Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали Алоқа учун: @bugunuzaloqabot
Reuters: Россия нефтни қайта ишлаш қувватининг 17 фоизини йўқотди
Россия Украина қуролли кучларининг ҳужумлари туфайли нефтни қайта ишлаш қувватининг камида 17 фоизини йўқотди, дея хабар бермоқда Reuters. Унинг маълумотларига кўра, гап кунига 1,1 миллион баррел ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.
Батафсил – bugun.uz/3280
@bugunrasmiy
Тошкентда қалбаки дорилар сотувга чиқарилгани аниқланди
ДХХ ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Батафсил – bugun.uz/3274
@bugunrasmiy
Тошкент марказида тўртта автомобил тўқнашди
Пойтахтнинг Яккасарой туманида содир этилган ЙТҲ ҳақида маълумот тақдим этилди.
Батафсил – bugun.uz/3268
@bugunrasmiy
Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди
Шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди.
Батафсил – bugun.uz/3261
@bugunrasmiy
Фарғонада ITF World Tennis Tour Juniors J100 халқаро турнири якунланди
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон, Полша, Россия, Беларус ва Жанубий Кореядан келган энг кучли ёш теннисчилар иштирок этди.
Батафсил – bugun.uz/3243
@bugunrasmiy
Миллий футбол ахборот тизими яратилади
2026 йил 1 апрелгача спорт мактабларидаги футбол ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ва уларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил илова ишга туширилиши керак.
Батафсил – bugun.uz/3238
@bugunrasmiy
Трамп Россия ва Украина можаросини «шахсий» деб атади ва тўхтатишга ваъда берди
Шунингдек, АҚШ президенти фикрига кўра, Путин Украина президентини ёқтирмайди ва шу туфайли у билан учрашишни истамаяпти.
Батафсил – bugun.uz/3232
@bugunrasmiy
Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида пиёдалар учун тўртта йўлўтказгич қурилади
Таъкидланишича, Оҳангарон шоҳ кўчасидаги бу иншоотлар «аҳолининг хавфсиз юриб ўтишини таъминлайди, транспорт оқимини яхшилайди ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади».
Батафсил – bugun.uz/3226
@bugunrasmiy
АҚШ иттифоқчиларига Украина бўйича музокаралар ҳақида маълумот бермаяпти
АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори «Беш кўз» разведка алянсидаги иттифоқчилар билан Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ҳақидаги маълумотларни бўлишмасликни буюрди. АҚШдан ташқари унга Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия киради.
Батафсил – bugun.uz/3223
@bugunrasmiy
Киев 2025 йилда Россия Марказий банкининг 10 млрд евролик маблағларини олди
Еврокомиссия маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи олти ойида Европа Иттифоқи Россиянинг ЕИ ҳудудида музлатилган активларидан тушган маблағдан Украинага 10,1 миллиард евро ўтказган.
Батафсил – bugun.uz/3217
@bugunrasmiy
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
Жорий йилнинг 21 август куни имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Батафсил – bugun.uz/3211
@bugunrasmiy
Путин Россияга «дўстона бўлмаган давлатлар» йўқлигини айтди
Шунингдек, АҚШ билан муносабатлар тикланишига умид билдирди.
Батафсил – bugun.uz/3205
@bugunrasmiy
Жаҳон чемпионати қуръаси санаси ва жойи маълум бўлди
FIFA 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказиладиган жаҳон чемпионати қуръаси санаси ва жойини белгилади.
Батафсил – bugun.uz/3199
@bugunrasmiy
Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид тарзда ўтказгани аниқланди
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Батафсил – bugun.uz/3193
@bugunrasmiy
АҚШ юк машиналари ҳайдовчиларига виза беришни тўхтатди
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти амалдаги Америка визасига эга бўлган 55 миллиондан ортиқ хорижлик миграция қонунчилигини бузиш эҳтимоли бўйича текширилаётганини маълум қилганди.
Батафсил – bugun.uz/3187
@bugunrasmiy
Ижро иши бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилади
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари.
Батафсил – bugun.uz/3277
@bugunrasmiy
Трамп Россиянинг Зеленскийнинг қонунийлиги ҳақидаги позициясини «бемаънилик» деб атади
Москванинг Украина президентининг қонунийлиги ҳақидаги фикри муҳим эмас ва Россия Украинага бостириб киришни тўхтатмаса, «иқтисодий уруш»га дуч келиши мумкин, деди АҚШ президенти Доналд Трамп.
Батафсил – bugun.uz/3271
@bugunrasmiy
Тошкентдаги клиникада юз берган фожиа бўйича жиноят иши очилди
25 август куни Paeonnis клиникасида 9 ёшли бола бурун соҳасида ўтказилган ринопластика жарроҳлик амалиёти пайтида вафот этган эди.
Батафсил – bugun.uz/3247
@bugunrasmiy
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланадиган дори воситалари рўйхати тўлдирилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Батафсил – bugun.uz/3263
@bugunrasmiy
Бўстонлиқда тадбиркорга 115,6 миллион сўм маблағи қайтариб берилди
Ушбу пуллар Бизнесни ривожлантириш банки томонидан асоссиз ечиб олинган.
Батафсил – bugun.uz/3244
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди
Давлат раҳбарлари Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидан иборат Регистон мажмуасини зиёрат қилди.
Батафсил – bugun.uz/3235
@bugunrasmiy
Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди
Президент қарори билан, давлатга қарашли стадионлар ва футбол майдонларининг фойдаланиш мақсадини ўзгартириш ва сотиш тақиқланди. 1 октябрдан “Ҳар бир маҳаллага футбол майдони” дастури бошланади: давлатга қарашли футбол майдони мавжуд бўлмаган маҳаллаларда ер участкалари футбол майдони қуриш учун аукционга чиқарилади.
Батафсил – bugun.uz/3229
@bugunrasmiy
2 хонали хонадонлар — бош тўлов 64 млн сўмдан
Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги SHIRIN HAYOT лойиҳасидан 2 хонали хонадонлар:
Бош тўлов — 64 млн сўмдан
Ойлик тўлов — 5 млн сўмдан бошлаб
Батафсил маълумот учун ботга кириш
71 200-74-00 | Telegram
Реклама
Таълим муассасалари аккредитациядан ўтади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил – bugun.uz/3220
@bugunrasmiy
Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади
Пойтахтда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Батафсил – bugun.uz/3214
@bugunrasmiy
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
“Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Батафсил – bugun.uz/3208
@bugunrasmiy
Бухорода замонавий санъат биенналеси ўтказилади
Биринчи Биеннале 2025 йил 5 сентябрь – 20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Батафсил – bugun.uz/3202
@bugunrasmiy
АҚШ олимлари аутизмни даволаш учун янги дорини кашф этди
Янги тадқиқотга кўра, тутқаноқни даволаш учун мўлжалланган препаратлар аутизмнинг кенг тарқалган белгиларини орқага қайтариши мумкин.
Батафсил – bugun.uz/3196
@bugunrasmiy
NASA Ер ва Ойни 290 миллион километр масофадан кўрсатди
Psyche космик аппарати узоқ коинотдан Ер ва Ойнинг ноёб суратини олди.
Батафсил – bugun.uz/3190
@bugunrasmiy
Жиззах вилоятида янги аэродром қурилди
Айдаркўл қирғоғидаги аэродромнинг йўлагини CASA C295W ҳарбий транспорт самолёти синовдан ўтказди.
Батафсил – bugun.uz/3184
@bugunrasmiy