O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman
🛡Майдаланган тош ҳақи тўлаб берилди
Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи «Учқур тош» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари қарздорликни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, корхона қурилиш материали қазиб олиш ва етказиб бериш билан шуғулланади. Шартнома асосида Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш корхонасига майдаланган тош етказиб берилган. Бироқ, бир неча маротаба мурожаат қилинса-да, тўловлар амалга оширилмаган.
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги қарорига кўра, «Учқур тош» МЧЖ фойдасига «Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш» корхонасидан 185 млн сўм ундирилиши белгиланган бўлса-да, қарор қабул қилингандан кейин бир йил давомида ижро этилмади.
Бизнес-омбудсманнинг ёрдами билан Мажбурий ижро бюросининг Мўйноқ туман бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилди. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, "Учқур тош" МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
✅«Янги тараққиёт даври» кўрсатувида бизнес-имкониятлар муҳокама қилинди
«Тошкент» телеканалининг «Янги тараққиёт даври» кўрсатувида юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида суҳбат ташкил этилди.
Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡 Интересы частного института были защищены Бизнес-омбудсманом в суде
Навоийский инновационный институт, недовольный обращением в суд с целью аннулирования лицензии обратился к Бизнес-омбудсману.
Как было выяснено, Министерством высшего образования, науки и инноваций Республики Узбекистан был подан в суд иск об аннулировании лицензии института. Министерством были выявлены ряд нарушений в деятельности института, в частности, проведение образовательной деятельности по адресу, не указанному в лицензии, нехватка учебной литературы, несоответствие учебных аудиторий и лабораторий требованиям.
Интересы института были защищены сотрудниками аппарата Уполномоченного в суде. Карманинским межрайонным экономическим судом в удовлетворении иска министерства было отказано приняв во внимание, что институтом были устранены основные выявленные недостатки, и что нарушения не носят системный характер и не привели к серьезным негативным последствиям.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
✅Юксак иқтисодий тараққиёт ва замонавий технологик давлатга айланишнинг устувор вазифалари
«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» кўрсатуви орқали Бизнес-омбудсман девони бош инспектори Гулжамол Шукурова глобаллашув жараёнида тадбиркорларни ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.
⚡️ Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Мутасадди ташкилотларнинг 10 нафар мансабдор шахси жавобгарликка тортилди
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиниши белгиланган.
Ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига ўз вақтида чиқарилиши тадбиркорларни ер майдонлари билан боғлиқ муаммоларини тезкорлик билан ҳал этилишига хизмат қилади.
Бироқ айрим ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкаларини келишиш билан боғлиқ ҳаракатларни ўз муддатларида бажарилмаганлиги ҳамда тегишли ҳужжатлар электрон ахборот тизимига белгиланган вақтда киритилмаганлиги сабабли ер участкаларини савдога чиқаришда кечикиш ҳолатлари юзага келмоқда.
Наманган вилоятида ер участкаларини савдога чиқариш жараёнлари ҳамда бу борада ваколатли ташкилотларнинг фаолияти Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганилиб, бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди ҳамда камчиликларга йўл қўйган 5 нафар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими, 2 нафар электр таъминоти корхоналари, 2 нафар газ таъминоти корхоналари ва 1 нафар санитария хизмати мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Биласизми?
❓Иқтисодий низоларда апелляция шикоятини бериш муддати қанча?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати белгиланган. Унга кўра:
➡️Қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан 1 ой ичида берилиши мумкин.
➡️Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 кун ичида берилади.
➡️Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан 2 ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🔹Уполномоченный по защите прав предпринимателей (Бизнес-омбудсман) осуществляет свои полномочия самостоятельно и независимо от государственных органов и их должностных лиц, и в своей деятельности подотчетен Президенту Республики Узбекистан.
Уважаемые предприниматели!
📌 Если вы столкнулись с различными препятствиями в своей деятельности, отправьте обращение Бизнес-омбудсману по короткому номеру 1100, через Виртуальный офис предпринимателей или по адресу электронной почты info@biznesvakil.uz.
✅ Права предпринимателей под защитой государства!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🇺🇿 🇩🇪 Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошди ва Германия компанияларининг 800 миллион евролик инвестициялари киритилган.
Саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрланди. Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9 миллиард евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги фаол алоқаларни давом эттириш, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олинди.
Меҳнат миграцияси, дуал таълим тизимини жорий этиш, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, немис тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш, маданий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
👨💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Биласизми?
❓Ижарага олинган ер участкаси ҳам мерос қоладими?
