⚠️ Telegram мессенжери хизматида оламшумул янгилик
🔝 Кўп йиллар давомида болаларни ҳимоя қилиш схемаларига қўшилиш ҳақидаги чақириқларни эътиборсиз қолдиргандан сўнг, Телеграм болалар жинсий зўравонлик материаллари тарқалишини тўхтатиш учун халқаро тан олинган орган (CSAM) билан ишлашга рози бўлди.
Телеграмдан бутун дунё бўйлаб 950 миллионга яқин одам фойдаланади ва аввал ўзини бошқа глобал ижтимоий медиа компаниялари томонидан устувор сиёсат меъёрларига эмас, балки фойдаланувчиларнинг махфийлигига қаратилган илова сифатида кўрсатган.
⚡️ Is gazidan ehtiyot bo'ling!
✍️ "Hududgaz Buxoro" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
@buxoroaokb
❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.
Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.
Аҳолига ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ҳамда электр қувватлаш шохобчалари ҳақида онлайн маълумот бериб бориш мақсадида ишлаб чиқилган “Авто24” иловаси ёрдамида шохобчалар фаолияти билан боғлиқ барча маʼлумотларни онлайн режимда кузатиш мумкин.
Ассалому алейкум азизлар 8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги барчангизга муборак бўлсин!
Жами 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат бўлган янги таҳрирдаги мазкур Конституцияда бизнинг табиий, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларимиз тўла қамраб олинган.
Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кўп, аммо уларнинг фаолиятини тарғиб қилувчилар оммавий ахборот воситаларидир.
Азизлар, қонун ва адолат тантанасини тараннум этиш фаолиятимизнинг бош мезонига айлансин!!!!
Байрамингиз муборак бўлсин!!!!
Бухоро вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси
Каналга уланиш👇👇👇
@buxoroaokb
Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции
ТУҒИЛИШ
Туғилиш нимадир? Яшашга аҳддир,
Олдинда кунларим, йилларим нақддир.
Ҳаёт бешигида тебратмоқ учун
Дунёга юборди мени бу тақдир.
Йўл узоқ, умрнинг сафаридаман,
Карвоннинг орому хатаридаман.
Қаторида борман бандаларининг,
Исмим бордир – Ҳақнинг дафтаридаман.
Шоди ОТАМУРОД шеъри.
@buxoroaokb
Президент Шавкат Мирзиёев янги электропоездга чиқиб, Тошкентдан Хожикентга келди. Сафар чоғида мутасаддилар билан темир йўл соҳаси ва "Яшил макон" лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар ва режалар муҳокама қилинди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл из Ташкента в Ходжикент на новом электропоезде. В ходе поездки с ответственными лицами были обсуждены проводимая работа и планы в железнодорожной сфере и в рамках проекта "Яшил макон".
#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #poyezd
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🎉 Futzal shiddatini his qilishga tayyormisiz? 🎉
Jahon chempionatidan soʻng yana Buxoroga ajoyib futzal kechalari qaytmoqda! Futzal maydonida haqiqiy jang, ajoyib texnika va g‘alabaga chanqoq jamoalar sizni kutmoqda!
Maydonda bo‘lgan har bir soniya – tarix! Har bir g‘alaba – shon-sharaf va siz ularga jonli guvoh boʻlishingiz mumkin.
Ha aytgancha siz viloyat jamoasini qoʻllab-quvvatlash orqali homiylarning esdalik sovgʻalariga ham ega chiqish imkoniyatiga egasiz.
“Uchrashuvlarga kirish mutlaqo BEPUL”
📍 Manzil: Universal sport majmuasi
🗓 Sana: 5-7 dekabr
🕒 Boshlanish vaqti: belgilangan muddatlarda
🔥 Keling, qo‘llab-quvvatlang, g‘alabaga guvoh bo‘ling! 🔥
БМТ маълумотларига кўра, 12-15 ёшдаги болаларнинг 25 фоиздан ортиғи гиёҳванд (психологик фаол ёки синтетик) моддаларни татиб кўрган ёки истеъмол қилиш тажрибасига эга.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди маблағлари эвазига "Buxoro yoshlari" газетаси томонидан эълон қилинган “Соғлом ҳаёт – бахтли келажак!”
шиори остида эълон қилинган “Матонат ва ибрат”, “Зийнат”, “Сув – ҳаёт манбаи” танловлари ғолиблари тақдирланди.
@buxoroaokb
#Ma‘rifat_karvoni
Respublika Ma’naviyat va maʼrifat markazi, Islom sivilizatsiyasi markazi hamda qator hamkor tashkilotlar bilan birgalikda tashkil qilingan “Ma’rifat karvoni” ertaga, 4-dekabr kuni Buxoroga yetib keladi.
