Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали Алоқа учун: @bugunuzaloqabot
Кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эгалиги аниқланди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмида 1 миллион нафарга яқин фуқаро ўз кредит тарихини текширтирди.
Батафсил – bugun.uz/3092
@bugunrasmiy
Минораи Калон олдидаги ошхонада ёнғин чиқди
19 августга ўтар кечаси Бухоро шаҳрида, тарихий Минораи Калон яқинида жойлашган икки қаватли ошхонада ёнғин юз берди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди.
Батафсил – bugun.uz/3098
@bugunrasmiy
Ўзбекистон Афғонистонда 243 млн долларлик энергетика лойиҳаларини амалга ошириши мумкин
Тегишли ҳужжатларни имзолаш маросимида «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси раҳбарлари ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирок этди.
Батафсил – bugun.uz/3075
@bugunrasmiy
Сурхондарёда аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди
Аёл 6 йилдан буён доимий тазйиқ остида яшаб келгани айтилмоқда.
Батафсил – bugun.uz/3072
@bugunrasmiy
Олимлар табиат учун зарарсиз пластмассани ихтиро қилди
АҚШ Флорида университети мутахассислари заҳарли ингредиентларсиз биопарчаланувчи полиуретан олишнинг янги усулини тақдим этди.
Батафсил – bugun.uz/3065
@bugunrasmiy
Зеленский Трампнинг Қримдан воз кечиш ҳақидаги чақириғига муносабат билдирди
Украина раҳбари бир неча йиллар аввал Қрим ва Донбасснинг бир қисмини Россияга беришга мажбур қилишганини, энди бундай бўлмаслиги кераклигини айтди.
Батафсил – bugun.uz/3059
@bugunrasmiy
Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила юз берди
Ер силкиниши кучи 3 баллни ташкил қилди.
Батафсил – bugun.uz/3053
@bugunrasmiy
Қорақалпоғистонни ривожлантириш дастурига 200 миллион доллар жалб қилинади
Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.
Батафсил – bugun.uz/3044
@bugunrasmiy
Жанубий Кореяда ит гўшти ейиш тақиқланди, фермаларнинг 70 фоизи ёпилди
Ёпилган фермаларда 346 минг бош ит бўлган, бу мамлакатда гўшт учун боқилган 468 минг бош итнинг 74 фоизини ташкил этади.
Батафсил – bugun.uz/3038
@bugunrasmiy
Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика тизимларининг қишки режимини келишиб олди
Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика вазирлари бўлажак қиш мавсумида энергия тизимлари ишини мувофиқлаштириш ва «Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимига қайта уланиш» лойиҳасини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.
Батафсил – bugun.uz/3035
@bugunrasmiy
Мўғулистон Ўзбекистонга экспорт қилинадиган 15 минг бош қўйни тайёрлади
Келишувга кўра, Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош тирик қўй ва эчки сотиб олиши керак.
Батафсил – bugun.uz/3029
@bugunrasmiy
Маҳаллада чиқинди техникасининг келиш вақтини онлайн кўриш имкониятини яратиш буюрилди
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Батафсил – bugun.uz/3014
@bugunrasmiy
Ўзбекистондаги фаластинликларнинг фарзандлари таълимга жалб этилади
Фаластиннинг Ғазо секторидан Ўзбекистонга келган ва вақтинча яшаб турган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Батафсил – bugun.uz/3008
@bugunrasmiy
Оқ уй Трамп ва Путин музокараларининг бошланиш вақтини эълон қилди
Трамп ва Путин саммитининг марказий мавзуси Украина инқирозини ҳал қилиш бўлади, аммо бошқа мавзулар ҳам муҳокама қилинади.
Батафсил – bugun.uz/3026
@bugunrasmiy
Қозоғистон ҳокимиятида энди оилавий-уруғчилик тизими йўқ – Тўқаев
Қозоғистон президенти лавозимга тайинлашда биринчи навбатда билим ва профессионаллик ҳисобга олинишини маълум қилди.
