Ayni vaqtda Buvayda tumani mahallalarida “Obod va fayzli mahalla - yurt ko‘rki” shiori ostida umumxalq hayriya hasharlari davom etmoqda.
Bugun Buvayda Axborot-kutubxona markazida hodimlar tomonidan hashar o'tkazilib, tozalov ishlari boshlab yuborildi. Atrof tozalanib, saramjon-sarishta qilinib, daraxtlar oqlandi.
Buvayda tumani Axborot -kutubxona markazi xodimlari aholini kitob va kitob mutolaasiga boʻlgan qiziqishlarini yanada oshirish oʻquv tashkilotlarida taʼlim olayotgan oʻquvchi yoshlarni kutubxonaga jalb etish kitobxonlikni yanada rivojlantirish maqsadida "Yangi adabiyotlar olamiga tashrif"loyihasi doirasida tumandagi 8- umum taʼlim maktabi 10-sinf oʻquvchilari oʻrtasida targʻibot ishlari olib borildi.
Читать полностью…Уч-тўрт кунда Аъзам ака мени йўқлаб келади, ё мен бораман, ё телефонлашамиз. Сўроғлари битта:
– Қалай, ижодлар бўляптими?
Ҳар замонда дўқ ҳам уришади:
– Майда-чуйда ҳажвиялар билан ўралашмай, каттароқ нарса ёзинг энди.
Музей энди ташкил қилинаётганди. Абдулла Қаҳҳорнинг иш столида ўтириб, қоғоз қоралайман. Устознинг руҳи қўлладими ”Ҳамма биладиган эртаклар” номдаги қораламаларим сал пичоққа илинадиган кўринди. Қиссанинг бир-икки бобини қўлтиққа уриб, Аъзам аканинг уйига чопдим.
– Бўлар экан-ку! – Аъзам аканинг кўзлари яшнаб кетди. – Сизам ўқиб кўринг! – қўлёзмани турмуш ўртоғи Хулкарга узатди.
– Яхши! – деди Хулкар қўлёзма билан танишиб.
– Яхши эмас зўр! – Аъзам ака унинг гапини тузатди. – Давомини ёзинг! Зўр нарса чиқади.
Бир ойлар ўтиб, қисса битди.
– Пахта далаларида юравериб, пахтакор бўлиб кетган экансиз-ку! – Акам кулиб туриб, жиддийлашди. – Пахтазорларда жавлон ураётган “оқ олтин” усталари – мактаб ўқувчилари, боғча болаларини зўр тасвирлабсиз. Кулиб туриб, йиғладим! Ҳақиқий адабиёт мана шу!
Энди уни чиқариш муаммоси. Қиссанинг мавзуси қалтис – бугунги сиёсат билан ўйнашибсиз. Бирорта каттароқ ёзувчини ўртага солмасак, ҳеч ким босмайди.
Уй музейида Анвар қори Турсунов катта илмий ходим бўлиб мен билан ишларди. Шу кишининг маслаҳатини оладиган бўлдик.
– Яхши нарса бўлибди! Бор экансиз-ку, тақсир! – деди Анвар ака қувониб.— Устоз Миразиз Аъзам берай, ўқиб кўрсин.
Миразиз ака қиссани “Ёшлик” журналига элтиб берибди. Анвар аканинг:
– Чиқади, тақсир, чиқади! Сабр, қилинг, тақсир, сабр қилинг! – деган далдалари билан орадан уч ой ўтиб қисса анчайин қайчиланиб журналда чоп этилди.
– Қисқартиришганига хафа бўлманг, босилиб чиққанига хурсанд бўлинг! – Аъзам ака елкамга қоқди. – Бунақа асарни эълон қилгани унча-мунча редакторнинг юраги бетламайди. Китобда қисқатиришларсиз кетади!
Акам “Юлдузча” (ҳозирги Чўлпон) нашриётида муҳаррир эди, унга мўлтиллаб қарадим.
– Мени қиссани рухсатингизсиз нашриёт режасига киритиб қўйгандим! – ака хазил аралаш гапида давом этди. – Рухсат берсангиз уни нашр қилсак!
– Бор бўлинг, ака!
– Фақат яна битта қисса қўшиш керак, шунда тузуккина китоб бўлади! – акам кулиб туриб яна битта қисса ёзишни елкамга юклади.
“Оралиқдаги одамлар” қиссаси ёзилди, “Гулхан” журналининг тўрт-бешта сонида кетма-кет босмадан чиқди. Шу орада нашриёт ҳам қараб турмади, икки қиссани китоб холида нашр этди. Мендан бахтли одам йўқ.
