25000
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.
ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида ёш чеклови олиб ташланди
Энди олий таълим муассасалари учун контракт тўлови қилинганда фарзанднинг ёшидан қатъи назар, даромад солиғидан имтиёз берилади.
Батафсил – bugun.uz/3047
@bugunrasmiy
Зеленский атрофидагилар Трамп ва Путин музокаралари натижаларини баҳолади
Украина президентига яқин манба вазиятни «жуда ғалати» деб атади.
Батафсил – bugun.uz/3032
@bugunrasmiy
Коммунал хизматлар бўйича нотўғри ҳисобланган 20 млрд сўм фуқароларга қайтарилди
Электр энергияси соҳасида – 5,5 млрд сўмга яқин, табиий газ соҳасида – 7,5 млрд сўмга яқин, ичимлик сув таъминоти соҳасида – 2,5 млрд сўмга яқин, иссиқлик таъминоти соҳасида – 4,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ортиқча ундирилгани аниқланди.
Батафсил – bugun.uz/3017
@bugunrasmiy
Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
Имтиёз Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга берилади.
Батафсил – bugun.uz/3011
@bugunrasmiy
Сурхондарёда юк автомобиллари ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди
Дастлабки босқичда енгил юк машиналарининг асосий бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилади.
Батафсил – bugun.uz/3005
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда 6 хил товар учун эко-йиғим жорий этилиши мумкин
Батарейка ва аккумуляторлар, транспорт воситалари, мойлаш материаллари ва бошқа товарлар учун экологик йиғим жорий этиш режалаштирилмоқда.
Батафсил – bugun.uz/3002
@bugunrasmiy
Қирғизистон ва Ўзбекистон пенсия стажини ўзаро тан оладиган бўлди
Икки давлатнинг тегишли идоралари Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги битим лойиҳасини имзолади.
Батафсил – bugun.uz/2999
@bugunrasmiy
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Марказий Осиё давлатларини сувни адолатли тақсимлашга чақирди
Қанат Бозумбаевнинг таъкидлашича, жорий вегетация даври ўта кескин шароитда ўтмоқда, яқин йилларда прогноз қилинаётган иқлим ёмонлашуви ва сув танқислиги Марказий Осиё давлатларидан эришилган келишувларга қатъий риоя этишни талаб қилади.
Батафсил – bugun.uz/2996
@bugunrasmiy
10 ёшли шахматчи Сивананда аёллар ўртасидаги энг ёш халқаро мастер бўлди
Британиялик шахматчи Covid-19 пандемияси ва карантин пайтида 5 ёшида шахмат ўйнашни бошлаган.
Батафсил – bugun.uz/2990
@bugunrasmiy
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Хорватияда танишлари борлигини айтиб, одамларни ишчи виза асосида ушбу мамлакатга ишга юбориш эвазига пул олган шахслар қўлга тушди.
Батафсил – bugun.uz/2984
@bugunrasmiy
Сўх туманидаги «Тул» чегара назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди
Фуқаролар ва транспорт воситалари ҳайдовчилари энди «Ленбург» чегара назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши мумкин.
Батафсил – bugun.uz/2977
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда 14 августдан ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
Ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Батафсил – bugun.uz/2971
@bugunrasmiy
Тошкентда иссиқ сув ва иситиш таъминоти тарифларини ошириш режалаштириляпти
2025 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари аҳоли учун 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга ошиши мумкин.
Батафсил – bugun.uz/2965
@bugunrasmiy
Сунь Цзи: “Душманингиз мамлакатидаги ҳамма яхши нарсани пароканда қилинг”
Сўнгги 3 йилда ўзбек боғчалари янги даражага кўтарилганини ҳам тан олиш керак. Ота-оналарнинг айтишича, сўнгги йилларда болаларнинг боғчада вақт ўтказиш сифати ошмоқда.
Батафсил – bugun.uz/2959
@bugunrasmiy
Telegram шантаж ва товламачилик учун каналларни блоклашни бошлади
Мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг сўзларига кўра, фақат рад этиб бўлмас далиллар мавжудлиги туфайли бундай каналлар фаолиятига чек қўйилади.
