👬🚦Болалар учун махсус ролик! Светофор ишоралари.
Ⓜ️YHXX_UZ
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🚫 Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:
🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;
🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;
🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;
🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#тарғибот
👉Автомобилни бошқаришда амал қилиш керак бўлган қоидалар:
✅Ҳавфсиз бошқарув ҳар доим қулай жойлашиб олишдан бошланади!
✅Оралиқ масофани сақланг!
✅Чалғитувчи воситалар бахтсиз ҳодисаларнинг сабабчисидир!
✅Қўнғироқ бўлса тўхтанг ва гаплашиб олинг!
✅Рулда асабийлашманг - атрофдагиларни ҳурмат қилинг!
✅Тинчланинг, тирбандлик тугашини ҳамма каби кутинг!
✅Чарчоқ ҳам катта хавфдир! Чарчаган пайтингизда диққатингизни йўқотасиз!
✅Шундай пайтда озроқ муддатга тўхтанг ва ҳордиқ олинг!
✅Шунда сиз оилангиз бағрига эсон - омон етиб оласиз!
👉 https://t.me/boltaboyqodirov
#Диққат_танлов
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимингизни синовдан ўтказинг!
✅ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йил 15 майдан 15 июнга қадар “Қоидаларга йўл ҳам бўйсунади” шиори остида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳуқуқий саводхонлик ойлиги эълон қилинган.
➡️ Ойлик доирасида Йўл ҳаракати қоидалари бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида тест ўтказиш белгиланган.
🗓 Тест синови 6 июнь куни соат 09.00 дан 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.
🔢 Бунинг учун ҳар бир иштирокчи yhq.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтиши керак.
☑️ Тест синови 20 та савол ва 1 та ижодий саволдан иборат.
❗️Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади. Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади
🎁 Тест синови ғолиби велосипед билан тақдирланади.
Ⓜ️huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
Ассалому алайкум, азиз каналимиз кузатувчилари. Сизни ва оила аъзоларингизни муборак Рамазон ҳайити аййоми билан каналимиз номидан, чин қалбимиздан муборакбот этамиз! Сизга ва оилангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, ишларингизга ривож тилаймиз! Кейинги Рамазонларга эсон-омонликда етказишининг тилакдошимиз!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Адлия_хабари
Рамазон ҳайити байрамида неча кун дам оламиз?
“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Рамазон ҳайити арафасида:
👉 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун;
👉 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.
🔰 Бунда:
● 30 апрель (шанба) – дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни):
● 1 май (якшанба) – дам олиш куни;
● 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити байрами;
● 3–4 май (сешанба – чоршанба) – қўшимча дам олиш кунлари (7-майдан кўчирилган).
Ⓜ️ huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
YHXX (GAI)dagi yangi qo'shilgan imtihon savollari, javoblari bilan.
Bizni kuzatishda davom eting!
Darslarga qo'shilish
👇👇👇
@boltaboyqodirov
#Биласизми
Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
📄Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.
⚡️Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
🚘автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);
🚙 ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
🤰🏻ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);
🚔 хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.
🏍Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.
Батафсил видеода👆📱
👉 @YHXX_UZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди
🔰Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
➖2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
➖2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
➖2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
➖2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
⚡️«Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.
🔹Унга кўра, қуйидагилар мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари этиб белгиланди:
✅ автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг “пиёда – жамоат транспорти – велотранспорт – автотранспорт” устуворлиги асосида хавфсиз ҳаракатланиш учун ишончли шарт-шароитлар яратиш;
✅ ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимига инновацион педагогик технологияларни жорий қилган ҳолда ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;
✅ ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш;
✅ йўл ҳаракати қоидалари асосларини болаликдан сингдиришни йўлга қўйиш, ушбу амалиётни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида жорий этиш чораларини кўриш;
✅ йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда янги бошқарув ва назорат тизимларини жорий қилиш.
👉 @YHXX_UZ
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг муддати ўтиб кетса, нима бўлади?
Гувоҳномани вақтида алмаштирмаганлик учун жарима йўқ, лекин муддати ўтиб кетган гувоҳнома билан автомобил бошқариш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида янгиси олинмаса, ҳайдовчи имтиҳон топширишига тўғри келади.
👉 https://kun.uz/37249433
Kun.uz расмий канали
Азиз опа-сингиллар, мўътабар оналар!
Сизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиз билан табриклаймиз.
Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда ривож тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Darslarga qo'shilish 👉 @boltaboyqodirov
#2022_йил_1_июлдан
✅ Республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Хавфсиз йўл” индекси юритилади. Бунда:
🔹индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати 29 та индикатор бўйича ҳар чорак якунида баҳолаб борилади;
🔹туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.
Ⓜ️huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
Диққат 🔞 !!! Пиёдалар учун тузоқлар!
(Асаби бўшлар, ёш болалар ва хомиладор аёлларга кўриш тавсия этилмайди!)
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Адлия_хабари
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест ғолиби аниқланди
🔰 Хабарингиз бор, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида тест бўлиб ўтди.
📊 Тестда жами 5 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтди (шундан 47 фоизи ёшлар).
☑️ Имтиҳонда энг кўп иштирокчи Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан қатнашган ҳамда энг яхши ўртача натижани Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти қайд этди (11 балл).
❕Республика бўйича барча иштирокчиларнинг 20 та тестдан ўртача тўғри жавоб бериш кўрсаткичи 10 тани ташкил этди.
📲 Тест натижаларига кўра, саволларни энг кўп ва энг тез бажарган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган 10 нафар иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.
📂 Имтиҳон шартига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, энг юқори балл тўплаган Юсупов Муродбек Артикович ғолибликни қўлга киритди.
👉 Рўйхат билан танишинг: yhq.adliya.uz/page/results
🎁 Ғолиб велосипед билан тақдирланади.
Тест жараёнида фаол иштирок этган барчага миннатдорлик билдирамиз!
Ⓜ️huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Адлия_хабари
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест бошланди
❗️ Рўйхатдан ўтганлар yhq.adliya.uz сайтида тест жараёнларида иштирок этиши мумкин.
🗓 Тест синови соат 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.
✅ Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади. Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади
🎁 Тест синови ғолиби велосипед билан тақдирланади.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
Ⓜ️huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
YTHda birinchi yordam (1-qism)
YTHda birinchi yordam (2-qism)
YTHda birinchi yordam (3-qism)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
#Адлия_хабари
14 МАЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ
Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ–131-сон Фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.
Унга мувофиқ:
3 май қўшимча дам олиш куни;
4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.
14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.
Ⓜ️huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
TOSHKENT IMTIHON MARKAZI TEST SAVOLLARI!
Yangi qo`shilgan 300 ta test savollari mundarijasi:
Bilet № 71
Bilet № 72
Bilet № 73
Bilet № 74
Bilet № 75
Bilet № 76
Bilet № 77
Bilet № 78
Bilet № 79
Bilet № 80
Bilet № 81
Bilet № 82
Bilet № 83
Bilet № 84
Bilet № 85
Bilet № 86
Bilet № 87
Bilet № 88
Bilet № 89
Bilet № 90
Bilet № 91
Bilet № 92
Bilet № 93
Bilet № 94
Bilet № 95
Bilet № 96
Bilet № 97
Bilet № 98
Bilet № 99
Bilet № 100
Darslarga qo'shilish
👇👇👇
@boltaboyqodirov
#Биласизми
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/boltaboyqodirov
Yangi tahrirdagi Yo'l harakati qoidalari (yo'l belgi va chiziqlari bilan).
Bizni kuzatishda davom eting!
Darslarga qo'shilish 👉 @boltaboyqodirov
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан (172-сон, 12.04.2022 йил) янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Мазкур янги қоидалар 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.
Ҳукумат қарорининг тўлиқ матнини ҳавола этамиз.
Darslarga qo'shilish 👉 @boltaboyqodirov
2022 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/90375935
Kun.uz расмий канали
Маст ҳолда рулга ўтирганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
Маст ҳолда рулда ўтирганлик учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солиниши қатъий белгиланмоқда.
👉 📹 https://kun.uz/21558006
Kun.uz расмий канали
Toshkent imtihon markazi. Amaliy imtihon olish tartibi.
Darslarga qo'shilish 👉 @boltaboyqodirov
Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи автоматлаштирилган ҳайдовчилик имтиҳони комплекси очилди
“Бу каби марказларда имтиҳонлар инсон омилидан тўлиқ холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилинади.
Бу эса ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топшириши жараёнидаги коррупцион ҳолатларга чек қўяди”, – деди ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев.
Янги марказ эртага, 4 февралдан иш бошлайди.
Kun.uz расмий канали