Нашриётдаги навбатдаги учрашувимизда Аъзам ака навбатдаги топшириқни берди:
– Энди Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлишингиз қолди.
– Нима қилишим керак?
– Учта ёзувчидан тавсиянома олишингиз лозим, – Аъзам ака бироз ўйлаб туриб йўл бошлади: – Юринг!
“Муштум” таҳририятига кириб, Набижон Боқий билан учрашдик. Неъмат Аминов, Анвар Обиджон ва Нурали Қобулдан тавсиянома олишга келишишганди, чўчиб тушдим: учови ҳам машҳур ёзувчилар, мени улар танимаса...
– Неъмат Аминовдан тавсиянома мен олиб бераман, – деди Набижон ака.
– Ҳар ким ўзининг бошлиғидан олишми? – Аъзам ака кулди. – Нурали акадан тавсияномани мен ёздираман... Анвар ака қоляпти... Ҳа, бўпти, у киши билан ҳам ўзим гаплашаман.
Шу билан Ёзувчилар уюшмасига ҳам аъзо бўлдим.
– Энди бу ёғига менинг ёрдамим керак бўлмаса керак? – деди Аъзам ака ҳам киноя, ҳам меҳр билан...
Ҳурматли каналимиз аъзолари туманимизда янги икки қаватли замонавий типда марказий кутибхона қурилишга руҳсат этилди.
Сизлардан илтимос шу кутибхона қулишига овоз беринглар.
Марказий кутибхона директори Сайёрахон Абдураззоқованинг телефон рақамига боғланинглар, бу билан улкан савобли ишга иштирок этган бўласиз.
Зеро ҳозирда энг долзарб вазифа болалар тарбияси экан биз албатта китобга таянамиз. Китоб ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб бормоқда.
Агар китоб бўлмаганида улуғ шоиримиз Алишер Навоий кимлигини билмаган бўлар эдик,
Агар китоб бўлмаганида соҳибқирон Амир Темур ва у кишини ўғиллари, фарзандлари кимлигини билмаган бўлар эдик.
Демак китоб бўлмаса дунёдан беҳабар ўтиб кетган бўлар эдик.
Ўқишни ёзишни китобга қараб ўргандик.
Фарзандларимиз келажаги учун шу кутибхона қурилишига ўз ҳисаларингни қўшишларингни сўраб қоламиз.
Сизларга ҳурмат билан
Абдуманнон Ашраф.
Сайёрахон Абдуразоқова телефон рақами.
94.444.54.18., га боғланинглар.
BUVAYDADA "MILLIY QADRIYATLAR OYLIGI" DASTURI DOIRASIDA TADBIR TASHKIL ETILDI
O'zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tashabbusi bilan yoshlarning milliy qadriyatlarimizga hurmatini yanada oshirish, an'analarimizni qadrlash maqsadida Buvayda tumani Yangiqòrĝon shaharchasidagi "Mega park boĝi"da "Milliy qadriyatlar oyligi" tadbiri va xalq sayillari yuqori saviyada va bayramona shukuhda boshlandi.
Tadbir davomida milliy liboslar targ'iboti, milliy xalq o'yinlari, badiiy jamoalarning chiqishlari, qo'shiqchilik va raqs san'ati, tosh ko'tarish, milliy kurash o'yinlari kabi tomoshalar va tuman Madaniyat markazining xushovoz honandalari ijrosida yangragan dilrabo kuy va qo'shiqlar tadbirga yanada ko'tarinkilik ulashdi.Axborot-kutubxona markazi tomonidan tashkillangan kitoblar, ma'naviyatimizni targ'ib qiluvchi ko'rgazmalar bayram ishtirokchilarida katta qiziqish uyg'otdi.
@buvaydaakm1
Buvayda tumanidagi MEGA PARK da "O‘lkamga xush kelding NAVRO‘Z" mavzusida bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi.Axborot kutubxona markazi xodimlari tomonidan turli mavzularga oid kitob ko‘rgazmalari tashkil etildi.
Читать полностью…Buvayda tumanidagi MEGA PARK da "O‘lkamga xush kelding NAVRO‘Z" mavzusida bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi.Axborot kutubxona markazi xodimlari tomonidan turli mavzularga oid kitob ko‘rgazmalari tashkil etildi.
