Ассалому алайкум, сизни ва оила аъзоларингизни муборак Қурбон хайити муносабати билан @boltaboyqodirov канали номидан муборакбот этамиз!
Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизга ривож тилаймиз ва кейинги хайитларга эсон-омонликда ўзи етказишини сўраймиз!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
Ассалому алайкум, сизни ва оила аъзоларингизни муборак Рамазон хайити муносабати билан @boltaboyqodirov канали номидан муборакбот этамиз!
Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизга ривож тилаймиз ва кейинги хайитларга эсон-омонликда ўзи етказишини сўраймиз!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Диққат
✅ 31 март кунига қадар ҳайдовчилик гувохномасини янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаролар жарима тўлайдими?
Батафсил видеода👆
Ⓜ️YHXX_UZ
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
21 - март умумхалқ байрами, Наврўзи аййём билан сиз азизларни @boltaboyqodirov канали номидан муборакбот этамиз!
Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизга ривож тилаймиз!
Наврўздан наврўзларга эсон омонликда етказавериш ҳаммамизга насиб қилаверсин!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
☔️Республикамизнинг айрим ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво кузатилмоқда
❗️Ҳурматли ҳайдовчилар:
✅ ёмғирли об-ҳавода ҳўл асфальтда транспорт воситасининг тўхташ масофаси узаяди, оралиқ масофани етарлича сақлаб ҳаракатланинг;
✅ газ ва тормоз тепкисини кескин босманг;
✅ пиёдаларга эътиборли бўлинг.
✅ Пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтманг.
‼️Ўзингизни асранг!
Ⓜ️yhxx_uz
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
⚡️2022 йил давомида республикамиз ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили
Ⓜ️yhxx_uz
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
Вилоятлардаги шаҳарларнинг марказий кўчаларида ҳам ҳаракат тезлиги пасайтирилди. Вазирлик кўчалар рўйхатини келтирди
Энди бу кўчаларда аввалгидек 70 км/соат тезликда юриш жаримага сабаб бўлади.
Ⓜ️kun.uz
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Биласизми
🔰Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган:
🔹2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
🔹2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
🔹2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
🔹2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
❗️ Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ⓜ️huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Қонун
❗️Автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Қонун (ЎРҚ–808, 06.12.2022 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
🔰 Унга кўра, эндиликда давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:
🔹 автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:
➖ автомототранспорт воситалари учун – БҲМнинг 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигателининг қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 10 бараваригача);
➖ битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 10 фоизидан 50 фоизигача).
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/6306836
Ⓜ️lexuzofficial
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
🚛 Юк автомобили ҳайдовчиларига "кўринмас ҳудуд" ҳақида 📹👆
Ⓜ️YHXX_UZ
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
1-Октябрь - Устоз ва мураббийлар куни!
Байрам муносабати билан барча устоз ва мураббийларимизни @boltaboyqodirov канали номидан чин дилдан муборакбот этамиз!
Шарафли ва шу ўринда машаққатли касбингизда зафарлар, оилангиз ва сизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, тинчлик тилаймиз!
Етук ва малакали касб мутахассисларини тайёрлаш орқали юртимиз равнақига қўшаётган улкан ҳиссангиз йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишингизда куч-кувват ва шижоат ҳамиша йўлдошингиз бўлсин!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
📄 Европротокол нима?!
🔹ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома (европротокол):
- мазмуни;
- шартлари;
- европротокол бланкасини тўлдириш тартиби;
- кимлар иштирокида тўлдирилиши ҳақида маълумот.
Ⓜ️YHXX_UZ
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим транспортларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча талаб этилмайди
“Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–153-сон, 11.05.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади:
🔹энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаларини;
🔹шу жумладан худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни.
📌 Бунда, ушбу транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур.
⚠️ Шунингдек, буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига киритилди (илгари шахсий транспортдан фойдаланиб, жисмоний шахсларга товарларни етказиб бериш ўзини ўзи банд қилиш фаолият тури ҳисобланган).
