Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали Алоқа учун: @bugunuzaloqabot
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган маъмурий бино “E-auksion” электрон савдо платформасига чиқарилганини маълум қилади.
Батафсил – bugun.uz/2676
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда умумий пул ҳажми рекорд даражада кўпайди
Мамлакатда пул массаси тарихий рекорд қайд этди. Бу ҳақдаги маълумот Марказий банк томонидан эълон қилинди.
Батафсил – bugun.uz/2651
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” яратилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” бўйлаб жойлаштириладиган миниатюраларнинг тайёрланиш жараёни билан танишиш учун олимлар, мутахассислар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакилларига пресс тур ташкил этилди.
Батафсил – bugun.uz/2671
@bugunrasmiy
Тожикистон Роғун ГЭС орқали Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беради
Бу ҳақда ҳукуматлараро 20 йиллик шартнома имзоланди.
Батафсил – bugun.uz/2647
@bugunrasmiy
Ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?
Жорий йил 1-ярмида банклар ва аҳоли ўртасидаги чет эл валютаси савдоси ҳажми 24 фоиз ўсди.
Батафсил – bugun.uz/2645
@bugunrasmiy
Ўзбекистонга янги суперкомпютер олиб келинади
Сотиб олинадиган янги суперкомпьютернинг тафсифи ва нархи номаълум.
Батафсил – bugun.uz/2631
@bugunrasmiy
Қорақалпоғистоннинг учта туманида жазирама туфайли боғчалар ёпилди
Хўжайли, Тахиатош ва Қораўзак туманларида 16-18 июл кунлари мактабгача таълим ташкилотлари ишламайди.
Батафсил – bugun.uz/2640
@bugunrasmiy
Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: “Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна”
Учрашувда Шайх Муҳаммад Абдулкарим Ал-Исса Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусан, Ислом цивилизацияси марказининг барча тадбирлари, анжуманларига қизиқиш билдириб, бу борада олиб борилаётган ишларни юксак баҳолади ва мамнуният билан эътироф этди.
Батафсил – bugun.uz/2634
@bugunrasmiy
Болаларни ит каби акиллатган дефектологга яна жиноий иш очилди
Болаларни ит каби акиллатган дефектолог бўйича текширув бошлангани ҳақида хабар берилганди. Болалар омбудсманининг ҳолат юзасидан муносабати эълон қилинди.
Батафсил – bugun.uz/2604
@bugunrasmiy
Ўзбекистон дунё руҳий саломатлиги рейтингида паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон руҳий саломатлик ва фаровонлик бўйича рейтингда 83 та давлат ичида 74-ўринни эгаллади.
Батафсил – bugun.uz/2613
@bugunrasmiy
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ҳаво ҳарорати мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача кўтарилади.
Батафсил – bugun.uz/2606
@bugunrasmiy
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Батафсил – bugun.uz/2548
@bugunrasmiy
Россияда Фарғона ва Сурхондарё савдо уйи ташкил этилиши мумкин
Новосибирск вилоятида Ўзбекистон-Новосибирск бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Батафсил – bugun.uz/2546
@bugunrasmiy
Паспорт қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ўзгарди
Президент «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Батафсил – bugun.uz/2544
@bugunrasmiy
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади
“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Батафсил – bugun.uz/2540
@bugunrasmiy
Мигрантларнинг Ўзбекистонга пул жўнатмалари кескин кўпайди
Мамлакатга меҳнат муҳожирлари юборган пуллар ҳажми бир йилда 27 фоиз ўсди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳда маълум қилинган.
Батафсил – bugun.uz/2652
@bugunrasmiy
Божхона қўмитаси IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш нархлари ошгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Ўзбекистонда IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш нархи сезиларли даражада ошганига доир хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, расмий тўлов — ҳали ҳам 20% БҲМ (75 минг сўм) эканлиги, қўмитага кўра, юзлаб доллардаги суммалар декларация қилинмаган телефонлар учун 30% божхона тўловига тааллуқли.
Батафсил – bugun.uz/2650
@bugunrasmiy
Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади
У Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфсиз мамлакат бўлди. Қозоғистон 73-ўринда, Қирғизистон 101-ўринда жойлашди.
Батафсил – bugun.uz/2649
@bugunrasmiy
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Айрим автобус йўналишларига вақтинчалик ўзгариш киритилади.
Батафсил – bugun.uz/2648
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда 18 июль куни 45 даражагача иссиқ бўлади
“Ўзгидромет” 18 июль, жума куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Батафсил – bugun.uz/2646
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда сўнгги икки йилда ўрнатилган лифтларнинг 78 фоизи техник синовдан ўтказилмаган
Бундан ташқари, 6 мингтаси (52 фоизи)нинг техник паспорти ҳамда 7,4 мингтасида (65 фоиз) техник хизмат кўрсатувчи мавжуд эмас.
Батафсил – bugun.uz/2607
@bugunrasmiy
Қашқадарёда «метан заправка»даги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Портлаш сабаблари ҳақида маълумот йўқ.
Батафсил – bugun.uz/2639
@bugunrasmiy
Туркиядаги фермер хўжаликлари Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилади
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари ва Миграция агентлиги вакиллари амалий сафар билан Туркиянинг Ниғде вилоятида бўлди.
Батафсил – bugun.uz/2610
@bugunrasmiy
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар Labo’га сув тўлдириб, чўмилгани, овқатлангани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Батафсил – bugun.uz/2608
@bugunrasmiy
Минимал ойлик 800 доллар: ўзбекистонликлар Қатарга ишга чақирилмоқда
Ўзбекистонликлар Қатарга энг ками 800 доллар маошлик ишга чақирилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Батафсил – bugun.uz/2609
@bugunrasmiy
Илк бор ATF 14&Under турнирлари бир вақтда тўрт шаҳарда ўтказилмоқда — миқёсли серия бутун Осиё эътиборини жалб қилмоқда
Бу мусобақалар бутун минтақа бўйлаб энг иқтидорли ёш теннисчиларни бирлаштириб, халқаро рейтингга кириш ва ёшлар терма жамоалари сафида ўйнаш йўлини очади.
Батафсил – bugun.uz/2594
@bugunrasmiy
“Улар халқ хизматига қайтарилиши керак” – ССВ “қизамиқ эпидемияси” бўйича қамалган наманганлик врачлар ҳақида
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг ССВда ўтказилган сайёр мажлисида вазир наманганлик врачларга тайинланган жазо адолатсиз эканини билдирди.
Батафсил – bugun.uz/2547
@bugunrasmiy
6 ойда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан 2 та жиноят иши қўзғатилди
Болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 2 та жиноят иши ҳамда 5 та маъмурий иш қўзғатилди.
Батафсил – bugun.uz/2545
@bugunrasmiy
Тошкентда капотида балиқлар билан контент олган ҳайдовчи жаримага тортилди
Тошкентда фуқаро машинасининг олд капотига ҳимоя плёнкасини ёпиштирган ҳолда унинг ичига сув тўлдириб, балиқларни солиб қўйгани видеоси тарқалди. У 1 млн 125 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Батафсил – bugun.uz/2543
@bugunrasmiy
Йўл ҳаракатига оид маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби бўйича йўриқнома тасдиқланади
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома лойиҳаси эълон қилинди.
Батафсил – bugun.uz/2542
@bugunrasmiy