Читать полностью…#jarayon
Buvayda tumanidagi MEGA PARK da "O‘lkamga xush kelding NAVRO‘Z" mavzusida bayram tadbiri bo‘lib o‘tmoqda.
Рўзадаги ҳангома.
Рамазон ойи ўтар,
Ҳамма рўза тутмоқда,
Мамашариф бўлса-чи,
Кўза бўлиб ўтмоқда.
Хотини қилар жанжал: "Боласи тутар рўза,
Оҳиратни ўйламай,
Отаси юрар кўза!"
У маҳалла куйдан ҳам,
Ҳўп таънани эшитди,
Нима бўлса бўлди деб,
Оҳири рўза тутди.
Чой вақти бўлмай қорни,
Ҳуштагин чалиб қолди.
Боре деб Мамашариф,
Жой солиб ётиб олди.
Уҳлаб туриб қараса,
Қуёш келмиш тиккага.
Илтижо қилар унга
Тезроқ тушгин паккага.
Яна кетиб уйқуга,
Туриб чиқди уйидан.
Қаранг инсофсиз қуёш,
Сал жилибди жойидан.
Ичини эзар очлик,
Қийналди хўп бечора,
Уйқуга кетди яна,
Тополмай ўзга чора.
Яна турди ўрнидан,
Тепада боқар қуёш,
Чидолмади синовга,
Тугади сабру бардош.
Қуёшга дер бақириб:
" Бунчалар хун этасан! Барибир сен ботасан!
Мени еб сўнг ботасан!!!.
Келдибек Маъмур.Бувайда тумани,31-мактаб тарғиботчиси.
Buvaydalik otaxonning uy muzeyiga sayohat.
Buvayda tuman hokimligi
Axborot xizmati⤵️
/channel/+KAbEvOZiupA5N2Yy
#Berunuy_1050
#Buvayda_AKM
Beruniy fikricha, ahloqiylik insonning eng asosiy sifati bo’lishi kerak. Bu hislat birdaniga tarkib topmaydi. U kishilarning o’zaro muloqoti, ijtimoiy muhit – jamiyat taraqqiyoti jarayonida tarkib topadi.
/channel/Buvaydaakm
☄️ “JADID” GAZETASINING 2024-YIL 15-MARTDAGI 12-SONI BILAN TANISHING:
👉 Gazetani elektron shaklda oʻqish uchun bosing.
➡️Ahmet AKALIN:
“O‘zbekistonning “yumshoq kuch”i”;
“Turkiston hurriyati yo‘lida”;
“Olmos opaning quvonchi”;
“Har bahorda shu bo‘lar takror”;
“Qadaming qutlug‘ bo‘lsin “Vatan”!”;
“Er yigitning nomusi millatini uyg‘otar!”;
“O‘n bir oyning sultoni”;
“Jalg‘izterek tirgagi”;
“Koinot qudug‘i”;
“Vaqt musriflari”;
“Gullagan kaktus”;
“Vallomat adibning imtihoni”;
“Kitob hayotni bezaydi”;
“Mash'um davr mazlumalari”;
“Xurshid” mushtarilarina ochiq maktub”;
“Ayol sha'ni”;
“Tabiatning xatosi”;
“Kelinoyimi, yangami yo checha?”.
NURLI MASKAN
Nurli maskan - nurlar maskani,
Farishtalar, hurlar maskani,
Allohga shukur maskani,
Jannat yuzing ko'rgani keldik.
Nur olib, nur bergani keldik!
Qalb ko'z ila dunyo ko'rganlar,
Ko'nglimizga ko'ngli kirganlar,
Noshukurga ibrat bo'lganlar,
Chamandan gul tergani keldik.
Nur olib, nur bergani keldik!
Nurli maskan - nurlar maskani,
Farishtalar, hurlar maskani...
AZIZ XO'JA NUR
Ushbu vidiodagi ijrochi qiz va yigit "Nurli maskan" maktabining iste'dodli o'quvchilari. Bugun bu maktab o'quvchilari ko'zlarida ko'rish imkoni kam bo'lsada kitob o'qib, undagi ijodiy ishlarni yodlagani meni ta'sirlantirdi.Chunki qancha sog'lom odamlar kitobdan begona..,
Yana shuni bildimki, biz bu insonlar oldida noshukur ekanmiz😢
АЪЗАМ ЎКТАМ – МЕНИ ЁЗУВЧИЛАР САФИГА ҚЎШГАН АКАМ
Аъзам ака билан бизни 80-йилларда жўшқин шоир – Шуҳрат Неъмат таништирганди. Шуҳрат билан курсдош, яна отақадрдон эдик. Бир куни Хонобод қишлоғига Шуҳратни йўқлаб борсам, у мени қувониб қаршилади:
– Э, жуда вақтида келдинг. Юр, сени Тошкентдан келган катта шоир билан таништираман!