Батафсил – bugun.uz/3023
@bugunrasmiy
Санэпидқўмита ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда музқаймоқ истеъмолидан заҳарланиш ёки оғир салбий ҳолатлар қайд этилмаган.
Батафсил – bugun.uz/3089
@bugunrasmiy
Россиянинг «Comedy Club» телешоуси Ўзбекистонда тақиқлангани маълум бўлди
Маданият вазирлиги ушбу концерт дастури «одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмаслигини» маълум қилгани таъкидланмоқда.
Батафсил – bugun.uz/3082
@bugunrasmiy
Ўзекистонга муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи келтирилди (видео)
Ушбу тарихий воқеа Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилган.
Батафсил – bugun.uz/3078
@bugunrasmiy
Янги ўқув йилида тўлов-контракт миқдори ошмаслиги кутилмоқда
Молиявий мустақиллик берилган олийгоҳлар тўлов-контракт миқдорини ошириш масаласини ўзи ҳал қилади.
Батафсил – bugun.uz/3069
@bugunrasmiy
22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари ташкил этилади. Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди.
Батафсил – bugun.uz/3062
@bugunrasmiy
Қозоғистондан Ўзбекистонга дон экспорти сезиларли даражада ошди
Қозоғистон донининг Ўзбекистонга экспорти 2,75 миллион тоннадан 3,7 миллион тоннагача, яъни 34,4 фоизга ошди.
Батафсил – bugun.uz/3056
@bugunrasmiy
Трамп яна АҚШ «дунёдаги энг қайноқ мамлакат» эканини айтди
Оқ уй раҳбари энди бутун дунё Қўшма Штатларга ҳавас қилаётганини таъкидлади.
Батафсил – bugun.uz/3050
@bugunrasmiy
Сирдарёда қалбаки 150 минг доллар муомалага киритилишининг олди олинди
У Қозоғистондан контрабанда йўли билан келтирилган қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олгани аниқланган.
Батафсил – bugun.uz/3041
@bugunrasmiy
ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида ёш чеклови олиб ташланди
Энди олий таълим муассасалари учун контракт тўлови қилинганда фарзанднинг ёшидан қатъи назар, даромад солиғидан имтиёз берилади.
Батафсил – bugun.uz/3047
@bugunrasmiy
Зеленский атрофидагилар Трамп ва Путин музокаралари натижаларини баҳолади
Украина президентига яқин манба вазиятни «жуда ғалати» деб атади.
Батафсил – bugun.uz/3032
@bugunrasmiy
Коммунал хизматлар бўйича нотўғри ҳисобланган 20 млрд сўм фуқароларга қайтарилди
Электр энергияси соҳасида – 5,5 млрд сўмга яқин, табиий газ соҳасида – 7,5 млрд сўмга яқин, ичимлик сув таъминоти соҳасида – 2,5 млрд сўмга яқин, иссиқлик таъминоти соҳасида – 4,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ортиқча ундирилгани аниқланди.
Батафсил – bugun.uz/3017
@bugunrasmiy
Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
Имтиёз Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга берилади.
Батафсил – bugun.uz/3011
@bugunrasmiy
Сурхондарёда юк автомобиллари ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди
Дастлабки босқичда енгил юк машиналарининг асосий бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилади.
Батафсил – bugun.uz/3005
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда 6 хил товар учун эко-йиғим жорий этилиши мумкин
Батарейка ва аккумуляторлар, транспорт воситалари, мойлаш материаллари ва бошқа товарлар учун экологик йиғим жорий этиш режалаштирилмоқда.
Батафсил – bugun.uz/3002
@bugunrasmiy
Қирғизистон ва Ўзбекистон пенсия стажини ўзаро тан оладиган бўлди
Икки давлатнинг тегишли идоралари Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги битим лойиҳасини имзолади.
Батафсил – bugun.uz/2999
@bugunrasmiy