Батафсил – bugun.uz/2953
@bugunrasmiy
Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика тизимларининг қишки режимини келишиб олди
Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика вазирлари бўлажак қиш мавсумида энергия тизимлари ишини мувофиқлаштириш ва «Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимига қайта уланиш» лойиҳасини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.
Батафсил – bugun.uz/3035
@bugunrasmiy
Мўғулистон Ўзбекистонга экспорт қилинадиган 15 минг бош қўйни тайёрлади
Келишувга кўра, Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош тирик қўй ва эчки сотиб олиши керак.
Батафсил – bugun.uz/3029
@bugunrasmiy
Маҳаллада чиқинди техникасининг келиш вақтини онлайн кўриш имкониятини яратиш буюрилди
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Батафсил – bugun.uz/3014
@bugunrasmiy
Ўзбекистондаги фаластинликларнинг фарзандлари таълимга жалб этилади
Фаластиннинг Ғазо секторидан Ўзбекистонга келган ва вақтинча яшаб турган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Батафсил – bugun.uz/3008
@bugunrasmiy
Оқ уй Трамп ва Путин музокараларининг бошланиш вақтини эълон қилди
Трамп ва Путин саммитининг марказий мавзуси Украина инқирозини ҳал қилиш бўлади, аммо бошқа мавзулар ҳам муҳокама қилинади.
Батафсил – bugun.uz/3026
@bugunrasmiy
Қозоғистон ҳокимиятида энди оилавий-уруғчилик тизими йўқ – Тўқаев
Қозоғистон президенти лавозимга тайинлашда биринчи навбатда билим ва профессионаллик ҳисобга олинишини маълум қилди.
Батафсил – bugun.uz/3023
@bugunrasmiy
ДХХ Қашқадарё ва Фарғонада пора олган амалдорларни ушлади
Ишга кириш билан боғлиқ коррупция ҳолатлари фош этилди.
Батафсил – bugun.uz/3020
@bugunrasmiy
Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилган шахс жаримага тортилди
Ҳуқуқшунос ва блогер Азиз Ҳакимов ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилгани ва у ҳақда ёлғон маълумот тарқатгани учун суд қарори билан 18,7 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Батафсил – bugun.uz/2993
@bugunrasmiy
«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди
Тадбиркор Баҳодир Абдуллаев янги лавозимда иш бошлайди.
Батафсил – bugun.uz/2987
@bugunrasmiy
«ПСЖ» камбэк амалга оширди ва Суперкубокни қўлга киритди
Таътилдан бир ҳафта олдин қайтган парижликлар «Тоттенҳэм»дан 2 гол ўтказиб юборишганди, сўнгги дақиқаларда ҳисоб тенглаштирилди ва ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди.
Батафсил – bugun.uz/2981
@bugunrasmiy
Трамп ва Путин ҳарбий базада учрашади – CNN
Оқ уй ва Кремль раҳбарларининг саммити Анкориж шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасида бўлиб ўтиши таъкидланмоқда.
Батафсил – bugun.uz/2974
@bugunrasmiy
Ўзбекистондаги йўловчи поездлари тезлиги оширилади
Аномал иссиқ туфайли қўйилган чеклов чоралари 9 сентябрдан олиб ташланади.
Батафсил – bugun.uz/2968
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди
Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Батафсил – bugun.uz/2962
@bugunrasmiy
Ўзбекистондаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди
Мазкур дор йўлида тегишли рухсатнома мавжуд бўлмагани аниқланди.
Батафсил – bugun.uz/2956
@bugunrasmiy
Apple 20 йиллик юбилейга шиша iPhone чиқаради
Кейинги авлод iPhone корпуси «визуал ва тактил жиҳатдан чоксиз» бўлиши мумкинлиги, бу эса Apple шишадан тўлиқ фойдаланаётгандек таассурот қолдириши айтилмоқда.
Батафсил – bugun.uz/2950
@bugunrasmiy