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 13-моддасида фермер хўжалигининг ер участкасига эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
👉 Мазкур моддага асосан, фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликка мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡 При помощи Бизнес-омбудсмана было решено обращение иностранного инвестора
Руководителем российского ООО "Электроника" (наименование изменено) была подана жалоба Бизнес-омбудсману на бездействие сотрудников Бюро принудительного исполнения.
Как было выяснено, в связи с невыполнением обязательств по договору от 22.10.2020 года между предприятием и АО "Узбекистон темир йуллари" была образована задолженность в размере 85 тысяч долларов США. Несмотря на решение Ташкентского городского экономического суда и возбужденное исполнительное производство Бюро принудительного исполнения, задолженность не была взыскана в течение 5 месяцев.
Благодаря вмешательству Бизнес-омбудсмана были защищены права и законные интересы иностранного инвестора путем взыскания задолженности.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Айрим қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлар кичик саноат зоналарига кўчирилади
📆 “Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (566-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди.
➡️Бу чегараларга дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.
❓ Қайси дарёларда мораторий амал қилади?
Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё.
➡️ Дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлар тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чоралари кўрилади.
❗️Кўчирилаётган тадбиркорларга норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи “E-auksion” орқали расмийлаштириб берилади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅8 ойда 1594 та таъсир чораси кўрилди
📆 Жорий йилнинг январь-август ойларида қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
➡️ 1594 та таъсир чораси кўрилди. Шундан 45 та даъво аризаси, шикоят, 36 та тақдимнома, 21 та хулоса, 5 та огоҳнома ва 1487 та маъмурий қўлланилган.
➡️Суд қарорларига кўра, тадбиркорлар фойдасига 5,7 млрд сўм ундирилди.
❗️Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
✅ "Янги тараққиёт даври" кўрсатувида тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар муҳокама қилинди
📆 "Тошкент" телеканалининг "Янги тараққиёт даври" кўрсатувида Ўзбекистонда тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар муҳокама қилинди.
Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, ПФ-132-сон Президент Фармони билан тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қатор қулайликлар ҳам атрофлича ёритилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🔹Президент камбағалликни қисқартириш бўйича янги чора-тадбирларни белгилаб берди
📆 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Асосий вазифалар:
📌 Ҳар бир маҳалладаги камбағал оилаларнинг “портрети”ни яратиш ва улар билан ишлашда индивидуал ёндашув қўллаш.
📌 Камбағалликни қисқартириш бўйича республика, вилоят ва туман даражасида махсус комиссиялар тузиш.
📌 2024 йил охиригача 500 минг, бир йилда 1,2 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш.
Тадбиркорлар учун янги имкониятлар:
➡️ Тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, ҳунармандчилик, умумий овқатланиш, деҳқончилик ва чорвачилик каби соҳалардаги корхоналарга камбағал аҳолини иш билан таъминлаганлик учун қўшимча солиқ имтиёзлари берилади.
➡️ Тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, Андижондаги парранда ва балиқчилик хўжаликларининг лойиҳаларини молиялаштириш орқали янги иш ўринлари яратилади.
➡️ Савдо-саноат палатаси ҳузурида тадбиркорларга ишчи топиб берадиган ва уларни касбга ўқитадиган марказ ташкил этилади.
👨💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🔹CAITME 2024: Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг юксалиши
Бугун "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади!
"Ўзэкспомарказ" МККнинг барча павильонлари ва очиқ кузатув майдонида 14 сентябргача давом этадиган ушбу тадбир Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатининг улкан ютуқларини намойиш этади.
↪️ Ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш!👉 https://bit.ly/CAITME-ru_reg
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Биласизми?
❓Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга йўналтирувчи қоракўлчилик субъектларига қанча миқдорда субсидия берилади?
👉 Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспорт қилувчи қоракўлчилик субъектларига ҳар молия йилида кейинги молия йилига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйидаги миқдорда бир марталик субсидия берилади:
📌 қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган ҳар бир дона қоракўл тери учун 50 минг сўмдан;
📌 қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган ҳар бир дона қоракўлча тери учун 75 минг сўмдан.
➡️ Маълумот ўрнида:
➡️қоракўл тери – қоракўл зотига мансуб она (совлиқ) қўйлардан туғилган қўзилардан олинадиган хомашё;
➡️қоракўлча тери – асосий подага яроқсиз она (совлиқ) қўйларни бўрдоқига боқиб ва уруғлантириб, бўғозликнинг 130-135 кунлигида сўйилиши натижасида олинадиган хомашё.
