишбилармонлик амалиётида ҳалоллик маданиятини юксалтириш муҳимлигини таъкидлади ва Ўзбекистоннинг ўзига хос шароитига мослаштирилиши мумкин бўлган илғор жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

📺 Халқаро бизнес-форум бошланди

"Бизнес амалиётида ва давлат томонидан бизнес фаолиятини текшириш жараёнларида коррупция хавфларини камайтириш" мавзусида халқаро бизнес-форум ўз ишини бошлади.

Форум Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорнинг ишчиларига ойлик иш ҳақилари тўланиши таъминланди

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор ходимларига иш ҳақи тўланмаганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, “Bolajon-Baby” (номи ўзгартирилган) оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига ғазначилик хизмати томонидан иш ҳақи маблағлари ўз вақтида ўтказилмаган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг ишчи ходимларига октябрь ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилди.

👨‍💻 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡В Бухаре была оказана помощь предпринимателю, столкнувшемуся с препятствиями при запуске деятельности

Предприниматель, осуществляющий деятельность в Бухарской области, обратился к Бизнес-омбудсману с жалобой на действия ответственных сотрудников филиала газоснабжения "Худудгазтаъминот Бухара".

Как было выяснено, 29 января 2024 года ООО "Metan Global Energy" (наименование изменено) была приобретена на электронном аукционе автомобильная газонаполнительная компрессорная станция. Затем компания обратился в филиал газоснабжения "Худудгазтаъминот Бухара" для заключения договора на поставку и прием природного газа оптовым потребителям. Однако в заключении договора было отказано ссылаясь на раннюю принадлежность здания, приобретенной автомобильной газонаполнительной компрессорной станции другому ООО, которое имеет задолженность по оплате газа в размере 1,9 млрд сумов.

В результате изучения данного вопроса на месте рабочей группой, созданной сотрудниками Бизнес-омбудсмана, была налажена деятельность субъекта предпринимательства путем подключения к газовым сетям.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

⚡️ Бизнес юритишда тўсиқларга дуч келяпсизми ёки саволларингиз борми? Тадбиркорлар виртуал офиси порталига мурожаат қилинг.

💬 Бизнес-омбудсмангамурожаат йўлланг:
➡️Тадбиркорлар виртуал офиси
➡️1100 қисқа рақами
➡️ info@biznesvakil.uz электрон манзили

❗️Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…

Biznes-ombudsman

🛡Была произведена оплата за щебень

Руководитель ООО "Учкур тош" (наименование изменено), осуществляющего деятельность в Республике Каракалпакстан, обратился к Бизнес-омбудсману с просьбой оказать содействие во взыскании задолженности.

Как было выяснено, предприятие занимается добычей и поставкой строительных материалов. На основании договора, предприятию "Муйнакский районный дорожно-эксплуатационный" был поставлен щебень. Однако, несмотря на неоднократные обращения, оплата по договору не была произведена.

Несмотря на принятие решения Кунгратским межрайонным экономическим судом от 15 мая 2023 года, с Муйнакского районного предприятия по эксплуатации дорог в пользу ООО "Учкур тош" о взыскании 185 млн сумов, решение не было исполнено в течение года после его принятия.

При помощи Бизнес-омбудсмана отделением Бюро принудительного исполнения Муйнакского района было возбуждено исполнительное производство. В ходе исполнительных действий задолженность была полностью взыскана и перечислена на расчетный счет ООО "Учкур тош".

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel