#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН!
⚡️Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар!
Вилоят йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида 2024 йил 16 ноябрь куни матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил қилинмоқда. Ушбу пресс-турга вилоятимиз ҳудудида фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари таклиф этилади.
Пресс-тур иштирокчилари эртага, 16-ноябр куни соат 09:00 да Бухоро вилояти ҳокимлиги биноси олдидан жўнаб кетишади.
📍Манзил: Бухоро шаҳар, Ғиждувон кўчаси, 272-уй.
👉Мўлжал: Мохи хоса чорраҳаси.
📞Мурожаат учун телефон: (91)1379898
@buxoroaokb
А Ё Л
Жонинг шунчалар ҳам қаттиқми сенинг,
Кунда ўласану, тириксан ҳамон.
Ёмонлар сўзига ишонган кунинг,
Кўзинга ютилиб кетганми уммон!
Тошдан яратганми бошингни тангрим,
Урилган ҳарсанглар қум бўлди, қара?
Жонинг қаерларда топади қўним,
Ҳолингни маймунлар қилса масхара!?
Сен асли ишқ учун яралган ҳилқат,
Меҳрнинг одамзот шаклидагиси.
Сени оддий инсон туққани тухмат,
Сен Қуёшнинг қизи, сен Ойнинг қизи!
Райҳон сочларингдан олган ифорин,
Битта нигоҳингдан яралган Баҳор.
Не улуғ ҳоқонлар бузиб қарорин,
Қаршингда тиз чўкиб турганлари бор!
Пешонанг мисоли ҳудудсиз сархат,
Минг йил ўқилса ҳам тугамас китоб.
Йиғласанг ёмғирлар, ҳайрон, ҳижолат,
Кулсанг дув қизариб кетади офтоб!
Мунча жонинг қаттиқ яралган сенинг,
Мунча ҳас бўлмасанг, бунчалар осмон.
Сабрдан, бардошдан лой қорганму ё,
Сени яратганда қодир Художон.
Минг бор ўлимлардан чиқасан кулиб,
Яна югурасан, еласан ҳар ён.
Кўнглинг бўлинса ҳам минг парча бўлиб,
Ўзинг омон бўлгин, азизам омон!
Малика Тавфиқ шеъри.
@buxoroaokb
Ипотека субсидияларини олиш учун аризаларни баҳолаш мезонлари ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аризаларни кўриб чиқиш энди subsidiya.idm.uz махсус платформасида амалга оширилади. Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда аризалар автоматик равишда унга йўналтирилади, давлат хизматлари марказлари эса мурожаат қилингандан кейин бир соат ичида уларни тизимга киритиши керак.
Уларни баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади. Баҳолаш учун 12 ойгача бўлган давр учун ўртача даромаддан фойдаланилади.
Аризаларни баҳолашда фойдаланиладиган ижтимоий мезонларнинг янги тизими тасдиқланмоқда (расмда).
@buxoroaokb
#Energetika_xavfsizligi_oyligi
Is gazi ko'rinmas ajal!
🏆 Ўзбекистон туризм соҳасида “Энг яхши ривожланаётган йўналиш” мукофотига сазовор бўлди
Лондонда бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон нуфузли “Wanderlust Reader Travel Awards 2024” мукофотининг “Энг яхши ривожланаётган йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.
Тақдирлаш маросими машҳур “Tate Modern” замонавий санъат галереясида бўлиб ўтди.
Маълумот учун: “Wanderlust Reader Travel Awards” мукофоти Wanderlust журнали томонидан ўтказиладиган йўналишлар ва туроператорлар учун нуфузли танлов.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Зироат Мирзиёева COP29 иштирокчиларини ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида ташкил этилган "Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги " мавзусида форумда Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған, Қирғизистон Биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.
Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан ёш авлод – гўдаклар, болалар ва ўсмирлар ҳаётига катта таъсир кўрсатаётгани, уларнинг миллионлаб тенгдошлари табиий офатлардан, қурғоқчиликдан, сув ва озиқ-овқат танқислигидан ҳар куни азият чекаётгани қайд этилди.
— Бу ҳодисаларга қарши курашни ёш авлодсиз, унинг онгли ва фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу нуфузли минбардан туриб, бугун Марказий Осиё ва Туркий халқлар ёшлари ҳам мана шу глобал ҳаракатнинг ажралмас қисми сифатида шаклланаётганини қайд этиш менга катта фахр бағишлайди, — деди Зироат Мирзиёева.
Эртага 13 ноябрь куни "Carmen Plus" тиббиёт марказида Туркиянинг "Memorial Hospital" клиникасидан ташриф буюрган Профессор шифокорлар Мевлит Куркмаз ва Арзу Юрчи томонларидан семинар бўлиб ўтади.
Бундан ташкари бу шифокорлар 13-14 ноябрь кунлари аҳолига БЕПУЛ тиббий кўрик ҳам ўтказишмоқда.
Ушбу семинар жараёнини ёритиш учун вилоятимизда фаолият юритаётган Оммавий ахборот воситалари вакиллири, журналистлар ва блогерларни 13 ноябрь куни соат 12:40 да "Carmen Plus" тиббиёт марказининг мажлислар зали (3-қават)га таклиф этамиз.
Администратор: Зарнигор Жамшедова
+998914188886
+998904141221
@buxoroaokb
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбарини Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
—
По приглашению Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Баку. Главу нашего государства встретили министр экономики Азербайджана Микаил Джаббаров и другие официальные лица.
#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #COP29
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
https://uztv.tv/channels/uzbekiston-tarix
16-noyabr “Xalqaro bag’rikenglik kuni”ga bag’ishlangan “Bag’rikenglik xaftaligi” o’z ishini boshladi
👉Do‘stlaringizga ham ulashing. t.me/uzbtariximtrk
@buxoroaokb
⚡️ Oʻzbekistonda “Bagʻrikenglik haftaligi” oʻtkaziladi
🏢 Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi hamda qator vazirlik va tashkilotlar bilan hamkorlikda 16-noyabr – Xalqaro bagʻrikenglik kuniga bagʻishlab, joriy yilning 11–16-noyabr kunlari respublikaning barcha hududida “Bagʻrikenglik haftaligi” oʻtkaziladi.
🔸 Haftalik doirasida Respublika umumtaʼlim maktablarida “Bagʻrikenglik mening nazdimda” mavzusida eng yaxshi insholar tanlovlari, “Mening bagʻrikeng dunyoim” mavzusida eng yaxshi rasmlar tanlovlari, bagʻrikenglikni targʻib qiluvchi sheʼrxonlik kechalari;
🔹 Respublika oliy taʼlim muassasalarida “Biz bir mamlakatda yashayotgan yagona xalqmiz”, “Diniy maʼrifat va millatlararo bagʻrikenglik – jamiyat barqarorligi sharti” mavzularida ilmiy-amaliy va maʼrifiy tadbirlar, “Millatlararo totuvlik va bagʻrikenglik – umrboqiy qadriyatlar” mavzusida davra suhbatlari boʻlib oʻtadi.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
#Energetika_xavfsizligi_oyligi
Hurmatli iste'molchilar, energiya resurslaridan to'g'ri foydalaning!
Уважаемые потребители, правильно используйте энергетические ресурсы!
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!
Ижтимоий тармоқлардаги турли каналлар ва саҳифаларда кўнгилсиз ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи нохуш воқеликлар ҳамда вазиятлар акс этган ҳар-хил хабарлар, видеотасвирларни тарқатиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
Жумладан, обуначилар сони ва аудиторияси катта бўлган бир нечта Интернет блоглари орқали Қашқадарё довонида техноген хавф туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодиса видеотасвирлари турлича талқин ва тавсифлар билан кенг айлантирилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда ва Интернет маконида жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, ғайриоддий ҳаракатларга тарғиб қилувчи ёки ундовчи хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид.
Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида” Қонуннинг 12 (1)-моддасига мувофиқ, ...шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ...шафқатсизликни... ифодалайдиган ҳар қандай материалларни тарқатиш тақиқланган.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 (1)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130 (1)-моддасида бундай хабарларни тарқатганлик учун ёки жарима ёки мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жавобгарликка тортиш белгиланган.
Юқоридаги бахтсиз ҳодиса тафсилотлари изчил ёритилаётган ижтимоий тармоқ каналларига огоҳлантиришлар юборилганига қарамай, очиқ намойишли кадрлар ҳамон тарқатилмоқда.
Hurmatli iste'molchilar, is gazi hayot uchun xavfli, o'zingizni asrang, gaz xo'jaligi qoidalariga rioya etishni unutmang!
"Hududgaz Buxoro" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
@buxoroaokb
❗️Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
Hurmatli iste’molchilar!
Tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotiga oid murojaatlarni tezkorlik bilan bartaraf etish, fuqarolarga yanada qulaylik yaratish maqsadida “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyati tomonidan Telegram bot ishga tushirildi.
Mazkur bot orqali tabiiy gaz isteʼmolchilari oʻz xonadonidagi gaz sarfi koʻrsatkichlari va oylik hisob-kitoblarni kuzatib borishlari va toʻlovlarni amalga oshirishlari mumkin. Shu bilan birga bot orqali fuqarolarning murojaatlari ham qabul qilinadi.
✉️Botga ulanish: @hududgaz_murojaat_bot
🇺🇿 Buxoroda, Ark qo‘rg‘oni oldida 18-noyabr – O‘zbekiston davlat bayrog‘i qabul qilingan kun munosabati bilan bayram tadbiri tashkil etildi.
🇺🇿In Bukhara, in front of the Ark fortress, a festive event was organized on November 18 in honor of the adoption of the State Flag of Uzbekistan.
🇺🇿 В Бухаре, перед крепостью Арк, 18 ноября в честь принятия Государственного флага Узбекистана был организован праздничный мероприятие.
#Uzbekistan #Flag
✔️ Энг ёмон соя - қўрқув.
✔️ Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
☑️ Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
✔️ Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
✔️ Энг катта бойлик - оқиллик.
✔️ Энг катта мерос - тарбия.
✔️ Энг катта куч - сабр.
✔️ Энг катта хазина - илм.
✔️ Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
✔️ Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
✔️ Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
✔️ Энг гўзал кўриниш - табассум.
✔️ Энг буюк неъмат - иймон.
✔️ Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@buxoroaokb
Jenevada O‘zbekistonning reabilitatsiya va reintegratsiya qilish bo’yicha tajribasiga bag’ishlangan taqdimot bo’lib o’tdi
2024-yil 11-noyabr kuni Birlashgan Millatlar Tashkilotining Jenevadagi shtab-kvartirasida “Suriyaning shimoli-sharqidan qaytganlarni samarali reabilitatsiya va reintegratsiya qilish – O‘zbekiston tajribasi – globallikdan mahalliy darajagacha” mavzusida yuqori darajadagi tadbir bo‘lib o‘tdi. Tadbir O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar instituti (SMTI) va Global hamkorlik va barqarorlik fondi (GCERF) tomonidan tashkil etildi.
Tadbirdan ko’zlangan maqsad qurolli mojaroli hududlardan qaytganlarni reabilitatsiya va reintegratsiya qilish masalalari bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi tajribasini taqdim etish hamda O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev tashabbusi bilan yaqinda tashkil etilgan Mintaqaviy ekspertlar kengashi faoliyatini ochiqlash.