👨💻 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2022 йилдаги 368-сон қарори
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅2025 йилдан кутилаётган солиқ ўзгаришлари: ҚҚС ва ер солиғида янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра:
📆 2025 йил 1 январдан:
➡️йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;
➡️янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Бизнес-омбудсман судда хусусий институт манфаатини ҳимоя қилди
Навоий инновация институти лицензиясини бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилинганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан институт лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритилган. Вазирлик томонидан институт фаолиятида бир қатор қоидабузарликлар аниқланганлиги, жумладан, таълим фаолияти лицензияда кўрсатилмаган манзилда олиб борилгани, ўқув адабиётлари етишмаслиги, ўқув аудиториялари ва лабораториялар талабларга жавоб бермаслиги каби камчиликлар асос қилиб кўрсатилди.
Вакил девони ходимлари томонидан судда институт манфаати ҳимоя қилинди. Кармана туманлараро иқтисодий судида институт томонидан аниқланган камчиликларнинг асосий қисми бартараф этилганлиги, қоидабузарликлар тизимли хусусиятга эга эмаслиги ва жиддий салбий оқибатларга олиб келмаганлиги инобатга олиниб, вазирликнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡10 должностных лиц ответственных ведомств были привлечены к ответственности
В соответствии с действующим законодательством определено, что земли несельскохозяйственного назначения подлежат реализации через электронные онлайн-аукционные продажи на праве собственности и праве аренды.
Своевременный выпуск земельных участков на электронные онлайн-аукционы в целях осуществления предпринимательской и градостроительной деятельности поможет предпринимателям оперативно решить проблемы, связанные с земельными участками.
Однако в связи с несвоевременным выполнением некоторыми уполномоченными органами действий по согласованию земельных участков и не внесением соответствующих документов в электронную информационную систему в установленные сроки, наблюдаются случаи задержки выставления на продажу земельных участков.
Процессы выставления на продажу земельных участков в Наманганской области, а также деятельность компетентных органов в этом направлении были изучены сотрудниками аппарата Бизнес-омбудсмана. В ходе проверки в связи с выявлением ряда нарушений законодательства 5 сотрудников отделов строительства и жилищно-коммунального хозяйства, 2 сотрудника предприятий энергоснабжения, 2 сотрудника предприятий газоснабжения, а также 1 сотрудник санитарной службы были привлечены к административной ответственности.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
✅Камбағалликни қисқартириш: янги босқич ва умуммиллий ҳаракат
"Муносабат" кўрсатувининг навбатдаги сони камбағалликни қисқартириш масаласига бағишланди. Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов иштирок этган ушбу кўрсатувда камбағалликка қарши курашнинг янги босқичи ва уни бутун мамлакат миқёсидаги ҳаракатга айлантириш масалалари муҳокама қилинди.
⚡️ Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🇺🇿 🇩🇪 Ўзбекистон Президенти ва Германия Канцлери икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказдилар.
Муҳим келишувлар:
➡️Германиянинг етакчи компания ва банклари билан Саноат ва технологик шериклик бўйича қабул қилинган стратегик дастур доирасида қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари:
➡️"яшил энергетика", кимё саноати, "яшил водород" ишлаб чиқариш, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва бошқа соҳаларда саноат кооперацияси;
➡️ўта муҳим минерал ресурслар конларини ўзлаштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш;
➡️энергетика, транспорт-коммуникация, коммунал ва туризм инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини хусусийлаштириш дастурида иштирок этиш;
➡️соғлиқни сақлаш, таълим ва экология соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш.
👨💻 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
❗️Ҳурматли тадбиркорлар!
💬 Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.
✅Тадбиркорлар ҳуқуқлари - давлат ҳимоясида!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
📆 9-14 сентябрь кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести
#дайжест
🔵 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов "Eltech Industrial" технопарки иштирокчиларининг муаммоларини ўрганди
🔵 Фермерга ер 30 йилга ижарага бериладиган бўлди
🔵 АОКАда Вакил девони Ахборот хизмати раҳбари иштирокида брифинг бўлиб ўтди
🔵 Вакил девони масъул ходими томонидан назорат қилувчи орган ходимлари аттестациядан ўтказилди
🔵 Бизнес-омбудсман ёрдамида хорижий инвесторнинг мурожаати ижобий ҳал этилди
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅ Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун ажойиб янгилик
📆 Ҳукуматнинг янги қарорига кўра (572-сон, 13.09.2024 й), модулли меҳмонхоналар қуриш ва жиҳозлаш учун субсидиялар тақдим этилади.
