Барча Реал Мадрид мухлисларини табриклайман. ЛГБТ тарафдори бўлган барса жамоасига тўғри йўлни эртароқ танлаб, учиб кетган баракасини қайтаришини тилайман.
Читать полностью…Ламин Ямақни йиртиқ қопга сиғдиролмаётган Барса жамоаси ва "ситичилар" га омад. Сизларга фақат омад ёрдам бериши мумкин.
Ачинаман барса мухлиси бўлганлариз учун. ☕️
✧•°•✦•°•✧⛤✦13✦⛤✧•°•✦•°•✧
✦•┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄•✦
Буржлар турнири тарихи
Турнирнинг илк мавсуми 2020 йилда бўлиб ўтган ва унда Матадорс жамоаси ғолиб бўлган.
Иккинчи мавсум 2021 йилда бўлиб ўтган бўлиб, бунда ҳам Матадорс жамоаси ғолиби мутлақ бўлган эдилар.
Сўнги, учинчи мавсум бахслари
2022 йилда бўлганди. Бу сафар Тоғ Эчкиси жамоаси чемпионликни нишонлашган.
✦•┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄•✦
@Burjlar_turniri
Каналимдаги барча аёллар ва қизжонлар! Барчангизни байрамингиз билан табриклайман! Тўлиқ бахтга эришиб, ўша бахт ичида юз йил яшанглар! Унгача ўлманглар).
Доим ёш, беғубор, гўзал, шўх, нурли, ҳаё иболи, покиза, тиниқ, тетик, бақувват, соғлом, истарали, иссиқ, асал, шакар бўлиб, тирсиллаб чопқиллаб юришингизни тилайман.
Хурмат билан мен
👑ПЕССИМИСТ
#китоб #қўлёзма #кодекс
SERAPHINIANUS аббревиатураси «Strange and Extraordinary Representations of Animals and Plants and Hellish Incarnations of Normal Items from the Annals of Naturalist /Unnaturalist Luigi Serafini » ўзбекчада "Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ғалати, ғайриоддий тасвирлари, табиатшунос/антитабиатчи Луиджи Серафини онги тубида оддий нарсаларнинг жаҳаннамда мужассамланиши" ( Шунақа ҳам ном бўладими Бекзод ака...🤬) деган маънони билдиради.
Ўртача 360 бетдан (нашрга қараб ўзгаради) иборат бу китобни ёзишда муаллиф Войнич қўлёзмаси, Хорхе Луис Борхеснинг " Tlyon, Ukbar, Orbis Tertius " ҳикояси, Иероним Бош ва Мауритс Эсчер асарларидан илҳомланганини таъкидлайди.
Ушбу кодекс 11 бобга бўлинган бўлиб, улар бир вақтда 2 бўлимга, табиат ва инсонлар бўлимларига ажратилади.
Китобда сузувчи дарахтлар, аномал ўсимликлар, сабзавот ва меваларнинг дурагайлари, сюрреал ўзгарувчанликдаги турли ҳайвонлар, жуда ҳам ғалати танали ирқ вакиллари, фанга номаълум фан (жумла тузишни ёрип қўяманта🤘😆) амалиёти жараёнлари, ўзгача меҳанизмлар, сексология, инсон танасида жойлашган ўсимлик ва меҳнат қуроллари (ҳа тўғри ўқидингиз), дафн этиш ва мотам амаллари намуналари, меъморчилик, спорт, ўтмишдаги номаълум одамларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинган
Китобнинг ёзув тизими ҳақида айтадиган бўлсам, чапдан ўнгга ёзилган. Семитик тиллар гуруҳидек баъзи ҳарфларни фақат сўзларни бошида ёки охирида кўриш мумкин. Эгри чизиқли, ипга ўхшаш ҳарфларни тасвирлайдиган илмоқлар ва тугунлар Цингал ёзувини ҳам эслатиб юборади.
Так, биродар ва биродаркалар. Китоб, кодекс ҳақида ўз фикримни билдирсам. Кодекс ичида англашиладиган маънонинг ўзи йўқ. Шунчаки мияга келган нарсани ёзилган жа нари борса муаллиф реал ҳаётдаги нарсаларнинг сюрреал пародияларини тасвирлаган дейиш мумкин. Ёш болакай ўз миясига келган ҳаракатни, жараённи қоғозга туширганда ҳеч қандай маъно йўқдай туюлганидек, ушбу кодексда ҳам олиниши мумкин бўлган тайинли билим йўқ.
Баъзи бир ўринларда маъносиз, тушунарсиз мақолаларга, fantaстик ҳикоя ва киноларга "Ҳудди Серафини Кодексидек" деб қўштирноқ ичида бахо бериш кинояси айнан шу китоб сабаб юзага келган. Балки шу постга хам шундай ном берса бўлар. #Масаланда
Кейинги постда учрашгунча.🙋♂ Гуд найт всем! 👌
@burjlar_turniri
Ассалому алайкум қадрдонларим! Саломатмисизлар?
Буржлар турнири каналига номаълум муддат пост жойланмайди. Ёпилди деса ҳам бўлади.
Бу каналда ажойиб хотираларим қолди. Ҳаммаси ажойиб тарих. Бирга ишлаган барча қадрдонларга бош эгиб рахмат деб қоламан. Қачондир буржлар турнирини реалда ўтказишга ваъда берган ҳолда кўришгунча деб қоламан.
Бундан буён @uzsimist каналида бўламан.
"Тошкентга келган вақтим чўнтагимда юз минг сўм бор эди ҳолос" деб бошланувчи ҳикоямни ёзиш арафасидаман)
Читать полностью…Иккинчи ўрин.
Валерия Базыкина ва Манижа Аминова
Трава у дома
Пс Мс: ювиб, яйип қўйишган куйлашни!)
Бугун Голос Дети лойиҳасида ҳавола этилган 3 та видеони ўз танловим асосида бахолаб тақдим этаман.
Читать полностью…✧•°•✦•°•✧⛤✦13✦⛤✧•°•✦•°•✧
✦•┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄•✦
Тез кунда...
✦•┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄•✦
@Burjlar_turniri
Как спойлер)
Дилим
Ойбек Рахимов
Нодира Турғунова
Шахбоз Махмудов
Асрор Меликузиев
Обиджон Йўлдошев
Аброрхўжа Эшхўжаев
Рахматилло Валиханов
Мадина Мирзарахматова
Шу инсонлар билан бирга ишлаш ниятим бор. Ҳозир каналга ёзиб қўяверайин, ўша кун келса "Айтгандим-ку" дейиш учун. 😁
Пс Мс: бу бирламчи рўйхат. Анча кенгайиши мумкин. Кўрамиз...
✧•°•✦•°•✧⛤✦13✦⛤✧•°•✦•°•✧
✦•┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄•✦
Буржлар турнирининг IV мавсумига тайёргарлик ташкилотчилар томонидан қизғин олиб борилмоқда ва бу галгиси онлайн зк миқёсида мисли кўрилмаган тарзда ўтиши режалаштирилган.
Кутинг...
✦•┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄┄•✦
@Burjlar_turniri
https://youtube.com/shorts/oOQKvMcft2E?si=hB0ZQC8RmLV9EBcM
Охиридаги "Улетела" деган ерига қотасизлар)
https://www.instagram.com/reel/C4U1AuhILHo/?igsh=Z21mOG0ydGZqMzU=
Ўзидан 7-8-9-10 ёш кичикларга уйланганлар борми?))))
Ўзимдан битта лайк😂
#фототарих
Илгарилари шакар мана шундай кўринишда ишланган ва сотилган.
1841 йилда Чехия шакар заводи менежери Якоб Кристоф Раданинг рафиқаси шундай шакар каллагидан бир парча синдиришга уринади. Натижа бармоқ кесилиши билан тугайди. Шу воқеа сабаб Рада майда кубикли шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
@burjlar_turniri
Япониядаги "Ортиқча оғизлар" ҳақида афсона.
#афсона #ривоят
Японлар тарихига қизиқиб интернет титар эканман, "Обасутэ", баъзан эса "Оясутэ" деб аталадиган тарихий одат, афсона ҳақида ўқиб қолдим. Айтилишича антик даврда яшаган ниппон биродарларимизнинг аждодлари кексайган момолари ва боболарини, отолари ва оноларини ҳозирги Чикума шаҳри яқинидаги Камурикияма тоғига, "ортиқча оғизлардан қутулиш учун" ташлаб кетишган экан (ёммаё).
Бу жараён кўплаб афсона ва ривоятларга, шеърларга тема бўлганлигига қаралса, ҳақиқатдан ҳам юз берганлигига ишониб қоламиз. Аслида эса Камурикияма тоғининг яна бир номи Убасутэяма ХIХ аср охиридан қўлланила бошланган. Бу эса ривоят ҳаётий эканлигига конкрет далил бўла олмайди.
"Нима? Шунда японлар ўз тарихини бойитиш (бойитиш ўрнига бошқа сўз тополмадим😢) учун тарихларига ёлғон тиқворишганми" деган савол туғилиши мумкин. Йўқ! Японакалар VII асрда ёзган биринчи маъмурий кодексга қарасак ўтмишда қариялар оила учун чидаб бўлмас юк бўлган деган гаплар қуруқ сафсатадан бошқа нарса бўлмай қолади. Ўша вақтларда 60 ёшдан ошганлар катта солиқ имтиёзларига эга эканликларини ва шаҳар низомига кўра ота-онани ўлдириш учун энг оғир жазолар тайинланганлигини ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, яна унга Хитойдан кириб келган Конфуцийлик ( анави мемларда машхур бўлган чол Уэсиба эмас, ҳақиқий Конфуций ҳақида гап кетмоқда жигарлар) ғоялари кексаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишликни тарғиб қилганлигини ҳам қўшсак Обасутэ афсонаси ҳаётда юз бермаган деган хулосага келамиз.
@burjlar_turniri
Биринчи ўрин.
Лидия, Аадя ва Раеларнинг бу ижросини биринчи ўринга кўз ёшлар учун қўймадим. Видеони кўрсангиз тушунасиз. Тушунмасангиз қайта қайта, тушунгунингизча кўринг).
Somewhere only we know
Учинчи ўрин.
Максим Комисарчук, Мария Махильна ва Александр Зазарашвили ижросидаги ковер.
Halo.
Ушбу қўшиқдаги нолаларни Сардор Рахимхон ижросидаги отажон қўшиғида эшитмаганмисиз?)
Плагиатни ёрамиз
Shaxsiy hayotida katta "Burilishlar" qilishga yaqin turgan @Pessimist_13 uchun maxsus xit!
Читать полностью…