Batafsil👇👇👇
ijod/qDVs8kEEGu5" rel="nofollow">https://teletype.in/@ijod/qDVs8kEEGu5
@buxoroaokb
Президентимиз COP29да ташкил этилган Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Зироат Мирзиёева COP29 иштирокчиларини ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
Батафсил: https://uza.uz/posts/656280
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
✅ Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ALIPH жамғармаси – маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ташкилот вакиллари билан учрашув ўтказди.
✅ Учрашувда жамғарма ижрочи директори Валери Фреланд ва ALIPH жамғармаси бошқаруви раиси, Франция Президенти Эммануел Макроннинг маданий ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили Бариза Ҳиари иштирок этди.
✅ Учрашув давомида маданий мерос объектларини реставрация қилишда ҳамкорлик истиқболлари ҳамда номоддий маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор минтақанинг маданий мероси ва экотизимини муҳофаза қилишдан иборат бўлган Орол маданий саммити доирасидаги ҳамкорликдаги ишларга қаратилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда COP29 Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этмоқда
—
Президент Шавкат Мирзиёев участвует в Саммите мировых лидеров COP29 в Баку
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11-13 ноября посетит с рабочими визитами Саудовскую Аравию и Азербайджанскую Республику для участия в международных саммитах.
#Mirziyoyev #sammit #SaudiyaArabistoni #Ozarbayjon
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📢 DIQQAT E'LON!!!
Sizga protez-ortopediya moslamalari yoki reabilitatsiya vositalari kerakmi? Unda, bizga murojaat qiling!
✅ Fitosanitariya talablariga rioya qilgan holda mosh mahsulotini yuqoridagi davlatlarga eksport qilishingiz mumkin! 👆
📲Biolaboratoriyalar, qadoqlash korxonalari va boshqa maʼlumotlar uchun 📱“App Store” va 📱“Play Market” 👈
#Infographic #export
🔰 karantin.uz 📱Facebook 📱Instagram📺uzdavkarantin/featured">Youtube ✖️Twitter
#бугун
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят сайлов комиссияси раисининг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда 24-Хумдонак сайлов округидан сайланган депутат Ашуров Жамол Ражаббоевич халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Сессияда Зарипов Ботир Комилович Бухоро вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📹 АОКА "Медисаводхонлик" лойиҳаси доирасида навбатдаги видеороликда когнитив бузилиш ёки фикрлашдаги хатоликлар ҳақида маълумот тақдим этилган.
🧠 Инсон мияси унинг барча фаолиятини тартибга солувчи 86 млрд нейронни ўз ичига олади. Мия баъзан инсонни шундай алдайдики, бундай кезда миянинг ўзи алоҳида ҳаёт кечираётгандек туюлади.
💻 Мия фақат сизга ёқадиган ёки сизни қизиқтирган нарсаларга эътибор беришга интилади. Айтайлик ходимга муҳим вазифаларни бажариш учун топшириқ берилди. Лекин уни ёнидаги смартфонига доимий равишда ижтимоий тармоқлардан келаётган хабарлар ва бошқа билдиришномалар билан чалғитмоқда. Ўз-ўзидан у вазифани бажариш ўрнига кўп вақтини телефонга сарфлайди. Бир сўз билан айтганда хабарномалар ходимни асосий вазифани бажаришдан чалғитади. Ва натижада топшириқни бажариш учун ҳар сафар диққатини жамлашга тўғри келади.
⚠️ Бу ҳодиса диққатнинг чалғиши деб аталади.
Ис гази: ҳеч ким хавфдан холи эмас.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Юқоридаги видеода сайловда қандай овоз берилиши ҳақида батафсил тушунтириш берилган.
Сайлов учтасткасига борганда бюллетенларни адаштириб юбормаслик учун яхши қўлланма.
Ҳа айтганча, бугун «сукунат куни». Сайлов кодексига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Эртага, 27 октябрь куни парламент ва маҳаллий кенгаш депутатлиги учун сайлов бўлиб ўтади.
@buxoroaokb