Ичкари хонада қорачадан келган, барваста йигит менга жиддий қараб, қўл узатди:
– Келинг.
Шуҳрат бизни таништирди:
– Аъзам Ўктам. Ҳамқишлоғимиз. Аммо ҳозирги пойтахтдаги ёш шоирнинг энг зўри!
Аъзам аканинг мийиғида кулди:
– Шуҳрат, жа-а оширворасан-да!
Аъзам ака журналистика факультетида ўқиркан, шеърлари яқинда китоб бўлиб чиқаркан.
Гурунг бошланди. Аъзам ака шиддатли, Шуҳрат камтарона шеърлар ўқиди, мен бир-иккита “ҳажвча”ларимдан айтдим.
– Сизлар нега Тошкентга кетмайсизлар? – Аъзам ака қўққис сўраб қолди.
Шуҳрат билан бир-биримизга анграйиб қарадик. Тошкентга бориб ижод қилиш хаёлимизга ҳам келмаганди, тасаввур ҳам қилолмасдик.
– Тошкентга бормасаларинг бу ерда йўқ бўлиб кетасизлар! Жуда нари борса маҳаллий классикка айланасизлар! Ўртамиёна шоир, ё қаламкашга бўласизлар! Пойтахт адабий муҳитини кўришларинг, катта қозонда қайнашларинг керак!
Аъзам аканинг даъвати шу билан тўхтаб қолмади.
Шуҳратнинг отаси Неъматжон Умаров адабиёт ихлосманди, билимдони, отам Анвар Муқимовнинг қадрдони эди. Дилбар шоир Қодир Деҳқон билан учовлари учрашиб қолса, адабиёт ҳақида пешинда бошланган суҳбат тунгача давом этарди. Шуҳрат билан уларнинг хизматида бўлардик. “Адабиётчисизлар, келинглар сизлар ҳам”, деган даъватларга қўлимиз кўксимизда, гурунгларига четроқда тортинибгина қулоқ тутардик. Тошкентлик шоир бориб қолса, грунгга пойтахт ҳавоси кирарди. Ана шундай суҳбатларнинг бирида Аъзам ака мавзуни яна бизни Тошкентга олиб кетиш масаласига бурди:
– Ўзларинг тушунган ижодкорсизлар-ку! Обкетай булар пойтахтга!
– Аъзамжон тўғри айтяпти, икковини жўнатайлик Тошкетга! – деди Қодиржон ака оталаримизга бир-бир боқиб.
– Шуҳратжон тўнғичим, мактабда энди иш бошлади, янги уйланди, сал ўзини тутиб олсин-чи! – деди Неъматжон домла ўйчан.
– Ўйлаб кўрамиз, ўйлаб кўрамиз! – дадам гапни қисқа қилди.
Кейинги гал Аъзам ака Рауф Парфи билан уйимизга келди.
– Анвар ака, Саиджонга совчи бўлиб келдик! – Рауф ака лутф қилди. – Шу ўғлингизни беринг бизга, Тошкентга олиб кетайлик!
Дадам кулди.
– Эътиборларинг учун раҳмат, – деди кейин. – Яхшиси мана шу ўнг қўлимни кесиб беринглар денглар, кесиб берайин.
“Совчилар” бир-бирига ҳайрон боқишди.
– Саид ўнг қўлим бўлиб қолган, – дадам тушунтирди. – Ҳайдовчимам, машинискамам, рўзғорнинг каму кўстига қараётган ҳам шу!
– Содиқ бор, Карим бор, Самину Ўрмон деган ўғилларингиз ҳам бор ундай ишларга! – Аъзам ака оғринди.
– Қаерда яшайди, қаерда ишлайди? – дадам ўнг қўлининг ташвишида эди.
Рауф ака жилмайиб ўрнидан турди. Икки қўлини кўксига қўйиб деди:
– Бу ёғидан ташвишланманг. Ўнг қўлингиз ишончли қўлларда бўлади!
Аъзам ака хо-холади. Дадам мийиғида кулиб, уларга қўшилди:
– Оббо! Қулчиликка белни маҳкам боғлаб келган, жуда ёпишқоқ совчилар экансизлар, кўндирдиларинг!