Ⓜ️huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
Click Oʻzbekiston Respublikasi IIV bilan hamkorlikda jarimalarni onlayn toʻlash imkonini beruvchi “Click&IIV” ilovasini yaratdi. Endilikda jarimalarni davlat organlari xodimlarining xizmat planshetlari orqali toʻlash mumkin
———
Click Ўзбекистон Республикаси ИИВ билан ҳамкорликда жарималарни онлайн тўлаш имконини берувчи “Click&ИИВ” иловасини яратди. Эндиликда жарималарни давлат органлари ходимларининг хизмат планшетлари орқали тўлаш мумкин
Ⓜ️YHXX_UZ
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади
Президент қарорига (ПҚ–99-сон, 23.03.2023 й.) мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
🗓 Шунга кўра, 2023 йил 1 майдан:
🔸 ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
❕Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
🗒 Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан:
🔹судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;
🔹бу бўйича маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг ЯИДХП (my.gov.uz)даги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
8-март – Халқаро хотин қизлар куни.
Байрам муносабати билан мўътабар оналаримиз, азиз опа-сингилларимизни @boltaboyqodirov канали номидан муборакбот этамиз!
Сизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизга ривож ва оилангиз бахтига доимо омон бўлишингизни сўраймиз!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
ТЕСТ 1000 (ўз/рус)
TEST 1000 (uz)
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест саволлари шу кўринишда ишлаб чиқилаяпти.
Худо хохласа тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
🛣 Айрим марказий кўчаларда транспортларнинг ҳаракат тезлиги пасайтирилганлиги юзасидан маълумот
🔹ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов иштирокида брифинг👆📹
Ⓜ️yhxx_uz
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
🚨Йўллар сирпанчиқ вақтда автомобилни тўғри бошқаришнинг бир неча оддий усуллари мавжуд:
✅ йўлнинг нотекис қисмида тормозни босманг;
✅ бурилиш жойларида ҳаракат тезлигини бир меъёрда сақланг;
✅ сирпанчиқ йўлда тормозни қаттиқ босманг.
⚡️Автомобиль сирпанишни бошлаганда қандай чоралар кўриш зарур?
✅ сирпанчиқ йўлда автомобилнинг орқа чап ёки ўнг томони сирпанишни биринчи бошлаши мумкин;
✅ сирпанчиқ йўлда рул чамбарагини секин ва аниқ айлантириш керак. Шу билан бирга:
агар автомобилни орқа ғилдирак бошқарса, газдан оёғингизни олинг. Агар олди ғилдирак бошқарса, газни босиб тезликни озгина оширинг;
✅ автомобиль сирпанчиқ йўлдан чиққандан сўнг, рул чамбарагини тўғри ҳолатга қайтариш зарур. Агар ўз вақтида қайтармасангиз, автомобиль ўз йўналишидан бошқа йўналишга ўтиб кетиши мумкин.
‼️Ушбу усуллар тўғри бажарилса, автомобиль яна бошланғич ҳолатига қайтади ва ўз йўналишингизда давом этишингиз мумкин.
Ⓜ️yhxx_uz
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
Assalomu alaykum, hurmatli kanalimiz kuzatuvchilari!
Sizni va oila a'zolaringizni kirib kelayotgan yangi yilingiz bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz. Sizga va oila a'zolaringizga sog'lik-salomatlik, tinchlik-xotirjamlik, ishlaringizga rivoj tilaymiz!
Yangi yil omadli va quvonchli bo'lsin!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#2022_йил_1_декабрдан
❗️ Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади:
🔹 ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;
🔹ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;
🔹муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
Ⓜ️huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#тарғибот
⁉️Сизни ҳали ҳам хавфсизлик камарини тақиш ниятингиз йўқми?! Унда мазкур видео сиз учун!
👆Хулоса ўзингиздан!
Ⓜ️YHXX_UZ
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
Assalomu alaykum, @BoltaboyQodirov kanali sizni Mustaqilligimizning 31 yilligi bayrami bilan muborakbod etadi. Oilangizga va o'zingizga sihat-salomatlik, tinchlik-xotirjamlik, ishlaringizga rivoj bersin!
Darslarga qo`shilish
👇👇👇
@boltaboyqodirov