bugunrasmiy | Unsorted

Telegram-канал bugunrasmiy - Bugun.uz | Расмий канал

24859

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Subscribe to a channel

Bugun.uz | Расмий канал

Тошкентда иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 3 ноябрдан, турар жой биноларида 5 ноябрдан ёқилади.

Ҳокимлик маълумотига кўра, метеорологик шарт-шароитлар асосида марказлашган иссиқлик тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

Агар иссиқлик етказиб беришда муаммолар бўлса, фуқаролар 1055 ёки 71 210-01-87 рақамларига мурожаат қилиши мумкин.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш 100 минг сўмдан ошди. Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил октябрь ҳолатига, энг арзон палов Қорақалпоғистонда — 100 196 сўм, энг қиммати эса Тошкент шаҳрида — 119 423 сўм. Вилоятлар бўйича нархлар 100–119 минг сўм оралиғида шаклланган.

Ҳисоблар тайёр паловнинг бозордаги нархини эмас, балки таомни тайёрлаш учун кетадиган маҳсулот ва хизмат харажатларини акс эттиради.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Баъзи пиротехника буюмлари савдосига қисман рухсат этилди. Сенат «Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Ҳужжатга кўра, айрим паст хавфли пиротехника воситаларини сотиш ва ишлатишга рухсат берилади.

Эндиликда хавфлиликнинг I синфига кирувчи бенгал майоқчалари, стол фонтанлари ва хлопушкалар эркин муомалада бўлади. Уларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш учун ҳеч қандай тақиқ қўйилмайди.

Бироқ II–V синф пиротехника воситалари — петардалар, катта мушаклар ва шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва ишлатиш тақиқланади. Фақат мудофаа саноати корхоналари улардан фойдаланиши мумкин. Бундай пиротехника воситалари оммавий тадбирларда ёки саноат ва ҳарбий мақсадларда қўлланади. Назорат Миллий гвардия, ИИВ ва божхона органларига юклатилди.

Қонунни бузганларга жарима БРВнинг 15-25 баробаргача оширилади.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Тошкент шаҳрида тайёр лойиҳа асосида ер участкасини сотиб олинг!

Манзил:
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Катта Янгиобод МФЙ
Ер умумий майдони:
1,7 сотих
Бошланғич нархи:
350 млн сўм
Тўлов муддати:
12 ой

✔️Муҳим маълумот: Тошкент шаҳрида жойлашган ва қулай локацияга эга ушбу тадбиркорлик учун ер участкасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2024-йилдаги ПФ-135-сон Фармонига асосан 12 ойга бўлиб тўлаш ҳуқуқи билан сотиб олиш имконияти мавжуд! Энг муҳими қурилишга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва рухсатномаларни олишга ортиқча вақт ва харажат сарфламасдан ерни сотиб олишингиз билан қурилишни бошлашингиз мумкин!

👉 Батафсил кўриш

☎️: +998712022111

@onlineauksionuz

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Golden House агар мижозлари компания фаолиятидан норози бўлиб, ОАВ ёки тегишли идораларга мурожаат қилса, буни «корхона обрўсига путур етказиш» деб баҳолаб, уларга нисбатан 10 фоиз жарима қўллаб келгани аниқланган.

Рақобат қўмитаси бу каби шартлар истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ҳолатлар қаторига киришини қайд этиб, Golden House Property Group МЧЖга қонунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш юзасидан кўрсатма берган.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев UNESCO экологик пойтахти глобал ташаббусини илгари сурди.

30 октабрь куни Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросими Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонга ташриф доирасида Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Тошкент шаҳрида жойлашган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом дунёси маънавий ва маданий меросини асраб-авайлаш ҳамда тарғиб этишда ушбу марказнинг ўрни ва аҳамиятини юқори баҳолади.