Субсидия кимларга берилади?
➡️2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати олган янги ташкил этилган меҳмонхоналар;
➡️Камида 10 та модулдан иборат меҳмонхоналар (тоифасидан қатъи назар).
Субсидия миқдори қанча?
➡️Меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун 1 млн сўм.
Субсидия олиш учун нима қилиш керак?
➡️Солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлик бўлмаслиги;
➡️қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
➡️фаолияти вақтинча тўхтатилмаган бўлиши;
➡️суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинмаган бўлиши;
➡️модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги.
Ариза қаерга топширилади?
➡️Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz портали орқали Туризм қўмитасига.
Қарор қачон қабул қилинади?
➡️Ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида ўрганиб чиқилади ва 1 иш кунида қарор қабул қилинади.
❗️Қачонгача амал қилади?
➡️2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабргача.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🛡 Бизнес-омбудсман ёрдамида хорижий инвесторнинг мурожаати ижобий ҳал этилди
Россиянинг "Электроника" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ҳаракатсизлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, корхона билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўртасида 22.10.2020 йилда тузилган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги оқибатида 85 минг АҚШ доллари миқдорида қарздорлик юзага келган. Тошкент шаҳар иқтисодий судининг қарори ва Мажбурий ижро бюросининг қўзғатилган ижро ишига қарамай, қарздорлик 5 ой давомида ундирилмаган.
Бизнес-омбудсманнинг аралашуви туфайли хорижий инвесторнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди ҳамда қарздорлик ундирилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
✅Чет элдан ускуна олиб келадиган тадбиркорлар учун хушхабар
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаол ривожланаётган бир пайтда, хориждан ускуналар олиб келиш жараёнида юзага келадиган айрим муаммолар тадбиркорларни ўйлантираётган эди. Хусусан, ускуна 180 кун ичида етиб келмаса, муддати ўтган қарздорлик ва молиявий жарималар каби қийинчиликлар пайдо бўларди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган янги ташаббусга кўра, бундай ҳолатлар энди бўлмайди.
❗️Агар шартнома муддати бузилмаса, муддати ўтган қарздорлик юзага келмайди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Биласизми?
❓Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартиби нима?
Иқтисодий низоларни судларда кўриб чиқишда баъзида соддалаштирилган иш юритиш тартиби ҳақида эшитгандирсиз.
👉 "Соддалаштирилган иш юритиш тартиби" ўзи нима ва айнан қайси низолар бу тартибда кўриб чиқилади?
➡️Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
➡️Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.
➡️Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🔹 Тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар назоратда
📆 2024 йилнинг 8 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказишни келишиш бўйича 3435 та буюртма келиб тушган.
➡️1535 та текширув келишилган ҳолда ўтказилди. 1900 та текширувга рухсат берилмади.
Тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган текширувлар мониторинги натижасида:
📌816 та ноқонуний текширув аниқланди;
📌613 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказувчи ходимлар малакасини ошириб бориш йўналишида:
➡️ Назорат органларининг 4287 нафар мансабдор шахси иштирокида 66 та ўқув семинар ўтказилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🔹 Назорат қилувчи орган ходимлари аттестациядан ўтказилди
✅Бугун, 11 сентябрь куни аттестация комиссияси таркибида Бизнес-омбудсман девони масъул ходими иштирокида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 15 нафар мансабдор шахслари тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказилди.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида назорат қилувчи органлар ходимлари доимий равишда аттестациядан ўтказиб борилади.
📊Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 8596 нафар ходим аттестация қилинди ва уларнинг 76% тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🔹Земля будет сдана в аренду фермеру на 30 лет
Руководитель ООО «Давлат ота» (название изменено), действующего в Джизакской области, обратился к Бизнес-омбудсману, недовольный решением хокима.
Как было установлено, 15 января 2021 года хокимиятом Арнасойского района ООО «Давлат Ота» был выделен 74,6 га земли сроком на 1 год для выращивания овощей, несмотря на то, что по закону она должна быть сдана в аренду сроком на 30 лет.
Просьба об изменении срока договора на срок, установленный законом, было отклонено, сославшись на прекращение полномочий хокимията в этом направлении.
Однако согласно Указу Президента от 8 июня 2021 года полномочия районных хокимов по выделению земель были отменены с 1 августа 2021 года.
После вмешательства Бизнес-омбудсмана областным хокимиятом были внесены изменения в решение хокима района, и было обеспечен выделение земельного участка в аренду предпринимателю сроком на 30 лет.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube