O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в очередном заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя.
#Mirziyoyev #sammit #YOII #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🛡 Необоснованно начисленная задолженность была аннулирована
Частным предприятием "Умид сервис" (наименование изменено), осуществляющим деятельность в Ферганской области, было направлено обращение к Бизнес-омбудсману в связи с необоснованно начисленной задолженностью и пеней.
Как было выяснено, на расчетном счете предприятия числилась задолженность в размере 12 млн сумов и переплата в размере 38 млн сумов. Однако налоговой инспекцией города Кувасай утверждалось о наличии у предприятия налоговой задолженности в размере 50 млн сумов и пени в размере 36 млн сумов.
В результате вмешательства аппарата Бизнес-омбудсмана обращение предпринимателя было решено успешно, ошибочно начисленная задолженность по акцизному налогу и начисленная на нее пеня были аннулированы налоговым органом.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
📆 2025 йил 1 январда кутилаётган янгиликлар
Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликдаги муҳим янгиликлар ҳақида мазкур видеоролик орқали билиб оласиз.
➡️2025 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
➡️2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилиши белгиланган.
👨💻Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!
Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡 Ноқонуний қарор суд томонидан бекор қилинди: 10 дан ортиқ тадбиркорлар фаолияти тикланди
Бизнес-омбудсман девони томонидан Қарши шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг маҳаллий кенгаш қароридан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга кўра, 10 та тадбиркорлик субъекти хизмат кўрсатаётган барча кўп қаватли уйларнинг биллинг тизими тўхтатилиши ва Қарши шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига ўтказилиши белгиланган.
Бунинг натижасида мазкур тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тўхтаб, хонадонларга хизмат кўрсатиш имкони чекланган.
👨💻Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡С помощью Бизнес-омбудсмана была решена проблема предпринимателя, длившаяся 6 месяцев
Предприниматель, осуществляющий деятельность в Сырдарьинской области, обратился к Бизнес-омбудсману с жалобой на на не оформление кадастровых документов на здание, выигранное им на аукционе.
Как было установлено, в мае 2024 года предприниматель приобрел на аукционе здание бывшего дошкольного образовательного учреждения за 327 млн сумов.
Однако кадастровые документы не были оформлены.В прошлом году предпринимателям были направлены обращения в различные государственные организации по данному вопросу, но проблема оставалась нерешенной.
После вмешательства аппарата Бизнес-омбудсмана здание бывшего дошкольного учреждения вернули предпринимателю.Проблема, длившаяся шесть месяцев, была решена.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Уполномоченный по защите прав предпринимателей (Бизнес-омбудсман) осуществляет свои полномочия самостоятельно и независимо от государственных органов и их должностных лиц, и в своей деятельности подотчетен Президенту Республики Узбекистан.
❗️Уважаемые предприниматели!
💬 Если вы столкнулись с различными препятствиями в своей деятельности, отправьте обращение Бизнес-омбудсману по короткому номеру 1100, через Виртуальный офис предпринимателей или по адресу электронной почты info@biznesvakil.uz.
✅ Права предпринимателей под защитой государства!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Тадбиркорлар учун солиқ ставкалари ўзгариши мумкин
«Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди.
📆 Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет даромадларининг кўшимча захираларини аниқлаш ва ундириш бўйича манфаатдорлигини ошириш мақсадида 2025 йилдан бошлаб қуйидагилар ваколатлари берилди:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:
➡️туман (шаҳар)ларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман (шаҳар)лар кесимида якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш;
➡️солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коэффициент, хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу оширувчи коэффициентни ер солиғи каби зоналар кесимида қўллаш;
халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига:
➡️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш (қишлоқ хўжалиги, электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно);
➡️норуда қурилиш материаллари бўйича (цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошдан ташқари) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда белгиланган асосий вазифалар.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифалар ва янги ташаббуслар
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда асосий вазифалар белгилаб берилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🔵Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорнинг ютуғи – бутун халқимизнинг ютуғи
📆 Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан учрашди. Видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.
– Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга, аввало, сизларга таянамиз. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди Президент.
✅ 20 декабрь – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар мақоми белгиланган кун
📆 1991 йил айнан шу куни Франциянинг Париж шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасалар халқаро конференцияси бўлиб ўтган. Мазкур конференцияда дунёнинг турли мамлакатларидан келган Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари иштирок этган.
Конференция якунида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан "Миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг мақоми тўғрисидаги" тамойиллар қабул қилинган ва улар қабул қилинган шаҳар номи билан – "Париж тамойиллари" деб номланган.
Ушбу тамойиллар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиб, улар фаолиятининг асосий тамойилларини белгилаб берди.
Маълумот учун: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил институти фаолияти ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи миллий институт сифатида Париж тамойилларига тўла мос бўлиб, махсус Қонун билан тартибга солинади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Транспорт инфратузилмасида хусусий секторнинг роли янада оширилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга етказилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.
Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.
Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.
Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.
Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.
Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.
Facebook|Instagram|X
Дунёдаги 10 та энг бой компаниянинг 7 таси IT ва финтех соҳаларидан чиққан. Аҳолимизнинг 56 фоизи ёшлар. Президент таъкидлаганидек, шу рақамларни ўзи соҳада катта салоҳият, иш ўрни, юқори даромад ётганини кўрсатади.
IT, финтех, инновациялар, телекоммуникация каби соҳаларни хусусий корхоналар тез ривожлантириши, яратилган шароит туфайли қиймати 1 миллиард доллардан ошган “TBC Uzbekistan” ва “Uzum” хусусий компаниялари пайдо бўлгани бунга яққол мисол экани таъкидланди.
Бундай компаниялар кўпайиши учун янада кенг шароитлар яратилади.
Хусусан, уларга ривожланиш ва тадқиқот марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозлари, технологик ускуналарни божсиз олиб келишга рухсат берилади.
IT, финтех, тадбиркорликни молиялаштириш, экспорт, туризм, хизматлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш каби долзарб масалалар бўйича Жамоатчилик кенгашида экспертлик гуруҳларини ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Охирги 3 йилда Божхона кодексининг 100 дан ортиқ моддасига ўзгартириш киритилди. Лекин унинг қоидалари ҳам Жаҳон савдо ташкилоти, ҳам тадбиркорларнинг талабига мос эмас. Шу муносабат билан ҳар томонлама янгиланган Божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
#йил_сарҳисоби
✅2024 йилда тадбиркорлик соҳасида эришилган энг катта натижалар
Тадбиркорлар фаолияти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 та қонун, 101 та фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡 Асосссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди
Фарғона вилоятида фаолият юритувчи "Умид сервис" (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси ортиқча ҳисобланган қарздорлик ва пенядан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, корхона ҳисоб варағида 12 млн сўм қарздорлик ва 38 млн сўм ортиқча тўлов кўрсатилган. Аммо Қувасой шаҳар солиқ инспекцияси эса корхонанинг аслида 50 млн сўм солиқ қарзи ва 36 млн сўм пеня борлигини таъкидлаган.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида, тадбиркорнинг ҳисоб варағига акциз солиғи бўйича хатолик билан киритилган солиқ қарздорлиги ва унга ҳисобланган пеня солиқ органи томонидан бекор қилинди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡 Незаконное решение было отменено судом: деятельность более 10 предпринимателей была восстановлена
Аппаратом Бизнес-омбудсмана было рассмотрено обращение 4 предпринимателей из города Карши, выразивших несогласие с решением местного кенгаша,
Как было установлено, решением принятым городским кенгашем народных депутатов города Карши, была предусмотрена приостановление биллинговой системы всех многоквартирных домов, обслуживаемых 10 субъектами предпринимательства, и передача ее отделу строительства и жилищно-коммунального хозяйства города Карши.