«Ўзбекистон Президенти ва бутун ўзбек халқини бундай муҳташам мажмуа очилиши билан самимий табриклайман. Аввало, бизни бу бетакрор марказ билан яқиндан танишиш имконияти билан таъминлаганингиз учун миннатдорлик билдираман.

Ислом цивилизацияси — бу асрлар давомида инсониятни илм, санъат ва маърифат сари илҳомлантириб келган буюк маънавий ва маданий асосдир. Ушбу марказ ана шу улкан мероснинг чуқур илдизларини ва ўзбек халқи тарихий қадриятларига бўлган эҳтиромини ёрқин намоён этади.

Бугун мен учун жуда кўп янгилик очилди ва, албатта, бу ерга яна қайтиш истагидаман. Ислом цивилизацияси маркази жуда замонавий ва таъсирчан услубда барпо этилган — мен бунга ўхшаш марказни ҳали ҳеч қаерда кўрмаганман.

Мен ўзимнинг барча сербиялик ватандошларимга шундай деган бўлардим: ‘Азиз дўстларим, мен катта хато қилганман — чунки ҳалигача Ўзбекистонга келмаганман. Илтимос, имконият туғилиши билан албатта бу гўзал юртни зиёрат қилинглар’», - деди Александр Вучич.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Тошкентда ички ишлар ходимига 50 минг доллар пора таклиф қилган шахс қамоққа олинди. Онлайн қимор компанияларига хизмат кўрсатиб, маблағларни криптовалюта платформалари орқали легаллаштирган шахс пулни ўзи ва шерикларини жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига таклиф қилган.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

доллар 90,27 сўмга кўтарилиб, 12 101,29 сўм бўлди;
евро 73,44 сўмга ошиб, 14 031,45 сўм бўлди;
рубль 0,07 сўмга тушиб, 148,01 сўмни ташкил этди.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Сунъий интеллект: Ўзбекистон ривожланган давлатлар қаторида бўлади

“Бугун инсоният янги цивилизация босқичига — сунъий интеллект даврига дадил қадам қўймоқда”, — деди Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида. Ўзбекистон бу жараёнда нафақат ортда қолмасликни, балки етакчи бўлишни мақсад қилган.

Батафсил – bugun.uz/3511

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Олтин нархи кескин тушди

Нью Йорк товар биржасида (CОМЕХ) олтин нархи 21 октябрдаги савдоларда 6 фоизга тушиб, бир троя унцияси учун 4100 долларга баҳоланди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Бу олтин нархининг 2013 йилдан бери бир кунлик энг катта пасайишидир. Кумуш ҳам арзонлашган ва Newmont каби тоғ-кон компанияларининг аксиялари кескин тушиб кетган. Олтин унцияси 4393 долларгача кўтарилиб, янги рекорд ўрнатганидан бир кун ўтиб пасайиш кузатилди. Bloomberg агентлиги бу пасайишни инвесторларнинг фойда олиш учун олтин сотиши билан изоҳлади.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Дуров Луврдан ўғирланган тақинчоқларни сотиб олмоқчи

Telegram асосчиси Павел Дуров Лувр музейидан ўғирлаб кетилган тақинчоқларни сотиб олишга тайёрлигини айтди. У музейдаги ўғрилик ортидан Франция ҳукуматини танқид қилди.

Дуров X ижтимоий тармогида пост қолдириб, унда ўғрилик сабабли Франция раҳбарияти “ҳақиқий таҳдидлар ўрнига сохта таҳдидлар” билан курашаётганини айтди.

“Мени Луврнинг талон-торож қилиниши мутлақо ажаблантирмайди. Бу бир вақтлар буюк бўлган мамлакат таназзулининг яна бир қайғули белгисидир, у ерда ҳукумат ҳақиқий таҳдидларга қарши туриш ўрнига одамларни ёлғондакам таҳдидлар билан чалғитиш санъатини мукаммал даражага етказди”, деб ёзди Дуров.


Шундан сўнг у яна бир пост ёзиб, ўғирланган экспонатларни сотиб олишга тайёрлигини билдирди.