“Ma’rifat karvoni” loyihasi doirasida:
✅ “Yangi O‘zbekistonda diniy-ma’rifiy sohada amalga oshirilayotgan islohotlar va bunyodkorlik ishlari” mavzusida ziyolilar forumi Buxoro davlat pedagogika institutida soat 10:00da
✅ “Yangi O‘zbekiston – islohotlar falsafasi” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy targ‘ibot tadbirlari Buxoro davlat universitetida soat 14:00 da
✅ “Zamonaviy yoshlar – taraqqiyot drayveri” mavzusida ilm-fan va innovatsiyalarga bag‘ishlangan mahorat darslari Buxoro shahridagi “Yoshlar markazi”da soat 17:00 da tashkil etiladi.
✅Rasmiy sahifalarimiz:
Jamshid Jorayev - Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi Buxoro viloyat hududiy bolinmasi rahbari
"O‘zbekiston-2030" strategiyasining 38-maqsadi haqida
@buxoroaokb
❓ Болаларни зарарли ахборот ҳимоя қилиш Қонуни ижроси таъминланмоқда(ми)?
“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонуни ижросини мониторинг қилиш бўйича Болалар омбудсмани раҳбарлигидаги идораларо ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда мамлакатимизда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишнинг реал ҳолати ҳамда бу борада масъул давлат органлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган 16 минг нафар ўқувчи болалар ўртасида ўтказилган сўровда ҳар 10 нафар боладан 8 таси бевосита ўз уйидан интернетга уланишини билдирган.
Маълумот учун: Ишчи гуруҳ таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ва Болалар ташкилоти вакиллари фаолият кўрсатмоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенсияси (UNCCD) Томонлар конференсияси 16-сессиясининг (COP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.
“Бизнинг еримиз. Бизнинг келажагимиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирда конвенциясининг 197 та иштирокчиси (196 та давлат ва Европа Иттифоқи) вакиллари иштирок этмоқда. Конференция жорий йилнинг 13 декабрига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Самарқандда БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21 сессияси ўтказилган бўлиб, унда 196 мамлакатдан 1000 дан ортиқ делегат иштирок этган.
/channel/hudud_inform
🔴 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили 0-19 ёшгача бўлган 400 минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар саратон касаллигига чалинади.
Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди
Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.
Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини байрам билан табриклади
«Конституция куни муборак бўлсин, Ўзбекистон! Юртимиз ҳамиша қудратли, обод ва ҳар биримиз учун ифтихор рамзи бўлсин!» дейилади табрикда.
Kun.uz расмий канали
#meningkonstitutsiyam
Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир.
#MATCHDAY
Bugun oʻyin kuni!
Oliy liga 3-turining 2-kungi uchrashuvlari bugun boʻlib oʻtadi. Buxoroning “OIL STAR” jamoasi bugun Paxtakor jamoasiga qarshi maydonga chiqadi.
🗓️06.12.2024
🕖19:00
🏟️Universal SM
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ma‘rifat_karvoni
#OAVda_BIZ
Respublika Ma’naviyat va maʼrifat markazi, Islom sivilizatsiyasi markazi hamda qator hamkor tashkilotlar bilan hamkorlikda yurtimiz bo'ylab "Tamaddun, madaniyat va ma'rifat" mavzusida tashkil qilingan “Ma’rifat karvoni” loyihasining Buxoroda bo'lib o'tgan tadbirlari respublika va mahalliy telekanallar orqali keng yoritildi.
✅Rasmiy sahifalarimi
21:00 04.12.2024
"MA'RIFAT KARVONI" BUXORODA
#Buxoro
muxbir: Madrahim Turdiyev
/channel/zamon_lavhalar
“Соғлом ҳаёт – бахтли келажак!”
шиори остидаги лойиҳаси доирасида эълон қилинган
“Атроф-муҳитни ҳимоя қиламиз”, “Соғлом овқатланиш – тан озиғи”, “Экологик барқарорликни таъминлаш”
мавзуларида видеороликли суҳбатлар ўтказган “Парвоз” гуруҳи аъзолари ҳам муносиб тақдирланди
@buxoroaokb
Дарвешдан "Заҳар нима?" дея сўрадилар.
Дарвеш жавоб қилди:
- Эҳтиёжимиздан ортиқ хамма нарса заҳар бўлади.
Ортиқча куч, ортиқча дам олиш, ортиқча ейиш, ортиқча қўрқув, ортиқча хотиржамлик, ортиқча қувноқлик, ортиқча нафрат ва ҳатто яхшилик қилиш ҳам...
Ҳаётнинг моҳияти - меъёрда.
Тунингиз осуда ўтсин азизларим !
#inklyuziv_jamiyat
#teng_imkoniyatlar
3-dekabr – Xalqaro nogironlar kuni barchamizga hamma uchun imkoniyatlar tengligini ta’minlash va har bir inson qadr-qimmatini hurmat qilishning muhim ahamiyatini yana bir bor eslatadi.
