Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали Алоқа учун: @bugunuzaloqabot
Республика олимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти ривожлантирилади
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади.
Батафсил – bugun.uz/2332
@bugunrasmiy
Тошкент шаҳри ва вилоятида 10 июль куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ҳарорат яна пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Батафсил – bugun.uz/2330
@bugunrasmiy
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6 ой ичида илк марта камайди
Июн ойида захиралар қиймати 1,15 млрд долларга камайиб, 48,55 млрд долларни ташкил қилди.
Батафсил – bugun.uz/2293
@bugunrasmiy
UzTest’да катта ўғирлик: Германиядан олиб келинган ускуна таг-туги билан йўқолди
Муассасанинг Бухоро филиалида 400 миллион сўмлик ускуналар ўғирланган.
Батафсил – bugun.uz/2291
@bugunrasmiy
Гулнора Каримова ошхонада суд қилингани ва бошқа даъволар рад этилди
Гулнора Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда кўриб чиқилган.
Батафсил – bugun.uz/2327
@bugunrasmiy
Урганчда икки ўсмир кўп қаватли уй томидан қулаб ҳалок бўлди
Қизлар 15 ва 16 ёшда бўлган. Улар янги қурилган кўп қаватли уй томига энг юқори қаватдаги очиқ қолдирилган туйнук орқали чиқишган.
Батафсил – bugun.uz/2288
@bugunrasmiy
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди
Унда техник муаммоларни бартараф этиш, IMEI2 кодни рўйхатдан ўтказиш ва тизимдаги бюрократияни юмшатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бериш сўралган.
Батафсил – bugun.uz/2286
@bugunrasmiy
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Бу ўзгариш мазкур йўналишда тест жавоблари интернетда чиқиб кетиши ортида рўй берди. Имтиҳон топширувчилар энди фақат компютерда тестдан ўтади.
Батафсил – bugun.uz/2284
@bugunrasmiy
Хориждан қайтган фуқаролар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилади
Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Батафсил – bugun.uz/2283
@bugunrasmiy
Трампнинг яқин одамларидан бири Тошкентда туғилгани ошкор бўлди
Оқ уйнинг 38 ёшли кадрлар бўйича директори Сержио Гор Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди. Бу ҳақда OCCRP маълумотларида айтилмоқда.
Батафсил – bugun.uz/2280
@bugunrasmiy
Тошкентда юк машинаси бекатга бориб урилди
Тошкент шаҳрида бугун, 7 июль куни юк автомашинаси бекатга бориб урилди.
Батафсил – bugun.uz/2274
@bugunrasmiy
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ташқи ишлар вазирлигида VFS Global’нинг минтақавий директори билан учрашув ўтказилди.
Батафсил – bugun.uz/2240
@bugunrasmiy
Беруний тумани ҳокими ўринбосари 12 минг доллар билан ушланди
У МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган.
Батафсил – bugun.uz/2249
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди
Давлат раҳбарининг ташаббусига мувофиқ, Жиззах вилоятида ҳам мутасаддилар, соҳа мутахассислари ва етакчи тадбиркорлардан иборат «Ислоҳотлар штаби» тузилди.
Батафсил – bugun.uz/2260
@bugunrasmiy
Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас – ММТВ
Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилиш жараёни 1 августдан бошланади.
Батафсил – bugun.uz/2235
@bugunrasmiy
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбойжон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси ўтказилди.
Батафсил – bugun.uz/2331
@bugunrasmiy
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди
Бу Интерпол Тошкент ва Вилнюс Миллий марказий бюролари ўртасида экстрадиция жараёнини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги илк тажрибаси ҳисобланади.
Батафсил – bugun.uz/2294
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси раҳбари Александр Дюков билан учрашди
Ўзбекистон президенти Россия компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди.
Батафсил – bugun.uz/2292
@bugunrasmiy
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 8 июл куни маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Батафсил – bugun.uz/2290
@bugunrasmiy
Тошкентда Tico йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборди
ЙТҲ вояга етмаган бола йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида содир бўлган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Батафсил – bugun.uz/2289
@bugunrasmiy
Андижонда хизмат вақтида пичоқланиб вафот этган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди
Андижонда 65 ёшли маст фуқаро томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди. Медал вилоят ҳокими томонидан марҳумнинг оила аъзоларига топширилди.
Батафсил – bugun.uz/2287
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Батафсил – bugun.uz/2285
@bugunrasmiy
Олти ойда болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолати аниқланди
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ўтган ярим йил давомида болалар ҳуқуқлари бузилиши бўйича мурожаатлар статистикасини эълон қилди.
Батафсил – bugun.uz/2282
@bugunrasmiy
Қурилиш вазирлиги 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатиш таклифини ишлаб чиқмоқда
Ўзбекистондаги 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатиш масаласи бўйича дастур тайёрланмоқда.
Батафсил – bugun.uz/2281
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда 9 июль куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди
“Ўзгидромет” 9 июль, чоршанба куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. Унга кўра ҳаво ҳарорати сешанба кунга нисбатан пасаяди.
Батафсил – bugun.uz/2277
@bugunrasmiy
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги Nexiaʼдан сакраб тушиб қолди
Бунга машинани бошқариб кетаётган 24 ёшли йигит билан тортишиб қолгани сабаб бўлган.
Батафсил – bugun.uz/2241
@bugunrasmiy
Туркияда отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди
Ҳозирда унинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Батафсил – bugun.uz/2239
@bugunrasmiy
Андижонда 9 ёшли икки бола фермер хўжалиги ҳовузига чўкиб кетди
Олтинкўл туманида яшаган болалар томчилаб суғориш тизими учун қазилган ҳовузга чўмилиш учун борган. Оқибатда улар чўкиб кетиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Батафсил – bugun.uz/2250
@bugunrasmiy
Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани рад этилди
Чорвоқ сув омборига чўян қувур орқали оқова сувлар оқизилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ўрганишлар давомида қувурдаги сув таркибидан ифлослантирувчи моддалар аниқланмади.
Батафсил – bugun.uz/2236
@bugunrasmiy
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди
Шавкат Мирзиёев вилоятдаги лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот билан танишди.
Батафсил – bugun.uz/2234
@bugunrasmiy