“Ўғирланган тақинчоқларни бажонидил сотиб олиб, Луврга қайтараман. Мен Абу-Даби Луврини назарда тутяпман, албатта, Абу-Дабидаги Луврдан ҳеч ким ўғирламайди”, дея қўшимча қилди Telegram асосчиси.


@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда фавқулодда вазиятларни бартараф этишда энди сунъий интеллект ҳам қатнашади

Президентнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва оқибатларини камайтириш фаолиятини устувор вазифа сифатида қабул қилиш орқали маҳаллалар даражасида кенг қамровли профилактика механизмларини яратиш ва татбиқ қилиш;

ушбу йўналишда давлат назорати шаклларининг талаблари ҳамда меъёрларини замон талабларига мослаштириш ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини белгилаш;

фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этишда сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш, мазкур ҳолатларнинг олдини олишга масъул идора ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини ягона технологик платформага бирлаштириш.

Фуқаролар ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш консепсияси доирасида давлат сиёсатининг асосий вазифалари этиб аҳоли, кўнгилли қутқарувчилар ва волонтёрларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб этиш ҳамда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда профилактик тадбирларини “маҳаллабай” ва “хонадонбай” амалга ошириш белгиланган.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда бутун дунёдаги ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларни бирлаштирувчи Birinchi бизнес-клуби очилди

Birinchi’нинг имтиёзли резидентлари 14 та мамлакатдаги тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имкониятини берувчи мобил иловадан фойдалана оладилар.

Батафсил – bugun.uz/3495

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 22 октябрь куни ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

“Ўзгидромет” 22 октябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, чоршанба куни ҳаво ҳарорати яна кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 25-27 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Навоийдаги дўконда сотувчи техник хатолик сабаб икки дона қалампир учун касса аппаратидан 2 миллиард сўмлик чек чиқариб қўяди. Бунинг оқибатида эса Солиқ идораси тадбиркорга миллионлаб сўм солиқ мажбурияти ҳисобланган.

Келиб чиққан муаммони ҳал этиш учун тадбиркор солиқ бошқармасига мурожаат қилган, аммо бошқарма маълумотларни таҳрирлаб бўлмаслиги айтиб, тадбиркор мурожаатини қайтариб юборади.

Хатирчи туман адлия бўлими ҳолат юзасидан судга шикоят киритиб беради. Суд тадбиркор фойдасига қарор қабул қилган.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Андижон шаҳридаги 36-мактабда директор ва хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ходимлар лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилиб заҳарланди.

Маълумотларга кўра, бунинг оқибатида хўжалик мудири ва қоровул вафот этган, директор ва яна бир шахс оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Ҳозирда улар шифокорлар назоратида. Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

2 ноябр куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. «Ўзгидромет»нинг 2 ноябрь учун ҳаво маълумотига кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Тошкент ва марказий вилоятларда ҳаво бир оз булутли, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10°C, кундузи 15–20°C бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда ғарбдан шамол 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–9°C, кундузи 15–22°C.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво 20–25°C гача илиқ, шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Кечаси 4–9°C, кундузи 15–20°C атрофида бўлади.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Тошкент метросининг ер усти метроси фаолиятини тўлиқ тиклади.

Йўналишда 12 та ҳаракат таркиби 7 дақиқалик интервал билан ҳаракатланмоқда.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Финландия Президенти Александр Стубб Ислом цивилизацияси марказининг маънавий меросни асраш ва тарғиб этишдаги улкан аҳамиятини юқори баҳолади.

«Ростини айтсам, бу ерда кўрганларим мени чуқур таассуротга солди. Ҳар бир экспозиция, ҳар бир зал, ҳар бир жиҳат ниҳоятда пухта ўйланган. Уч минг йиллик тарихни шундай замонавий шаклда ифодалаш — бу ҳақиқий санъат ва юксак маҳорат намунасидир.