O‘zbekiston Ijtimoiy himoya milliy agentligi o‘z faoliyatida doimo quyidagi tamoyillarga asoslanadi: shaxsiy salohiyatga ishonch, ijtimoiy g‘amxo‘rlik, o‘zaro hurmat va qo‘llab-quvvatlash — haqiqiy inklyuziv jamiyat barpo etishning poydevoridir.
Marhamat va adolatga asoslangan milliy davlatchilik madaniyatimiz hamda an’analarimizning mustahkam ildizlari jamiyatda inson manfaatlarini eng oliy qadriyat sifatida e’tirof etadi. Agentlik mazkur qadriyatlarga sodiqligi va vorisligi holda, ijtimoiy to‘siqlarni bartaraf etish va har bir inson o‘zini muhim, qo‘llab-quvvatlangan hamda himoyalangan his etishi mumkin bo‘lgan muhitni yaratish ustida doimiy ish olib bormoqda.
Millatimizning qiymatlisi bo‘lgan Paralimpiyachilarimiz matonat, sabr va iroda timsoli sifatida jamiyatimizga buyuk ilhom manbai bo‘lib xizmat qilishini ham e’tirof etish kerak. Ularning xalqaro maydonlardagi yutuqlari imkoniyatlarni chegaralaydigan me’yorlar shartli ekanini yana bir bor isbotlaydi va jamiyatda tenglik g‘oyalarini qo‘llab-quvvatlaydi.
Yangi O‘zbekiston — bu barcha uchun teng imkoniyatlar, adolatli va munosib hayot mamlakati!
📝 telegram 💻 instagram
📝 facebook 🐧 xcom
🎞 youtube 🎖 ihma.uz
Миллий Олимпия қўмитаси расмий баёноти
Кеча Осиё Олимпия кенгаши (ООК) ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн форматда ташкил этилган мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Спорт вазирлигининг мурожаатини кўриб чиқиш ҳам ўрин олди.
ООК мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берган. Тошкентда қурилаётган Олимпия шаҳарчаси фақатгина ёшлар Осиё ўйинлари учун эмас, мажмуани келгусида ўзбек спортининг тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган илмий-методик кластерга айлантириш кўзда тутилган. Унда замонавий спорт объектларидан ташқари Спорт вазирлиги, кўплаб федерация ва ассоциациялар, спорт академияси, спорт тиббиёти илмий-амалий маркази каби иншоотлар ҳам ўрин олиб, бу масканда терма жамоаларни тайёрлашдаги назария ва амалиёт бирлашади.
Пандемиядан кейинги чекловлар сабабли Олимпия шаҳарчаси қурилиши учун зарур воситалар етказиш жараёнида узилишлар кузатилгани ва фойдаланишга топшириш муддати кечикишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон томони ООКдан мусобақани яна бир йилга суришни сўради.
Бироқ Олимпия спорт турларидаги беллашувлар келгусида Дакар-2026 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларига саралаш вазифасини бажариши назарда тутилгани боис ООК III ёшлар Осиё ўйинлари 2025 йилда ташкил этилиши муҳимлигини билдирди.
Шу туфайли, ООК III ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлигини Баҳрайнга топширди ва Ўзбекистонга Ислом бирдамлиги ўйинлари ёки Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари каби катталар миқёсидаги йирик комплекс тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўришни тавсия қилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантиришга содиқ қолмоқда. Шу маънода, Олимпия шаҳарчасини барпо этиш, ундан унумли фойдаланиш ва унинг негизида спортимизни янги босқичга кўтариш бўйича Президент томонидан берилган барча топшириқлар ижроси таъминланади ва келажакда бу мажмуа йирик спорт тадбирларини ўтказишга ҳар томонлама тайёр бўлади.
3-dekabr - Nogironligi bo'lgan shaxslarga e'tibor kuchaytiriladigan muhim sana!
Abu Ali ibn Sino nomidagi Buxoro davlat tibbiyot instituti talabalari sana munosabati bilan videorolik tayyorlashdi.
Конституция куни байрами ҳамда Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
➖ Конституция куни байрами муносабати билан:
🔹 7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
🔹 8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
🔹 9 декабрь, душанба – барчага қўшимча дам олиш куни.
❗️ 14 декабрь (шанба) — иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.
➖ Янги йил байрамида:
🔹 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
🔹 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
🔹 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
🔹 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни.
Соғ-омонмисиз, қадрдон? Совуқлари билан қиш кунларига ҳам етиб келдик. Сиз қиш фаслидан қандайдир мўъжиза кутаяпсизми? Мен ҳам!
Инсон яшар экан, доим кўнгли мўъжиза кутиб яшайди.
Аммо мўъжиза аслида ўзимиз. Айтишларича, яратувчи биздай мўъжизани яратганда қувонган экан. Сиз ҳам ўзингиз мўъжиза эканлигингизни англасангиз, атроф-олам, дунё ҳам мўъжиза эканини тушунасиз.
Ана шу мўъжиза дунёнинг бугунига хуш келибсиз!
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!