В результате этого приостановив деятельность данных субъектов предпринимательства, была ограничена возможность обслуживания квартир.
👨💻 Подробнее читайте на нашем сайте!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅ 2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди
📆 “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1011-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.
👨💻Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡 Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорнинг 6 ойлик масаласи ижобий ҳал этилди
Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор аукционда ютиб олган бинога кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаётганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, тадбиркор 2024 йил май ойида ўтказилган аукционда бўш турган мактабгача таълим биносини 327 миллион сўмга сотиб олган. Бироқ, унга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилмаган. Тадбиркор бу муаммо бўйича қатор давлат ташкилотларига мурожаат қилган, лекин ижобий натижага эриша олмаган.
Бизнес-омбудсман девони аралашувидан сўнг, тадбиркорга бўш турган мактабгача таълим биноси қайтарилиб, 6 ойдан бери сарсон бўлган тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
❗️Ҳурматли тадбиркорлар!
💬 Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.
✅Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
📆 16-21 декабрь кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести
#дайжест
🔵 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов бошчилигида Тошкентда III "Бизнесда ҳалоллик" халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди
🔵 Вакил ёрдамида тадбиркорнинг ишчиларига ойлик иш ҳақилари тўланиши таъминланди
🔵 Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов халқаро анжуманда иштирок этиш учун Жанубий Кореяга борди
🔵 АОКАда Вакил девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида халқаро бизнес-форум юзасидан брифинг бўлиб ўтди
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Рейтинг тизими орқали эришилган натижалар
Барқарорлик рейтинги натижасида Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🟥III Халқаро бизнес-форумдан лавҳалар
📆 Жорий йил 18 декабрь куни Тошкентда "Тадбиркорлик фаолиятида ва унинг устидан давлат назорати жараёнларида коррупция хавфини камайтириш" мавзусида учинчи халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди.
Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган Форум самарали кечди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Президент: "Мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайди"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
IT-Park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Келгуси йилда туризм ва ташқи савдода тадбиркорлар учун имкониятлар янада кенгаяди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президентимиз сўзининг якунида барча тадбиркорларга мурожаат қилди:
“Бир фикрни доимо эсда тутишларингизни истар эдим. Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди.
Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга аввало сизларга таянамиз.
Сизларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ҳал қилувчи куч, деб биламиз.
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”.
Йиғилишда ички бозор билан чекланмасдан, экспортни янада кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Ҳозирда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50 фоиз бўлса, хом ипакда – 75 фоиз, мисда – 64 фоиз, мева-сабзавотда эса 16 фоизни ташкил қилмоқда.
Мамлакатимиздаги 1 мингга яқин конларда 100 дан ортиқ турдаги минерал хомашё базаси мавжуд. Тасдиқланган захиралар қарийб 1 триллион долларга баҳоланган.
Йилдан йилга қазиб олиш кўпаймоқда. Лекин саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25 фоиз.
Шу боис Президентимиз хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қиймат ва экспортни кескин оширишга чақирди.
Мутасаддиларга тармоқлар билан биргаликда ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда 5 мингдан зиёд ишчиси бор, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди.
Бу корхоналар энг илғор технологиялар ва янгича бошқарувни жорий этган, ўзлари арзон ресурс олиб келаяпти, кредит ва солиқни ўз вақтида тўлаяпти, муддати ўтган қарзи йўқ.
Муҳими, улар ҳар куни янгиликка интилиб, изланишдан тўхтамаяпти. Улар кўп тармоқли корпорацияга айланиб, ёндош соҳалар ривожига ҳам катта ҳисса қўшаяпти.
Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.
Бундай тадбиркорларга ер ва бинони тўғридан-тўғри бериш, давлат корхоналарини ҳам узоқ муддатга бошқарувга топшириш, ҳарбий саноат, дронлар ишлаб чиқариш, IT ва сунъий интеллектни кенг ривожлантиришда улар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.
Facebook|Instagram|X