Бу Марказ фақат ўтмиш меросини қайта жонлантирибгина қолмай, балки келажак авлодлар учун ҳам илҳом манбаига айланган. Айниқса, интерактив намойишлар ва инновацион технологиялар ёшларни ўзига тортади — бу ерда тарихни ўқимайдилар, уни ҳис қиладилар.

Марказда яратилган муҳитда зерикишнинг ўзи мумкин эмас. Ҳар бир саҳна, ҳар бир ёритилган тафсилот ўзига хос маъно ва руҳга эга. Мен бу ердан чуқур ҳаяжон ва самимий миннатдорлик туйғулари билан чиқяпман», - деди Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

31 октябрь Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Пойтахтда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Чанг кўтарилиши мумкин.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

«Сузук ота» маҳалласида Мадина Қосимбоева ўзининг каштачилик устахонасини очди. Бу ер — бир вақтнинг ўзида ҳам мактаб, ҳам устахона, ҳам галерея. Мадина Қосимбоева — сўзана санъатига қайта жон киритган ҳунарманд.

Лойиҳа Президент топшириғи билан амалга оширилган. Лойиҳадан мақсад — қадимий каштачилик анъаналарини асраб, қизларга ўқиш, ижод қилиш ҳамда уларга мустақил бўлиш имконини бериш.

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

“Янги авлод” МСЗ 9 ой ичида инвестициявий лойиҳалар учун мўлжалланган участкаларнинг 60%ини реализация қилди
Ўзбекистонда биринчи мультимодал логистик хабнинг қурилиши ҳақида маълум қилингач, талабнинг янада ўсиши кутилмоқда.

2025-й. 21-октябр, Тошкент ш. — Тошкентнинг Янги ҳаёт туманида жойлашган “Янги авлод” махсус саноат зонаси (МСЗ) 3-чорак якунларини эълон қилди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида маҳаллий ва халқаро компанияларнинг инвестициявий лойиҳалари учун ҳудуднинг 60 фоизи ажратилган. Дубайнинг “DP World” компанияси халқаро мультимодал логистик хаб қурилиши ҳақидаги янгиликни эълон қилгач, талабнинг янада ўсиши кутилмоқда.

“Янги авлод”нинг илк резидентларидан бири “East Can Solutions” корхонаси бўлди, 2025-йил октябрь ойида корхонага Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди. Шунингдек, Хитойнинг “JAC Motors Toshkent” йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси, СИга эга антидрон мажмуалар ишлаб чиқувчи EAS компанияси ва кўплаб бошқа корхоналар ушбу махсус саноат зонасида ўз ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштирдилар.

“Янги авлод” жаҳон миқёсидаги инфратузилмага эга майдон сифатида ривожланмоқда. Бу ерда ўз темир йўл станциясига эга, Ўзбекистонда биринчи мультимодал логистик хаб яратилмоқда. Ҳисоб-китобларимизга кўра, у компанияларга логистикага харажатларни тахминан 10% га қисқартириш имконини беради. Биз замонавий муҳандислик ечимлари ва интеллектуал тизимлар ёрдамида зонани турли соҳаларга оид бизнес учун қулай ва жозибали қилишга интиламоқдамиз”, — деди “Янги авлод” МСЗ бош директори Фаррух Абдусаломов.

Резидентлар солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланадилар, жумладан импорт божини, фойда солиғини, ер, мол-мулк ва сув ресурслари солиқларини тўлашдан озод қилинадилар.

Маълумот учун, “Янги авлод” махсус саноат зонаси Ўзбекистон Президентининг 2024-йил 20-мартдаги ПҚ-138-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган. Унинг резидентлари солиқ ва божхона имтиёзларидан, шунингдек эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун кўзда тутилган бошқа преференциялардан фойдаланадилар.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи йил бошидан бери 44 маротаба рекорд даражада ошганидан сўнг пасайишни бошлади.