Маза қилиб кулишдик.
Аъзам ака мени тўғри Абдулла Қаҳҳорнинг уйига олиб бориб, Кибриё Қаҳҳоровага топширди:
– Қаҳҳор домланинг шогирди Анвар Муқимовнинг ўғли Саид хизматингизга келди.
– Ҳайдовчилик гувоҳномаси борми, ишқилиб? – Кибриё опа сал жилмайиб сўради.
– Бор. Отасига беш йилдан буён ҳайдовчилик қилади, “опити” ҳам бор! – Аъзам ака мамнун жавоб қилди.
Акам Кибриё опа билан илгарироқ ишни пишитиб қўйган экан, шу кундан эътиборан Абдулла Қаҳҳор уй-музейига қоровул бўлиб тайинландим.
– Бу ёғи зўр бўлади, – Аъзам ака менга кўз қисиб, далда берган бўлди. — Янги “ГАЗ – 24-10” гаражда турибди. Опани ҳар замонда бозор-ўчарга олиб борасиз, бошқа пайтда ижодингизни қилаверасиз. Ётар жойингиз тайёр, еди-ичдингиз опа билан, бунақа жойни қаердан топасиз!
Hurmatli guruhimiz a'zolari!
Vanihoyat biz uzoq kutgan kunlar keldi. Axborot-kutubxona markaziga "Tashabbusli budget" loyihasi orqali yangi bino qurilish arafasida. Agar ushbu loyihada yutib chiqsak yangi kutubxonada òz faoliyatimizni davom ettiramiz. Siz aziz kitobxonlardan esa ushbu ssilka orqali kirib bizning loyihaga ovoz berishingiz sòraladi.
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32/65a2468e-8c29-4b32-bf7d-1dec7c29414e
Bizdan kelajak avlodlarga ko'rkam, shinam va fayzli kutubxona qolishi tarafdorimiz! Barchangizga samimiy tashakkurimizni aytib qolamiz.
Hurmat bilan Buvayda AKM jamoasi
Ha aytgancha tasdiqlangan ovozlarni skrinshot qilib ushbu manzilga yuboring! 😊🌹
@wednesday_0712
FARG'ONADA MILLIY QADRIYATLAR OYLIGIGA START BERILDI
Yoshlarning milliy qadriyatlarimizga hurmatini yanada oshirish, an'analarimizni qadrlash maqsadida Farg'ona viloyatidagi barcha shahar va tuman markazlari hamda istirohat bog'larida "Milliy qadriyatlar oyligi" tadblrlari va xalq sayillari yuqori saviyada va bayramona shukuhida boshlandi.
Ushbu tadbirlarda milliy liboslar targ'iboti, milliy xalq o'yinlari, badiiy jamoalarning chiqishlari, qo'shiqchilik san'ati (o'lan, lapar, xalq o'yinlari, terma, marosim qo'shiqlari, askiya), raqs san'ati, milliy cholg'uchilik san'ati (milliy musiqa asbobarida asarlar ijrosi), arqon tortish, lanka, dor o'yinlari, tosh ko'tarish, milliy kurash o'yinlari kabi tomoshalar xalqimizda namoyish etilmoqda.
Rasmiy sahifalarimizda bizni kuzating:👇
Telegram | Instagram | Facebook | Fargonaviloyatimadaniyat-nb7yu?si=UzUqPC1myAbiJ3mi">YouTube
#jarayon
Buvayda tumanidagi MEGA PARK da "O‘lkamga xush kelding NAVRO‘Z" mavzusida bayram tadbiri bo‘lib o‘tmoqda.
Assalomu alaykum
Hurmatli kitobxon! Siz sòragan kitob Buvaydaakm kitob javonida mavjud. Kelib bemalol foydalanishingiz mumkin. Yoki shaxsingizni tasdiqlovchi hujjat bilan kelib, òzingiz bilan olib ketsangiz bòladi. 😊
#Berunuy_1050
#Buvayda_AKM
Beruniy fikricha, ahloqiylik insonning eng asosiy sifati bo’lishi kerak. Bu hislat birdaniga tarkib topmaydi. U kishilarning o’zaro muloqoti, ijtimoiy muhit – jamiyat taraqqiyoti jarayonida tarkib topadi.
/channel/Buvaydaakm
Sukunatda biz hech qachon berishga jur'at etmagan savollarimizga javob topamiz.
©️Abdulla Qodiriy
@buvaydaakm1