Марказий банк маълумотларига кўра, 22 октябрда бир грамм олтин қуймасининг нархи 1 миллион 665 минг сўмни ташкил этди. 5 граммли олтин қуймаси нархи 8 млн 326 минг сўмгача тушди.

Қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:

5 грамм — 8 млн 326 минг сўм;
10 грамм — 16 млн 652 минг сўм;
20 грамм — 33 млн 305 минг сўм;
50 грамм — 83 млн 262 минг сўм;
100 грамм — 166 млн 523 минг сўм.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 17 октябрда тарихий рекордни янгилаб 44 маротаба ошганди. Шундан сўнг 20 октябрдан бошлаб унинг нархи пастлашни бошлади.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда ломбардларга ҳам исломий молия билан шуғулланишга рухсат берилди

Ўзбекистонда микромолия ташкилотлари билан бирга ломбардлар ва факторинг ташкилотларига ҳам исломий молия хизматларини кўрсатишга рухсат берилди.

Бу 21 октябрда эълон қилинган Марказий банк бошқарувининг “Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Евроиттифоқ мамлакатлари Россия активларини Украинага бериш бўйича келишиб олди

Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг музлатилган активларини Украинага ўтказиш бўйича сиёсий келишувга эришди. Бу ҳақда Politico ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи собиқ вакилларининг 20 октябр куни бўлиб ўтган учрашувида шундай келишувга эришилган. Унинг якунлари бўйича ҳужжат лойиҳаси тайёрланган, унда Еврокомиссияга Россия маблағларини олиб қўйиш бўйича ишларни бошлаш таклиф қилинмоқда. Расмий равишда ушбу ҳужжат Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари томонидан тасдиқланиши керак, бу 23 октябр куни бўлиб ўтадиган Умумевропа саммити чоғида содир бўлиши кутилмоқда.
Дипломатлардан бири келишилган матнни Еврокомиссияга активларни мусодара қилиш тартибини бошлаш учун «сиёсий рухсат» деб атади.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Япония тарихида илк бор аёл бош вазир бўлди

Япония тарихида илк бор аёл бош вазир лавозимини эгаллади. Санаэ Такаити мамлакатнинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

64 ёшли Санаэ Такаити мамлакатда “Темир хоним” номи билан танилган. У Британия собиқ бош вазири Маргарет Тетчернинг тарафдори ҳисобланади. Бу унинг Япония ҳукумати раҳбари бўлишга учинчи уринишидир. У сўнгги 5 йил ичида жанжалларга ботган ЛДПдан чиққан тўртинчи бош вазирга айланди. Такаити, шунингдек, марҳум собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг шогирди сифатида танилган.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Россиялик теннисчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Россиялик теннисчи Мария Тимофеева эндиликда халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда “Forbes.ru” нашри хабар берди.

Тимофеева Москвада туғилган, бироқ Словенияда шуғулланиб келади. У 2023-йилда Будапештда бўлиб ўтган WTA-250 турнирида ғалаба қозониб, ўзининг илк совринини қўлга киритган. Тимофеева 2024-йилги Australian Open мусобақасида саралашдан ўтиб, асосий тўрда тўртинчи босқичгача етиб борган. Шунингдек, у Маями ва Будапешт турнирларида ҳам яхши натижалар қайд этган. Мария 19 октябрь куни Португалияда бўлиб ўтган ITF турнирида (W75) чемпионликни қўлга киритди.

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда бутун дунёдаги ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларни бирлаштирувчи Birinchi бизнес-клуби очилди

Birinchi’нинг имтиёзли резидентлари 14 та мамлакатдаги тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имкониятини берувчи мобил иловадан фойдалана оладилар.

Батафсил – bugun.uz/3495

@bugunrasmiy

Читать полностью…

Bugun.uz | Расмий канал

Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. # 8

@bugunrasmiy

Читать полностью…
Subscribe to a channel